#Adliya_xabari
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Корея Республикасида ўтказилган Ўзбек-Корея меҳнат форумида иштирок этди
Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси делегацияси ишчи ташриф билан Корея Республикасида бўлиб турибди.
Ташриф доирасида жорий йилнинг 29 ноябрь куни адлия вазири А.Ташкулов Сеул шаҳрида ташкил этилган Ўзбек-Корея меҳнат форумида иштирок этиб, Форумнинг асосий аудиторияси ҳисобланмиш – Корея Республикасининг ишбилармонлари ҳамда йирик бизнес эгалари, шунингдек турли хорижий давлатларнинг ваколатхоналари вакиллари эътиборига сўнгги йилларда мамлакатимизда бизнесни юритиш ҳамда инвестиция иқлимини яхшилаш борасида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида ишончли маълумотларни етказди.
Жумладан, Ўзбекистонда хусусий мулк дахлсизлиги, мулкдорнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, очиқликни таъминлаш, бюрократияни қисқартириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш борасида замон талабларидан келиб чиқиб ҳамда илғор хорижий тажрибага асосланиб қонунчилик такомиллаштирилганлиги, шунингдек, “ягона дарча” тамойили асосида ишловчи давлат хизматлари марказлари ташкил этилганлиги ҳамда ушбу жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилиб, бюрократия кескин камайтирилгани ва коррупцияга йўл очиб берувчи жараёнлар бартараф этилганлигини, мамлакатимизда судлар мустақиллигини мустаҳкамлаш, ишларни кўришда холислик, адолат ва қонунийликни таъминлаш чоралари кўрилаётгани таъкидланди.
Форум иштирокчиларига қарата Ўзбекистоннинг ҳар бир давлат идораси хорижий инвесторларни қабул қилиш, уларни эшитиш ва қизиқтирган саволларига жавоб бериш ҳамда фаолиятига амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлиги билдирилди.
Форум якунида Корея ишбилармонлари ўзини қизиқтирган айрим саволларига асослантирилган жавобларни олдилар.
Ўзбекистон делегацияси ташрифи давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Корея Республикасидаги Ўзбекистонлик ватандошлар билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Корея Республикасига ташрифи давомида адлия вазири А.Ташкуловнинг ташаббуси билан Корея Республикасида таълим олаётган ва меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимиз билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида адлия вазири ватандошларимизни қизиқтирган саволларига жавоб бериб, мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий ва ҳуқуқий ислоҳотларни биргаликда муҳокама қилдилар.
Шунингдек ватандошларимизнинг Корея Республикасида бўлиб туриши билан боғлиқ айрим масалалар, шу жумладан давлат хизматларини олиш жараёнлари муҳокама қилиниб, уларни ҳуқуқий тартибга солиш юзасидан фикр алмашдилар.
Ватандошларимиз келгусида ўз Ватанида меҳнат қилиб, Янги Ўзбекистоннинг равнақи учун ҳиссаларини қўшишга тайёрлигини айтишди.
Бундай учрашув биринчи бор ташкил этилаётганлиги таъкидланиб, учрашув қатнашчилари тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини ҳамда шу каби форматда бошқа соҳа мутасаддилари билан учрашиш истагини билдирдилар.

#Адлия_телелойиҳа
⚖️ “Юридик клиника” кўрсатуви бошланди
Адлия вазирлиги ва «Ўзбекистон» телеканали томонидан ўзаро ҳамкорликда тайёрланган “Юридик клиника” кўрсатуви айни вақтда «Ўзбекистон» телеканали орқали жонли эфирга узатиляпти.
Мавзу: “Кўмакка муҳтож ва ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан ижтимоий ҳимоя қилиш”
Кўрсатувда Адлия, Бандлик вазирликлари, Пенсия жамғармаси ва Тиббий хизматлар агентлиги Республика тиббий-ижтимоий экспертиза Инспекцияси масъул ходимлари Сизлардан келиб тушган саволларга жавоб беради.
Мавзу юзасидан ўз саволларингизни @yuridiklinikabot телеграм-боти ёки 71.233-75-74 телефон рақамига боғланиш орқали юборишингиз мумкин.
Тўғридан тўғри эфирни кўриш учун ҳавола 👉https://www.youtube.com/embed/ZF6blnXZwMs

#Эълон
🔊Журналистлар ва блогерлар диққатига!
🔅Жорий йилнинг 30 ноябрь куни соат 15:15 да Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури доирасида Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси ташкил қилинмоқда.
📌Мавзу: «Электрон ҳукумат: Фаровон жамият, қудратли давлат сари дадил қадам».
💠Сессия доирасида:
1️⃣ Рақамлаштиришнинг афзалликлари нимада ва у инсонларга қандай қулайликлар яратади
2️⃣ Давлат хизматларини рақамлаштириш йўлида нима ишлар қилинди?
3️⃣ Бирлашган миллатлар ташкилотининг Тараққиёт дастури давлат хизматларини кўрсатиш тизимини рақамлаштиришда Ўзбекистонни қандай қўллаб-қувватламоқда?
4️⃣ Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси Ўзбекистонда рақамлаштиришни янада осонлаштириш ва кенгайтириш бўйича ҳамкорликни қандай кўрмоқда?
❕Шу ва шу каби саволларга жавоб олишингиз мумкин.
🎥 Эфирни сиз тўғридан-тўғри, «Ўзбекистон 24», «UzReport» ва «Ренессанс» телеканаллари орқали томоша қилинг.

#Адлия_хабари
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Корея Республикаси Ҳукумат қонунчилиги вазири билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Корея Республикасига ташрифи давомида жорий йилнинг 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ташкулов Корея Республикаси Ҳукумат қонунчилиги вазири жаноб Ли Ван-Кю билан учрашди.
Сўз бошида адлия вазири Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги муносабатлар “алоҳида стратегик шериклик” даражасига кўтарилганини қайд этиб, икки вазирлик ўртасидаги узоқ ҳамкорлик алоқалари янада ривожланишига умид билдирди.
Учрашувда А.Ташкулов Корея томонини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ва новациялар билан таништирди ҳамда икки вазирлик томонидан амалга ошириладиган вазифа ва функциялар ўхшашлигини таъкидлаб, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда мавжуд идоралараро муносабатларни янада чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш мақсадида вазирликлар ўртасида келгуси йилларга ҳамкорлик дастурини имзолашни таклиф қилди.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан Корея Республикаси Ҳукумат қонунчилиги вазирлиги ўртасида ҳамкорлик алоқалари 2009 йилда имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум асосида амалга оширилади.
Ҳукумат қонунчилиги вазири Ли Ван-Кю, Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳортларни юқори баҳолади ва, ўз ўрнида, икки вазирликнинг ўхшаш вазифалари ҳамда фаолиятидаги ютуқларни ўзаро ўрганиш зарурлигига мамнуният билан ишонч билдирди.
Учрашув якунида томонлар қонун ҳужжатларини ишалаб чиқиш жараёнлари, шу жумладан жамоатчиликнинг қонун ҳужжатларини ишлаб шиқишда иштирок этиши механизмларини, уларни амалиётдан келиб чиққан ҳолда талқин қилиш, аҳоли учун ноқулайликлар келтириб чиқарадиган қонунчилик ҳужжатларини аниқлаш ва бартараф этиш борасидаги тажрибани ўрганиш мақсадида мутахассислардан иборат делегациялар билан алмашишга келишиб олишди.

⚡️⚡️⚡️Айни дақиқаларда Ҳалқаро пресс-клубнинг "Электрон ҳукумат: Фаровон жамият, қудратли давлат сари дадил қадам" мавзусида навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда.
🎥 Жонли эфирни сиз тўғридан-тўғри "Ўзбекистон 24", "УзРепорт" ва "Ренессанс" телеканаллари орқали томоша қилишингиз мумкин.
@IPCUzbekistan

🔴 #Adliya_live
Xudoyor Meliyev, Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri o'rinbosari:
Davlat xizmatlari markazlari Yangi Oʻzbekistonning byurokratiyaga qarshi markazlari rolini bajarmoqda. Buni tasdigʻi sifatida bugungi kunga kelib, har kuni oʻrtacha 40-45 ming fuqarolarimiz davlat xizmatlari markazlariga tashrif buyurib, tez, qulay oson xizmatlardan foydalanmoqda.
Hozirga qadar, 42 mln.ga yaqin davlat xizmatlari koʻrsatildi.

2022-yilda amalga oshirilgan muhim yangiliklardan biri bu shaxsni uning mobil telefon raqami orqali identifikatsiyalash imkonini beruvchi Mobil-ID tizimi ishlab chiqilib, joriy etilgani boʻldi.
Mobil-ID tizimi foydalanuvchilari elektron raqamli imzoni qoʻllamagan holda barcha davlat xizmatlaridan foydalanishi mumkin, shuningdek, ushbu tizim arizachilarni mobil telefon raqami orqali identifikatsiya qilish imkonini beradi.

#Diqqat
❗️Умуммиллий Конституция имтиҳонининг финал босқичи бошланди
➡️ Имтиҳон жараёнларини ушбу ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин: https://youtu.be/F1UdvEo6mWA
🎁 Эслатиб ўтамиз, ғолиблар диплом ва қуйидаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:
▫️1-ўрин – ноутбук;
▫️2-ўрин – телевизор;
▫️3-ўрин – микротўлқинли печ.

#2022_йил_1_декабрдан
🗓 1 декабрдан нималар ўзгаради?
–Ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилади ➖ БАТАФСИЛ
–МЧЖларнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинади ➖ БАТАФСИЛ
–Субсидия олиш учун аризани туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш бекор қилинади ➖ БАТАФСИЛ
–“Таэквондо (WT) ҳамма учун” дастури амалга оширилади ➖ БАТАФСИЛ
–Айрим постларда "Яшил" ва "Қизил" тамойили асосида автотранспортлар ҳаракатланиши йўлга қўйилади ➖ БАТАФСИЛ
–"Ягона дарча" божхона ахборот тизими хизматлари сони кенгайтирилади ➖ БАТАФСИЛ
–Фуқаролик ва миграция соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилади ➖ БАТАФСИЛ
–Божхона органлари ходимлари қўмитанинг махсус жамғармаси ҳисобидан рағбатлантирилади ➖ БАТАФСИЛ
–Автомобиль опциялари ҳақидаги маълумот автоматик равишда етказилади ➖ БАТАФСИЛ

Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
#Adliya_xabari
Hurmatli kuzatuvchilar!
Adliya vazirligi tomonidan tadbirkorlik faoliyatida intellektual mulk obyektlarini ro‘yxatdan o‘tkazish va ulardan foydalanish jarayonida yuzaga kelayotgan muammolarni aniqlash maqsadida so'rovnoma ishlab chiqildi.
Tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻillanuvchi yurtdoshlarimiz ushbu 👉havola orqali platformaga kirib soʻrovnomada ishtirok etishlarini soʻrab qolamiz.
@adliyangiliklari

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📈Cўнгги 5 йилда Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилаётган хизмат турлари 37 тадан 253 тага етказилди. 78та хизмат тури 2022 йилда ташкил этилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди.
🔹2018–2022 йилларда Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилаётган хизмат турлари 37 тадан 253 тага етказилди. 2022 йилда 78 та давлат хизматлари йўлга қўйилди.
🗞 Вазирлар Маҳкамасининг 487-сон қарорига мувофиқ божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тартиботларини рақамлаштирилди.
❗️Эндиликда:
🔹лицензиялаш жараёни онлайн тартибда «Лицензия» автоматлаштирилган тизим орқали амалга оширилади;
🔹лицензия бериш рад этилганда аризани қайта кўриб чиқиш муддати 10 кундан 5 кунга қисқармоқда;
🔹лицензияларни давлат хизматлари марказлари томонидан муҳр босилган ҳолда қоғоз шаклда бериш бекор қилинмоқда;
▪️Батафсил