Sevara Urinbayeva
2.53K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_teleloyiha #Live

Айни вақтда Адлия вазирлиги ва "Ўзбекистон" телеканали томонидан ўзаро ҳамкорликда тайёрланиб эфирга узатилаётган "ЮРИДИК КЛИНИКА" кўрсатуви жонли эфирда чиқмоқда.

Мавзу: Мактаб ва мактабгача таълим соҳасидаги янгиликлар ,эришилган натижалар

Кўрсатувда Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги масъул ходимлари Сизлардан келиб тушган саволларга жавоб беради.

Мавзу юзасидан ўз саволларингизни @yuridiklinikabot Телеграм-боти ёки тўғридан- тўғри эфир вақтида 71.233-75-74 телефон рақамига боғланиш орқали юборишингиз мумкин.

❗️ Жонли эфир вақтида ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб топиш имкониятига эгасиз

Жонли эфирни кузатиш учун ҳавола 👉https://www.youtube.com/embed/cpRyRP4Wlq4
#Adliya_xabari

“Notariat to‘g‘risida”gi Qonunining 15-2- moddasiga muvofiq va Surxondaryo viloyat adliya boshqarmasi huzuridagi malaka komissiyasining 2023-yil 7-apreldagi 1-son majlis bayoniga hamda adliya boshqarmasi boshlig‘ining 2023-yil 10-apreldagi 61-um-son buyrug‘iga asosan:

▪️Sho‘rchi tumanida xususiy amaliyot bilan shug‘ullanuvchi notarius Yusuf Yodgarovich Bazarovning litsenziyasi (litsenziya: SU №0014, 22.04.2020-yil) va notarius maqomi 2023-yil 17-aprel kunidan 6 oy muddatga;
▪️Qumqo‘rg‘on tumanida xususiy amaliyot bilan shug‘ullanuvchi notarius Nargiza Xasanovna Abdullayevaning litsenziyasi (litsenziya: SU №0009, 21.04.2020-yil) va notarius maqomi 2023-yil 17-aprel kunidan 2 oy muddatga;
▪️ Denov tumanida xususiy amaliyot bilan shug‘ullanuvchi notarius Bekzod Chariyevich Ismailovning litsenziyasi (litsenziya: SU №0008, 21.04.2020-yil) va notarius maqomi 2023-yil 17-aprel kunidan 1 oy muddatga;
▪️Sherobod tumanida xususiy amaliyot bilan shug‘ullanuvchi notarius Lazizjon Rustamovich Rustamovning litsenziyasi (litsenziya: SU №0036, 15.05.2020-yil) va notarius maqomi 2023-yil 17-aprel kunidan 1 oy muddatga;
▪️Termiz shahrida xususiy amaliyot bilan shug‘ullanuvchi notarius Hamro Xudaymurotovich Boboqulovning litsenziyasi (litsenziya: SU №0026, 22.04.2020-yil) va notarius maqomi 2023-yil 17-aprel kunidan 15 kun muddatga;
▪️Uzun tumanida xususiy amaliyot bilan shug‘ullanuvchi notarius Jasur Alisherovich Shomurodovning litsenziyasi (litsenziya: SU №0007, 21.04.2020-yil) va notarius maqomi 2023-yil 17-aprel kunidan 15 kun muddatga to‘xtatildi.

@adliyangiliklari
#Bilasizmi

🔅Қуйидаги юридик шахслар ўз номлари ва рамзларида “Ўзбекистон Республикаси” ва “Ўзбекистон” расмий номларидан, шунингдек улардан ҳосила сўзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга:

Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Олий Мажлис палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этиладиган ёки фаолиятини ташкил этиш амалга ошириладиган юридик шахслар, агар уларнинг номлари тегишли ҳужжатларда тўғридан-тўғри назарга тутилган бўлса;

Ҳукумат қарорига кўра ташкил этиладиган давлат унитар корхоналари ҳамда давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган давлат муассасалари;

устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари;

юридик шахслар республика аҳамиятига эга бўлган бирлашмалари;

республика нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек номларида бош ташкилотнинг тўлиқ номи кўрсатиладиган уларнинг алоҳида бўлинмалари;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилган мурожаатлари асосида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар.
Туман (шаҳар) адлия бўлимлари ташкил этилганига 5 йил тўлди!

Сана муносабати билан Адлия вазири табрик йўллади

"Бугун адлия тизимида тарихий сана – туман (шаҳар) адлия бўлимлари ташкил этилганлигига 5 йил тўлди.

Бўлимлар ташкил этилиши бизга фуқаролар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, давлат бошқарув фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш, жамиятда ҳуқуқ устуворлигини тарғиб қилиш учун халқимизга янада яқинроқ бўлиб ишлаш имконини берди. Албатта ҳали қилишимиз керак бўлган ишлар кўлами кенг.

Бугунги сана муросабати билан барча ҳамкасбларни табриклайман!

