#ЭЪЛОН
Нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар диққатига
Нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларнинг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни 2023 йил 1 февралидан кечиктирмай e-ngo.uz портали орқали электрон шаклда тақдим қилишингиз сўралади.
Эслатма: Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 239-моддасига асосан нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этмаслиги, ўз вақтида тақдим этмаслиги ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиши, ўз фаолияти тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этиши, худди шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг ахборотни, шу жумладан улар томонидан мол-мулк ва пул маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаслиги
Мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
💻e-ngo.uz портали
📹 Ҳисоботни тўлдириш юзасидан видео қўлланма билан батафсил танишинг
Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram
✅ Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw

YouTube
nodavlat notijorat tashkilotlar hisoboti/нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳисоботи
нодавлат нотижорат ташкилотларининг йиллик ҳисоботини адлия органларига топшириши юзасидан e-ngo.uz сайтини тўлдириш акс этган видео қўлланма.
#Хушхабар
“Юридик ёрдам” ахборот тизими ишга туширилди
Адвокатура фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида “Юридик ёрдам” ахборот тизими (https://e-advokat.uz ) ишга туширилди.
Мазкур ахборот тизими қандай қулайликларга эга?
Ахборот тизими орқали адвокатлик мақомини олишда талабгорлар малака имтиҳонини топшириш учун электрон тартибда мурожаат қилиш ва малака имтиҳони жараёнларини кузатиб бориш имконияти яратилди.
Тизим орқали республикада фаолият юритаётган адвокатлар реестри, уларнинг шахсий электрон кабинети яратилиб, адвокатлар томонидан электрон адвокат ордерини расмийлаштириш, давлат органлари ва ташкилотларига адвокатлик сўровларини жўнатиш ва аризалар берилиши мумкин.
Бундан ташқари, фуқаролар томонидан ахборот тизими орқали адвокатлар тўғрисида, уларнинг мақоми ҳақидаги маълумотларни олиниши;
адвокат рейтингини аниқлаши, адвокатнинг фаолиятини баҳолаши ва адвокат ҳақида ўз фикрларини изоҳ тариқасида ёзиб қолдириши;
адвокатура соҳасига оид қонунчилик ҳужжатлари, янгиликлар, статистик маълумотлар билан танишиши мумкин.
Ушбу тизимнинг ишга тушурилиши адвокатурага киришда ортиқча қоғозликни бартараф этади, адвокатлар фаолиятини
енгиллаштиради, фуқароларга ҳам адвокатни осон топишга ва улар фаолиятини баҳолашга ёрдам беради.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

#Adliya_xabari
🔎Бепул юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатлар электрон танланади
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни электрон танлаш имконияти яратилмоқда.
Мазкур адвокатларни ишга жалб этиш инсон омилисиз “Юридик ёрдам” ахборот тизими (https://e-advokat.uz ) орқали тасодифий танланади.
Маълумот учун: амалда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиши учун адвокат фақат жиноят ишлари бўйича суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан жалб этилади.
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатган адвокатлар ҳақидаги маълумотлар очиқ ва шаффоф ҳолда “Юридик ёрдам” ахборот тизимида эълон қилинади.
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни электрон танлаш тизими “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилиниб, тегишли процессуал қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритилганидан сўнг ишга туширилади. Бугунги кунда қонун лойиҳаси Олий Мажлис Сенатида кўриб чиқилмоқда.
Ушбу лойиҳа билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиладиган ишлар рўйхатига фуқаролик ва маъмурий ишларни киритиш орқали фуқароларнинг бепул юридик ёрдам олиш имкониятлари яратилади.
Бепул юридик ёрдам кўрсатиш имкониятларини кенгайтирилиши ва шаффофлаштирилиши фуқароларга одил судловга эришиш даражасини оширади.

#диққат_лойиҳа
#бола_ҳуқуқлари
#хотин-қизлар_ҳуқуқлари
Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан ҳамкорликда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштириш мақсадида Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Мазкур лойиҳада АҚШ, Буюк Бринтания, Канада, Германия, Белгия, Португалия, Сингапур каби илғор хорижий давлатлар тажрибаси асосида болалар ва хотин-қизларнинг тазйиқ ва зўравонликка учрашининг олдини олиш чоралари самарадорлигини ошириш, оила институтини мустаҳкамлаш, маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилашга қаратилган бир қатор янги таклифлар илгари сурилмоқда.
Мазкур таклифларнинг амалга оширилиши мамлакатимизда олиб борилаётган болалар ва хотин-қизларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя тизими бўйича ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
❗️Мазкур қонун лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин👇🏻:
👉🏻https://regulation.gov.uz/oz/d/75074
Муҳокама 26 январга қадар давом этади.

#Диққат_лойиҳа
❗️Қонун лойиҳаcида хотин-қизлар, болалар ҳуқуқий ҳимояси тизимини кучайтириш мақсадида янги жавобгарлик турларини жорий этиш таклиф этилмоқда.
📌 Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/75074
Батафсил инфографикада👆

#Фойдали_маълумот
🏫Бугунги кунда республикамизда мавжуд Давлат хизматлари марказларининг 35 тасида Хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш бўйича давлат хизмати кўрсатиб келинмоқда.
📊Батафсил инфографикада👆👆👆
___________________________________________________
#Foydali_ma'lumot
🏫Bugungi kunda respublikamizda mavjud Davlat xizmatlari markazlarining 35 tasida Xorijga chiqish biometrik pasportini olish bo'yicha davlat xizmati ko'rsatib kelinmoqda.
📊Batafsil infografikada👆👆👆

❗️Қонун лойиҳаcига кўра, хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқий ҳимояси тизимини кучайтириш мақсадида айрим жиноятлар учун жазо чораларини оғирлаштириш назарда тутилган.
📌 Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/75074
Батафсил инфографикада👆
❗️Қонун лойиҳаcига кўра, хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқий ҳимояси тизимини кучайтириш мақсадида айрим жиноятлар учун жазо чораларини оғирлаштириш назарда тутилган.
📌 Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/75074
Батафсил инфографикада👆
#Сўраган_эдингиз
⚡️Ижара шартномаларини ҳисобга қўйишда талабалардан электрон рақамли имзо талаб этилмайди
🏠Кўчмас мулк ижара шартномаларини 2 хил усулда ҳисобга қўйиш мумкин:
1️⃣ ijara.soliq.uz сайти орқали. Бунда ижарага берувчи сайтдан «Талабалар ижараси» бўлимини танлаб «Ижарага олувчи талаба тўғрисида маълумот» ойнасига ижарага олувчи талабанинг ЖШШИРни киритганда унинг маълумотлари (Ф.И.О, таълим олаётган ўқув юрти, факультети, таълим шакли ва босқичи, шунингдек доимий рўйхатга олинган манзили) автоматик шаклланади.
Кейинги жараёнда «Қўшиш» тугмаси орқали талаба билан бирга турган бошқа талабалар дастурга киритилади.
Сўнгра “Телефон рақами” қаторига ижарага олувчи талабанинг телефон рақами киритилиб, “Тасдиқлаш кодини юбориш” тугмаси босилади. Талабанинг телефонига СМС орқали келган 5 хонали рақам “Тасдиқлаш коди” қаторига ёзилиб “Тасдиқлаш” тугмаси босилади.
2️⃣ “Солиқ” мобил иловаси орқали. Илованинг «Ижарага бериш» ундан сўнг “Талабалар учун ижара шартнома” бўлими орқали талабалар билан тузилган кўчмас мулк ижара шартномалари ҳисобга қўйилади.
Иловага ижарага берувчи жисмоний шахс томонидан талабанинг шахсий идентификация рақами киритилганда унинг маълумотлари автоматик шаклланади. Талабалар Face ID ёки телефон рақамига СМС орқали келадиган 5 хонали рақамни киритиш орқали ижара шартномасини тасдиқланиши мумкин.
✅Талабалар билан тузилган ижара шартномалари ҳисобга қўйилганда ушбу маълумотлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги базасида шаклланади. Бу эса ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб беришда олий ўқув юртларига қулайлик яратади.
☝️Эслатиб ўтамиз, солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олган даромадлари солиқдан озод этилган. (Солиқ кодекси, 378-модда)
👉Турар жойларни ижарага олувчи талабаларда солиқ мажбурияти юзага келмайди.
👉Ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш бўйича видео қўлланма.

#Adliya_munosabati
E-qaror электрон тизими бўйича Адлия вазирлигининг расмий муносабати
“E-qaror” электрон тизими орқали Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг 2022 йил 29 декабрдаги VI-71-157-2-0-K/22-сон ва 30 декабрдаги VI-72-158-2-0-K/22-сонли қарорлари эълон қилинмаганлиги ҳолати юзасидан Адлия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.
...Аввал маълум қилинганидек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг мониторингини юритиш нафақат адлия органлари томонидан, балки прокуратура органлари томонидан ҳам амалга оширилади.
Хусусан, биргина Бухоро вилоятидаги адлия органлари томонидан ўтказилган мониторинглар давомида:
- 39 та яқин ҳокимлик ҳужжатлари асоссиз равишда эълон қилинмаганлиги аниқланди ҳамда ушбу қарорларни тизим
фойдаланувчилари учун очиқ ҳолатда бўлиши таъминланди;
- 64 га яқин фойдаланилиши чекланган ахборотларни ўз ичига олган ҳокимлик ҳужжатлари асоссиз равишда эълон қилинганлиги аниқланди ҳамда ушбу қарорларни эълон қилиш юзасидан чеклов ўрнатилди;
- жорий йилда 375 та қонунбузилиш ҳолатлари акс этган кенгаш, ҳоким қарор ва фармойишлари аниқланган бўлиб, мазкур ҳужжатларни бекор қилиш ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш юзасидан 106 та таъсир чораси киритилди. Бунинг натижасида ҳокимликларнинг 375 та фармойиш ва қарорлари бекор қилинди ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштирилди, 9 нафар масъул ходимлар интизомий жавобгарликка тортилди;
- ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун ҳудудий адлия органларига тақдим этилган ҳужжатлардан 482 та норматив тусдаги қарорлар лойиҳаларининг 154 таси ёки (32 фоизи) қабул қилиниши мақсадга мувофиқ эмас деб топилди ёки рад қилинди.
...Мақолада келтирилган Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг 2022 йил 29 декабрдаги “Вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларини йўналтириш ва уларнинг мақсадли ишлатилишини таъминлаш ҳамда вилоят маҳаллий бюджети параметрига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида”ги VI-71-157-2-0-K/22-сон ва 2022 йил 30 декабрдаги “2023 йил учун Бухоро вилоятининг маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги VI-72-158-2-0-K/22-сонли қарорлари асоссиз равишда эълон қилинмаганлиги аниқланиб, ушбу қарорларни тизим фойдаланувчилари учун очиқ ҳолатда бўлиши таъминланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан Халқ депутатлари Бухоро вилоят кенгаши котибияти ходимларига келгусида тизим фойдаланувчилари учун очиқ ҳолатда бўлиши лозим бўлган кенгаш қарорларини асоссиз равишда эълон қилмаслик ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Шу ўринда, “E-qaror” электрон тизими ҳокимликлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилганлигини яна бир бор таъкидлаган ҳолда, Адлия вазирлиги ОАВ, журналистлар ва блогерларни жамоатчилик назоратини ўрнатишдаги фаолликларини қўллаб қувватлайди ҳамда бу борада қонун устуворлигини таъминлашда уларнинг кўмагига суянади.
Батафсил

Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_loyiha
Voyaga yetmaganlarga jinsiy tajovuz qilganlar amnistiyaga tushmaydi, ta'lim va tibbiyot muassasalarida ishlashi taqiqlanadi, birovning shaxsiy foto-video va yozishmalarini tarqatish bilan shantaj qilish uchun jinoiy javobgarlik bo‘ladi — loyiha
Adliya vazirligi va Oliy Majlis tomonidan hamkorlikda xotin-qizlar, bolalar va keksa yoshdagi ota-onalarning huquqlarini himoya qiluvchi qonun loyihasi ishlab chiqildi.
Loyiha haqida batafsil videoda👆 tanishing.
Ushbu havola orqali loyiha muhokamasida faol ishtirok eting: https://regulation.gov.uz/oz/d/75074
@adliyangiliklari

Савол: Мен яқинда уй сотиб олдим, уруш ногирониман, мулк солиғини тўлайманми?
Жавоб: Йўқ, мулк солиғи тўламайсиз, сабаби уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонунчилик билан белгиланадиган, уларга тенглаштирилган шахслар мулкида бўлган мол-мулк солиқ солишдан озод этилади.

❗️Лойиҳага мувофиқ, ҳимоя ордери муддатини узайтириш таклиф этилмоқда.
📌 Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/75074
Батафсил инфографикада👆
❗️Лойиҳага мувофиқ, ҳимоя ордери муддатини узайтириш таклиф этилмоқда.
📌 Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/75074
Батафсил инфографикада👆
#Диққат_лойиҳа
❗️Қонун лойиҳаcида 18 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан содир этилган айрим жиноятлар учун жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш, жазони енгилроғи билан алмаштириш тариқасидаги инсонпарварлик актлари қўлланилмаслиги назарда тутилган.

❓Бюджет ташкилотларига қандай ташкилотлар киради?
📌Давлат функцияларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда давлат ҳокимияти органларининг қарорига кўра ташкил этилган, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаб туриладиган нотижорат ташкилотлар бюджет ташкилотлари ҳисобланади.
❗️Маълумот учун: Бюджет ташкилотларини молиялаштириш шартлари ва уларнинг бюджет ҳисобини юритиш тартиби бюджет тўғрисидаги қонунчилик билан белгиланади.
✅Асос: Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 4-моддаси.

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 13 январь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:
〰️〰️〰️
🦠 Мавзу: Хотин-қизлар, болалар ва кекса ёшдаги ота-оналарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
🦠 Мавзу: 2022 йилда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида Бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилган ишлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Жамшид Ҳасанов, Бизнес-омбудсман ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
🦠 Мавзу: Савдо-саноат палатасининг 2022 йилда амалга оширган ишлари таҳлили
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Дилафруз Ҳусанова, Палата ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
➡️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
〰️〰️〰️
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Жамшид Ҳасанов, Бизнес-омбудсман ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Дилафруз Ҳусанова, Палата ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_brifing
Adliya vazirligi axborot xizmati rahbari Sevara Urinbayeva ishtirokida brifing
Xotin-qizlar, bolalar va keksa yoshdagi ota-onalarning huquqlarini himoya qiluvchi qonun loyihasi bo‘yicha ma'lumot.

#Биласизми
🏫 Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ ўқув хоналарида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21º С, ўртача оғир ишда 17º С ва оғир ишда 16º С дан паст бўлмаслиги керак.
✅ Физика ўқув лаборатория хонасида мунтазам равишда ҳарорат 18º С – 21º С, ҳавонинг намлиги 40 – 60 фоиз бўлиши керак.
🔹Таълим муассасаси ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ сув ва канализация тизимига уланган бўлиши лозим.
❗️ Таълим муассасасида канализация тизими йўқ бўлганда давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда таълим муассасасида ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларининг мавжуд бўлишига рухсат этилади.

2023 йил 14 январь - шанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:
Батафсил👉https://telegra.ph/palata-01-13-4
2023 йил 15 январь - якшанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:
Батафсил👉https://telegra.ph/palata-01-13-5
🌐 e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.

Adliya vazirligida Vatan himoyachilari kunini nishonlandi
Bugun, 13- yanvar kuni Adliya vazirligida Mudofaa vazirligi va Milliy gvardiya bilan hamkorlikda “Vatanimga tayanchman” mavzusida bayram tadbiri bo‘lib o‘tdi.
Tadbirda vazirlik markaziy apparati xodimlari, harbiy xizmatchilar ishtirok etishdi.
Davra suhbatini adliya vaziri o‘rinbosari A.Muhammadiyev, O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari Akademiyasi podpolkovnigi Utapulatov Alimardon Turamuradovich hamda O‘zbekiston Respublikasi Milliy Gvardiyasi huzuridagi Jamoat xavfsizligi universiteti polkovnigi Ashurov Ravshan Nosirovich olib bordi.
Unda O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tashkil etilish tarixi, uning mamlakatimiz xavfsizligini taʼminlashdagi roli va ahamiyati, O‘zbekiston qurolli kuchlarining xalqaro reytingi hamda vatan himoyasini taʼminlash sohasida olib borilayotgan islohotlar xususida so‘z bordi. Maʼruzachilar barchani Vatan himoyachilari kuni bilan tabrikladi.
Shundan so‘ng, O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tashkil etilganligining 31 yilligi hamda Vatan himoyachilari kunini nishonlash munosabati bilan tayyorlangan rolik namoyish etildi.
Vazirlik Ayollar kengashi vakili ham vazirlik xodimlarini tabrikladi va bayram munosabati bilan tayyorlangan rolikni havola etdi.
Tadbirning badiiy qismi Harbiy orkestrning vatanparvarlik kuy qo‘shiqlari bilan davom etdi.