Sevara Urinbayeva
2.54K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_va_yoshlar

Айни вақтда Адлия вазири ёшлар билан учрашув ўтказмоқда...

Учрашув аввалида вазир ёшларга яратилаётган шароитлар, имкониятлар, қонунчиликда белгиланган ҳуқуқлари ҳақида гапирди. Сўнг учрашувда иштирок этаётган ҳар бир ёш билан юзма юз мулоқот қилишга киришди.
#Adliya_hudud

Endi Urgut tuman DXMda ham “prava”ni almashtirish mumkin

Adliya fuqarolarga qulayliklar yaratishda davom etadi. Samarqand viloyat adliya boshqarmasi tomonidan Urgut tuman Davlat xizmatlari markazida ham eski namunadagi milliy haydovchilik guvohnomasini yangisiga almashtirish xizmati ishga tushirildi.

BATAFSIL 👈

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
#Adliya_xabari

Adliya vazirligida Xalqaro xususiy huquq bo‘yicha Gaaga Konferensiyasi Doimiy byurosi Bosh kotibi bilan uchrashuv bo‘lib o‘tdi

👉
Batafsil

@adliyangiliklari
☑️ ЭЪЛОН

🔹 Айни пайтда Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вакили иштирокида брифинг бошланди.

🔹 Мазкур брифинг "Ўзбекистон 24" ҳамда "UzReport TV" телеканаллари ва интернет тармоқлари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

📺 Брифингни томоша қилиш:
https://fb.watch/kcuzw0tFj-/

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Sevara Urinbayeva
☑️ ЭЪЛОН 🔹 Айни пайтда Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вакили иштирокида брифинг бошланди. 🔹 Мазкур брифинг "Ўзбекистон 24" ҳамда "UzReport TV" телеканаллари ва интернет тармоқлари орқали тўғридан-тўғри…
Адлия брифинги

Адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов бугун, 29 апрель куни ўтказилган брифингда адлия органлари томонидан янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берди.

Таъкидлангандек, тасдиқланган режа-графикларга асосан 24 ярим мингдан ортиқ тадбирлар давлат органлари, маҳаллалар, қишлоқлар, меҳнат жамоалари кесимида семинар, давра суҳбати, савол-жавоб ва бошқа шаклларда ташкил қилиниб қарийб 5 млн аҳоли қамраб олинди.

Аҳоли томонидан визуал ахборотни яхши қабул қилинишини инобатга олган ҳолда янгиланаётган Конституциянинг моҳиятини очиб беришга қаратилган 150 та видео-материаллар тайёрланиб, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тарқатилди. Вазирлик экспертлари томонидан Конституциянинг моддама-модда шарҳини тушунтириш бўйича жами телевидение орқали 672 та, радиода эса 1 338 та чиқишлар қилинди.

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқлар, улардаги гуруҳлар ва каналлар орқали Конституция лойиҳасига оид ахборотларни содда, қисқа контентлар шаклида тайёрлаб тарқатилди.

Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” Телеграм каналида #Янги_Конституция рукни ташкил қилиниб, 54 та контентлар берилди, мазкур контентлар 3,5 млн маротаба кўрилди. Бундан ташқари, вазирликнинг Фейсбук, инстаграмдаги расмий саҳифаларида, “Ҳудуд24” электрон нашрида, ҳудудий адлия органларининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ҳам маълумотлар инфографика, постер, контент шаклларида жойлаштирилиб виртуал тарзда аҳолининг аксарият қисмини қамраб олинди.

Шунингдек, Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари ва кўнгилли талабалари томонидан ҳудудларда ёшларнинг янгиланаётган Конституция бўйича ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида “Янгиланаётган Конституцияни ўрганамиз” лойиҳалари амалга оширилди. Мазкур лойиҳалар давомида 70 дан ортиқ олий ва профессионал таълим муассасалари, 50 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар, 30 дан ортиқ аҳоли яшаш манзиллари, ҳарбий қисмлар ва истироҳат боғларида тадбирлар ўтказилди ҳамда
уларда 100 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

Навбатдаги йўналишда Интернет тармоғидан фаол фойдаланмайдиган аҳоли қатлами, асосан ёши катта фуқароларимиз учун референдум қонунчилиги ҳамда янгиланаётган Конституциянинг моҳиятини тушунтиришга қаратилган қўлланма ва рисолалар тайёрланди:
– Референдум қонунчилиги бўйича ўқув амалий қўлланма – ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида 35 762 нусхада;
– Ўзбекистон Республикаси Референдумига оид қонунчилик ҳужжатлари тўплами12 781 нусхада;
– “Янгиланаётган Конституция бўйича 100 саволга 100 жавоб китоби”22 000 нусхада чоп этилиб тарқатилди.

Фуқароларда референдум ўтказиш бўйича ва янгиланаётган Конституция бўйича юзага келаётган саволларга тезкор равишда жавоб бериш учун “ишонч телефони” фаолиятини йўлга қўйдик. 1008 “ишонч телефонига” фуқароларимиз томонидан референдум ва конституциявий ислоҳотлар бўйича 400 га яқин саволлар келиб тушди ва бу саволларга мутахассисларимиз малакали жавоб беришди. Бундан ташқари, Advice.uz порталида Референдум-2023 бўлими яратилди. Мазкур порталнинг онлайн чати орқали
1000 дан ортиқ мурожаатларга жавоб берилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов иштирокидаги брифингдан фотосуратлар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#videodaydjest

📹 Adliya tizimidagi oʻtgan hafta davomida qanday muhim voqealar, o‘zgarishlar ro‘y berdi? Ular haqida haftalik daydjesti.

@adliyangiliklari
#2023_йил_1_майдан

🗓 1 майдан нималар ўзгаради?

▫️Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади БАТАФСИЛ

▫️Республиканинг барча шаҳарларида имтиёзли транспорт карталарини бериш йўлга қўйилади БАТАФСИЛ

▫️Раҳбар кадрларни қайта тайёрлашда гендер тенглик бўйича ўқув курслари ташкил қилинади БАТАФСИЛ

▫️Юридик шахслар коммунал хизматлар бўйича шартномаларни электрон расмийлаштириши мумкин БАТАФСИЛ

▫️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган шахсларга айрим товарлар хариди учун тўланган ҚҚС қайтарилади БАТАФСИЛ

▫️Шифохоналарда даволанаётган ногиронлиги бўлган болага ғамхўрлик қилаётганлар бепул овқат билан таъминланади БАТАФСИЛ

▫️Давлат кўчмас мулклари ва акция пакетлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади БАТАФСИЛ

▫️Кўп қаватли уйлар томларида қуёш панеллари ўрнатилади БАТАФСИЛ

▫️Расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ҳам ипотека кредитлари берилади БАТАФСИЛ

▫️Айрим ишлаб чиқарувчиларга табиий газга уланиш учун техник шартлар берилиши тўхтатилади БАТАФСИЛ

▫️“Заправка”лар электр истеъмолининг 50 фоизи қуёш панеллари орқали қопланиш талаби жорий этилади БАТАФСИЛ

▫️Дорилар нархлари чакана референт нархлар билан автоматик солиштирилади БАТАФСИЛ

▫️Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оила аъзолари ижтимоий қўллаб-қувватланади БАТАФСИЛ
🗳 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 1 майдаги "2023 йил 30 апрелда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумининг якунлари тўғрисида"ги 1245-сонли қарори

🔹 Қарор матни билан танишиш: https://saylov.uz/uz/docs/1245-2023-yil-30-aprelda-otkazilgan-ozbekiston-respublikasi-referendumining-yakunlari-togrisida

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube