Sevara Urinbayeva
2.18K subscribers
9.96K photos
1.21K videos
23 files
4.51K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Адлия вазири А. Тошқулов Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан билан учрашди

Адлия вазири Акбар Ташкулов ва Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув бошида адлия вазири Акбар Тошқулов меҳмонларни қутлаб Ўзбекистон Республикаси ҳамда Европа Иттифоқи ўртасида турли йўналишларда яқин ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилганлигини ҳамда улар жадал суратларда ривожланиб бораётганлигини таъкидлади.

Европа Иттифоқи Делегацияси раҳбари ташкил қилинган учрашув учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларда, хусусан маъмурий ва суд-ҳуқуқ соҳаларидаги ислоҳотларда Адлия вазирлигининг ўрни муҳим эканлигини билдирди.

Адлия вазири А. Тошқулов Европа Иттифоқи билан ҳамкорликдаги лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётганлигига тўхталиб ўтди, жумладан вазирликнинг Европа Иттифоқи ва БМТ Таррақиёт дастури билан ҳамкорликдаги “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” лойиҳаси ҳамда Европа Иттифоқи ва Европа Кенгашининг “Марказий Осиёда қонун устуворлигини таъминлаш” бўйича дастури муҳокама қилинди.

Шунингдек, Европа Иттифоқининг TWINNING лойиҳаси доирасида “Меъёрий-ҳуқукий базани тизимлаштириш ва соддалаштириш” номли лойиҳа вазирлик ва европалик мутахассислар томонидан ишлаб чиқилганлиги муносабати билан уни ишга тушириш бўйича масалалар келишилди.

Шарлотта Адриан, ўз ўрнида Ўзбекистон – Европа Иттифоқи муносабатлари барқарор ва илдам тус олаётганлигини, ўтган йили томонлар ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битим дасталбки имзоланганлигини мамнуният билан таъкидлади.

А. Тошқулов Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегациясининг самарали фаолияти, хусусан норма ижодкорлиги, қонунчиликни тизимлаштириш, ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш соҳаларини ривожлантиришдаги ҳиссаси учун элчи Шарлотта Адрианга миннатдорчилик билдирди.
Айни вақтда адлия органлари ва муассасалари томонидан 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар натижаси муҳокама қилинмоқда.

Ҳайъат мажлиси видеконференцалоқа шаклида ўтказилиб, унда адлия органлари ва муассасаларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этмоқда.

Таъкидлаб ўтилганидек, ушбу даврда адлия органлари ва муассасалари томонидан бир қатор эътиборга молик ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Адлия вазирлиги ташаббуси билан 213 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди.
2225 та қонун ҳужжатлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. 263 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилди.

142,7 минг та мурожаатлар келиб тушди. Уларни 123,1 мингтаси, яъни 86,2 фоизи қонуний ҳал қилиниб, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 22%га ортди.

Қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича 55 984 та, яъни ўтган йилга нисбатан 2,2 баробарга (125%га) кўп тақдимнома киритилди, 12 039 нафар шахслар маъмурий, 24 542 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 682 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Судларга 438,1 млрд. сўмлик 30 194 та даъволар (аризалар) киритилиб, 395,1 млрд. сўмлик даъволар (аризалар) қаноатлантирилди.

Аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича 440 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Давлат хизматларини кўрсатиш марказлари томонидан эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23%га кўп, яъни 11,6 млн. дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилгани қайд этилди .
#Ижтимоий_ҳуқуқий_акция

Ворислик васият ва қонун бўйича амалга оширилади.

📝 Васият мавжуд бўлмаса ёки васият барча меросни тақсимламаса, қонун бўйича ворислик қўлланилади.

Васият ва қонун бўйича ворислар сифатида мерос очилганда ҳаёт бўлган шахслар, мерос қолдирувчи ҳаётлигида ҳомила ҳолида бўлиб, мерос очилгандан сўнг тирик туғилган болалар бўлиши мумкин.
Forwarded from Intellektual mulk yangiliklari (Dilfuza Ismoilova)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kontrafaktga_toqatsiz_boʻling

❗️Diqqat! Kontrafakt mahsulot xarid qilish “uddaburon tadbirkor”ni moliyalashtirish hisoblanadi.

📣Hurmatli iste’molchilar! Oilangiz va yaqinlaringizga faqat haqiqiy mahsulotni ravo koʻring. Kontrafaktga aldanib qolmang!

@adliyaimd
Sevara Urinbayeva
#Сўровнома Қайси соҳада ҳуқуқий саводхонлигингизни оширишни хоҳлардингиз? Умуман олганда, ҳуқуқий билимингизни нечига баҳолайсиз? 🗒Шу каби саволлар бўйича Адлия вазирлиги U-Report билан биргаликда сўровнома ўтказмоқда. Сиз ҳам унда қатнашишингиз мумкин.…
#Адлия_сўровнома

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги U-Report лойиҳаси билан биргаликда сўровнома ўтказиб келмоқда.

Сўровноманинг 2023 йил 10 февраль ҳолатига кўра, натижалар вазирликлар ва идораларнинг Ахборот хизматлари лидерлик қилмоқда. Сўровнома иштирокчилари Матбуот хизматларини ишончли манба деб эътироф этмоқда.

Сўровнома давом этмоқда. Фикрингизни билдиришда давом этинг!

Фикрингизни 👉 @UReportUzbBot да қолдиринг.
#Адлия_фотохабари #Фуқаро_қабули

📷Адлия вазирининг бугунги фуқаролар қабулидан фотолавҳа

Маълумот учун: Адлия вазири ҳар жума куни соат 15-00 дан бошлаб фуқароларни шахсан қабул қилади.
#Тайинлов

Адлия вазирлиги марказий аппаратида тайинловлар
#Tayinlov

Eldor Maxkamov “Adolat” milliy huquqiy axborot markazi davlat muassasasi direktori lavozimiga tayinlandi.

O‘zbekiston Respublikasi adliya vazirining 2023 yil 27 yanvardagi buyrug‘iga asosan Eldor Bahromovich Maxkamov “Adolat” milliy huquqiy axborot markazi davlat muassasasi direktori lavozimiga tayinlandi.

E. Maxkamov 2005 yilda Toshkent Davlat yuridik institutini tamomlagan. Mehnat faoliyatini 2006 yilda O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Tashkiliy-nazorat va tahlil boshqarmasi nusxa ko‘chirish texnikasi operatori vazifasidan boshlab, shu boshqarmada katta maslahatchi, bosh maslahatchi – devonxona mudiri lavozimida ishlagan.

2011-2021 yillarda Adliya vazirligida turli lavozimlarida faoliyat yuritgan. 2021-2022 yillarda O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Huquqiy siyosat tadqiqot instituti direktori vazifasini bajaruvchisi lavozimlarida faoliyat ko‘rsatgan.

Adliya vazirligi jamoasi Eldor Bahromovich Maxkamovni ushbu tayinlov bilan tabriklaydi va ularning kelgusi ishlarida muvaffaqiyat tilaydi!
#Сўраган_эдингиз

Қандай ҳолларда хорижга чиқиш биометрик паспорти берилганлиги учун давлат божи тўланмайди?

Адлия вазирлиги матбуот хизмати мазкур савол юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.

Қайд этилишича, “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, қуйидаги ҳолларда хорижга чиқиш биометрик паспорти берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод қилинади:

– яқин қариндошлари вафот этган ёки улар дафн этилган жойларни зиёрат қилганда;

– фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларга (битимларга) биноан улар хориж судларига фуқаролик ва жиноят ишлари юзасидан тарафлар, гувоҳлар ва экспертлар сифатида чақирилган тақдирда;

– вояга етмаган шахсга, шунингдек, унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда;

– вояга етмаган шахс илм-фан, таълим, спорт ёки маданият соҳаларидан биридаги халқаро тадбирда ёки мусобақада иштирок этганда;

– «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган шахсга, шунингдек, унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда;

– биометрик паспорт Ўзбекистон ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар томонидан йўқотилган ёхуд яроқсиз ҳолга келганда.

Шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан хорижга хизмат сафарига юбориладиган фуқароларнинг хорижга чиқиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар учун давлат божи белгиланган тартибда ушбу корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тўланади.
#Муносабат

Қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш юзасидан муносабат

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 февралдаги ПФ–21-сон Фармони бўйича фаоллар томонидан турлича фикрлар билдирилмоқда.

Адлия вазирлиги томонидан қонунчилик ҳужжатларини ва уларнинг лойиҳаларини белгиланган барча тартиб-таомилларга риоя қилинган ҳолда қабул қилиш, ҳусусан уларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш билан боғлиқ функциялар мунтазам равишда амалга ошириб келмоқда. Жумладан, 2022 йил давомида 280 та лойиҳаларнинг тартибга солиш таъсири баҳоланиб, тегишли таклифлар киритилган.

Ҳусусан, юқорида назарда тутилган Фармон лойиҳаси ҳам Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган, тартибга солиш таъсири баҳоланган.

Шу билан биргаликда, Адлия вазирлигига тақдим этилган лойиҳада Фармоннинг 7-банди 4-хатбошисида назарда тутилган талаблар мавжуд бўлмаганлиги маълум қилинади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Ижтимоий_акция

🔰 Мерос очилганда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига киради.

☑️ Қуйидагилар мерос қолдирувчининг шахси билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳисобланади ҳамда мерос таркибига кирмайди:

▫️тижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларга аъзолик, уларда иштирок этиш ҳуқуқлари;
▫️ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарар учун товон ундириш;
▫️алимент ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
▫️пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар олиш ҳуқуқи;
▫️шахсий номулкий ҳуқуқлар.

❗️Мерос қолдирувчининг шахсий номулкий ҳуқуқлари ва бошқа номоддий бойликлари меросхўрлар томонидан ҳимоя қилиниши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot