РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Адлия вазирлиги ҳузуридаги cобиқ Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси масъул ходимлари томонидан бюджет маблағларини талон-тарож қилганлик ҳолати юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотлар юзасидан Адлия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Вазирликнинг ички аудит хизмати 2022 йил декабрь – 2023 йил февраль ойларида 2019-2022 йилларда давлат хизматлари кўрсатишда нотўғри тўланган ёки хизматдан фойдаланилмаган маблағларни юридик ва жисмоний шахсларга қайтаришда белгиланган тартибга риоя этилиши ўрганилган. Ўрганишда cобиқ Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасида 864 млн. сўм ва Самарқанд вилоят бошқармасида 394 млн. сўм жисмоний ва юридик шахсларга қайтариши лозим бўлган маблағлар айрим бухгалтерия ва давлат хизмати маркази ходимлари томонидан ўзлаштирилганлиги аниқланган.
Кўрилган чоралар натижасида ўзлаштирилган маблағлар тўлиқ қайтарилиши таъминланган. Айбдор 7 нафар ходим лавозимидан озод этилган ҳамда жиноий жавобгарлик масаласини ҳал этиш учун тўпланган метериаллар шу йил февраль ойида прокуратура органларига юборилган.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, давлат хизматлари марказлари аҳолига йилига 11,5 млн.дан ортиқ хизмат кўрсатади ва бу хизматлар учун 1,1 трлн. сўм тўловлар ундирилади, хато ўтказилган ёки хизматдан фойдаланмаган 4 мингга яқин шахсга тўланган маблағлар қайтарилади.
Барча жараён махсус электрон дастурда амалга ошади ва ходимлар суистеъмол қилиши ҳолатини аниқлаш ва олдини олиш чоралари кўриб борилади.
Адлия тизимида фаолият юритаётган ҳар бир ходим ўз вазифасини ҳалол ва виждонан бажариши энг юксак қадрият ҳисобланади. Бу қадриятга риоя қилмаган ҳар қандай ходимга нисбатан кескин чоралар кўрилади.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Замонавий медиа муҳитда ахборотнинг ишончлилиги,медиа билан хавфсиз мулоқот ва медиасаводхонликни тарғиб қилиш масалалари
Бугун айни шу мавзуада ЎзДЖТУ ҳузуридаги Медиа ва коммуникациялар ИТИ, "Янги медиа таълим маркази" ННТ билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил этилди.
Унда вазирлик ва идораларнинг матбуот хизмати вакиллари, медиа экспертлар, тадқиқотчилар, соҳа мутахассислари, ОАВ вақиллари иштирок этди.
Мулоқот давомида глобал ва миллий сегментда тарқатилаётган ахборотларни фильтрлаш, нохолис, асосланмаган янгиликлар, дезинформациялар ва фейк хабарлар, тарғиботлар, сунъий хайплар, ижтимоий тармоқларда юзага келаётган инфолюциялар ҳақида хабардорликни ошириш, шу ўринда медисаводхонликни оммалаштириш орқали ушбу долзарб муаммоларга ечим излаш масалалари кенг муҳокама қилинди.
Давра суҳбати давомида медиасаводхонликни тарғиб қилиш борасида Адлия тажрибаси ҳақида маълумотлар берилди.
Кўпчиликка маълум Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳисобланади.
Шундан келиб чиққан ҳолда вазирлик аҳолининг шу жумладан ОАВ вакилларининг ҳам медиасаводхонлигини ошириш борасида бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.
Жумладан, “Медиасаводхонлик ва fake news: ҳуқуқ ва масъулият чегараси”, “Ислоҳотлар даврида оммавий ахборот воситалари: ахборот трансформацияси ва касб этикаси муаммолари”, "Рақамлаштириш даврида медиа ва фейк хабарлар: ҳуқуқий ва ахлоқий омиллар" номли қўлланмалар тайёрланиб кенг жамоатчиликка тақдим этилди.
Бундан ташқари, журналистларнинг ҳуқуқий ахборотлар билан ишлаш кўрикмаларини ошириш мақсадида вазирлик томонидан қатор ўқув курслари ва семинар треринглари ҳам ташкил этилиб келинмоқда.
Шу билан бирга, вазирлик фуқароларнинг ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш, уларга холис ахборот етказиш борасида фаол бўлган журналист ва блогерлани ҳам доим қуллаб қувватлаган ҳолда турли танловларни ҳам ташкил этиб келмоқда.