Ватанимиз ва халқимиз олдидаги вазифамизни тўла бажаришда омад ёр бўлсин. Бу йўлда бизга ишонч билдириб, қўллаб-қувватлаётган ва ҳамкорлик қилаётган барчага юртдошларимизга миннатдорчилик билдирамиз".
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳайдовчилик гувоҳномасини my.gov.uz орқали ҳам расмийлаштириш тартиби жорий этилади

“Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш тартибини соддалаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (152-сон, 12.04.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йил 15 апрелдан миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини, шу жумладан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ҳам ариза берувчиларнинг бевосита иштирокисиз расмийлаштириш тартиби жорий этилади. Бунда:

🔹 миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотлари жойлаштирилади, агар ахборот тизимларида ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотлари мавжуд бўлмаган тақдирда ариза берувчилар ўзларининг имзо намунасини электрон шаклда тақдим этади;

🔹 миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш ҳамда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш бўйича аризалар ариза берувчиларнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали онлайн тарзда ҳар куни, дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин;

🔹 янги расмийлаштирилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини почта орқали олиш имконияти яратилади.

🗓 2023 йил якунигача барча мавжуд ҳайдовчилик гувоҳномалари жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига боғланган ҳолда рақамлаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Shilqimlik, abortga majburlash, oilaviy zo‘ravonlikka qarshi qonun: yangi qonun bilan nimalar o‘zgarmoqda? 10 ta asosiy o‘zgarish

Oilaviy zo‘ravonlik og‘irlashtiruvchi holatlarda sodir etilsa (masalan, homiladorga, o‘ta shafqatsizlik bilan, ikki yoki undan ortiq shaxsga va hk. shikast yetkazish), jiddiy oqibatlarni keltirib chiqarsa (masalan, ko‘rish, so‘zlash qobiliyatini yo‘qotish, o‘lim), 3 yildan 12 yilgacha ozodlikdan mahrum qilishga sabab bo‘ladi.

Ilgari mazkur harakatlar uchun umumiy moddalarga (badanga shikast yetkazish) asosan javobgarlikka tortilgan.

👉Batafsil

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari #Bu_muhim #Sirli_mijoz

🔊“Сирли мижоз” – давлат хизматларини сифатли ривожлантиришга хизмат қилади

Давлат хизматлари кўрсатиш жараёнини ўрганиш, таҳлил қилиш, соҳадаги муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф этиш Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

🕵🏻‍♂️Шу мақсадда, Адлия вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субектларига давлат хизматлари кўрсатиш ҳолати “давлат хизматларининг сирли мижози” мониторинги асосида ўрганилди.

“Сирли мижоз” мониторинги давомида жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида муддат бузиш, асоссиз рад этиш, ортиқча ҳужжат талаб қилиш ва бошқа қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги аниқланди.

👉Батафсил
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Шаҳвоний шилқимлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланди

🔰 Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш тарзидаги маъмурий жазо киритилди.

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш ҳуқуқбузарни ижтимоий фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий равишда жалб этишдан иборат бўлиб, у судлар томонидан 8 соатдан 240 соатгача бўлган муддатга тайинланади.

Агар ҳуқуқбузар ўқиётган бўлса, жамоат ишлари ўқишдан бўш вақтда бажарилади.

🚫 Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари қуйидаги шахсларга нисбатан қўлланилмайди:

▫️пенсия ёшига етган шахсларга;
▫️18 ёшга тўлмаган шахсларга;
▫️ҳомиладор аёлларга;
▫️3 ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга;
▫️I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;
▫️доимий ишга эга шахсларга;
▫️ҳарбий хизматчиларга.

▶️ Шунингдек, Ўзбекистон фуқаросига алимент тўлаш мажбурияти бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар маъмурий тартибда чиқариб юборилмайди.

❗️Шаҳвоний шилқимлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланди.

🔹 Шаҳвоний шилқимлик қилиш, яъни шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, шахснинг ташқи қиёфасини ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бир марта қўпол равишда ёки бир неча марта содир этиш 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши мумкин.

📁 Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш (47-4-модда), ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш (47-5-модда) каби маъмурий қилмишлар қуйидаги жавобгарликлар қўлланилишига сабаб бўлади:

▫️15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга;
▫️120 соатгача ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этишга;
▫️маъмурий жазоларнинг мазкур турлари қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг 20 баравари миқдорида жарима солишга.

☑️ Шунингдек, ота-онанинг ўз вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.

🔘 Оилавий (маиший) зўравонлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланиб, мазкур ҳуқуқбузарлик БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача жарима ёки 10 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Шунингдек, хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғорда яшаётган шахсни ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсни дўппослаш БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача жарима ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа сабаб бўлади.
#Адлия_5та_факт

5 ёшдаги адлия бўлимлари ҳақида 5 та факт

№1
Муаммоларни ҳал қилиш учун вилоят марказидаги адлия бошқармасига бориш шарт бўлмади. Вақт тежалди


№2
5 йилда судларга 834 млрд. 851 млн. сўмлик 77205 та даъво аризалари киритилган

№3
Адлия бўлимлари томонидан жисмоний ва юридик шахслар манфаатида судларга киритилган даъво аризалари учун фуқаролардан давлат божи ундирилмади

№4
“Снос” бўйича судларга инсонлар манфаати учун даъво аризалари киритган ягона давлат органи

