Sevara Urinbayeva
2.46K subscribers
9.89K photos
1.18K videos
23 files
4.44K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#videodaydjest

📹 Ўтган ҳафта давомида Адлия тизимида қандай муҳим воқеалар, ўзгаришлар рўй берди?

Улар ҳақида ҳафталик дайжести.
Адлия вазири : Адлия вазирлиги – сўз эркинлигига қарши эмас, у ҳуқуқлар ҳимояси учун курашади.

Адлия вазирлиги эълон қилган шахсларни ҳақорат қилиш, туҳмат ва ёлғон маълумот тарқатишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақидаги эслатмаларига ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан "Адлия вазирлиги сўз эркинлигига қарши чиқяпти" деган мазмунда фикрлар билдирилмоқда.

Ижтимоий тармоқларнинг фаол фойдаланувчиси сифатида ушбу мавзуда қуйидагиларни маълум қиламан.

Сўз эркинлиги ҳар бир шахснинг Конституцияда белгилаб қўйилган ҳуқуқидир. Адлия вазирлиги учун қонунларда белгилаб қўйилган ҳар бир ҳуқуқ олий қадрият ҳисобланади. Шу жумладан, сўз эркинлигини ҳам биз муҳим ҳисоблаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз.

Ҳуқушуносликда “Сизнинг ҳуқуқларингиз бошқа шахснинг ҳуқуқлари бошланган жойда тугайди” деган олтин қоида бор. Бу қоида, барча инсонлар тенг ҳуқуқлилиги, фуқаролар ўзгалар ҳуқуқини ҳурмат қилиши ва бузмаслиги каби жамиятда мувозанатни сақлаш учун муҳим бўлган тамойиллар асосида шаклланган.

Албатта, сўз эркинлигига ҳар бир инсоннинг энг муҳим ва ажралмас табиий ҳуқуқи ҳисобланар экан, айни пайтда бу ҳуқуқ ҳам ҳеч кимга бошқа бир шахсни (у қандай инсон бўлишидан қатъи назар (!) ҳақорат қилиш, унга туҳмат қилиш ёки шахсни шарманда қиладиган ёхуд ёлғон маълумотлар тарқатиш ваколатини бермайди. Ҳеч қайси давлатда бунақа ҳуқуқ йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Хусусан, фейк аккаунтлардан ёлғон, туҳмат, ҳақоратли маълумотларни тарқатиб, менга ҳеч нарса бўлмайди, деб ўйлашларига йўл қўймаслигимиз керак. Бу ҳуқуқий-демократик давлат қуриш ғояларига зид эканини фаолларимиз ҳам тушунишади деб ишонаман.

Адлия вазирлиги жамоаси сўз эркинлиги, очиқлик ва шафоффликни адолатли жамият қуриш йўлидаги энг муҳим қадрият деб билади. Бу борада барча оммавий ахборот воситалари вакиллари ва фаоллар билан яқиндан хамкорлик қилишни давом эттирамиз.
“Ворислик ҳуқуқи” танловининг якуний босқичи ғолиблари аниқланди

Аввал хабар берганимиздек, Адлия вазирлиги томонидан “Ворислик ҳуқуқи” акцияси доирасида совринли танлов ташкил қилинган эди.

Танловнинг 1-босқичида иштирок этган 3 мингга яқин (56 фоизи – эркаклар, 44 фоизи – аёллар) қатнашчилар орасидан саволларга қисқа вақт ичида энг кўп тўғри жавоб берган 30 нафар иштирокчи электрон тизим орқали аниқланиб, уларнинг ижодий саволга жавоблари баҳоланган.

Ижодий саволга қўйилган баҳолар натижаларига кўра 11 нафар иштирокчи 28 февраль куни танловнинг якуний босқичида қатнашди.

Финал босқичи натижаларига кўра қуйидаги иштирокчилар ғолиб деб топилди:

1-ўрин (ноутбук) – Асадов Азизбек;
2-ўрин (телевизор) – Самадов Руслан;
3-ўрин (планшет) – Шодмонова Муниса.

Адлия вазирлиги фуқароларимизни жамият ҳаётида ижтимоий фаол бўлишга, ўз ҳуқуқий саводхонлигини ошириш орқали жамият тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишга чорлаб қолади. Зеро, ҳуқуқни билиш фойдали.
Bolalarga zo‘ravonlik uchun 10 yildan 15 yilgacha qamoq jazosi taklif etilmoqda

Batafsil 👉 https://uza.uz/posts/458360

@adliyangiliklari
#Diqqat_muhim

Ҳурматли фуқаролар📣!

Адлия вазирлигининг 1008 – “Ишонч телефони” фаолиятида вақтинча носозликлар кузатилмоқда.

Ҳозирда тегишли мутахасислар томонидан ушбу муаммони бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Муаммолар бартараф этилиши билан бу ҳақида маълум қиламиз.
#2023_йил_1_мартдан

▫️Янги йўналишларда маҳаллий авиақатновлар йўлга қўйилади БАТАФСИЛ

▫️Миллий спорт турлари бўйича умумреспублика спорт мусобақалари ўтказилади БАТАФСИЛ

▫️Унитар корхона шаклида юридик шахс ташкил этиш тўхтатилади БАТАФСИЛ

▫️Солиқ тўловчилар сайёр солиқ текширувлари устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиши мумкин бўлади БАТАФСИЛ

▫️Юридик шахсларга my.gov.uz орқали тижорат хизматларини кўрсатишга рухсат берилади БАТАФСИЛ

▫️Қийноққа солишга қарши курашиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади БАТАФСИЛ

▫️Айрим давлат харидлари бўйича буюртмаларнинг тўғридан-тўғри шартномалар асосида бажарилиши тўхтатилади БАТАФСИЛ

▫️Тадбиркорлар солиқ қарзини фоизларсиз бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин БАТАФСИЛ

▫️Электр энергияси ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлар электрон расмийлаштирилади БАТАФСИЛ
#Adliya_infografika

‼️Ногиронлиги бўлган шахслар давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланади
#Бу_муҳим #Тушунтириш

Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар ҳамда йўлни таъмирлашга масъул ходимлар қоронғида нур қайтаргичли камзулда бўлиши кераклиги белгиланган.

