Sevara Urinbayeva
2.51K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.43K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Бундан беш йил муқаддам Ўзбекистонда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ вақт ва молиявий харажатларни камайтириш мақсадида давлат хизматлари марказлари ташкил этилди. Соҳага “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойили жорий этилди.

Бу тамойил қандай ишламоқда? Адлия вазирининг ўринбосари Худоёр Мелиев шу ҳақда сўзлаб берди:

Батафсил👈🏻
Birja_12.pdf
2.1 MB
"Birja" gazetasining 12-sonida (2023-yil 16-fevral) "Jahon savdo tashkilotiga a'zo bo‘lish — muhim vazifa" nomli adliya vaziri o‘rinbosari Alisher Karimov bilan suhbat chop etildi.

Intervyu bilan tanishib chiqishingiz mumkin (1—2-sahifa).

@adliyangiliklari
"Birja" gazetasining 12-sonida (2023-yil 16-fevral) "Jahon savdo tashkilotiga a'zo bo‘lish — muhim vazifa" nomli adliya vaziri o‘rinbosari Alisher Karimov bilan suhbat chop etildi.

Davlatlararo savdo qoidalarini boshqarib turuvchi yagona xalqaro organ — Jahon savdo tashkiloti (JST) O‘zbekiston uchun muhim hisoblanadi. Shuning uchun ham mamlakatimizni rivoj lantirishning Harakatlar va taraqqiyot strategiyasidagi dol zarb vazifalardan biri ushbu tashkilotga a'zo bo‘lib kirish jarayonini yanada faollashtirishdan iborat bo‘lib turibdi.

Adliya vaziri o‘rinbosari, milliy qonunchilikni JST bitimlariga uyg‘unlashtirish rejasini ishlab chiqish bo‘yicha ishchi guruh rahbari Alisher Karimov ayni shu guruh tomonidan amalga oshirilayotgan ishlarning borishi va ularning mazmun-mohiyati haqida so‘zlab berdi.

@adliyangiliklari
#Адлия_онлайн

Айни вақтда Адлия вазирлигида “2022 йилда қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш натижалари” мавзусида халқаро экспертлар, вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.

Унда Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган коррупциянинг олдини олишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари, 2022 йил давомида коррупцияга қарши экспертиза йўналишида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, муаммо ва камчиликлар муҳокама қилинмоқда.
#Адлия_онлайн

Таъкидланганидек, 2022 йил давомида ижтимоий ҳимоя, молия ва банк, тадбиркорлик, ташқи иқтисодий фаолият ҳамда божхона ишига оид 1 860 та қонунчилик ҳужжатлари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган.

Экспертиза натижаларига кўра, 243 та ҳужжатда (13 фоиз) ёки экспертизадан ўтказилган жами ҳужжатларнинг 350 та коррупциявий омил аниқлаган.

Шунингдек давра суҳбати давомида бошқа вазирлик ва идораларнинг қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизани амалга оширишдаги фаолиятига тўхталиб ўтилди.

Жумладан, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 293 та лойиҳа коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиб уларда коррупциявий омиллар аниқланмаганлиги тўғрисида маълум қилинган бўлсада, ушбу лойиҳалар Адлия вазирлиги томонидан экспертизадан ўтказилганда уларда 457 та коррупциявий омиллар аниқланган.

Адлия вазирлиги томонидан коррупциявий омилларни аниқлаш учун 3 та қонунчилик ҳужжати – қонун, Президент фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Мазкур лойиҳалар билан амалдаги 243 та қонунчилик ҳужжатидаги коррупциявий ҳолатларни содир этишга имкон берувчи тартиб ва қоидаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Хусусан, Қонун лойиҳаси билан ногиронлар тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бориш имконига эга бўлмаса, экспертиза унинг ҳохишига кўра унинг уйида ёки шахс даволанишда бўлган стационарда ўтказилиши бўйича таклиф киритилганлиги қайд этиб ўтилди. Амалдаги тартибга кўра эса, мазкур танлов комиссия ихтиёрига кўра ҳал қилинмоқда.

Президент фармони лойиҳаси билан коррупцияга шароит яратувчи нормаларни бартараф этиш, тартибга солиш юкини камайтириш ва қонунчилик тизимлилигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси билан Ҳукуматнинг 61 та қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Мазкур ўргартириш ва қўшимчалар орасида Марказий банк томонидан банкларда ўтказиладиган текширувларнинг аниқ асосларини белгилаш назарда тутилган.
#Adliya_xabari

Адлия вазирлиги томонидан “коррупциядан холи қонунчилик”ни яратиш мақсадида 2026 йилга қадар амалдаги 21 мингга яқин қонунчилик ҳужжатлари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади.
#Adliya_xabari

Адлия вазирлигида Жаҳон банкининг “Институционал салоҳиятни ошириш” лойиҳаси доирасида Whiteshield Partners konsalting компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Мазкур учрашув Жаҳон банкининг “Институционал салоҳиятни ошириш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистоннинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилишга қаратилди.

Учрашув бошида, вазирликнинг масъул ходимлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан мамлакатни халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар хусусан мамлакатни сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги рейтинг ва индекслардаги ўрнини таҳлил қилиш, ушбу рейтинг ва индекслар билан ишлаш механизмлари билан меҳмонларни таништирди.

Whiteshield Partners konsalting компанияси вакиллари, хусусан лойиҳа менежери ва гуруҳ раҳбари Антонио Сомма халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш механизмларини такомиллаштириш ҳамда муаммо ва камчиликларни таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган узоқ муддатли Стратегия лойиҳасини тақдимот қилди.

Учрашув давомида Томонлар Стратегия лойиҳаси бўйича атрофлича фикрлашдилар ҳамда халқаро рейтинг ва индексларни таҳлил қилиш соҳасида тажриба алмашдилар.
#Диққат_танлов

❗️“Ворислик ҳуқуқи” бўйича танлов ўтказилади

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Нотариал палатаси ҳамкорлигида ўтказилаётган “Ворислик ҳуқуқи” акцияси доирасида танлов ташкил этилиши белгиланган.

📝 Танловда иштирок этиш учун 8-dekabr.adliya.uz сайтида рўйхатдан ўтилади (охирги муддат – 23 февраль).

Танловда Ўзбекистон Республикасининг 15 ёшга тўлган фуқаролари, шу жумладан, таълим муассасалари ўқувчилари, давлат ташкилотлари ходимлари, ногиронлиги бўлган шахслар, хорижда яшовчи фуқаролар иштирок этиши мумкин.

🔰 Танлов 2 босқичда ташкил этилади:

▫️1-босқич – тест синови. 24 февраль куни соат 09:00 дан 15:00 га қадар онлайн тарзда (8-dekabr.adliya.uz сайтида) бўлиб ўтади.

▫️2-босқич – суҳбат. 28 февраль куни ташкил этилади.

🎁 Ғолиблар қуйидаги совғалар билан тақдирланади:

▫️1-ўрин: Ноутбук;
▫️2-ўрин: Телевизор;
▫️3-ўрин: Планшет.

⚠️ Танлов шартлари билан батафсил бу ерда танишишингиз мумкин.
#Onlayn_muloqot

Айни вақтда "Ворислик ҳуқуқи" мавзусида “Онлайн” мулоқот бошланди

Мулоқот вазирликнинг Фейсбук даги “Adliya bilan muloqot/Диалог с юстицией” гуруҳи ва ютубдаги “Adliya vazirligi Ministry of Justice” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Онлайн мулоқот давомида Адлия вазирлиги масъул ходимлари ва нотариуслар иштирок этиб, фуқароларнинг саволларига жавоб беради.

Мавзу юзаси бўйича саволларни @adliyaga_savolbot манзили орқали юборишингиз мумкин.

Тўғридан -тўғри эфирни кузатиш учун ҳавола👉🏻https://www.youtube.com/embed/5XQlAlwsYBs
#Адлия_норма_ижодкорлиги

Адлия вазирлиги томонидан коррупциявий омилларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳалар
#Адлия_норма_ижодкорлиги

Ҳужжат лойиҳаларида кўп такрорланган коррупциявий омиллар — коррупцияга қарши экспертиза натижаси

❗️Қонунчилик ҳужжатлари ўртасида зиддиятларнинг мавжуд
❗️Дискрецион ваколатларнинг кенглиги
❗️Маъмурий тартиб-таомилларнинг мавжуд эмас
❗️Ноаниқ ва асоссиз ҳаволалар келтирилган