№5
“Маҳалла ҳуқуқшуноси”. Ҳар бир маҳаллага туман адлия бўлимлари ходимлари бириктирилган. Бўлим масъуллари ҳақидаги маълумотлар ва телефон рақамлари маҳалла идорасига жойлаштирилган. Бу орқали фуқаролар бепул ҳуқуқий маслаҳатлар олишлари мумкин.
#Adliya_nazorat

⚡️Davlat xizmatlarini ko'rsatishda 2023-yilning 1-choragi mobaynida eng ko‘p qonun buzilishi holatlari aniqlangan vazirlik va idoralar:

🔹Kommunal idoralar – 8 970 ta
🔹Kadastr idoralari – 4 274 ta
🔹
Qurilish idoralari – 3 875 ta
🔹Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi organlari - 2 279 ta
🔹
Bandlikka ko'maklashish organlari - 943 ta

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#videodaydjest

📹 Ўтган ҳафта давомида Адлия тизимида қандай муҳим воқеалар, ўзгаришлар рўй берди?

Улар ҳақида ҳафталик дайжести.
Медиация соҳасидаги муаммо, таклиф ва ечимлар

Маълумки, фуқароларнинг моддий харажат ва ортиқча вақт сарфланишининг олдини олишда ҳамда судларнинг иш юкламасини камайтиришда медиация соҳасининг аҳамияти юқоридир.

Ўтган давр мобайнида жамиятимизда медиацияни янада оммалаштириш ва кенг қўллаш мақсадида қонунчилик ҳужжатларида медиацияни судгача, судда ва ижро босқичларида қўллаш мумкинлиги, судларда медиатив келишув тузилганда, давлат божи қайтариб берилиши каби имтиёзли нормалар белгиланди.

Ўзбекистон ҳуқуқ тизимининг энг муҳим институтларидан бирига айланаётган медиация мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан четда қола олмайди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 18 апрель куни Адлия вазирлигида “Медиация соҳасидаги муаммо, таклиф ва ечимлар” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбирда судьялар, медиаторлар бевосита, шунингдек, онлайн шаклда иштирок этди.

“Медиация тўғрисида”ги Қонун 2018 йил 3 июлда қабул қилиниб, 2019 йил 1 январдан кучга кирди.

Ҳозирда республикамизда 1000 дан ортиқ шахслар Профессионал медиаторлар реестрига киритилган бўлиб, бу кўрсаткич йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Тадбирда медиаторлар томонидан судьлар фаолиятида медиация таомилини қўллашдаги айрим масалалар, жумладан процессуал қонунчилик ҳужжатларида медиация оид нормаларни такомиллаштириш, Ўзбекистонда медиаторларни тайёрлашнинг долзарб масалалари, адвокатлар, нотариуслар томонидан медиаторлик фаолиятини олиб боришдаги айрим муаммолар, медиатор фаолиятини ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари каби масалалар муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, тадбирда иштирок этган судялар ва медиаторлар сўзга чиқиб, медиация хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини ҳамда таклиф ва тавсияларини билдирди.

Тадбир иштирокчилари томонидан кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди, баҳс-мунозаралар давомида томонлар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича маълумотлар олишди.
Адлия вазири Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Т. Хакала билан учрашди

2023-йил 17 апрель куни адлия вазири Акбар Тошқулов ва Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида А.Тошқулов хорижий томонини ҳуқуқий соҳада сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва келгусидаги режалар билан таништирди. Жумладан, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар фаолиятини ташкил қилишни самарали таъминлаш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилиб келаётгани тўғрисида гапириб берди.

Шунингдек, янгиланаётган Конституциямизда инсон ҳуқуқлари борасида киритилаётган бир қатор янгиликлар борасида меҳмонларни таништирди. Хусусан, Ўзбекистонда ўлим жазосини тақиқланиши, шахс суднинг қарорисиз 48 соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмаслиги, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этишга ҳақлилиги, маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиши, шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги белгиланаётганлиги ва бошқа инсон ҳуқуқларига оид киритилаётган янги нормаларни таъкидлаб ўтди.

Томонлар адлия ва ҳуқуқ соҳаларида ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.

Хусусан, Марказий Осиё давлатлари ўртасида Европа Иттифоқи кўмагида ҳуқуқий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Ўз ўрнида Т.Хакала Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган ижобий ва самарали ишларга юқори баҳо берди ҳамда вазирлик томонидан олиб борилаётган ислоҳотларда Европа Иттифоқи кўмакдош бўлишига тайёрлигини билдирди.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, жисмоний зўравонлик хотин-қизларга нисбатан оғирлиги турли даражада бўлган тан жароҳатлари етказиш, хавф остида қолдириш, ҳаёти хавф остида қолган шахсга ёрдам кўрсатмаслик, зўравонлик хусусиятига эга бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этиш, жисмоний таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказишнинг ўзга чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали хотин-қизларнинг ҳаёти, соғлиғи, эркинлиги ҳамда қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ва эркинликларига тажовуз қиладиган зўравонлик шакли ҳисобланади.

❗️Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot