Sevara Urinbayeva
2.53K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_xabari

Nukus tumanida yangi Davlat xizmatlari markazi tashrif buyuruvchilar uchun o‘z eshiklarini ochdi

Qoraqalpog‘iston Respublikasining Nukus tumanida yangi inklyuziv Davlat xizmatlari markazining ochilishiga bag‘ishlangan tantanali marosim va OAV vakillari uchun press tur bo‘lib o‘tdi.

Ushbu inklyuziv Davlat xizmatlari markazi Adliya vazirligi va O‘zbekistondagi BMT TDning "O‘zbekistonning qishloq tumanlarida davlat xizmatlarini ko‘rsatishni takomillashtirish va boshqaruv darajasini oshirish" qo‘shma loyihasi doirasida tajriba-sinov obyektlari sifatida tanlangan 7 ta markazdan biridir.

👉Batafsil

😄Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Очиқ_адлия

Қорақалпоғистонда давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида Адлия матбуот анжумани

Хабар берилганидек, бугун Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани давлат хизматлари маркази очилиш маросими бўлиб ўтди.Маросимдан сўнг ОАВ вакиллари учун ''Давлат хизматлари йўналиши бўйича қилинган ишлар, ҳамкорлик натижалари''мавзусида матбуот анжумани ҳам ўтказилди.

Унда Адлия вазирлиги раҳбарияти , Европа Иттифоқи ва БМТТД вакиллари иштирок этди.

Тадбирнинг мақсади:
• Қорақалпоғистон Республикасининг олис туманларидан бирида (Нукус тумани) янги инклюзив давлат хизматлари маркази очилиши тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш.

• Давлат хизматлари кўрсатишни такомиллаштириш соҳасида мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотлар тўғрисида аҳолининг хабардорлигини ошириш.

• Адлия вазирлиги/Европа Иттифоқи/БМТТД "Ўзбекистон қишлоқ жойларида давлат хизматларини кўрсатишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш" Қўшма лойиҳаси фаолияти натижалари тўғрисида аҳолининг хабардорлигини ошириш.

Шунингдек, матбуот анжумани давомида спикерлар томонидан давлат хизматларини кўрсатишдаги жорий вазифалар ва келгусидаги режалар ҳақида ҳам фикрлар билдирилди, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди .
#Эътироф

Муваффақиятли ҳамкорлик: 
Инклюзив Давлат хизматлари маркази ўз фаолиятини бошлади


Янги инклюзив Давлат хизматлари марказининг очилиши нафақат Нукусликлар учун, балки барчамиз учун муҳим воқеадир. Эндликда ушбу марказ орқали фуқаролар 280 дан ортиқ  давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.
 
Такидлаш жоизки, ушбу Давлат хизматлари маркази  БМТ Тараққиёт дастури, Европа Иттифоқи ва Адлия вазирлиги ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорликнинг бир қисми бўлиб, сўнгги уч йил ичида Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларида еттита шунга ўхшаш марказлар очилди.
 
Нукус туманининг 49 000 дан ортиқ аҳолисига хизмат кўрсатиш учун қулай шароитга эга ушбу замонавий бинонинг бошқа ДХМлардан ажратиб турадиган жиҳати унинг инклюзив эканлигидир.
 
Бу барча ташриф буюрувчиларга уларнинг келиб чиқиши ёки шароитларидан қатъий назар, керакли хизматлардан бир хил даражада фойдаланиш имконини беради. 
Шунингдек, марказда имконияти чекланган фуқаролар учун қулай шароитлар яратилганини ҳам таъкидлаш лозим.
 
Янги биноларни қуришдан ташқари, биз Адлия вазирлиги билан биргаликда хизматларни тақдим этишнинг ички механизмларини такомиллаштириш устида  кенг қамровли ишларни олиб бормоқдамиз. Жумладан:
 
— давлат хизматларидан фойдаланиш тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида давлат муассасаларида функцияларни рационализация қилиш;

— шаффофлик ва фойдаланиш қулайлигини таъминлаш учун рақамли технологияларни жорий этиш;

— фойдаланувчиларга йўналтирилган хизматларни тақдим этишда ходимларнинг салоҳиятини ошириш.
 
Ҳамкорлигимизнинг асосий мақсади Ўзбекистонда ҳар бир инсоннинг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш ҳисобланади.


Ивана Живкович, БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бўйича минтақавий бюроси директори
📣 12 июнь, душанба куни АОКАда матбуот анжумани

Мавзу: “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига йўл ҳаракатини тартибга солишнинг шаффофлиги ва очиқлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун лойиҳаси
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Адлия вазири ўринбосари ва мутасаддилари
😉😉😉😉
👉Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_онлайн

🖊 “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига йўл ҳаракатини тартибга солишнинг шаффофлиги ва очиқлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун лойиҳаси

АОКАда Адлия вазирлиги мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Matbuot_anjumani

Qonun loyihasiga ko‘ra yo‘l belgilari reyestri shakllantiriladi. Reyestrga kiritilmagan taqiqlovchi yo‘l belgilari huquqiy oqibat keltirib chiqarmaydi

AOKAda Adliya vazirligi mutasaddilari ishtirokida o‘tkazilgan matbuot anjumanida “Yo‘l harakati xavfsizligi to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasining Qonuniga yo‘l harakatini tartibga solishning shaffofligi va ochiqligini oshirishga qaratilgan o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish haqida"gi Qonun loyihasi haqida ma'lumot berildi.

2022-yil davomida tuman va shahar hokimlarining yo‘l belgilarini o‘rnatish to‘g‘risidagi 5 ta qarori bekor qilingan.

Shuningdek, taqiqlovchi yo‘l belgilari yo‘l harakati qatnashchilarini oldindan xabardor qilmasdan o‘rnatib kelinmoqda.

Loyihada esa, taqiqlovchi yo‘l belgilari faqat Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, viloyat, tuman (shahar) hokimining qarori asosida o‘rnatilishi hamda taqiqlovchi yo‘l belgilari o‘rnatilishidan kamida 20 kun oldin bunday qaror qilish sabablari haqida jamoatchilik mahalliy ijro hokimiyati organining tegishli rasmiy Internet sahifalari va ommaviy axborot vositalari orqali xabardor qilinishi ko‘zda tutilmoqda.

👉 Batafsil

@adliyangiliklari