Sevara Urinbayeva
2.16K subscribers
9.97K photos
1.22K videos
23 files
4.53K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Ҳурматли юртдошлар!

Республикамизда жорий қилинган карантин вақтида ўзингизни қизиқтирган ҳуқуқий масалалар бўйича зарур тушунтиришлар ва маслаҳатлар олиш учун уйингиздан чиқишингиз шарт эмаслигини эслатиб ўтамиз.

Бунинг учун “Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотига мурожаатларингизни масофадан туриб юборишингиз, шунингдек, муассасанинг ҳуқуқий ахборот портали ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали зарур маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.⠀

Маълумот ва ахборотлар олиш учун:
🔹 Расмий ҳуқуқий ахборот портали: www.advice.uz
🔹 Telegram каналидаги расмий саҳифаси: t.iss.one/advice_uz
🔹 Facebook тармоғидаги расмий саҳифаси: Facebook.com/adviceuz
🔹 Instagram тармоғидаги расмий саҳифаси: Instagram.com/madadnnt

Саволларингизни йўллаш учун:
🔹 www.advice.uz ҳуқуқий ахборот порталидаги онлайн маслаҳатчи;
🔹Telegram-bot: @Madadnnt_bot;

Мурожаатларингизни қолдириш учун:
🔹 [email protected] электрон манзили;

Уйда қолинг ва “Мадад” ННТ билан доимий алоқада бўлинг!
ДХА директори “уддабурон, учар” тадбиркорларга мурожаатнома йўллади

БАТАФСИЛ: 👉
https://human.uz/cyrl/site/inner/2152

Telegram | Facebook | Youtube
#Биласизми

Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатнома расмийлаштиришнинг вақтинчалик тартиби.

Рухсатнома қандай олинади?


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Рухсатнома бериладиган автотранспорт воситалари

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#vahimasizkarantin #Сўраган_эдингиз #ОАВ_учун_махсус

Марказий банкнинг коронавирус пандемияси оқибатида тижорат банклари томонидан кредитларнинг тўлов муддатларини узайтириш тартиби тўғрисидаги ахбороти

Коронавирус пандемиясининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларида кредитларни қайтариш билан боғлиқ салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида уларнинг кредит тўловлари муддатларини узайтириш юзасидан мурожаатларини кўриб чиқишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш бўйича кредит ташкилотларига кўрсатмалар берилди.

Бунда кредит ташкилотларига аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан кредит тўловлари муддатларини узайтиришда фақат мурожаатномани тақдим этиш билан чекланиб, мурожаатномада:

🔹кредит тўловларини узайтириш юзасидан асослантирилган изоҳ;

🔹карантин даври якунлангандан сўнг кредит ташкилоти томонидан белгиланган муддат ичида кредит шартномасига киритиладиган ўзгартиришларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштириш юзасидан қарздорнинг мажбурияти қайд этилиши лозим.

Ўз навбатида, карантин даври тугагандан сўнг белгиланган муддат ичида қўшимча ҳужжатларни қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилмаган тақдирда кредит шартномасига киритилган ўзгаришлар кредит ташкилоти томонидан бекор қилиниши ва дастлабки шартнома шартлари кучга киришини маълум қиламиз.

Бугунги кунда тижорат банклари томонидан мурожаатларни масофавий қабул қилиш тизимлари яратилмоқда. Ушбу масофавий хизматлар тўғрисида банкларнинг веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали қўшимча маълум қилинади.

#регулятор
Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Давлат хизматлари агентлиги директорининг матбуот котиби Севара Зокирова иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда.

Брифингда автотранспорт воситаларида ҳаракатланиш учун рухсатномаларни олиш тартиби ҳақида маълумот берилмоқда.

Брифинг "УзРепорт", "Ўзбекистон 24" телеканали ва "Ўзбекистон 24" радиоканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

https://youtu.be/A2khjI8KYJ8

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
#ЭСЛАТМА

Адлия вазирлиги Республикамизда жорий қилинган карантин вақтида ўзингизни қизиқтирган ҳуқуқий масалалар бўйича зарур тушунтиришлар ва маслаҳатлар олиш учун уйингиздан чиқишингиз шарт эмаслигини эслатиб ўтади

👉Бунинг учун “Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотига мурожаатларингизни масофадан туриб юборишингиз, шунингдек, муассасанинг ҳуқуқий ахборот портали (https://advice.uz/) ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали зарур маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.⠀

👉Маълумот ва ахборотлар олиш учун:

Расмий ҳуқуқий ахборот портали:

www.advice.uz

Telegramдаги расмий саҳифаси: t.iss.one/advice_uz

Facebook тармоғидаги расмий саҳифаси:

fb.com/adviceuz

Instagram тармоғидаги расмий саҳифаси: instagram.com/madadnnt


Саволларингизни йўллаш учун👇:

www.advice.uz ҳуқуқий ахборот порталидаги онлайн маслаҳатчи;

Telegram-bot: @Madadnnt_bot;


Мурожаатларингизни қолдириш учун👇:

[email protected] электрон манзили;

Уйда қолинг ва “Мадад” ННТ билан доимий алоқада бўлинг

Ўзингизни қизиқтирган саволларга тезкорлик билан уйдан чиқмаган ҳолда жавоб олинг
#Адлия_хабари

Комиссия қарорига кўра, якка тартибдаги хайрия акциялари давомида COVID-19 вирусининг янада кенг тарқалиш хавфи жуда юқори. Мазкур жараёнда якка тартибдаги хайрия акцияларини жорий йилнинг 1 апрелидан эътиборан вақтинча тўхтатилади.

Хайрия тадбирлар қуйидаги марказлашган тартибда амалга оширилади: ⬇️

👉 Тошкент шаҳрида Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази Ўзэкспомарказ Миллий кўргазма мажмуаси таркибидаги павильонда ташкил этилади. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида шундай механизм жорий этилади;

👉 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлимлари жойлардаги эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатлами ҳақидаги маълумотни ҳудудий тегишлилиги бўйича Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига тақдим этади;

👉 жисмоний ва юридик шахсларнинг беғараз ёрдамлари Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари орқали сантитар-гигиеник талабларга мувофиқлиги кўрикдан ўтказилиб, карантин талабларига қаътий риоя этилган ҳолда (махсус кийим бош ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган ҳолда) эҳтиёжмандларга етказиб берилади;

👉 аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламига хайрия ёрдамларини шахсан етказиш истагида бўлган нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда саховатпеша инсонлар ва кўнгилли (волонтёр) лар ушбу хайрия тадбирларида яқиндан ҳамкорлик қилиш ва жараёнда қатнашишга таклиф этилади;

👉 эҳтиёжманд оилаларга берилган хайрия ёрдамлари ҳақидаги маълумотлар жамоатчиликка мунтазам етказиб борилади.

Пул кўринишидаги маблағларни “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказиш тавсия қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазири Русланбек Давлетов стикерсиз ҳаракатланаётган таксига “иккита пицца”ни ўриндиққа қўйиб, ўз ишлари билан шуғулланиб юрганлар ҳам борлигини афсус билан айтиб ўтди.
Карантин даврида ўз фаолиятини давом эттираётган нотариуслар ҳақида маълумот

👉 Батафсил
_________________________________

Информация о нотариусах, продолжающих свою деятельность в период карантина

👉 Подробнее

📸 Фото: газета.уз

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

@adliyangiliklari
#Биласизми

Карантин даврида ходимларни масофавий ишлаш усулида ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳомийлик хайрияларини ташкил қилиш тартиби
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: АОКА ҳузуридаги штабда Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Коронавирусни иссиқ ҳаво тўхтата оладими?

❗️Бу саволга фақатгина яқин ойлар ичида жавоб топиш мумкин. Агар вирусда мавсумий хусусият мавжуд бўлса, коронавирус билан зарарланишнинг янги тўлқини куз келиши билан бошланишини тахмин қилиш керак. Ҳали лицензияланмаган янги тадқиқот натижаларига кўра, зарарланишлар 95 % ҳолатда -2 дан 10 °C даража ҳаво ҳароратида кузатилган. Бу вируснинг совуқ иқлимда фаоллашишини кўрсатади.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

RU: Брифинг в штабе АОКА с участием Нурмата Атабекова.

Остановит ли коронавирус теплая погода?

❗️Ответ на этот вопрос про коронавирус смогут дать только ближайшие месяцы. Если у вируса есть сезонный аспект, тогда новую волну заражений стоит ждать с наступлением осени. Новое исследование, которое еще не было лицензировано, показывает, что 95 % заражений произошли при температуре от -2 до 10 °C. Это указывает на активность вируса в более холодных климатических условиях.

@koronavirusinfouz
#ОАВ_учун_махсус

Хайрия қилиш мажбурийми?

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқда хайрия масаласи энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулар қаторида турибди. Жумладан, фуқароларимиз маълум тоифа ёки касб эгаларининг хайрия жараёнида етарлича фаол эмаслигини танқид остига олмоқдалар. Ушбу масала ижтимоий аҳамиятга эга бўлганлиги ва айни кунларда ўта долзарб эканлигини ҳисобга олиб қуйидагиларни фикрларни маълум қилишни лозим деб топдик.

Биринчи, масаланинг ҳуқуқий жиҳати. “Ҳомийлик тўғрисида”ги Қонунда “Юридик ва жисмоний шахслар ҳомийликни ихтиёрий равишда ҳамда монеликсиз амалга оширишга ҳақли” деб қайд этилган. Худди шундай, Фуқаролик кодексининг 511-моддасида “Хайр-эҳсонни қабул қилишга бирор кимсанинг рухсати ёки розилиги талаб қилинмайди” дейилган.

Юқорида келтирилган нормалардан ҳам кўриниб турибдики, хайрия фаолияти ихтиёрий тарзда амалга ошириладиган жараёндир ва ҳеч бир юридик ёки жисмоний шахсни турли ижтимоий босимлар ёки бошқа усуллар билан ҳомийлик фаолиятига мажбурлаш мумкин эмас. Шу билан бирга қонунларимиз ҳар бир шахснинг ўз меҳнати билан эришган моддий воситаларини қонунларда белгилаган талабларга риоя этган ҳолда эркин тасарруф этишини кафолатлайди.

Иккинчи, масаланинг ахлоқий жиҳати. Бировни хайрия қилмаганликда айблаш ва буни ёмон иш сифатида муҳокама қилиш умуминсоний ва миллий ахлоқий-этик принципларга мос эмас. Чунки хайрия қилмаслик айб эмас, жиноят ҳам эмас. Энг муҳими, ҳеч ким бирон шахснинг аслида хайрия қилган-қилмаганини аниқ билмайди ҳам. Чунки кўпчилик хайр-эҳсон қилганда манманлик, мақтанчоқликдан йироқ бўлиш учун уни оммага маълум қилмай, яширин тарзда амалга ошириши мумкин. Санъаткорлар ва ёки бошқа тоифанинг хайрия тадбирларидан четда турибди деб айблашимиз уларга нисбатан адолатсизлик ҳамдир. Чунки “Ўзбекконцерт” ташкилотининг берган маълумотларига кўра, санъаткорлар карантин давридан буён 352 млн сўмдан ортиқ маблағни хайрия қилган. Биз бу хайрия тадбирлари яна давом этаётганига ишонамиз. Бир машҳур ривоятда айтилганидек, аслида бизга ёмон кўринган инсон энг яхши ишларни қилаётган бўлиши ва биз бундан бехабар бўлишимиз мумкин (https://www.muslim.uz/index.php/maqolalar/item/13785-mening-zhanozamni-butun-mamlakat-a-li-ijdi). Демак, ўзимиз яхши билмаган маълумотлар асосида, қолаверса қонунан ва маънан ҳаққимиз бўлмаган ҳолда бировларни хайрия қилмасликда айблаш тўғри эмас.

Учинчи, масаланинг диний жиҳати. Инсонлар ҳақида ёмон гумонда бўлиш, ёлғон ва хато маълумотлар асосида бировларни айблаш ва маломат қилиш Ислом динида ҳам қораланади. Қуръони Каримнинг «Ҳужурот» сураси 12-оятида: «Эй, иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир», дейилган. Хайр-эҳсон, аввало, Аллоҳ йўлида ва унинг учун қилинади деб ишонади мўмин инсон. Шундай экан, бу Яратган ва бандаси ўртасидаги масала бўлиб, уни бошқалар баҳолаши ва муҳокама қилиши ўринлимикан?

Хулоса сифатида шуни айтишимиз мумкинки, хайрия тадбирлари мураккаб вазиятда инсонларни ўзаро яқин ва бирдам бўлишга, жамиятни янада бирлашишга сабаб бўлмоқда. Бу ижобий ҳолат, чунки жамиятнинг умумий муаммолар қаршисида бирлашуви фуқаролик жамиятининг кучайишига олиб келувчи ижобий омилдир. Бироқ хайрия ихтиёрий тадбир эканини, уни ҳар бир кимса ўз иродаси ва шахсий ташаббусига кўра амалга ошириши лозимлигини, хайрия ҳақида нотўғри мулоҳазалар эса жамият бирдамлигига путур етказишини унутмаслик керак.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими