Sevara Urinbayeva
2.54K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Mutaxassis_sharhi

📌Исмни ёки фамилияни ўзгартириш тартиби қандай?

🔅Яқинларингиз билан фойдали маълумотларни бўлишишни унутманг😉!
#1148_ishonch_telefoni #Murojatlar #Soʻragan_edingiz

Уйда туғилган боланинг туғилганлик факти қандай расмийлаштирилади?

❗️Жавоб:

💠 Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 20-бандига асосан (Ҳукуматнинг 387-сон қарори) туғуруқхоналардан ташқари жойларда ва тиббий ёрдамсиз туғилган боланинг туғилганлигини қайд этиш участка шифокори (фелдшер ёки акушер) томонидан берилган маълумотнома асосида амалга оширилади.

🔸Бундай ҳолатларда боланинг ушбу онадан туғилганлигига гувоҳ бўлганлар иштирокида тузилган ва участка шифокори (фелдшер ёки акушер) тасдиқлаган далолатнома тиббий маълумотнома бериш учун асос ҳисобланади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OAV_biz_haqimizda
#Davlat_xizmatlari #Qulaylik

Уйдан чиқмай давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин
#Adliya_xabari

Тошкент шаҳридаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи 8 нафар нотариуснинг лицензияси вақтинча тўхтатилди

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясининг 2023 йил 11 январдаги 1/2023-сонли баённомасига асосан:

1. Яшнобод туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Г.Кулдашеванинг лицензияси амал қилиш муддати 2023 йилнинг 18 январь кунидан 2 ой муддатга;

2. Мирзо Улуғбек туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ш.Каландарованинг лицензияси амал қилиш муддати 2023 йилнинг 16 январь кунидан 1 ой муддатга;

3. Миробод туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ф.Хамраеванинг лицензияси амал қилиш муддати 2023 йилнинг 16 январь кунидан 15 кун муддатга;

4. Шайхонтоҳур туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Д.Бабаярованинг лицензияси амал қилиш муддати 2023 йилнинг 16 январь кунидан 1 ой муддатга;

5. Учтепа туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Х.Абдалимованинг лицензияси амал қилиш муддати 2023 йилнинг 16 январь кунидан 1 ой муддатга;

6. Олмазор туманида хусусий амалиёт нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус Н.Эгамбердиеванинг лицензияси амал қилиш муддати 2023 йилнинг 16 январь кунидан 1 ой муддатга тўхтатилди.

7. Шайхонтоҳур туманида хусусий амалиёт нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус А.Хидаятованинг лицензияси амал қилиш муддати 2023 йилнинг 16 январь кунидан 1 ой муддатга тўхтатилди.

8. Мирзо Улуғбек туманида хусусий амалиёт нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус Ш.Ахмедовнинг лицензияси амал қилиш муддати 2023 йилнинг 16 январь кунидан 1 ой муддатга тўхтатилди.
#Бу_қизиқ

🔅ФҲДЁ органлари ходимлари ўзи ва қариндошларининг далолатнома ёзувларини қайд этиши мумкин эмас

🔰 ФҲДЁ органлари ходимлари ҳамда консул ўзи, эри ёки хотини ўзининг ва унинг қариндошлари (ота-оналари, болалари, неваралари, боболари, бувилари, туғишган ака-ука, опа-сингиллари) тўғрисида далолатнома ёзувларини қайд этишга ёки уларга тегишли ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритишга ҳақли эмаслар.

⚠️ Бундай ҳолатларда далолатнома ёзувларини қайд этиш ёки уларга ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш бўйсуниш тартибида юқори органнинг ёзма кўрсатмаси асосида бошқа ходим томонидан ёки бошқа ФҲДЁ органида амалга оширилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

👶Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш учун ФҲДЁга бориш шарт эмас

Ҳукуматнинг 2022 йил 29 сентябрдаги 540-сон қарорига асосан Тошкент шаҳрида туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали ФҲДЁ бўлимларида қайд этиш тартиби жорий этилди.

📝Эндиликда бола туғилиши билан, тиббиёт муассаса у ва ота-онаси ҳақидаги маълумотларни, жумладан:
бола рўйхатга қўйиладиган поликлиника ва ички ишлар бўлими, навбатга қўйиладиган давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳақидаги маълумотларни махсус электрон бланкага киритади ва автоматик равишда ФҲДЁ бўлимига ахборот тизими орқали юборади.

📤ФҲДЁ бўлими туғилганликни қайд этади ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юборади.

📰Тиббиёт муассасалари ушбу маълумотнома боланинг ота-онасига тақдим этади.

⚡️Ушбу маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш қатъиян тақиқланади.

🏛Туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳнома фуқароларнинг исталган вақтдаги мурожаатларига асосан ФҲДЁ бўлимлари томонидан экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб берилади.

❗️Эслатма: Оталик белгилаш ва ёлғиз она аризасига асосан туғилишни қайд этишда ҳамда топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилишини қайд этишда бевосита ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилиниши лозим.

Маълумот учун: Янги тартиб 2023 йил 1 июндан бутун республика ҳудудида жорий этилиши белгиланган.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
#Adliya_xabari

Нотариуслар томонидан 2022 йилда 5 393 775 та нотариал ҳаракат амалга оширилди

Жорий йилнинг 20 январида Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Нотариал палатаси ҳамкорлигида “Касбим – фахрим менинг” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда Республикамизда фаолият юритувчи хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ҳамда соҳага масъул шахслар иштирок этди.

Қайд этиш лозимки мазкур семинар доирасида 4 та сессия: Юристлар малакасини ошириш маркази, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ва Тошкент давлат юридик университетида ҳам бўлиб ўтди.

Қайд этилганидек, Президнет Фармони билан 2020 йил 1 январдан хусусий нотариал фаолиятга рухсат берилди.

Ўтган давр мобайнида нотариуслар сони 17 фоизга ошиб, бугунги кунда 953 нафар нотариуслар фаолият юритмоқда. Улар томонидан аҳолига 26 турдаги нотариал ҳаракатлар бўйича ҳуқуқий хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Нотариуслар томонидан 2021 йилда 4 428 081 та нотариал ҳаракат амалга оширилган бўлса, бу кўрсатгич 2022 йилда 5 393 775 тани ташкил қилди.

Ўтган давр мобайнида нотариат соҳаси рақамлаштирилди. Бунинг натижасида ортиқча қоғозбозлик ва бюрократия қисқарди, фуқароларнинг овворагарчиликларига чек қўйилди.

Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш тўлиқ электрон шаклда амалга оширилиши йўлга қўйилди.

e-notarius.uz” расмий веб-сайти ишга туширилди. Фуқароларга ўзларига яқин нотариусни аниқлаш, нотариус қабулига навбатга электрон ёзилиш, ишончноманинг қонуний кучга эгалигини аниқлаш, мерос иши очилганлигини аниқлаш, масофадан туриб электрон мурожаат қилиш имконияти яратилди.

Нотариал ҳаракатларни нотариал идорага келмасдан масофадан туриб онлайн тасдиқлаш хизмати йўлга қўйилди.

Автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда расмийлаштириш тизими жорий этилди.

Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб (хатлаб) қўйилганлиги, шунингдек тақиқлаб (хатлаб) қўйиш бекор қилинганлиги тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилгани таъкидланди.
#Eslatma #Bu_muhim

⚡️2010 йилгача олинган "права"ни янгисига алмаштириш охирги муддати — 31 март

Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича:

• 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
• 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
• 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
• 2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати етиб келишини кутмасдан, олдиндан ҳаракат қилиш тавсия этилади.

📑Албатта, яқинларингиз билан фойдали маълумотни ўртоқлашишни унутманг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Bu_muhim #Davlat_xizmatlari

⚡️Ариза натижасини олиш учун марказга қайта боришингиз шарт эмас!

💠Телефон рақамингизга СМС хабарнома орқали ариза рақами билан бирга мурожатингиз натижасини олиш учун ҳавола ҳамда текшириш пароли юборилади.

❗️Ушбу ҳаволага ўтгандан сўнг текширув паролини киритасиз ва ариза жавобини юклаб олишингиз мумкин!
#Bu_muhim

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг📣📣📣

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан:

- адлия бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари;
- юридик хизмат кўрсатиш марказлари;
- ФҲДЁ органлари;
- давлат хизматлари марказлари;
- Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
- “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази” давлат муассасаси;
- “Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат муассасаси;
- “Давлат хизматларини ривожлантириш маркази” давлат муассасаси;
- “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасаси;
- давлат нотариал идоралари ва архивлари;
- Юристлар малакасини ошириш маркази;
- Тошкент давлат юридик университети;
- юридик техникумлар;
- ТДЮ қошидаги академик лицейдаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “(71) 207-04-64 (1321 ёки 1322)” телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага (https://www.minjust.uz/uz/anticorruption/feedback) юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Bu_muhim

Таниқли қизиқчи, сўз устаси, актёр Ўткир Мухаммадходжаев белгиланган муддатларда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштиришга чақирди!!!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали ФҲДЁ бўлимларида қайд этиш имконияти яратилди
#Кун_мавзуси
Ҳақиқат ...
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қуйидаги сабаблар билан боланинг боғчага кетма-кет 3 кундан ортиқ келмаган даври учун тўланган тўловлар кейинги тўловларни амалга оширишда ҳисобга олинади:

▫️боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги сабабли;
▫️карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли;
▫️ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра.

Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади.

❗️Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлари учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.

☑️ Шунингдек, ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг боғчага қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда боғчага қатнаган кунлар учун тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot