Sevara Urinbayeva
2.59K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги томонидан “коррупциядан холи қонунчилик”ни яратиш мақсадида 2026 йилга қадар амалдаги 21 мингга яқин қонунчилик ҳужжатлари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади.
#Adliya_xabari

Адлия вазирлигида Жаҳон банкининг “Институционал салоҳиятни ошириш” лойиҳаси доирасида Whiteshield Partners konsalting компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Мазкур учрашув Жаҳон банкининг “Институционал салоҳиятни ошириш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистоннинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилишга қаратилди.

Учрашув бошида, вазирликнинг масъул ходимлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан мамлакатни халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар хусусан мамлакатни сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги рейтинг ва индекслардаги ўрнини таҳлил қилиш, ушбу рейтинг ва индекслар билан ишлаш механизмлари билан меҳмонларни таништирди.

Whiteshield Partners konsalting компанияси вакиллари, хусусан лойиҳа менежери ва гуруҳ раҳбари Антонио Сомма халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш механизмларини такомиллаштириш ҳамда муаммо ва камчиликларни таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган узоқ муддатли Стратегия лойиҳасини тақдимот қилди.

Учрашув давомида Томонлар Стратегия лойиҳаси бўйича атрофлича фикрлашдилар ҳамда халқаро рейтинг ва индексларни таҳлил қилиш соҳасида тажриба алмашдилар.
#Диққат_танлов

❗️“Ворислик ҳуқуқи” бўйича танлов ўтказилади

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Нотариал палатаси ҳамкорлигида ўтказилаётган “Ворислик ҳуқуқи” акцияси доирасида танлов ташкил этилиши белгиланган.

📝 Танловда иштирок этиш учун 8-dekabr.adliya.uz сайтида рўйхатдан ўтилади (охирги муддат – 23 февраль).

Танловда Ўзбекистон Республикасининг 15 ёшга тўлган фуқаролари, шу жумладан, таълим муассасалари ўқувчилари, давлат ташкилотлари ходимлари, ногиронлиги бўлган шахслар, хорижда яшовчи фуқаролар иштирок этиши мумкин.

🔰 Танлов 2 босқичда ташкил этилади:

▫️1-босқич – тест синови. 24 февраль куни соат 09:00 дан 15:00 га қадар онлайн тарзда (8-dekabr.adliya.uz сайтида) бўлиб ўтади.

▫️2-босқич – суҳбат. 28 февраль куни ташкил этилади.

🎁 Ғолиблар қуйидаги совғалар билан тақдирланади:

▫️1-ўрин: Ноутбук;
▫️2-ўрин: Телевизор;
▫️3-ўрин: Планшет.

⚠️ Танлов шартлари билан батафсил бу ерда танишишингиз мумкин.
#Onlayn_muloqot

Айни вақтда "Ворислик ҳуқуқи" мавзусида “Онлайн” мулоқот бошланди

Мулоқот вазирликнинг Фейсбук даги “Adliya bilan muloqot/Диалог с юстицией” гуруҳи ва ютубдаги “Adliya vazirligi Ministry of Justice” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Онлайн мулоқот давомида Адлия вазирлиги масъул ходимлари ва нотариуслар иштирок этиб, фуқароларнинг саволларига жавоб беради.

Мавзу юзаси бўйича саволларни @adliyaga_savolbot манзили орқали юборишингиз мумкин.

Тўғридан -тўғри эфирни кузатиш учун ҳавола👉🏻https://www.youtube.com/embed/5XQlAlwsYBs
#Адлия_норма_ижодкорлиги

Адлия вазирлиги томонидан коррупциявий омилларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳалар
#Адлия_норма_ижодкорлиги

Ҳужжат лойиҳаларида кўп такрорланган коррупциявий омиллар — коррупцияга қарши экспертиза натижаси

❗️Қонунчилик ҳужжатлари ўртасида зиддиятларнинг мавжуд
❗️Дискрецион ваколатларнинг кенглиги
❗️Маъмурий тартиб-таомилларнинг мавжуд эмас
❗️Ноаниқ ва асоссиз ҳаволалар келтирилган
2023 йил 18 февраль - шанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:
🌐 e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.
Батафсил👉https://telegra.ph/palata-02-18-4
#Ижтимоий_акция

⚖️ Адлия вазирлиги ҳамда Нотариал палата ҳамкорлигида “Ворислик ҳуқуқи“ акцияси ўтказилмоқда.

➡️ Батафсил: https://youtu.be/BMwRtSJ8AQU

Акцияда фаол иштирок этинг!
2023 йил 19 февраль - якшанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:
🌐 e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.
Батафсил👉https://telegra.ph/palata-02-18-5
#Ижтимоий_ҳуқуқий_акция #vorislik_huquqi

‼️Фуқаролик кодексининг 1142-моддасида Меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифаси келтирилган.
#Adliya_xabari

Адлия вазири Акбар Тошқулов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Тимоти Торлот билан учрашди

Жорий йилнинг 20 февраль куни Адлия вазирлигида адлия вазири Акбар Тошқулов ҳамда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Тимоти Торлот ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув бошида адлия вазири А.Тошқулов Ўзбекистон Республикаси ҳамда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ўртасида адлия ва ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорлик йил сайин ривожланиб бораётганлигини таъкидлаб, ҳамкорликда амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар, хусусан фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш ва аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда “advice.uz” порталининг, шунингдек, Бирлашган қиролликнинг Ҳукуматлараро ҳамкорлик ҳизматининг (Government Partnerships International) адлия тизими ходимларининг малакасини оширишдаги ижобий ўрни ҳақида муносабат билдирилди.

Элчи Тимоти Торлот, ўз ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигини муҳим ҳамкор дея таъкидлаб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга Бирлашган Қироллик ўз ҳиссасини қўшаётганлигидан мамнун эканлигини қайд этди.

Учрашув давомида Томонлар ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар. Жумладан, интеллектуал мулк соҳасида, тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимида ўзаро тажриба алмашиш ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тошкент давлат юридик университети ва Бирлашган Қиролликнинг олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга, қўшма таълим дастурларини амалга оширишга келишиб олдилар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#videodaydjest

📹 Ўтган ҳафта давомида Адлия тизимида қандай муҳим воқеалар, ўзгаришлар рўй берди?

Улар ҳақида ҳафталик дайжести.
#Диққат_эълон

📣Журналистлар ва блогерлар диққатига!

Эртага, 21 февраль куни соат 16:00 да Адлия вазирлиги томонидан АОКАда матбуот анжумани ўтказилади.

Мавзу: Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш, коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг YouTube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига ОАВ вакилларини, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.
#Adliya_infografika

Жорий йилнинг 15 февралидан -15 мартига қадар республика бўйлаб “Контрафактсиз ой” ойлиги ўтказилади.

Инфографикада батафсил👆🏻
#Adliya_teleloyiha

Энди Адлия вазирлиги ва "Ўзбекистон" телеканали томонидан ўзаро ҳамкорликда тайёрланиб эфирга узатилаётган "ЮРИДИК КЛИНИКА" кўрсатуви ҳар ойда 2 марта (аввал 1 марта эди) жонли эфирда чиқади.

Кўрсатувнинг навбатдаги сони 22 февраль куни соат 12:00 да "Ўзбекистон" телеканали орқали жонли эфирга узатилади.

Мавзу: Замонавий суд экспертизанинг имкониятлари
Кўрсатувда Адлия вазирлиги ва Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг масъул ходимлари Сизлардан келиб тушган саволларга жавоб беради.

Мавзу юзасидан ўз саволларингизни @yuridiklinikabot Телеграм-боти ёки тўғридан- тўғри эфир вақтида 71.233-75-74 телефон рақамига боғланиш орқали юборишингиз мумкин.

❗️ Жонли эфир вақтида ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб топиш имкониятига эгасиз
#Ижтимоий_ҳуқуқий_акция

🚫 Нотариус, васиятномани тасдиқловчи бошқа мансабдор шахслар мерос очилгунгача васиятномага оид маълумотларни ошкор қилиши мумкин эмас.

Васият қилувчи васиятноманинг ижро этилишини васиятномада кўрсатган, меросхўр ҳисобланмайдиган шахсга топшириши мумкин. Бу шахснинг васиятноманинг ижро этувчиси бўлишга розилиги унинг ўз қўли билан васиятномага ёзган устхатида ёки васиятномага илова қилинган аризасида акс эттирилиши лозим.

▶️ Меросхўрлар ўзаро келишиб, васиятноманинг ижросини меросхўрлардан бирига ёхуд бошқа шахсга топширишга ҳақлидирлар. Бундай келишувга эришилмаганда, васиятномани ижро этувчи бир ёки бир неча меросхўрнинг талаби билан суд томонидан тайинланиши мумкин.