Sevara Urinbayeva
2.57K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Эслатма #Сўраган_эдингиз

Давлатимиз рамзлари хусусан, Давлат мадҳиясига нисбатан ҳурматсизлик қилганлик учун қандай жавобгарлик мавжуд?

Жавоб:
Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари давлат суверенитетининг ва халқаро муносабатларда Ўзбекистон тимсоли ҳисобланади.

Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг ғурури ва ифтихоридир.

Ҳар бир шахс Давлат рамзларига эҳтиром билан қараши ва ҳурмат қилиш шарт.

Қонунчиликка кўра, давлат рамзларига нисбатан ҳурматсизлик қилганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган.

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, Давлат рамзларига оид қонунчиликни бузган фуқароларга БХМнинг уч бараваригача, мансабдор шахсларга – уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодекси асосан эса давлат рамзларига ҳурматсизлик қилиш БХМнинг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliyadan_qulaylik

ТУҒИЛГАНЛИК ҲАҚИДА ГУВОҲНОМА ОЛИШ УЧУН ФҲДЁГА БОРИШ ШАРТ ЭМАС
#Biz_kontrafaktga_qarshimiz

“CHINOIN Gyógyszer és Vegyészeti Termékek Gyára Zrt.” (Vengriya) kompaniyasiga tegishli "NO-SHPA/НО-ШПА" tovar belgisidan “ShD” MChJ tomonidan qonunga xilof ravishda foydalanganlik holati aniqlandi.

Ushbu holatda kontrafakt dori mahsuloti qadogʻidagi “NOSHNA” soʻzi “NO-SHPA” tovar belgisiga fonetik va tasviriy jihatdan iste’molchini adashtirib yuborish darajasida o‘xshashdir.

Mazkur huquqbuzarlik holatini bartaraf etish maqsadida Adliya vazirligi tomonidan “ShD” MChJ rahbariga nisbatan taqdimnoma kiritildi.

Natijada kontrafakt yorliqlar tayyorlagan firma mansabdor shaxslari mazkur harakatlari qonunga zid ekanligi va zararli oqibatlari mavjudligini tushungan holda oʻzi tayyorlagan kontrafakt mahsulotlarning yorliqlarini yoʻq qildi.

@adliyaimd
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда қасддан одам ўлдириш 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Yangi O‘zbekiston ma’muriy islohotlarini amalga oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi farmoni: belgilangan vazifalar, yangiliklar va o‘zgarishlar

📺 To‘liq ko‘rish...

• Указ Президента Республики Узбекистан «О мерах по реализации административных реформ Нового Узбекистана»: определенные задачи, новости и изменения

📺 Смотреть полностью...

• Decree of the President of the Republic of Uzbekistan "On measures to implement administrative reforms of the new Uzbekistan": defined tasks, news, and changes

📺 Watch...

👍👍 @tsulofficial
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлиядан_яна_бир_қулайлик

📣Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномани алмаштириш учун онлайн буюртма беринг!

📥Почта хизмати уйингизга етказиб беради!

💻 Эндиликда аввалгидек, ДХМ ва ички ишлар органларига бормайсиз, расмга тушиб овора бўлмайсиз, бир нечта ҳужжатларга имзо қўймайсиз, асосийси навбат кутиб турмайсиз.
Уйдан туриб ЯИДХП (my.gov.uz) орқали эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳноманисини янгисига алмаштиришингиз мумкин.

📤Бунинг учун my.gov.uz оқали буюртма берасиз.

📝Буюртмада:

🟢бўш қаторлар ўзингизга тегишли шахсий маълумотлар билан тўлдирилади;
🟢тегишли бандлар танланади;
🟢янги ҳайдовчилик гувоҳномаси етказиб бериладиган манзил кўрсатилади;
🟢мобил телефон ёки компьютер орқали шахсий имзо қўйилади;

💸Сўнги қадамда инвойс шаклланади ва БҲМнинг 70 фоизи (210 000 сўм) миқдорида ҳамда почта хизмати учун 25 000 сўм тўлов амалга оширилади.

