Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_телелойиҳа

⚖️ “Юридик клиника” кўрсатуви бошланди

Адлия вазирлиги ва "Ўзбекистон" телеканали томонидан ўзаро ҳамкорликда тайёрланган “Юридик клиника” кўрсатуви айни вақтда “Ўзбекистон” телеканали орқали жонли эфирга узатиляпти.

Мавзу: “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари”

Кўрсатувда Адлия вазирлиги, Олий суд, Кадастр агентлиги масъул ходимлари Сизлардан келиб тушган саволларга жавоб беради.

Мавзу юзасидан ўз саволларингизни @yuridiklinikabot телеграм-боти ёки 71.233-75-74 телефон рақамига боғланиш орқали юборишингиз мумкин.

Жонли суҳбатни @huquqiyaxborot телеграм канали орқали ҳам тингланг.

Тўғридан тўғри эфирни ушбу ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин 👉 https://www.youtube.com/embed/JOz2wIaa5nQ
#Онлайн #Жадид_стипендияси

Аввал хабар берилганидек, айни вақтда Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида ўқиётган талаба-ўқувчилар учун таъсис этилган “Жадид тафаккури” стипендияси учун танлов бўлиб ўтмоқда.

Танловнинг 1-босқичи Тошкент давлат Юридик университети биносида ҳамда Адлия вазирлигининг 14 та ҳудуддаги юридик техникумлар биноларида ўтказилмоқда (суратга қаранг!)

Биринчи (саралаш) босқичда иштирок этаётган 800 га яқин талабгорларнинг қўлга киритган натижаларига 25 нафари
2-босқичга йўл олади. Иккинчи – якуний босқич натижаларига кўра жами
6 нафар талаба-ўқувчи стипендияни ютиб олиши мумкин.

Барча жараёнлар махсус комиссия ҳамда ота-оналар, талаба-ўқувчилар, устозлар ҳамда жамоатчилик фаолларидан иборат холис шахслар кузатуви остида кечади. Шунингдек, жараёнларни видеокузатув камералари воситасида интернетда ютуб ижтимоий тармоғига тўғридан тўғри узатиш орқали шаффофлик таъминланган.

Натижалар ҳақида хабар берамиз .Кузатиб боринг😊
#Adliya_tahlil

"Даромадли уйлар" муаммога ечим бўладими?

🏠 Хорижда “даромад уйлари” (доходный дом) бизнеси юқори даражада шаклланиб, айни пайтда мана шундай уйлар арзон ижарага бўлган юқори талабни етарли даражада қондириб келади.

🏢 Даромадли уйлар - бу квартираларни ижарага бериш учун қурилган кўп хонадонли турар-жой биносидир. Ғарбий Европа мамлакатлари ва Буюк Британия кўп қаватли уйларнинг ватани ҳисобланади.

👉 Германияда кўп қаватли уйлар жуда машҳур. Немислар ҳатто “ижарага олувчилар миллати” деб аталади. Германия аҳолисининг 60 фоизи уй-жой ижарага олишни афзал кўради ва 40 ёшга келиб ўзлари учун мулк сифатида сотиб олиши мумкин.

🏛 Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти бу борада бир қатор таклифларни илгари сурмоқда:

🔻 давлат томонидан ижара бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш;

🔻 аҳоли ва талабаларга, ҳамда норезидентлар учун арзон ижарага бўлган талабни қондириш мақсадида, ижара бизнеси билан шуғулланишда бир қатор қулайликларни жорий қилиш;

🔻 хусусан, ижарага мўлжалланган биноларни қуриш учун кредитларни субсидиялаш, ижарага мўлжалланган биноларни қуриш ва ижарага бериш фаолияти учун тегишли солиқ имтиёзларини бериш мақсадга мувофиқ.

✔️ Ўзбекистонда кўчмас мулкни ижарага бериш бизнесини ривожлантириш бугунги долзарб муаммони бир қадар юмшатишга хизмат қилади.

📝 Шунингдек, мазкур ижара уйлари қоидалари шаклланса, қонунлар билан тартибга солинса бу ҳам салмоқли ва энг муҳими барқарор даромад манбаи бўлиши билан бирга солиқ манбаига ҳам айланади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📣 Aholi uchun bepul “Ochiq huquqiy ma’ruzalar” bo'lib o'tadi

“Ochiq huquqiy ma’ruzalar” loyihasida Toshkent davlat yuridik universitetining yetakchi professor-o‘qituvchilari keng aholi uchun qiziq huquqiy mavzularda ma’ruza qiladi hamda ishtirokchilarning savollarga javob beradi.

Ochiq ma’ruzalar har shanba 11:00 dan 13:00 ga qadar Toshkent davlat yuridik universiteti katta majlislar zali (sobiq ODO binosi)da bo‘lib o‘tadi. Ma’ruzalarda yoshi, kasbidan qat’i nazar barcha aholi vakillari qatnashishi mumkin.

“Ochiq huquqiy ma’ruzalar” loyihasi doirasidagi ma’ruzalarda ishtirok etish mutlaqo bepul.

Ilk ma’ruza 29-oktabr 11:00 da “Kundalik mehnat munosabatlarida o‘z huquqingizni biling!” mavzusida TDYU “Mehnat huquqi” kafedrasi katta o‘qituvchisi Muhammadamin Karimjonov tomonidan o‘tkaziladi.

Tadbir yakunida eng faol ishtirokchilarga mehmon spiker tomonidan maxsus sovg‘alar topshiriladi.

Manzil (lokatsiya)…
⚡️Ўзбекистон Республикаси делегацияси Европа Кенгаши конвенциялари бўйича семинардаги иштирок этмоқда

2022 йил 26 октябрь куни Франциянинг Страсбург шаҳрида Ўзбекистон Республикаси давлат органлари вакиллари учун Европа Кенгаши конвенциялари бўйича семинар бошланди.

Мазкур семинарда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари А.Мухаммадиев бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.

Уч кунлик семинар Марказий Осиё мамлакатлари учун ҳуқуқ устуворлиги дастури доирасида Европа Кенгаши томонидан Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Тадбирдан кўзланган мақсад Европа Кенгаши шартномалари тизими ва конвенцияларга қўшилиш хусусиятларини ўрганиш, шунингдек, Ҳуқуқ устуворлиги дастури доирасидаги икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилишдан иборат.

Тадбир давомида Европа Кенгаши вакилларининг ахборот ҳисоботлари тингланиши, Ўзбекистон делегацияси аъзоларининг республикада коррупция ва одам савдосига қарши курашиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳамда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш тўғрисидаги тақдимотлари билан чиқишлари, Европа Кенгаши вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ташкил этиш, Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бажариш масалаларини муҳокама қилиш, Ўзбекистон ва Европа Кенгаши ўртасидаги ҳамкорликнинг кейинги устувор йўналишларини белгилаб олиш режалаштирилган.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси делегациясининг иштироки давом этмоқда.
#Адлия_хабари

⚡️ “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида” ги Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ва учинчи ўқишда маъқулланди

25 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда кун тартибида – “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида” ги қонун лойиҳаси ҳам иккинчи ўқишда қизғин муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳасида:

 Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятида манфаатлар тўқнашувига оид муносабатларни тартибга солишдан иборат.

 Лойиҳа билан “манфаатлар тўқнашуви” тушунчасига аниқ таъриф берилиб, ушбу вазият кимлар ўртасида ва қачон вужудга келиши мумкинлиги тўғрисида аниқ кўрсатиб ўтилмоқда.

 Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари, уларнинг яқин қариндошлари ва уларга алоқадор шахсларнинг манфаатлар тўқнашувини олдини олиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

 Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва тартибга солиш бўйича амалга ошириши лозим бўлган чоралар;

 Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш мақсадида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларига бир қатор чекловлар;

 Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, аниқлаш ва тартибга солиш бўйича ваколатли тузилмалар тизими;

 Давлат органлари ва бошқа ташкилотларда аниқланган манфаатлар тўқнашуви вазиятларини ҳисобга олиш реестри юритилиши назарда тутилмоқда;

 Манфаатлар тўқнашувига оид талабларни бузганлик учун ҳуқуқий оқибатлар белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлат ташкилотларида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, аниқлаш ва тартибга солишнинг самарали механизмларини жорий этиш, унинг ҳуқуқий оқибатларини аниқ белгилашга хизмат қилади.