Sevara Urinbayeva
2.38K subscribers
9.91K photos
1.19K videos
23 files
4.47K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш масалалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда Ўзбекистонда халқаро тижорат учун қулай ҳуқуқий тизимни яратиш, хусусан, мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлишини таъминлаш мақсадида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу ўринда, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини тезлаштириш ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан Адлия вазирлигида Миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш бошқармаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларда ЖСТ масалалари бўйича таркибий бўлинмалар ташкил этилди.

Шунингдек, Адлия вазирлигида ташкил этилган мазкур бошқармага миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш ҳамда вазирлик
ва идоралар томонидан мазкур соҳада амалга оширилаётган ишларни мониторинг ва таҳлил қилиб бориш функцияси юклатилди.

Таъкидлаш лозимки, миллий қонунчиликни ЖСТ битимлари ва қоидаларига уйғунлаштириш ЖСТга аъзолик масалаларини жадаллаштиришнинг асосий элементи ҳисобланади.

Шунга мувофиқ, Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссия йиғилиши томонидан Қонунчиликни мослаштириш бўйича янгиланган иш режаси (Updated LAP) тасдиқланди ва 46 та чора-тадбирларни ўз ичига олган ушбу ҳужжат ЖСТ Котибиятига белгиланган тартибда тақдим этилди.

Мазкур режа ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ижросини таъминлаш ҳамда истиқболдаги вазифаларни муҳокама қилиш мақсадида жорий йилнинг 25 июль куни Адлия вазирлигида масъул давлат органлари иштирокида йиғилиш ташкил этилди.

Тадбир давомида Қонунчиликни ЖСТ битимларига мослаштириш бўйича янгиланган иш режасининг ҳар бир банди бўйича вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилган ишлар батафсил таҳлил қилинди ва уларни амалга ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
#Adliya_teleloyiha

Адлия вазирлиги ва "Ўзбекистон" телеканали томонидан ўзаро ҳамкорликда йўлга қўйилган "ЮРИДИК КЛИНИКА" кўрсатувини ўтказиб юборманг.

Кўрсатувнинг навбатдаги сони 26 июль куни соат 12:00 да "Ўзбекистон" телеканали орқали жонли эфирга узатилади.

Мавзу: Уй-жой олиш тартиблари

Мавзу юзасидан ўз саволларингизни @yuridiklinikabot Телеграм-боти орқали юборишингиз мумкин.

Саволларга Адлия вазирлиги Давлат хизматлари департаменти, Халқ банки масъул ходимлари жавоб беради

❗️ Жонли эфир вақтида ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб топиш имкониятига эгасиз.
Онлайн мулоқот: Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар

Онлайн мулоқот 26 июль куни соат 17:00 да вазирликнинг Фейсбукдаги “Adliya bilan muloqot/Диалог с юстицией” гуруҳи ва ютубдаги “Adliya vazirligi Ministry of Justice” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Мавзу: Давлат хизматида коррупцияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашувини олдини олиш
Мавзу юзаси бўйича саволларни @adliyaga_savolbot манзили орқали юборишингиз мумкин.

Саволларга Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлими масъул ходими жавоб беради.

❗️ Жонли эфир вақтида ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб топиш имкониятига эгасиз.онлайн мулоқот
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги: Жамоавий меҳнат низоларини кўриб чиқиш учун меҳнат арбитражи фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди

Доимий асосда фаолият кўрсатувчи меҳнат арбитражи тўғрисидаги намунавий низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3449, 26.07.2023 й.)
Намунавий низомга кўра, жамоавий меҳнат низоси (низо) қуйидаги ҳолатларда меҳнат арбитражида кўриб чиқилиши мумкин:

– низо медиатор томонидан кўриб чиқилиб томонлар келишувга эриша олмаганда;
– низони медиатор томонидан кўриб чиқишда томонлар медиатор номзоди бўйича келишувга эришиш муддати тугаган бўлса;
– тарафлар низони медиатор билан ҳал этишни рад этса.

Меҳнат арбитражи республика даражасида 7 нафар, тармоқ даражасида 5 нафар ҳамда бошланғич ва ҳудудий даражада 3 нафар арбитрни ўз ичига олади.

Арбитрлар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари орасидан шакллантирилади.

