Sevara Urinbayeva
2.12K subscribers
9.99K photos
1.22K videos
23 files
4.54K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Sevara Urinbayeva
Адлия эътирофи: “ОАВда ҳуқуқ” ғолиблари тақдирланди.
Бугун, 27-декабрь куни Адлия вазирлигида “ОАВда ҳуқуқ” танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда ғолиб деб топилган журналист ва блогерлар ва танлов ғолибларини аниқлаш бўйича тузилган комиссия аъзолари иштирок этишди.

Таъкидланганидек, вазирлик Оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерлар билан биргаликда очиқликни таъминлашда, жамиятда ҳуқуқни ва қонун устиворлигини тарғиб қилишда ҳамкорлик қилмоқда.

Вазирлик ўз фаолиятида ҳар йили ўзига ҳос анъанага айланган, ғоя ва мақсади бир бўлган мавзуларда танловлар эълон қилиб энг фаол журналист ва блогерларни меҳнати эътироф этилиб келинмоқда.

Бу йил ҳам мазкур анъанани давом эттириб ОАВда ҳуқуқий мавзуда қалам тебратувчи ижодкорларни эътироф этиш мақсадида “ОАВда ҳуқуқ” номли танлов ўтказилди.

Танлов ғолиблигига номзодлар ноодатий усулда, яъни жамоатчилик фаоллари ва экспертлардан иборат комиссия томонидан номзодлар тақдим этилиб, босма, электрон ОАВда, теле-радио эфирларда ва шахсий блогларда ниҳоясига етаётган 2022 йил давомида эълон қилинган материаллар орасидан танлаб олинди.

Ғолиблар ҳуқуқни тарғиб қилувчи энг яхши журналистик материал ва ҳуқуқни тарғиб қилувчи энг яхши блогпост номинациялар бўйича тақдирландилар.

I.“Ҳуқуқни тарғиб қилувчи энг яхши журналистик материал» номинацияси бўйича биринчи ўрин Gazeta.uz сайтининг журналисти Шуҳрат Латипов “Nukusdagi vaziyat: tinch, biroq xavotirli” номли мақоласи ва инсон ҳуқуқлари, ҳуқуқни қўллаш, ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги туркум мақолалари учун;

Иккинчи ўрин Kun.uz сайти муҳбири Жамшид Ниёзов суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳатларни ёритиб бориш юзасидан чиқарилган мақолалари учун;

Учинчи ўрин “XXI ASR” газетаси бўлим мудири Нурхон Элмирзаева "Панжара ортида айтилган ҳақиқат" номли мақоласи учун тақдирланди.

II.“ Ҳуқуқни тарғиб қилувчи энг яхши блогпост” номинацияси бўйича Биринчи ўринни “Юристкадр” телеграм канали асосчиси Саидали Мухторалиев меҳнат қонунчилиги ҳамда давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунларни кенг жамоатчиликка етказишдаги материаллари учун; Иккинчи ўринни Bakiroo телеграм канали асосчиси Отабек Бакиров “Ўзбекистон қонунлари ишламайдиган қишлоқ хўжалиги ҳақида” пости учун; Учинчи ўринни юрист блогер Шерзод Эгамбердиев аҳолининг ҳуқуқий онгини оширувчи туркум контентлари учун эгаллади.

Мамлакатимизда қабул қилинаётган қонунчиликдаги янгиликлар, ижтимоий-сиёсий ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳатларни аҳолига холис ва тезкор етказишда муносиб ҳисса қўшаётган “Sevimli” каналининг “Zamon” дастури “Адлия эътирофига” сазовар бўлди.

Ушбу эътирофга сазавор бўлган ва ғолиб деб топилганларни Адлия вазирлиги жамоаси табриклайди ва келгуси ишларига муваффақиятлар тилайди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#videodaydjest

📹 Адлия тизимидаги ўтган ҳафта давомида қандай муҳим воқеалар, ўзгаришлар рўй берди?

Улар ҳақида ҳафталик дайжести.
#Адлия_хабари

28 декабрь куни соат 16:00 АОКАда матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.

Мавзу: Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони юзасидан

Вақти: 16:00

🔵 Манзил: АОКА

📲 Матбуот анжумани трансляциясини УзРепорт ТВ телеканали ва телеканалнинг YouTube ва Фейсбукдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

📣Ушбу матбуот анжуманига ОАВ вакиллари, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз!
Sevara Urinbayeva
#Адлия_хабари 28 декабрь куни соат 16:00 АОКАда матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган. Мавзу: Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони юзасидан Вақти: 16:00…
БУГУН📣📣📣

Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ўзбекистон Президентининг Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш бўйича Фармони ва Қарорининг мазмун-моҳияти
● Вақти: 16:00
●Жойи: АОКА
● Иштирок этади:

💼 Адлия вазири — Акбар Тошқулов;
💼 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири — Нозим Ҳусанов;
💼 Молия вазири ўринбосари — Жамшид Абруев;
💼 Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги директори ўринбосари — Акбар Мусаев;
💼 бошқа вазирлик ҳамда идоралар мутасаддилари.

〰️〰️〰️
📲 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
👍4🔥2
Маъмурий ислоҳотлар бўйича мурожаатларга жавоб берилмоқда

Адлия вазирлиги томонидан 27 декабрь куни, маъмурий ислоҳотлар бўйича аҳоли мурожаатларига тезкор ва сифатли жавоб бериш мақсадида 1136 рақамли Call center ҳамда @admreform_bot телеграм боти ишга туширилган эди.


Мазкур манбалар орқали бир иш куни давомида жами 77 та мурожаат, шундан 25 таси Call center орқали 52 таси телеграм бот орқали келиб тушди ва саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди.

Сизнинг ҳам саволларингиз бўлса 1136 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг ёки телеграм бот орқали тезкор жавоб олинг.

Мурожаатлар ҳафтанинг душанба кунидан жума кунигача (байрам кунларидан ташқари) соат 09:00 дан 13:00 гача ва 14:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.
👍2
#Адлия_телелойиҳа

⚖️ “Юридик клиника” кўрсатуви бошланди

Адлия вазирлиги ва «Ўзбекистон» телеканали томонидан ўзаро ҳамкорликда тайёрланган “Юридик клиника” кўрсатуви айни вақтда  «Ўзбекистон» телеканали орқали жонли эфирга узатиляпти.

Мавзу: Маъмурий ислоҳотларга оид Фармон мазмун моҳияти жамоатчиликка етказиш

Кўрсатувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Адлия вазирлиги, ЮМОМ вакиллари, Тошкент давлат юридик университети профессор ўқитувчилари келиб тушган саволларга жавоб бермоқда.

Тўғридан тўғри эфирни кўриш учун ҳавола 👉 https://www.youtube.com/embed/Smiqo19daGo
👍1
📝 Ўзбекистон Президентининг Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш бўйича Фармони ва Қарорининг мазмун-моҳияти

АОКАда Адлия вазири, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Молия вазири ўринбосари, Стратегик ислоҳотлар агентлиги директори ўринбосари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Маъмурий_ислоҳотлар

Адлия вазири: Эндиликда вазирликлар ислоҳ қилинади, Ҳукумат иш услуби ҳам тубдан ўзгаради, бюрократиядан воз кечилади.

Шуни қайд этмоқчиманки, Фармон нафақат оптималлаштиришга, балки хусусий ташаббусларни янада кенгайтириш, уларга янги истиқболларни очиш мақсадида энди “қўл бошқаруви”дан – аниқ натижага ишлайдиган тизимли бошқарувга ўтилади. Гап натижадорликка асосланган ақлли бошқарув ҳақида кетмоқда. Уни замирида инсонларга хизмат қилиш, уларга сифатли ва тезкор давлат хизматларини кўрсатиш, яъни уларни рози қилиш ғояси ётади.

Эндиликда вазирликлар ислоҳ қилинади, Ҳукумат иш услуби ҳам тубдан ўзгаради, бюрократиядан воз кечилади.

Давлат органларининг функциялари қайта кўриб чиқилади, такрорланувчи, ишламаётган функциялар бекор қилинади, айримлари хусусий секторга ўтказилади. Мисол учун, ҳозирда шундай 90 та функцияни ўтказиш режалаштирилмоқда.

Республика ва ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органлари функцияларининг очиқ реестри шакллантирилади ва юритилади.

Давлат бюджетидан давлат бошқаруви органларига ажратиладиган маблағларнинг миқдорларини белгилашда мазкур реестрда назарда тутилган функциялар мезон сифатида инобатга олинади. Функциялар ягона реестрини электрон тарзда юритиш имконини берадиган “Давлат функциялари” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими юритилади.

Вазирлик ва идоранинг ҳар йил учун мақсадли кўрсаткичлари, содда қилиб айтганда, келаётган йилда нима иш қилмоқчилиги сон ва сифат кўрсаткичлари белгиланади. Йил сўнггида мазкур индикаторларга эришилганлиги ҳолатига баҳо берилади. Баҳони, шу жумладан, оддий фуқаролар беради. Бу орқали уларнинг масъулияти оширилади.
👍4
#Маъмурий_ислоҳот

Адлия вазири: штат бирликларини мақбуллаштириш натижасида бўшайдиган маблағлар ижтимоий масалаларни ҳал этишга йўналтирилади

Вазирлик ва идоралар бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришилиши ҳамда маблағларнинг сарфланиши юзасидан барча маълумотларни харажатлар иқтисодий таснифининг моддалари кесимида ўзларининг расмий веб-сайтларида очиқ эълон қилиб боради ва Олий Мажлис палаталари олдида ҳисобот беради.

Шу билан бирга, вазирлар ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошира олмаганида, вазир истеъфоси институти илк бор жорий этилмоқда. Мисол учун, муайян вазирлик тизимида коррупция ҳолатларига йўл қўйилса, бунда энг аввало сўров раҳбардан бўлади.

Инсон манфаатларини таъминлашда раҳбарларнинг фаолиятида очиқлик, қонунийлик, натижадорлик ва сифат асосий мезон бўлади.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида хўжалик бошқаруви органларининг раҳбари вазифасини бажариши тақиқланади.

Уюшма ва бошқа хўжалик бирлашмаларига давлат ҳокимияти ваколатларини бериш ва уларнинг раҳбарларини Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан лавозимга тайинлаш амалиёти бекор қилинади.

Ҳудудларга хизмат сафарлари қисқартирилади, жойлардаги муаммоларни аниқлаш учун “онлайн қабул”, “виртуал ташриф“ каби замонавий масофавий усулларини қўлланади.

Ижро этувчи ҳокимият органларини автотранспорт воситалари билан таъминлаш меъёрлари раҳбар кадрларнинг сони қисқартирилишини инобатга олган ҳолда мақбуллаштирилади.

Таъкидлаш жоизки, штат бирликларини мақбуллаштириш натижасида бўшайдиган маблағлар ижтимоий масалаларни ҳал этишга, хусусан ходимларга адолатли меҳнат иш хақини белгилашга йўналтирилади.
👍6
Матбуот анжумани тугади ,лекин журналистларни саволини поёни йўқ ...😉
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_xabari

Ўзбекистон Президентининг "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш бўйича Фармони ва қарори"нинг мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани.

Акбар Тошқулов, адлия вазири- маъмурий ислоҳотлардан кўзланган мақсад, бу борадаги янгиликлар хусусида.
👍1
Адлия вазири: ҳар битта бошлиқ, мансабдор -бу қўшимча бюрократия дегани

Бизнес кўп ишлаши керак. Ҳар битта бошлиқ, мансабдор -бу қўшимча бюрократия дегани. Давлат ҳокимияти органи билан бирга жамият ҳам ривожланиши керак. Фақат давлат структураси ривожланаверса, мувозанат бузилади. Фуқаролик жамияти,хусусий сектор ҳам ривожланиши лозим. Яхши кадрлар хусусий секторга ҳам керак.
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_xabari

Ўзбекистон Президентининг "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш бўйича Фармони ва қарори"нинг мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани.

Қисқараётган ходимларнинг қанчаси бошқарувга, қанчаси қуйи бўғинга тегишли?

Саволга адлия вазири Акбар Тошқулов жавоб берди.
👍1
#Маъмурий_ислоҳотлар

Адлия вазири маъмурий ислоҳотлар ҳақида
👍1
#Маъмурий_ислоҳотлар

Адлия вазири маъмурий ислоҳотлар ҳақида
👍1
#Диққат_лойиҳа

Ҳокимнинг бир вақтнинг ўзида маҳаллий ижроия ва вакиллик органига раҳбарлик қилиш ваколати бекор қилинади

“Маҳаллий вакиллик органлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

📌 Ушбу ҳавола орқали қарор лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этинг!
👍2