❗️Мазкур талаб бошқа шахсларга, шу жумладан пиёдалар учун мажбурий эмас.

➡️ Шунингдек, қонунчиликда пиёдалар қоронғида ҳаракатланаётганда нур қайтарувчи устки кийимда бўлишини тарғиб қилиш назарда тутилган.
#Adliya_infografika

❗️Ногиронлиги бўлган шахсларга берилган имтиёзларнинг ягона рўйхати шакллантирилади
#Диққат_эълон

📣Журналистлар ва блогерлар диққатига!

Эртага, 3 март куни соат 12:00 да Адлия вазирлиги томонидан АОКАда матбуот анжумани ўтказилади.

Мавзу: Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қонунчиликдаги янгиликлар

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг YouTube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига ОАВ вакилларини, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.
#Контрафактсиз_ой_ойлиги

“Контрафактсиз ой” ойлиги давомида интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан интеллектуал мулк ҳуқуқини бузаётган шахслар фаолияти белгиланган тартибда текширилди.

Текширув давомида “И.Г.” МЧЖ томонидан “Молиявий эркинлик сари йўл – Илк миллионингизни 7 йилда топинг” номли асар ҳуқуқ эгаси билан тегишли тартибда шартнома тузмасдан ўзбек тилига таржима қилинганлиги ҳамда 2000 ададда чоп этилганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан ташкилотга ҳуқуқбузарликни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритилди.
#Адлия_онлайн

📖 "Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти

АОКАда Адлия вазири ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қайд этиш лозимки, сўнгги йилларда ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини барвақт ўрганиш ва ҳал этиш, шубҳасиз давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

(Бугунги кунда ногиронлиги бўлган шахслар 896 минг нафарни (аҳолининг 2,5 фоизи) ташкил этади. Улардан 159 минг нафари 18 ёшгача бўлган, 518 минг нафари меҳнат ёшидаги ва 219 минг нафари пенсия ёшидаги шахслардир)

Айниқса, Президентимиз томонидан имзоланган “Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор ҳам:

ногиронлиги бўлган фуқароларимиз ҳуқуқларининг кафолатларини янада мустаҳкамлаш, уларнинг жамият ҳаётида тенг равишда иштирок этишлари учун зарур шароитлар яратиш;

уларнинг ўз ҳуқуқларидан фойдаланишда янада қулай бўлган тизим яратиш йўлида жуда катта қадам бўлди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур Қарор доирасида ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия ва реабилитация қилиш воситалари билан таъминлаш тизимини кучайтириш мақсадида:

а) 2023 йилда 475 нафар муҳтож шахсларни замонавий хорижий протез-ортопедия буюмлари (оёқ, сон ва болдир протези ҳамда оёқ аппарати) билан бепул таъминланади.
Бунда, соҳага ажратилган маблағлар доирасида 17,9 млрд сўм йўналтирилади.

Замонавий воситалар енгил, қулай ва яроқлилик муддати 5 йилдан кам бўлмаслигига эътибор қаратилади;

б) 2023 йил 1 июлга қадар ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар таъминланадиган протез-ортопедия ва реабилитация буюмлари рўйхатини кенгайтириш назарда тутилган.

Бунда, қўшимча 6 та восита, хусусан электр кресло-аравача, махсус функцияли ақлли соат, брайл ёзув мосламаси, овозли термометр ва тонометр, ёзги мураккаб ортопедик пойафзал) билан тизимли таъминлаш кўзда тутилади (ҳозирда амалдаги рўйхатда 18 та).

Қарорнинг энг муҳим жиҳатларидан яна бири бу қарорда нафақат ногиронлиги бўлган шахсларга, балки уларга ғамхўрлик, ҳамроҳлик қилаётган, уларнинг оғирини енгил қилишга хизмат қилаётган оила аъзолари, яқинлари бўлган фуқароларимизга ҳам имтиёз ва енгилликлар берилишининг белгиланаётганлиги ҳисобланади.
Ногиронлиги бўлган шахслар учун навбатсиз тартиб жорий этилмоқда

Бугунги кунда айрим давлат хизматларидан фойдаланишда фуқаролар хизмат кўрсатиш жойларига, масалан давлат хизматлари марказларига ташриф буюришларига, шунингдек фуқаролар томонидан баъзи муаммоли масалаларни ҳал этиш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат идоралари раҳбарлари ёки мансабдор шахслари қабулига шахсан кириш зарурияти туғилиши мумкин.

Шундан келиб чиқиб, қарорда назарда тутилган муҳим масалалардан бири навбатда кутиб қолмаслик ва ортиқча ноқулайликка дуч келмаслик учун шарт-шароит яратиш мақсадида бу I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар ва уларга ғамхўрлик қилувчи (йўлда кузатиб борувчи) бир нафар фуқаро учун давлат идоралари ва ташкилотлари томонидан, шу жумладан давлат хизматлари марказлари, тиббиёт, таълим, маданият муассасаларида фуқароларнинг бевосита ҳозирлигида кўрсатиладиган хизматлардан навбатсиз фойдаланиш ҳамда давлат идоралари раҳбарлари (мансабдор шахслари) қабулига навбатсиз кириш бўйича имтиёз берилганлиги бўлди.