Арбитрлар олий маълумотга ҳамда меҳнат соҳасида камида 3 йиллик стажга эга бўлиши керак.
Арбитрлар низони ҳал этишга жалб қилинганда ўртача иш ҳақи сақлаб қолиниб асосий ишидан озод қилинади.

Тарафлар меҳнат арбитражига ариза беришдан аввал арбитраж қарорларини бажариш мажбурийлиги тўғрисидаги шартни ўз ичига олган келишув тузади.

Меҳнат арбитражи низони қуйидаги муддатларда кўриб чиқади:
бошланғич ва ҳудудий даражада – 5 иш кунигача;
республика ва тармоқ даражасида – 10 иш кунигача.

Меҳнат арбитражи низо бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

тарафлар низони ҳал қилиш бўйича келишувга эришганлиги тўғрисида;

тарафлардан бири низо бўйича талабдан воз кечганлиги тўғрисида;

низони тарафлардан бирининг фойдасига ҳал қилиш тўғрисида.
Меҳнат арбитражи қарори тарафлар учун мажбурий кучга эга ҳисобланади.

Маълумот учун: меҳнат арбитражи – яраштириш комиссиясида келишувга эришилмаганда тарафлар ўртасидаги жамоавий меҳнат низоларини ҳал этиш (тартибга солиш) учун тузиладиган доимий асосда фаолият кўрсатувчи орган.
#Adliya_hisobot

Адлия ҳисоботи: 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида коррупцияга қарши курашиш йўналиши
#Adliya_OAV_hamkorlik

Ҳуқуқий журналистика, соҳадаги кадрлар масаласи, журналист этикаси, цензура, ОАВ фаолиятига аралашганлик масалалари. Бугун мана шу каби мавзулар атрофида фикр алмашдик.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Адлия вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда уюшма қошидаги ҳуқуқий журналистика кенгаши аъзолари, Адлия вазирлиги масъул ходимлари, ҳуқуқшунослар, ОАВда ҳуқуқий мавзуларни ёритишга ихтисослашган журналистлар иштирок этиб, янгиланган Конституцияда журналистларимиз ҳақ-ҳуқуқлари ҳимояси таъминланганини қайд этилди.

Цензурага йўл қўйилмаслиги ҳам Конституцияда қайд этилган. Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши таъкидланди.

Мулоқот давомида қонунчиликда белгиланган ОАВ ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳуқуқий мавзуларнинг ёритилишидаги ютуқ ва камчиликлар ҳақида ҳам сўз борди. Уюшманинг журналистлар ҳамжамиятидаги роли ва ўрни ҳақида фикр мулоҳазалар ва тавсиялар билдирилди.
#Adliya_aralashgach

Adliya aralashuvi bilan tadbirkorning murojaati ijobiy hal bo'ldi

Mas’uliyati cheklangan jamiyati tomonidan Mirzaobod tuman yo‘llardan foydalanish unitar korxonasiga 32 602 676 so‘mlik qarzdorlikni so‘ndirish bo‘yicha bir necha marotaba talabnoma va xatlar bilan murojaat qilingan, biroq natija bo‘lmagan. Holatga adliya aralashdi...

👉Batafsil

@adliyangiliklari
Адлия вазирлигига ишга қабул жараёнидан фотолавҳа...
#Адлия_аралашгач

Иш ҳақи тўлиқ ундириб берилди

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани адлия бўлими томонидан жорий йилнинг июнь ойида “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” мавзусидаги ҳуқуқий акцияси доирасида давлат органлари ва ташкилотларида ўтказилган сайёр қабуллар ҳамда мониторинг ишлари давомида бир қатор муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

–Жумладан, “Кўприк-қурилиш” трести унитар корхонаси “14-сон кўприк қурилиш отряди”да ишловчи A.A. ва бошқа фуқароларнинг иш ҳақларини ундириб беришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати иш юритувга қабул қилиб олинди, – дейди Тахиатош тумани адлия бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Aтабек Гулимбетов. – Мурожаатни ўрганиш давомида ходимларга тегишли иш ҳақи тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Адлия бўлими томонидан киритилган тақдимномага асосан мазкур корхонада ишловчи ходимларга 3 миллиард 668 миллион сўм иш ҳақи тўлиқ ундириб берилди.