👨‍💻Марказ ходими, келиб тушган буюртмани кўриб чиқиб, чоп этган янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини почта хизматига тақдим этади.

🚗Почта хизмати томонидан икки иш кунида манзил бўйича етказилади ва Сиздан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ва талонни олиб, янгисини тақдим этади.

🏛Почта хизмати эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонини ДХМга топширади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

📄Интеллектуал мулк объектини муҳофаза қилувчи ГУВОҲНОМА ва ПАТЕНТ тушунчаси нимани англатади?

👉Гувоҳнома ва патент - интеллектуал мулк объекти маълум бир шахсга тегишли эканлигини тасдиқловчи юридик кучга эга ҳужжат.

💢Бу ҳужжатлар орасидаги фарқ фақат объект турида ҳисобланади.

🔰Масалан, товар белгисини ҳуқуқий муҳофазаловчи ҳужжат гувоҳнома бўлса, ихтиро учун муҳофаза ҳужжати патент ҳисобланади.
#Bu_muhim

Мурожаатлар учун 1008 ва 1148

Адлия органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан мурожаатларнинг самарали кўриб чиқилишини ташкил этиш, фуқароларга янада қулайликлар яратиш, мурожаатларни марказлаштирилган тартибда қабул қилиш мақсадида Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони” 1008 қисқа рақами ташкил этилган.

Бундан ташқари, вазирликнинг давлат хизматлари соҳасидаги масалалар бўйича 1148 қисқа рақамли алоқа-ахборот маркази орқали маслаҳатлар берилиб, мурожаатлар қабул қилиниб келинмоқда.

Вазирликнинг мазкур “Ишонч телефони” орқали қўнғироқлар байрам кунларидан ташқари душанба кунидан жума кунигача (жума куни ҳам) соат 09.00 дан 13.00 гача ва 14.00 дан 18.00 гача қабул қилинади.
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн олиш амалиёти йўлга қўйилди
#2feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
#Биласизми

❗️Майда безорилик қилган шахс жабрланувчи билан ярашса, жавобгарликдан озод этилиши мумкин

🔰 Қуйида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, маъмурий жавобгарликдан озод этилиши мумкин:

▫️туҳмат;
▫️ҳақорат қилиш;
▫️фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш;
▫️фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш;
▫️шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш;
▫️енгил тан жароҳати етказиш;
▫️мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш;
▫️экинзорларни пайҳон қилиш, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиш ёки уни йўқ қилиб юбориш, кўчатларга шикаст етказиш;
▫️транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши;
▫️ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши;
▫️майда безорилик;
▫️ўзбошимчалик.

⚠️ Аммо юқоридаги ҳуқуқбузарликларни 1 йил ичида такроран содир этган шахс томонларнинг ярашуви муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик жинояти учун янги қонун лойиҳасида нималар дейилмоқда?

Бугун "Севимли"ТВга марҳума 12 ёшли қизча ( яқинларига сабр берсин) билан боғлиқ ҳолат юзасидан берилган интервьюда Олий Мажлис Сенати ишчи гуруҳи ва Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаcида назарда тутилган нормалар бўйича ҳам тўхталдик.

Лойиҳада бу каби жиноятлар учун белгиланаётган жазо чоралари ҳақида гапирдим. Лекин ҳар қанча уринмай ўзимни йиғиб олишим қийин бўлди😢

Бевосита лойиҳага тўҳталадиган бўлсам, унда номусга тегиш ёхуд жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш (118, 119-моддалар), шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш (121-модда), 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш (128-модда), 16 ёшга тўлмаганга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш (129-модда) жиноятлари учун жазо чоралари оғирлаштирилмоқда.