Бўлиб ўтган мулоқотда вазирлик томонидан амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда ўз таклифларимизни ҳам билдирдик

Adliya vaziri o‘rinbosari Sh.Rabiyev yoshlar bilan uchrashdi
Davlatimiz tomonidan yoshlarning bo‘sh vaqtiga mazmun olib kirish ustuvor vazifa sifatida belgilab olingan bo‘lib, hozirda yoshlar bilan ishlashning mahalla-tuman-viloyat-respublika tizimi yaratildi.
Ushbu tizim asosida eng birinchi o‘rinda yoshlar yetakchilari tomonidan uyma-uy yurib, “Yoshlar balansi”ni to‘liq shakllantirish, ijtimoiy himoyaga muhtoj yoshlarni “Yoshlar daftari”ga kiritish hamda mahallalarda uyushmagan yoshlarning bo‘sh vaqtini mazmunli tashkil etishga alohida ahamiyat qaratilmoqda.
Adliya vazirligi rahbariyati tomonidan muntazam ravishda yoshlar bilan uchrashuvlar tashkil etib borilmoqda.
Jumladan, joriy yilning 9-iyun kuni adliya vaziri o‘rinbosari Sh.Rabiyevning Toshkent viloyati Zangiota tumani “Obod” MFYda yoshlar bilan uchrashuvi tashkil etildi.
Uchrashuvda yoshlarni qiynayotgan muammolar va ular duch kelayotgan qiyinchiliklar tinglanib, har bir yoshga tegishli taklif, tavsiya va maslahatlarni bergan holda ularning muammolari bilan vazirlik vakolati doirasida amaliy yordam yoki yo‘nalishlar berilishi borasida kelishib olindi.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги ISO 9001:2015 сифат стандарти бўйича халқаро сертификат ва коррупцияга қарши кураш бўйича ISO 37001:2016 халқаро сертификатларини олди.
Ушбу сертификатлар агентлик фаолиятининг барча йўналишларини қамраб олади. ISO 900162015 сифат бошқаруви тизими бўйича иш фаолияти жараёнлари ва уларнинг натижасини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилди. Унга кўра, ҳар ярим йиллик якуни бўйича вазирлик иш фаолияти жараёнлари ва уларнинг натижалари олдиндан белгиланган мезонларга кўра баҳолаб борилади.ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификати коррупция ҳолатларининг олдини олиш, аниқлаш, зарур чораларни кўриш ҳамда коррупция хавфини камайтиришга йўналтирилган мақбул ва аниқ мезонли чора-тадбирларни назарда тутади.
“Ўзархив” агентлиги бошқарув фаолиятига ISO 9001:2015 ҳамда ISO 37001:2016 халқаро стандартларини жорий этиш бўйича Сиёсат ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилди.
“Ўзархив” агентлиги бошқарув фаолиятига “ISO 9001:2015 ва ISO 37001:2016 халқаро стандартлари бўйича бошқарув тизимини ишлаб чиқиш” юзасидан 2022 йил 22-25 ноябрь кунлари ўқитиш курси ташкил этилиб, ушбу курсда 21 нафар тингловчи иштирок этиб, ўқиш якунида тест синовларидан муваффақиятли ўтган ходимларга тегишли сертификатлар топширилди.
“Ўзархив” агентлигининг Архив иши соҳаси бошқаруви – халқаро стандартлар талабларига мувофиқ деб топилди.
Бугун 9 июнь “Халқаро архивлар куни” ушбу сертификатлар “Ўзархив” агентлиги директори Улуғбек Юсуповга “CERT International” масуъллари томонидан тантанали равишда топширилди.
Бу борадаги комплекс ишлар ҳали давом этмоқда. Ҳар йили мазкур сертификатга мувофиқлик даражаси халқаро ташкилотлар томонидан аудит қилиб борилади.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлинининг коррупцияга қарши сиёсатида назарда тутилган чора-тадбирларни тўлиқ амалга ошириш орқали архив муассасаларини коррупциясиз соҳага айлантириш устувор вазифалардандир.

Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
#Adliya_xabari
Nukus tumanida yangi Davlat xizmatlari markazi tashrif buyuruvchilar uchun o‘z eshiklarini ochdi
Qoraqalpog‘iston Respublikasining Nukus tumanida yangi inklyuziv Davlat xizmatlari markazining ochilishiga bag‘ishlangan tantanali marosim va OAV vakillari uchun press tur bo‘lib o‘tdi.
Ushbu inklyuziv Davlat xizmatlari markazi Adliya vazirligi va O‘zbekistondagi BMT TDning "O‘zbekistonning qishloq tumanlarida davlat xizmatlarini ko‘rsatishni takomillashtirish va boshqaruv darajasini oshirish" qo‘shma loyihasi doirasida tajriba-sinov obyektlari sifatida tanlangan 7 ta markazdan biridir.
👉Batafsil
😄 Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM