Sevara Urinbayeva
2.59K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.4K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_заковат

Ҳуқуқий заковат финал босқичи .2 кун. Бугун ғолибларни аниқлаймиз
Эслатиб ўтамиз,интеллектуал ўйинда адлия органлари ва муассасалари,марказий аппаратдан жами 24 та жамоа иштирок этмоқда. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.
#Diqqat_muhim

📣Ҳурматли ҳамюртлар!

Адлия вазирлигининг 1008 – “Ишонч телефони” фаолиятида вақтинча носозликлар кузатилмоқда.

Ҳозирда тегишли мутахасислар томонидан ушбу муаммони бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Муаммолар бартараф этилиши билан бу ҳақида маълум қиламиз.
#Адлия_лойиҳа

Нодавлат ташкилотларининг хорижий грантларни амалга ошириш тартиби соддалаштирилмоқда

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижтимоий фойдали дастурлар ва лойиҳалар амалга оширилишида ижтимоий шериклик ҳамда халқаро ҳамкорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига (https://regulation.gov.uz/oz/d/83155) қўйилди.

Лойиҳа нодавлат ташкилотлари томонидан ташқи манбалардан пул маблағи олиш ҳамда грант лойиҳаларини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш ва соддалаштиришни назарда тутади.

Лойиҳа билан Ҳукуматнинг 2 та қарори (2019 йил 9 октябрдаги 858-сон ва 2022 йил 13 июндаги 328-сон) битта ҳужжатга бирлаштирилмоқда.

Лойиҳа қуйидаги талабларни бекор қилишни кўзда тутади:

нодавлат ташкилотларининг грант лойиҳасини амалга ошириш юзасидан Ташқи ишлар вазирлигининг хулосасини олиш;
грант лойиҳасини амалга оширишга бириктирилган миллий ҳамкор томонидан лойиҳага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда унинг муддатини белгилаш юзасидан таклифлар ва тавсиялар бериш;
қиймати БҲМнинг 2 000 бараваригача бўлган грант лойиҳаси “йўл харитаси”ни миллий ҳамкор билан биргаликда тасдиқлаш;
қиймати БҲМнинг 2 000 баравари ва ундан юқори бўлган грант лойиҳаси “йўл харитаси”ни Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш;
грант лойиҳаси “йўл харитаси” ижросига бағишланган йиғилишлар ўтказиш, грант лойиҳасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарорларни Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш;
грант лойиҳаси “йўл харитаси” ижроси якуни бўйича умумлаштирилган маълумотни Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Адлия вазирлиги томонидан миллий ҳамкордан “йўл хариталари”нинг ижроси бўйича жорий ва якуний маълумотни сўраб олиш;
давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасида имзоланадиган меморандумлар лойиҳаларини Адлия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига кўриб чиқиш учун киритиш.

Бундан ташқари, лойиҳада қуйидаги янги қоидалар мустаҳкамлаб қўйилмоқда:

биринчидан, пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатини кенгайтириш;

иккинчидан, давлат органларини фақат умумий қиймати БҲМнинг 1 000 баравари (330 млн. сўм) ва ундан юқори бўлган лойиҳаларга бириктириш;

учинчидан, нодавлат ташкилотлари томонидан халқаро грант лойиҳаларини амалга ошириш якунлари бўйича лойиҳа натижаси тўғрисидаги маълумотларни www.e-ngo.uz порталига жойлаштириш;
тўртинчидан, нодавлат ташкилотининг грант лойиҳасида ҳамкор сифатида иштирок этувчи давлат ташкилотини ўзгартириш тартибини аниқ белгилаш.

Адлия вазирлиги лойиҳа юзасидан юзасидан келиб тушадиган таклиф ва тавсияларни кўриб чиқишга ҳамда муҳокама қилишга тайёрлигини маълум қилади.
''Huquqiy zakovat'' intellektual o‘yini final bosqichi g‘oliblari aniqlandi

Adliya vazirligi tizimida faoliyat olib borayotgan xodimlarning intellektual bilimi va salohiyatini oshirish, mantiqiy fikrlashini rivojlantirish maqsadida, 17-18-iyul kunlari “Huquqiy zakovat” intellektual o‘yinining final bosqichi bo‘lib o‘tdi.

