Sevara Urinbayeva
2.49K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.44K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Журналист касб этикаси ва одамларнинг шахсий ҳаёти. Нималарга амал қилиш керак?

Журналист сифатида ҳар сафар ОАВ масъулиятига оид эслатмаларни бериш мен учун оғриқли. Лекин баъзан мажбур бўламан.

Боиси айрим ҳамкасбларимиз бошқа соҳалар каби ОАВ фаолияти ҳам қонунчиликка асосланганини унутиб қўйишмоқда ёки бу борада кўникмалари етарли эмас. Бизга ҳамма нарса мумкин деб ўйлашади. Ваҳоланки ҳар бир мавзуни олиб чиқишнинг ўз қонун-қоидаси ва чегараси бор. Айниқса бу чегара инсон шаъни ва қадр-қиммати билан боғлиқ бўлса, чиқармоқчи бўлган материали ҳар қандай инсоннинг шахсий ҳаётига дахл қилинадиган бўлса, бунда етти ўлчаб бир кесиши талаб этилади. Бу ерда шахсий манфаат, "хайпга ўчлик", "просмотрлар сони"нинг ошишини ўйлаб иш тутиш ўзини ҳурмат қиладиган журналистлар (инсон)га хос эмас.

Ҳар қандай вазиятдаям у холис ва бетараф назар билан иш юритиши, мавзуга ёндашиши лозим.

❗️Ўзбекистон журналистларининг касб этикаси кодексига мувофиқ, журналист одамларнинг шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқини ҳурмат қилиши, шахс шаъни ва қадр-қиммати камситилишига йўл қўймаслиги керак.

⚠️ Журналист одамларнинг шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларни фақат уларнинг розилиги ва ҳужжатларнинг сир сақланишига риоя қилган ҳолда эълон қилиши мумкин.

🚫 Шунингдек, у ноқонуний йўл ва номақбул воситалар ёрдамида одамларнинг шахсий ҳаёти ҳақида ахборот тўплаш, овоз ёзиб олиш ва материаллар тўплаши мумкин эмас.

Журналист жиноий ишни ёритувчи материални тайёрлаётганида айбсизлик презумпциясига амал қилиши керак.
#Bilasizmi

Mobile-ID” тизимидан рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз нима қилиш керак?

“Mobile-ID” тизимидан рўйхатдан ўтиш жуда осон. Бунинг учун сиз бир маротаба шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ҳайдовчилик гувохономаси) билан республикада мавжуд давлат хизматлари марказлари ёки нотариусларга ташриф буюришингиз кифоя.

📈Батафсил инфографикада👆👆👆
“TDYU bitiruvchisi — 2023”
diplom topshirish marosimi bo‘lib o‘tdi

Toshkent davlat yuridik universitetida “TDYU bitiruvchisi — 2023” bitiruvchilarga diplom topshirish marosimi tashkil etildi.

Tadbirda O‘zbekiston Respublikasi Adliya vaziri Akbar Toshqulov, TDYU rektori v.v.b. Islambek Rustambekov, universitetning bakalavriat bosqichi bitiruvchi talabalari va ularning ota-onalari ishtirok etdi.

Bitiruv marosimi avvalida Adliya vaziri A.Toshqulov va universitet rektori v.v.b. I.Rustambekov so‘z olib, bitiruvchilarni yangi hayot sari qadam qo‘yayotgani bilan samimiy muborakbod etib, ularning kelgusi o‘qish va ish faoliyatiga muvaffaqiyat tiladi.
Миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш масалалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда Ўзбекистонда халқаро тижорат учун қулай ҳуқуқий тизимни яратиш, хусусан, мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлишини таъминлаш мақсадида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу ўринда, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини тезлаштириш ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан Адлия вазирлигида Миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш бошқармаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларда ЖСТ масалалари бўйича таркибий бўлинмалар ташкил этилди.

Шунингдек, Адлия вазирлигида ташкил этилган мазкур бошқармага миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш ҳамда вазирлик
ва идоралар томонидан мазкур соҳада амалга оширилаётган ишларни мониторинг ва таҳлил қилиб бориш функцияси юклатилди.

Таъкидлаш лозимки, миллий қонунчиликни ЖСТ битимлари ва қоидаларига уйғунлаштириш ЖСТга аъзолик масалаларини жадаллаштиришнинг асосий элементи ҳисобланади.

Шунга мувофиқ, Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссия йиғилиши томонидан Қонунчиликни мослаштириш бўйича янгиланган иш режаси (Updated LAP) тасдиқланди ва 46 та чора-тадбирларни ўз ичига олган ушбу ҳужжат ЖСТ Котибиятига белгиланган тартибда тақдим этилди.

Мазкур режа ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ижросини таъминлаш ҳамда истиқболдаги вазифаларни муҳокама қилиш мақсадида жорий йилнинг 25 июль куни Адлия вазирлигида масъул давлат органлари иштирокида йиғилиш ташкил этилди.

Тадбир давомида Қонунчиликни ЖСТ битимларига мослаштириш бўйича янгиланган иш режасининг ҳар бир банди бўйича вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилган ишлар батафсил таҳлил қилинди ва уларни амалга ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
#Adliya_teleloyiha

Адлия вазирлиги ва "Ўзбекистон" телеканали томонидан ўзаро ҳамкорликда йўлга қўйилган "ЮРИДИК КЛИНИКА" кўрсатувини ўтказиб юборманг.

Кўрсатувнинг навбатдаги сони 26 июль куни соат 12:00 да "Ўзбекистон" телеканали орқали жонли эфирга узатилади.

Мавзу: Уй-жой олиш тартиблари

Мавзу юзасидан ўз саволларингизни @yuridiklinikabot Телеграм-боти орқали юборишингиз мумкин.

Саволларга Адлия вазирлиги Давлат хизматлари департаменти, Халқ банки масъул ходимлари жавоб беради

❗️ Жонли эфир вақтида ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб топиш имкониятига эгасиз.
Онлайн мулоқот: Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар

Онлайн мулоқот 26 июль куни соат 17:00 да вазирликнинг Фейсбукдаги “Adliya bilan muloqot/Диалог с юстицией” гуруҳи ва ютубдаги “Adliya vazirligi Ministry of Justice” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Мавзу: Давлат хизматида коррупцияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашувини олдини олиш
Мавзу юзаси бўйича саволларни @adliyaga_savolbot манзили орқали юборишингиз мумкин.

Саволларга Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлими масъул ходими жавоб беради.

❗️ Жонли эфир вақтида ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб топиш имкониятига эгасиз.онлайн мулоқот
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги: Жамоавий меҳнат низоларини кўриб чиқиш учун меҳнат арбитражи фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди

Доимий асосда фаолият кўрсатувчи меҳнат арбитражи тўғрисидаги намунавий низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3449, 26.07.2023 й.)
Намунавий низомга кўра, жамоавий меҳнат низоси (низо) қуйидаги ҳолатларда меҳнат арбитражида кўриб чиқилиши мумкин:

– низо медиатор томонидан кўриб чиқилиб томонлар келишувга эриша олмаганда;
– низони медиатор томонидан кўриб чиқишда томонлар медиатор номзоди бўйича келишувга эришиш муддати тугаган бўлса;
– тарафлар низони медиатор билан ҳал этишни рад этса.

Меҳнат арбитражи республика даражасида 7 нафар, тармоқ даражасида 5 нафар ҳамда бошланғич ва ҳудудий даражада 3 нафар арбитрни ўз ичига олади.

Арбитрлар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари орасидан шакллантирилади.

Арбитрлар олий маълумотга ҳамда меҳнат соҳасида камида 3 йиллик стажга эга бўлиши керак.
Арбитрлар низони ҳал этишга жалб қилинганда ўртача иш ҳақи сақлаб қолиниб асосий ишидан озод қилинади.

Тарафлар меҳнат арбитражига ариза беришдан аввал арбитраж қарорларини бажариш мажбурийлиги тўғрисидаги шартни ўз ичига олган келишув тузади.

Меҳнат арбитражи низони қуйидаги муддатларда кўриб чиқади:
бошланғич ва ҳудудий даражада – 5 иш кунигача;
республика ва тармоқ даражасида – 10 иш кунигача.

Меҳнат арбитражи низо бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

тарафлар низони ҳал қилиш бўйича келишувга эришганлиги тўғрисида;

тарафлардан бири низо бўйича талабдан воз кечганлиги тўғрисида;

низони тарафлардан бирининг фойдасига ҳал қилиш тўғрисида.
Меҳнат арбитражи қарори тарафлар учун мажбурий кучга эга ҳисобланади.

Маълумот учун: меҳнат арбитражи – яраштириш комиссиясида келишувга эришилмаганда тарафлар ўртасидаги жамоавий меҳнат низоларини ҳал этиш (тартибга солиш) учун тузиладиган доимий асосда фаолият кўрсатувчи орган.