Sevara Urinbayeva
2.53K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Bilasizmi

🔅Quyidagi yuridik shaxslar oʻz nomlari va ramzlarida “Oʻzbekiston Respublikasi” va “Oʻzbekiston” rasmiy nomlaridan, shuningdek ulardan hosila soʻzlardan foydalanish huquqiga ega:

Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga, Oliy Majlis palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlariga muvofiq tashkil etiladigan yoki faoliyatini tashkil etish amalga oshiriladigan yuridik shaxslar, agar ularning nomlari tegishli hujjatlarda toʻgʻridan-toʻgʻri nazarga tutilgan boʻlsa;

Hukumat qaroriga koʻra tashkil etiladigan davlat unitar korxonalari hamda davlat organlari va respublika ahamiyatiga molik tashkilotlar tomonidan tashkil etiladigan davlat muassasalari;

ustav fondida (ustav kapitalida) davlat ulushi 50 foizdan ortiq boʻlgan xoʻjalik jamiyatlari;

yuridik shaxslar respublika ahamiyatiga ega boʻlgan birlashmalari;

respublika nodavlat notijorat tashkilotlari, shuningdek nomlarida bosh tashkilotning toʻliq nomi koʻrsatiladigan ularning alohida boʻlinmalari;

davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlarining Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga taqdim etilgan murojaatlari asosida xorijiy investitsiyalar ishtirokidagi korxonalar.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
#Bilasizmi

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори қанча эканини биласизми?

🔹 Камар тақмаслик - 150.000 (105.500) сўм;
🔹 Техник кўрик, аптечка - 150.000 (105.500) сўм;
🔹 Ҳужжатсиз юриш - 300.000 (210.000) сўм;
🔹 Суғуртасиз ҳайдаш - 300.000 (210.000) сўм;
🔹 Қизилда ўтиш - 600.000 (420.000) сўм;
🔹 Нотўғри парковка - 600.000 (420.000) сўм;
🔹 Телефонда гаплашиш - 900.000 (630.000); сўм;
🔹 Рақамсиз ҳайдаш - 1.500.000 (1.050.000) сўм;
🔹 Тезликни ошириш (20 км/с) - 300.000; (210.000) сўм;
🔹 Тезликни ошириш (20-40 км/с) - 1.500.000 (1.050.000) сўм;
🔹 Тезликни ошириш ( 40 км/с) - 2.700.000 (1.890.000) сўм;
🔹 Қарама-қарши ҳаракатланиш - 3.000.000 (2.100.000) сўм;
🔹 Маст ҳолда ҳайдаш - 7.500.000 (5.250.000) сўм ёки 3 йилгача правадан маҳрум қилиш;
🔹 Рухсатсиз тонировка - 7.500.000 (5.250.000) сўм;

❗️Қавс ичида жарима 15 кун ичида тўланганда 30 фоизлик чегирма билан нархи қанча бўлиши кўрсатилган.
16+, 18+: болаларга ахборот етказишда ёш таснифи қандай бўлиши керак?

Ахборот маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар ва уларни тарқатувчилар ахборотда:

етти ёшга тўлмаган болалар учун “0+”;
етти ёшга тўлган болалар учун “7+”;
ўн икки ёшга тўлган болалар учун “12+”;
ўн олти ёшга тўлган болалар учун “16+”;
болалар учун тақиқланган ахборот маҳсулотида “18+” ёзувини акс эттириши керак.

Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини амалга оширишда:

унинг мавзуси, жанри, мазмуни ва бадиий безаги;
муайян ёш тоифасидаги болалар томонидан ундаги ахборотнинг идрок этилиш хусусиятлари;
ундаги ахборотнинг болалар соғлиғига зарар етказиш эҳтимоли баҳоланади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Давлат органлари ва ташкилотларида иш вақти, меҳнат меъёрларига риоя қилиш

Ушбу тартиб - самарали давлат хизматини кўрсатишнинг асосий омилларидан бири. 

Ҳурматли раҳбарлар, сиз роликда кўрсатилган қайси бир ташкилотни бошқаряпсиз?

Қадрли давлат хизматчиси, сизчи, ушбу қаҳрамонларимиз ҳолати ва натижаларини кўриб, қайси бирида ўзингизни кўрдингиз...

🟢Хулоса чиқариш ўзимиздан...

🔰 Давлат ташкилотларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига улашиш тавсия этилади.

Каналга уланиш - @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📫 Бугунга қадар ЯИДХП (my.gov.uz) орқали буюртма қилган 2 мингдан ортиқ фуқарога янги намунадаги правалар почта хизмати орқали етказиб берилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди:

💰 БҲМнинг 70 фоизи (210 000 сўм) миқдорида ҳамда почта хизмати учун 25 000 сўм тўлов амалга оширилади.

Марказ ходими келиб тушган буюртмани кўриб чиқиб, чоп этган янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини почта хизмати томонидан икки иш кунида манзил бўйича етказилади ва буюртмачидан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ва талонни олиб, янгисини тақдим этади.
〰️〰️〰️〰️

🖨 Шунингдек, Тошкент шаҳрида жорий этилган туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали ФҲДЁ бўлимларида қайд этиш тартиби асосида 1000 дан ортиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномар тақдим этилган.

📝 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сўровнома

Қайси соҳада ҳуқуқий саводхонлигингизни оширишни хоҳлардингиз?

Умуман олганда, ҳуқуқий билимингизни нечига баҳолайсиз?

🗒Шу каби саволлар бўйича Адлия вазирлиги U-Report билан биргаликда сўровнома ўтказмоқда.

Сиз ҳам унда қатнашишингиз мумкин. Фикрингиз биз учун муҳим!

Ҳуқуқий маълумотларни беришда ёшларнинг истаклари доимо инобатга олинади.

Фикрингизни 👉 @UReportUzbBot да қолдиринг.
#Давлат_дастури_2023

‼️2023 йилги Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинди

2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”
да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Давлат дастури лойиҳаси жами 309 та банддан иборат.

Фармон лойиҳаси муҳокамаси 2023 йил 17 февраль кунига қадар давом этади.

Ҳурматли юртдошлар! Унутманг, сиз томонингиздан билдирилган таклиф ва ташаббуслар 2023 йилги Давлат дастурида белгиланадиган чора-тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга оширилишида муҳим аҳамият касб этади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#videodaydjest

📹 Адлия тизимидаги ўтган ҳафта давомида қандай муҳим воқеалар, ўзгаришлар рўй берди?

Улар ҳақида ҳафталик дайжести.
#Adliya_teleloyiha

Энди Адлия вазирлиги ва "Ўзбекистон" телеканали томонидан ўзаро ҳамкорликда тайёрланиб эфирга узатилаётган "ЮРИДИК КЛИНИКА" кўрсатуви ҳар ойда 2 марта (аввал 1 марта эди) жонли эфирда чиқади.

Кўрсатувнинг навбатдаги сони 8 февраль куни куни соат 12:00 да "Ўзбекистон" телеканали орқали жонли эфирга узатилади.

Мавзу: Ворислик ҳуқуқида васиятнома расмийлаштиришнинг афзаликлари
Кўрсатувда Адлия вазирлиги масъул ходимлари ва нотариуслар Сизлардан келиб тушган саволларга жавоб беради.

Мавзу юзасидан ўз саволларингизни @yuridiklinikabot Телеграм-боти ёки тўғридан- тўғри эфир вақтида 71.233-75-74 телефон рақамига боғланиш орқали юборишингиз мумкин.

❗️ Жонли эфир вақтида ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб топиш имкониятига эгасиз.
#Адлия_ҳудуд #Адлия_аралашгач

Навоийда ўтган йил давомида жами 10 553 та қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйилди

Ҳолат Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ўтказилган мониторинг ва таҳлиллар натижасида аниқланди.

Аниқланган ҳолатларнинг 10 283 таси белгиланган муддатга амал қилмаслик, 223 таси мурожаатларни асоссиз рад этиш ва 47 таси бошқа қонунбузилишларга тўғри келган. Улар юзасидан ваколатли давлат органлари ва ташкилотларининг 30 нафар мансабдор шахслари ва масъул ходимларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилган. Шу жумладан, ваколатли органларга 126 та тақдимнома, 139 та огоҳнома киритилиб, 120 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилган. 2 нафар масъул ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Биргина жорий йилнинг мос даврида «Навоий сув таъминоти» масъулияти чекланган жамиятнинг давлат хизмат кўрсатиш фаолияти ўрганилганда, жами 24 та ҳолатда мурожаатларни ўрганиб чиқиш муддатлари бузилган. Муҳим вазифаларни амалга ошириш ишлари лавозимдорларнинг эътиборсизлиги билан уч кунга кечиккан. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш масаласида одамлар азият чекишган. У хоҳ лавозим эгаси, хоҳ оддий ходим аҳоли норозилиги сабаб бўлса, бундай қонунбузарларга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилади.
#Adliya_aksiya

📣АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН ҲУҚУҚИЙ АКЦИЯГА СТАРТ БЕРИЛДИ

🏢 Адлия вазирлиги томонидан “Ворислик ҳуқуқи” бўйича аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий акция доирасида:

🔹Давлат ташкилотлари ва муассасаларида, маҳалла ҳамда бошқа жойларда манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш;

🔹васиятномаларни тасдиқлаш ва бошқа нотариал ҳаракатларни сайёр тарзда амалга оширишни ташкил этиш;

🔹 Меросни расмийлаштириш ва меросни очиш билан боғлиқ мурожаатлар анъанавий шаклда, 1008 – ишонч телефони, @vorislikhuquqibot махсус телеграм-бот ҳамда сайёр қабуллар орқали қабул қилиш йўлга қўйилди.
#Диққат_лойиҳа

❗️ДХМ ҳамда my.gov.uz орқали қўшимча 200 та давлат хизматларини кўрсатиш белгиланмоқда

“2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Лойиҳада, жумладан, қуйидагилар белгиланмоқда:

🔹давлат органлари ва ташкилотларининг аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатиладиган сервис хизмати сифатини ошириш борасидаги фаолиятини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш;

🔹давлат органлари ва ташкилотлари томонидан анъанавий тарзда кўрсатиладиган қўшимча 200 та давлат хизматларини ДХМ ҳамда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатиш;

🔹аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари (ногиронлиги бўлган шахслар, оғир беморлар, кексалар ва бошқалар)га миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги давлат хизматларини доимий яшаш ёки вақтинча турган жойига чиқиш орқали, кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмаган ҳолда кўрсатиш;

🔹электр, газ ва сув сарфи ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини проактив тарзда (хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ўз ташаббуси билан фуқаро мурожаатини кутмасдан) кўрсатиш.

📝Лойиҳада шунингдек, 2024 йил 1 январдан пенсионерга ҳисобланган, лекин ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилиши назарда тутилган.

📌 Ушбу ҳавола орқали Фармон лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/76071