Шунингдек, ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига тегиш ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирган ёхуд уни жинсий алоқа қилишга мажбур этган ёки фоҳишаликка жалб қилган, вояга етмаган шахс тавсифланган порнографик маҳсулотни тайёрлаган шахсларга нисбатан жазодан ташқари бошқа жавобгарлик ва таъсир чоралари ҳам кучайтирилиб. Хусусан, уларга нисбатан:
– жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш тариқасидаги инсонпарварлик актлари қўлланилмаслиги;
– тамом бўлмаган жиноятлар учун жазо тайинлашда енгиллик берилмаслиги назарда тутилган.

Бундан ташқари, “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга киритилиши таклиф этилган янги нормага кўра, юқоридаги жиноятлар учун ҳукм қилинган шахслар вояга етмаганларга хизмат кўрсатиладиган таълим муассасалари ва соғлиқни сақлаш муассасаларида ишлашлари тақиқланади.

Айни вақтда Қонун лойиҳаси бўйича жамоатчиликдан келиб тушган таклифлар умумлаштирилмоқда. Ҳужжат лойиҳаси белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Таклифлар билан ушбу ҳавола орқали ҳам танишишингиз мумкин!

👉🏻https://regulation.gov.uz/oz/d/75074
#Адлия_хабари

Ўзбекистон қонунчилиги Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштирилмоқда — Адлия вазирлиги

Жорий йилнинг 2 февраль куни Адлия вазирлигида Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) битимлари бўйича халқаро эксперт М.Бордалба билан миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш масалаларини муҳокама қилиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда адлия вазири ўринбосари А. Каримов миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш масаласи Ўзбекистонни ЖСТга қўшилиши жараёнидаги асосий йўналишлардан бири эканлиги боис, бу борада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Хусусан, Адлия вазирлиги раҳбарлигида Миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш бўйича Ишчи гуруҳ ташкил этилганлиги ва амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ЖСТ битимларига мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказилиб, таҳлил қилинган ҳолда уларни мувофиқлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш бўйича тизимли ишлар оли борилаётганлиги таъкидланди.

Ўз навбатида, халқаро эксперт томонидан Ўзбекистон Ҳукумати томонидан ЖСТга қўшилиш бўйича, хусусан миллий қонунчиликни уйғунлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ижобий баҳоланди. Шунингдек, Ишчи гуруҳ аъзоларини қизиқтирган саволларга жавоблар ҳамда тегишли тавсиялар берилди.
Иш вақтида телефонда гаплашиб бўлмайдими?

Ишхонада бир неча бор телефонда гаплашганимни кўриб, кадрлар бўлими бошлиғи менга танбеҳ берди. Нима, иш пайтида телефонда гаплашиш мумкин эмасми?

Ҳуқуқшунос жавоби 👉 бу ерда

Каналга уланиш👉 @Hudud24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#FHDY_xizmatlari #Mutaxassisga_sharhi

📌Исмни ёки фамилияни ўзгартириш тартиби қандай?

🔅Яқинларингиз билан фойдали маълумотларни бўлишишни унутманг!
‼️Шанба ва якшанба кунлари республика бўйича ишлайдиган нотариуслар

2023 йил 4 февраль - шанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:

Батафсил👉 https://telegra.ph/palata-02-03-8

2023 йил 5 февраль - якшанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:

Батафсил👉https://telegra.ph/palata-02-03-9

🌐 e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.
Адлиячилар ўртасида интеллектуал "ақл чарҳи"🔥

Вазирлик ходимлари ўртасидаги дўстона муҳитни мустаҳкамлаш мақсадида “Заковат” интеллектуал клуби билан ҳамкорликда марказий аппаратнинг бошқармалари ўртасида интеллектуал ўйин ўтказилди.

Бу каби ўйинлар жамоада ишлай олиш қобилиятини оширишда, ходимлар ўртасида аҳиллик, жамоавий руҳни шакллантиришда кўмак беради. Билимларни чарҳлайди...

Ушбу ўйиндан фотолавҳалар...