Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
ФАРЗАНДЛАРИНИНГ РАҚСИ УЧУН ОТА-ОНАЛАРГА НИСБАТАН ҚЎЛЛАНИЛГАН МАЪМУРИЙ ЖАРИМА НОҚОНУНИЙ ВА У БEКОР ҚИЛИНДИ!

Кармана тумани касб-ҳунар мактабининг фаоллар залида байрамга тайёргарлик жараёнида вояга етмаган ўқувчи қизларнинг рақсга тушгани видеоси тарқалди.

Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган мазкур видеоролик юзасидан Навоий вилоят адлия бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.


👉https://telegra.ph/FARZANDLARINING-RA%D2%9ASI-UCHUN-OTA-ONALARGA-NISBATAN-%D2%9A%D0%8ELLANILGAN-MAMURIJ-ZHARIMA-NO%D2%9AONUNIJ-VA-U-BEKOR-%D2%9AILINDI-10-02
#Эълон

⚡️ 3 октябрь КУНИ соат 15.00да Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Адлия вазирлигининг матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу: Юридик хизмат кўрсатиш марказларига 1 йил:
рақамлар, ютуқлар ва истиқболдаги вазифалар.

📲  Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига журналистларни, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.  
📲  Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Layfxak

🔻Mazkur videoda kontrafakt bilan original mahsulotlarni qanday farqlash mumkinligi, xarid vaqtida nimalarga e’tibor qaratish kerakligi haqida bilib oling. Yaqinlaringizga ham ulashing!

⛔️Kontrafaktga toqatsiz boʻling!

Kanalga ulanish ➡️ @adliyaimd
Жорий йилнинг 2 октябрь куни kun.uz сайтида чоп этилган “Ишдан олинган Асака тумани ҳокимига уч кун ўтиб мукофот пули ажратилди” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Мазкур ҳолат Андижон вилоят адлия бошқармаси ўрганиб чиқилди ҳамда қуйидагилар аниқланди.
Асака тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи О.Зайнобиддинов томонидан 2022 йилнинг 30 сентябрь куни Асака тумани ҳокимининг 68-1-17-F\22-сонли фармойишига асосан туман ҳокимлиги ходимларига 2022 йил III-чорак якунлари бўйича мукофот пули берилиши белгиланган ҳамда мукофот пули жорий йилнинг 27 сентябрь куни вазифасидан озод этилган Асака тумани ҳокими М.Алихановга ҳам тўланиши кўзда тутилган.
Мазкур Фармойиш адлия бошқармаси аралашуви билан бекор қилинди.
Андижон вилояти адлия
бошқармаси ахборот хизмати.
https://t.iss.one/adliyaxabarlari
⚡️⚡️Юридик хизмат кўрсатиш марказларига 1 йил:
рақамлар, ютуқлар ва истиқболдаги вазифалар.

📲  Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.


🎥 "O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi matbuot anjumani" на YouTube
https://youtu.be/hrp6El9A5MQ
#Адлия_хабари #хушхабар

Адлия вазирлигида “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди

Адлия вазирлигининг Арбитраж ва суд низолари масалалари бўйича бошқармаси бўлим бошлиғи Айтниязова Хурлиман Парахатовна 2022 йилнинг сентябрь ойи учун вазирлик томонидан “ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

Х. Айтниязова вазирликдаги фаолиятини 2008 йилда Халқаро-ҳуқуқий бошқарманинг иш юритувчи котибаси лавозимидан бошлаб, 2022 йилга қадар турли лавозимларда фаолият юритган. 2022 йилнинг апрелидан буён Адлия вазирлиги Арбитраж ва суд низолари масалалари бўйича бошқармасининг бўлим бошлиғи бўлиб ишлаб келмоқда.

Х. Айтниязова жамоада ўзининг ташаббускорлиги, фаоллиги, ҳар бир ишга масъулият билан ёндошиши билан ажралиб туради. Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, халқаро ҳамжамият, хорижий инвесторларни миллий ҳуқуқ тизими ва ўтказилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш йўналишида самарали фаолият юритиб келмоқда.

Вазирлик жамоаси Хурлиман Парахатовна Айтниязовани ушбу эътироф билан табриклайди. Келгусидаги ишларида омад, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилайди.

Маълумот учун: ҳозирги кунда адлия органлари ва муассасаларида жами 8 мингдан ошиқ ходим фаолият юритаётган бўлса, шундан 3 мингга яқини, яъни 38 фоизи хотин-қизлардир. Шулардан 11 нафари марказий аппаратда, 253 нафари тизимда турли раҳбарлик лавозимларида.

Ўтган 2021 йилда вазирлик тизимига ишга қабул қилиш бўйича жами 226 та танлов ўтказилган. Уларда ишга қабул қилинганларнинг 428 нафари (28 фоиз) хотин-қизлар, бу 2020 йилга нисбатан 2,5 бараварга ошган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Matbuot_ajumani

📹 Yuridik xizmat ko‘rsatish markazlari nima maqsadda tashkil etildi?

@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз

Қайси органлар маъмурий органларга киради?

Маъмурий органлар — маъмурий-ҳуқуқий фаолият соҳасида маъмурий бошқарув ваколати берилган органлар, шу жумладан, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, ушбу фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа ташкилотлар ва махсус тузилган комиссиялар.

Асос: Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуни.
#Adliya_teleloyiha

Танаффусдан сўнг "Алоҳида назорат" яна эфирда!

Бугун унинг навбатдаги сонини тасвирга олдик. Бу сафар миллий иқтисодиётимизнинг стратегик тармоқларидан бири туризм соҳаси ҳақида гаплашдик.

Ҳудудларнинг туризм имкониятлари, туристлар оқими, соҳадаги мавжуд муаммолар бўйича фикр алмашдик.

Эфири эса тез кунда...
#Адлия_хабари

Ўзбекистон Республикаси ҳамда Венгрия Республикаси Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Венгрия Республикасига расмий ташрифи доирасида жорий йилнинг 4 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Венгрия Республикаси адлия вазирлиги ўртасида адлия соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.

Мазкур меморандумнинг мақсади ўзаро манфаатдорлик, тенглик ва мувофиқлик асосида ҳуқуқ ва адлия соҳасида икки томонлама ҳамкорликни рағбатлантириш ва ривожлантиришга қаратилган институционал алоқалар учун асос яратишдир.

Меморандум доирасида қонун ижодкорлиги, қонун ҳужжатларини тизимлаштириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, фуқаролик қонунчилигини ҳамда маъмурий тартиб-таомилларни ривожлантириш, юридик кадрларни тайёрлаш ва касбий ривожлантириш ҳамда икки томон учун ўзаро манфаатли бўлган бошқа йўналишларда ҳамкорликни амалга ошириш назарда тутилган.

Имзоланган ҳужжат икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга, жумладан, икки мамлакат адлия вазирликлари ўртасида ҳуқуқ ва адлия соҳаларида самарали ҳамкорликни ривожлантиришга замин яратади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Adliya_korrupsiyaga_qarshi

⚡️Худоёр Мелиев: Ҳужжатлар коррупцияга йўл очиб берар экан, бу иллатни бартараф қилиб бўлмайди

2022
-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган юзта мақсаддан бири –жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришдир.

– Бунга тўлиқ эришиш учун эса норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги коррупциявий омилларни бартараф қилиш керак, – дейди адлия вазирининг ўринбосари Худоёр Мелиев. – Чунки ҳужжатлар коррупцияга йўл очиб берар экан, бу иллатни бартараф қилиб бўлмайди. Шу боис Адлия вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кундалик ҳаётини тартибга солувчи 800 дан ортиқ қонунчилик ҳужжати коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилди.

Мазкур ҳужжатларнинг 224 тасида ёки 28 фоизида 650 дан ортиқ коррупциявий омиллар аниқланди. Уларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Аниқланган коррупциявий омилларнинг асосий қисми ҳужжатлар ўртасида зиддиятларнинг мавжудлиги, дискрецион ваколатларнинг кенглиги, маъмурий тартиб-таомилларнинг мавжуд эмаслиги ёки тўлиқ эмаслиги, ноаниқ ва асоссиз ҳаволалар келтирилгани билан боғлиқ.

Натижада жорий йилнинг биринчи ярмида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 27 ҳужжатда 57, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 40 ҳужжатда 40, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан 11 ҳужжатда 37, Давлат солиқ қўмитаси томонидан 25 ҳужжатда 37 коррупциявий омил аниқланди. Уларни бартараф қилиш бўйича асослантирилган таклифлар берилди.
#Adliya_infografika

⚡️Davlat xizmatlarini ko'rsatishda joriy yilning o‘tgan 9 oyi mobaynida eng ko‘p qonun buzilishi holatlari aniqlangan vazirlik va idoralar:

▫️Kommunal idoralar – 44 731 ta
▫️Kadastr idoralari – 10 118 ta
▫️Qurilish idoralari – 7 655 ta
▫️Sog‘liqni saqlash muassasalari – 4 830 ta
▫️Hokimliklar – 4 755 ta

@adliyangiliklari
#Adliya_loyiha

⚡️Адлия вазирлигидан яна бир эксклюзив лойиҳа

Адлия вазирлиги томонидан “Ногиронлиги бўлган болаларга ва одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликларига чалинган 18 ёшгача бўлган шахсларга нафақа тайинлашни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳа билан қуйидаги қулайликлар назарда тутилмоқда.

Бунда, қуйидаги шахслар ҳақидаги маълумотлар ваколати органлар томонидан автоматик равишда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига юборилади ва уларнинг қўшимча мурожаатларисиз ногиронлик нафақаси тайинланади:

1) 18 ёшгача бўлган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижасида ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда;
2) одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) чалинганлиги аниқланганда;
3) ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликларига чалинганлиги аниқланганда.

Амалдаги тартибга кўра шахс “ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда” ёки “касалликка чалинганлиги аниқланганда” фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ёки Давлат хизматлари марказига келган ҳолда нафақа тайинлаш учун Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мурожаат қилиши лозим эди.

Эндиликда бундай оворагарчиликларга чек қўйилиб, ушбу нафақалар композит шаклида фуқароларнинг мазкур органларга қўшимча мурожаатларисиз тайинланади.

Бу билан аҳолининг ушбу давлат органларига қўшимча овора бўлиб боришига, кутишига ва вақтини йўқотишига чек қўйилади.

Мазкур лойиҳа қабул қилиниши мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга, уларга қулай давлат хизматлари кўрсатишга хизмат қилади.

Лойиҳа билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
https://regulation.gov.uz/oz/d/69384

Адлия вазирлигининг
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_лойиҳа

Адлия вазирлиги электр энергияси ва табиий газдан фойдаланишда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини кўшимча ҳимоя қилишни таклиф қилмоқда

Адлия вазирлиги томонидан электр энергияси ва табиий газ таъминоти бўйича истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Хўш, лойиҳада нималар назарда тутилмоқда ва истеъмолчилар учун қандай енгилликлар яратилмоқда, бу ҳақда мазкур мақолада бирма-бир тўхталиб ўтамиз.

👉https://m.minjust.uz/uz/press-center/news/104411/
#Adliya_xabari

⚡️Давлат хизматчилари ўртасида "Ҳуқуқий заковат”

Айни вақтда Адлия вазирлиги ва “Заковат”интеллектуал клуби билан ҳамкорликда давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида "Ҳуқуқий заковат" интеллектуал ўйини ўтказилмоқда.

Интеллектуал ўйинда 30 га яқин давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўз жамоалари билан иштирок этмоқда.

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан барча жамоалар ўткир зеҳн эгалари эканликларини исботлашди.

Баҳс мунозаралар қизғин кечяпти.

☝🏻Кузатиб боринг ўйин натижалари ҳақида алоҳида яна тўхталамиз.