Unda adliya organlari va muassasalari, vazirlik markaziy apparatidan jami 24 ta jamoa ishtirok etdi. Har bir jamoa 6 kishidan iborat bo‘lib, 6 raund davomida o‘z bilimlarini sinovdan o‘tkazishdi.

Musobaqa yakuniga ko‘ra Toshkent davlat yuridik universiteti jamoasi g‘oliblikni qo'lga kiritdi.

Ma’lumot uchun: “Huquqiy zakovat” intellektual o‘yini O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 21-fevraldagi “Zakovat” intellektual o‘yinini aholi o‘rtasida ommaviy-ma‘rifiy harakatga aylantirish va boshqa intellektual o‘yinlarni rivojlantirishga oid chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi PQ–96-son qarori va O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 16-maydagi “2022-2023-yillarda jamiyatda huquqiy madaniyatni yuksaltirish bo‘yicha chora-tadbirlar dasturini tasdiqlash to‘g‘risida”gi VMQ-259-son qarori ijrosini ta‘minlash maqsadida adliya vazirining “Adliya vazirligi tizimida “Zakovat intellektual o‘yini”ni tashkil etish va o‘tkazish to‘g‘risida” 2023-yil 23-iyundagi 157-um-son buyurug‘i asosida tashkil etildi.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Ижтимоий_акция

❗️Огоҳлантириш муддати давомида ходимга бошқа иш топиши учун ҳафтада камида 1 кун вақт берилади ва бу кунга ҳақ тўланади

Иш берувчи ходимни бир қатор асослар билан ишдан бўшатиши мумкин, мазкур ҳолатларда иш берувчи қуйидаги муддатларда ходимни ишдан бўшатиш ҳақида огоҳлантириши шарт:

🔸ташкилот тугатилганда, ходимлар сони ёки штатлар ўзгарганда – камида 2 ой олдин (яъни, 2 ойдан кўпроқ муддат 3, 4 ой, 2 ой-у 10 кун ва ҳ.к);

🔸ташкилот раҳбари, ўринбосарлари, бош бухгалтер ва алоҳида бўлинма раҳбари мулкдор ўзгарганлиги учун ишдан бўшатилганида – камида 2 ой олдин;

🔸ходим малакаси етарли бўлмаганлиги учун бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги сабабли бўшатилганда – камида 2 ҳафта олдин;

🔸ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун ишдан бўшатилганда – камида 3 кун олдин.

🔘 Айрим тоифадаги ходимлар учун огоҳлантириш муддатининг алоҳида муддати белгиланган:

🔸мавсумий ишда ишлайдиган ходимни ташкилот тугатилганда, штат ўзгарганда камида 7 кун олдин, малакаси етарли бўлмаганида камида 3 кун олдин, ўзининг айбли ҳаракати билан бўшатилганда 1 кун олдин;

Мавсумий ишлар – иқлим ва бошқа табиий шароитлар туфайли муайян давр (мавсум) давомида бажариладиган иш.

🔸вақтинчалик ходимлар корхона тугатилганда, штат ўзгарганда ходим малакаси етарли бўлмаганда камида 3 кун олдин, ўзининг айбли ҳаракати билан бўшатилганда камида 1 кун олдин.

⚠️ Икки ойгача бўлган муддатга ишга қабул қилинган шахслар вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслардир.

📝 Огоҳлантириш ёзма шаклда, имзо қўйдириб амалга оширилади.

Огоҳлантириш муддати пулли компенсация билан алмаштирилиши мумкин.

☑️ Огоҳлантириш муддати ичида ходимга бошқа иш топиш учун ҳафтада камида 1 кун вақт берилади, бу кунда ходимнинг иш ҳақи сақланади. Ушбу имтиёз ходим ўзининг айби билан ишдан бўшатилганда берилмайди.

➡️ Огоҳлантириш муддатига ходимнинг касал бўлган вақти, давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарган вақти киритилмайди. Корхона тугатилганда эса ҳамма вақт киритилади, истисно йўқ.

📌 Давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарган вақтга сайлов ҳуқуқини амалга ошириш, депутатлик, Сенат аъзоси вазифаларини бажариш, ҳарбий мажбуриятни бажариш ва бошқа бир қатор ишларни бажарган вақт киради, бу ишлар билан батафсил бу ерда танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot