Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Беларусь Республикаси делегацияси Адлия тизимида кадрларни бошқаришни рақамлаштириш жараёни билан танишди

Аввал маълум қилинганидек, Беларусь Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари Филиппова Наталия бошчилигидаги делегaцияси Ўзбекистонда ишчи ташриф билан бўлиб турибди.

Делегaция вакиллари жорий йилнинг 24 февраль куни Адлия вазирлигида бўлиб, вазирлик тизимига ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш, уларни жой-жойига қўйиш ҳамда танлов босқичлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди.

Жумладан, Адлия вазирлигининг “MinJust HR” автоматлаштирилган тизимида кадрлар муносабатларига оид маълумотларни йиғиш, сақлаш ва улар бўйича иш юритиш, таркибий тузилма, штатлар ҳамда янги лавозимларни, шунингдек, буйруқлар, шартномалар ва аризаларни яратиш, ходимларнинг меҳнат интизомини назорат қилиш ва бошқа шу каби жараёнлар билан яқиндан танишиб чиқди.

Шу билан бирга, делегация вакиллари учун vacancy.adliya.uz интернет саҳифаси орқали вакант лавозимларни эълон қилишдан тортиб, танлов ўтказиш, натижаси бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришгача бўлган жараёнларни онлайн тарзда амалга оширишини бўйича ҳам тақдимоти ўтказилди.

Самарали мулоқот ҳар икки давлат вакиллари учун ҳам манфаатли, қизиқарли ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Тадбир иштирокчилари кадрларни бошқариш соҳасига оид тажрибалар билан ўртоқлашдилар ҳамда келгусида ушбу соҳада амалга ошириладиган ишлар хусусида ҳамкорликни йўлга қуйиш бўйича келишиб олдилар.
Беларусь Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш соҳасидаги ишлар билан танишди

Аввал хабар берганимиздек Беларусь Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари Наталия Филиппова бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Адлия вазирлигида бўлиб турибди.

Делегация аъзолари 24 февраль куни адлия органлари тизимида кадрлар фаолиятини рақамлаштириш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ташриф доирасида ташкил қилинган учрашув давомида Адлия вазирлиги тизимида кадрлар фаолиятини рақамлаштириш мақсадида жорий этилган электрон тизимлар ҳамда вазирликнинг жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришдаги ўрни, шу жумладан “Адолат” МҲАМ ва унинг таркибидаги инновацион Медиа марказ фаолияти тўғрисида маълумот берилди.

Учрашувда аҳолига қабул қилинаётган янги қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот материаллари “пакет” усулида тайёрланиши, аҳолига ҳуқуқий ахборотни тезкор ва сифатли етказишга ҳамда бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган 8 та электрон ресурслар, жумладан “Гендер мадад”, “E-maslahat.uz”, “bolahuquqlari.uz” каби электрон платформаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Учрашув якунида мазкур йўналишлар бўйича икки давлат Адлия вазирликлари ўртасида келгусида самарали ҳамкорликдаги ишлар давом эттирилишига келишиб олинди.
#Ҳуқуқий_ахборот_минбари

🎙Аудиоподкаст: Ворислик ҳуқуқи

Хабарингиз бор, 2023 йилнинг 10 февралидан – 10 мартига қадар Адлия вазирлиги томонидан “Ворислик ҳуқуқи” бўйича аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий акция ўтказилмоқда.

Мазкур акция доирасида жорий йилнинг 24 февраль Huquqiy axborot телеграм каналида ворислик ҳуқуқи соҳасида аҳолидан келиб тушган саволларга жавоб бериш учун жонли мулоқот ташкил этилди.

🎙Суҳбат спикерлари:

▫️Рустам Хайитбоев – Адлия вазирлиги Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармаси бош маслаҳатчиси;

▫️Адиба Ҳамидова – Олмазор туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус;

▫️Латофат Худайбердиева – Учтепа туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус.

Овозли чат бир вақтнинг ўзида Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинди.

Онлайн мулоқотни ушбу ҳавола орқали кўриб эшитишингиз мумкин👉🏻 https://www.youtube.com/embed/WcrTgmRC4hU
#Бу_муҳим

Журналист матбуот эркинлигидан ўзининг шахсий манфаатлари йўлида фойдаланишга ҳақли эмас!

👉Батафсил ўқиш учун
#FHDY_xizmatlari

📌 FHDY organlari tomonidan ko‘rsatilayotgan davlat xizmatlari uchun qonunchilikda belgilangan tartibda undiriladigan toʻlov miqdorlari haqidagi maʼlumotlar infografikalarda.

🔊Hurmatli fuqarolar!

⚡️ FHDY organlarida ortiqcha pul mablagʻlari talab qilish holatlariga guvoh bo‘lsangiz, Adliya vazirligining @antikorbot telegram botiga hamda 1148 ishonch telefon raqamiga xabar berishingizni soʻraymiz.

Kanalga ulanish 👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникация тармоқларидан, интернетдан, матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш:

БҲМнинг 60 бараваридан 80 бараваригача миқдорда
(18 млн сўмдан 24 млн сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_муносабат

Ҳар бир шахс бошқаларнинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда очиқдан очиқ ёки турли яширин шахсий саҳифалар, гуруҳлар орқали шахснинг қадр-қимматини камситиш орқали ҳақорат қилиш ва уни шарманда қилишга қаратилган ҳолатлар кўпайиб бормоқда.

Жумладан, туҳмат қилганлиги учун 2018–2022 йилларда 11 574 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. Айни шу даврда ОАВ ёки интернет орқали ушбу жиноятни содир этган 28 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

ОАВ ва интернет тармоғи орқали ҳақорат қилиш билан жиноятини содир этганлиги учун 2020 йилда 16, 2021 йилда 31, 2022 йилда 58 нафар шахслар суд томонидан айбдор деб топилиб, тегишли жавобгарликка тортилган.

Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатганлик учун 2021-2022 йилларда 159 киши маъмурий жавобгарликка тортилган.

Рақамлардан кўриниб турибдики, ахборот майдонида туҳмат, ҳақорат, шахс қадр-кимматини камситиш каби жиноятларга қарши кураш бугун пайдо бўлиб қолмаган, балки сўз эркинлигини таъминлаш билан параллел равишда мунтазам кечаётган жараёндир.

Адлия вазирлиги мазкур ҳолатларнинг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланганлигини яна бир бор эслатади.

Батафсил 👉https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=pfbid034uiVGqZqZhCxnQVVTgDBcjLVoy3mK14uKfCwauYiVgibnjWSv8btCuDyY9yEaNk5l&id=100069377732222&mibextid=Nif5oz
#Мутаҳассис_шарҳи

Ҳокимларга ишончсизлик вотумини билдириш институтини ташкил этишнинг долзарблиги

Дунё
амалиётида ишончсизлик вотуми деганда парламент бошқарув тизими амалда бўлган давлатлар парламент амалиётида қоида тариқасида ҳукумат ёки айрим вазирнинг сиёсий йўли, муайян тадбири ёки қонун лойиҳасининг қуйи палата томонидан номаъқул деб топилиши тушунилади.

Бироқ Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари, яъни ҳокимларга нисбатан у ёки бу вакиллик органи ёки ташкилот томонидан ишончсизлик вотумини билдириш бўйича нормалар ўрнатилмаган.

Хорижий давлатлар тажрибасини кўрадиган бўлсак, ҳокимларга тегишли вакиллик органлари томонидан ишончсизлик вотумини билдириш мазкур давлатлар қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган.

Батафсил👈🏻
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

‼️Ногиронлиги бўлган шахслар давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланади

"Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди

🔰 Қарорга мувофиқ, 2023 йилда:

▫️муҳтож шахслар замонавий оёқ протез-ортопедия буюмлари билан;
▫️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган ва I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар сон протези, болдир протези ва оёқ камари ортопед аппаратлари билан бепул таъминланади.

🗓 2023 йил 1 сентябрдан ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминлашда тиббий хулоса талаб қилинмайди.

▶️ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга ғамхўрлик қилувчилар давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланади, мансабдор шахслар қабулига навбатсиз киради.

🏨 2023 йил 1 майдан шифохоналарда даволанаётган ногиронлиги бўлган болага ғамхўрлик қилаётган шахсларга:

▫️боланинг ёнида бўлиш учун шароит яратилади;
▫️мазкур давр учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ва бепул овқат берилади.

🔘 Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари болани ногиронлиги бўлган шахс деб топганда уларга пенсия тайинлашда қайтадан тиббий-ижтимоий экспертизага юбориш бекор қилинади.

📁 “Юридик ёрдам” ахборот тизимида ногиронлиги бўлган шахсларга бепул ҳуқуқий ёрдам бериш учун алоҳида мурожаат бўлими яратилади.

⚠️ Мазкур ҳужжат Адлия вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot