Sevara Urinbayeva
2.53K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#xotira_va_qadrlash_kuni #uzarxiv

‼️DIQQAT E‘LON‼️

📣📣HURMATLI JURNALISTLAR, BLOGERLAR HAMDA OMMAVIY AXBOROT VOSITALARI XODIMLARI!

Joriy yilning 5-may kuni, soat 10:00 da, O‘zbekiston tarixi davlat muzeyi binosida “9 may - Xotira va Qadrlash kuni” munosabati bilan O‘zbekistonning Ikkinchi jahon urushidagi buyuk g‘alabaga qo‘shgan ulkan hissasini namoyish etuvchi “Vatan fidoyi farzandlarini hech qachon unutmaydi” shiori ostida “Xotira – abadiy, inson qadri – muqaddas” arxiv hujjatlari va muzey eksponatlari ko‘rgazmasiga taklif etamiz.

Vaqti: 5-may, soat 10:00 da

🏢Manzil: Toshkent shahri, Sharof Rashidov ko‘chasi 3-uy

—-
✔️ “O‘zarxiv” agentligining rasmiy sahifalari:
Telegram | Instagram | Facebook | OK | Twitter
ЭЪЛОН

Жорий йилнинг 5 май куни соат 15:00да Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтади.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказиладиган йиғилишда
2023 йилнинг 1 чораги давомида адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинади.

Унда вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинма раҳбарлари,“Ўзархив” ва Персоналлаштириш агентлиги раҳбарлари, адлия органлари ва муассасалари раҳбарлари, шу жумладан туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва масъул ходимлари иштирок этади.
#Diqqat_muhim #Adliya_xabari

📣Ҳурматли фуқаролар!

Адлия вазирлигининг 1008 – “Ишонч телефони” фаолиятида вақтинча носозликлар кузатилмоқда.

Ҳозирда тегишли мутахасислар томонидан ушбу муаммони бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Муаммолар бартараф этилиши билан бу ҳақида маълум қиламиз.
#Эъзоз_эҳтиром

Вазирликда адлия фахрийлари билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун, 5 май куни Адлия вазирлигида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан адлия органларида узоқ йиллар ҳалол хизмат қилган адлия фахрийлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Таъкидлангандек, адлия фахрийлари турли йилларда тизимда олиб борган самарали меҳнат фаолияти юртимиз равнақи, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Бугунги кунда фахрий устозлар тарбиялаган шогирдлар улар қолдирган улкан мактабни давом эттирмоқда.

Вазирликда 600 дан ортиқ фахрийни бирлаштирадиган Фахрийлар кенгаши фаолият юритади. Тизимда фахрийларга мунтазам эътибор қаратиб келинади. Турли байрамлар арафасида ва уларнинг қутлуғ таваллуд айёмларида йўқлаш ҳамда тақдирлаш, моддий ёрдам кўрсатиш яхши анъанага айланган.

Шунингдек, Адлия вазири Акбар Тошқулов ҳам фахрийлар билан учрашиб, уларнинг соҳа ривожи учун қўшган ҳиссаси, жасорати доимо ёш ходимларга ўрнак бўлиб келаётганини ҳамда устоз фахрийлар доим эъзозда эканлигини алоҳида таъкидлади.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Конституцияни_ўрганамиз

❗️Ўзбекистон Республикаси Конституция: давлат ўз зиммасига олаётган 10 та муҳим ижтимоий мажбурият

1️⃣ Давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чораларини кўради.

2️⃣ Давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади.

3️⃣ Давлат бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлайди.

4️⃣ Болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади.

5️⃣ Фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли.

6️⃣ Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

7️⃣ Пенсиялар, нафақалар ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамнинг миқдорлари энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас.

8️⃣ Давлат аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг турмуш сифатини оширишга, жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун уларга шарт-шароитлар яратишга қаратилган чораларни кўради.

9️⃣ Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратади.

🔟 Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишга жойлашишига, таълим олишига кўмаклашади, уларга зарур бўлган ахборотни тўсқинликсиз олиш имкониятини таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Adliya_sarhisob

Сарҳисоб: Адлия органлари 2023 йилнинг 1 чорагида судларга 142,2 млрд. сўмлик 5 819 та даъволар (аризалар) киритди

Жорий йилнинг 5 май куни Адлия вазирлигининг навбатдаги ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Унда, адлия органлари ва муассасалари томонидан 2023 йил 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар натижаси муҳокама қилинди.