Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Ҳамма ҳам Ўқитувчи бўлавермайди.

Худди шундай ҳамма ҳам устозлик мақомини ололмайди.Унга меҳрларни қозониш орқали эришилади ва млн.лаб юраклар уларни йиллар давомида қалбида ,хотирасида сақлайди

Шундай эъзоз барчага насиб қилсин 🙏
Байрам муборак 😊😘💐
#Табрик

Адлия вазирининг байрам табриги

Ўқитувчи ва мураббийлар куни ҳар биримиз учун ўзимиз устоз деб билган, келажакни белгилаш ва ҳаётга мақсад танлашда ёрдам берган, бизга энг муҳим сабоқларни, ҳалоллик, инсонийлик, меҳр-оқибатни ўргатган инсонларга самимий миннатдорликни билдириш учун яна бир имкониятдир.

Педагогик маҳорат ва донишмандлик жамият ичида азалдан чексиз ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган. Устозларимиз, сиз фикр эркинлигини, ижодкорликни, илмий изланишларни рағбатлантирасиз ва ўзингиз ҳам доимо ривожланиб, олдинга интиласиз.

Бугунги кунда бевосита вазирлик тизимида Тошкент давлат юридик университети ва унинг ихтисослаштирилган филиали, академик лицей ва 14 та юридик техникумлар фаолият юритиб келмоқда.

Ушбу таълим муассасасаларда 500 га яқин профессор-ўқитувчилар, шундан илмий даражага эга бўлганлар 145 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 41 таси фан доктори (DSc), 103 таси фан номзодлари (PhD) илмий даражаларига, 36 таси профессор, 54 таси доцент илмий унвонларига эга.

Шу ўринда, айтиб ўтишимиз лозимки, ўтган 6 йил ичида юридик кадрларни тайёрлашга оид муҳим қарорларнинг қабул қилиниши бу соҳага энг юқори даражада амалий ва тизимли тарзда эътибор бериб келинаётганидан далолат беради.

Биз ҳам ушбу эътибор ва яратиб берилган шароитлардан келиб чиқиб, юридик таълим ва фан тизимини самарали ташкил қилишга эътиборни янада кучайтиришимиз зарур.

Азиз устозлар машаққатли меҳнатингизни доимо қадрлаймиз. Адлия вазирлиги жамоаси номидан Сиз, азизларнинг келажак эгалари камолоти йўлидаги буюк хизматларингизга муваффақият тилаймиз, фаолиятингизда ва шахсий ҳаётингизда янги ютуқ ва омадлар, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака ёр бўлсин!

Ҳамиша муҳаббатимиз, ҳурматимиз ва ардоғимиздасиз!
Forwarded from Huquqiy axborot
#2022_йил_1_октябрдан

🗓 1 октябрдан нималар ўзгаради?

▫️Касаначиларга ажратиладиган субсидия миқдори оширилади. БАТАФСИЛ

▫️Болалар учун мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича танлов эълон қилинади. БАТАФСИЛ

▫️Дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқишга 1 миллиард сўмгача грант ажратилади. БАТАФСИЛ

▫️Айрим соҳаларда давлат космик мониторинги йўлга қўйилади. БАТАФСИЛ

▫️Қорақалпоғистондаги ёш тадбиркорларга 7 йилга қарз берилади. БАТАФСИЛ

▫️Кўп квартирали уй-жойларнинг зилзилабардошлиги текширилади. БАТАФСИЛ

▫️Болаларнинг қонуний вакиллари тўғрисидаги маълумотлар Пенсия жамғармасига электрон берилади. БАТАФСИЛ

▫️АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади. БАТАФСИЛ

▫️Мол-мулкка тақиқ қўйилганлиги тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади. БАТАФСИЛ

▫️“Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тарбиячилари малака ошириш курсларида ўқитилади. БАТАФСИЛ

▫️“Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри” юритилади. БАТАФСИЛ

▫️
Кўзи ожиз болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари ташкил қилинади. БАТАФСИЛ

▫️Қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш имконияти яратилади. БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар

🔸1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.

🔸Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўламайди.

🔸Мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши мумкин.

🔸Ўқувчилари ОТМга кўп кирган мактаблар раҳбарияти рағбатлантирилади.

🔸Ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига ҳар ой 150 фоиз устама тўланади.

🔸Пенсия ёшидаги педагоглар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди.

🔸Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига қўшимча устама тўланади.

🔸Қишлоқлардаги мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаётган аёлларга устама тўланади.

🔸PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассисларга устама тўланади.

🔸Спортчи-тренерларга имтиёзлар берилади.

🔸Таълим сифати паст мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб дарс бераётган ўқитувчилар учун махсус устамалар жорий қилинган.

🔸Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади.

🔸Айрим жисмоний тарбия ўқитувчиларига малака тоифаси аттестациясиз берилади.

🔸Халқ таълими тизими педагог ходимларига истеъмол кредитлари ва автотранспорт сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади.

🔸Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.

🔸Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

🔸Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Bilasizmi

⚡️38 турдаги давлат хизматларини ЯИДХПда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди
ФАРЗАНДЛАРИНИНГ РАҚСИ УЧУН ОТА-ОНАЛАРГА НИСБАТАН ҚЎЛЛАНИЛГАН МАЪМУРИЙ ЖАРИМА НОҚОНУНИЙ ВА У БEКОР ҚИЛИНДИ!

Кармана тумани касб-ҳунар мактабининг фаоллар залида байрамга тайёргарлик жараёнида вояга етмаган ўқувчи қизларнинг рақсга тушгани видеоси тарқалди.

Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган мазкур видеоролик юзасидан Навоий вилоят адлия бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.


👉https://telegra.ph/FARZANDLARINING-RA%D2%9ASI-UCHUN-OTA-ONALARGA-NISBATAN-%D2%9A%D0%8ELLANILGAN-MAMURIJ-ZHARIMA-NO%D2%9AONUNIJ-VA-U-BEKOR-%D2%9AILINDI-10-02
#Эълон

⚡️ 3 октябрь КУНИ соат 15.00да Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Адлия вазирлигининг матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу: Юридик хизмат кўрсатиш марказларига 1 йил:
рақамлар, ютуқлар ва истиқболдаги вазифалар.

📲  Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига журналистларни, мустақил журналист ва блогерларни таклиф қиламиз.  
📲  Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Layfxak

🔻Mazkur videoda kontrafakt bilan original mahsulotlarni qanday farqlash mumkinligi, xarid vaqtida nimalarga e’tibor qaratish kerakligi haqida bilib oling. Yaqinlaringizga ham ulashing!

⛔️Kontrafaktga toqatsiz boʻling!

Kanalga ulanish ➡️ @adliyaimd
Жорий йилнинг 2 октябрь куни kun.uz сайтида чоп этилган “Ишдан олинган Асака тумани ҳокимига уч кун ўтиб мукофот пули ажратилди” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Мазкур ҳолат Андижон вилоят адлия бошқармаси ўрганиб чиқилди ҳамда қуйидагилар аниқланди.
Асака тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи О.Зайнобиддинов томонидан 2022 йилнинг 30 сентябрь куни Асака тумани ҳокимининг 68-1-17-F\22-сонли фармойишига асосан туман ҳокимлиги ходимларига 2022 йил III-чорак якунлари бўйича мукофот пули берилиши белгиланган ҳамда мукофот пули жорий йилнинг 27 сентябрь куни вазифасидан озод этилган Асака тумани ҳокими М.Алихановга ҳам тўланиши кўзда тутилган.
Мазкур Фармойиш адлия бошқармаси аралашуви билан бекор қилинди.
Андижон вилояти адлия
бошқармаси ахборот хизмати.
https://t.iss.one/adliyaxabarlari
⚡️⚡️Юридик хизмат кўрсатиш марказларига 1 йил:
рақамлар, ютуқлар ва истиқболдаги вазифалар.

📲  Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.


🎥 "O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi matbuot anjumani" на YouTube
https://youtu.be/hrp6El9A5MQ
#Адлия_хабари #хушхабар

Адлия вазирлигида “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди

Адлия вазирлигининг Арбитраж ва суд низолари масалалари бўйича бошқармаси бўлим бошлиғи Айтниязова Хурлиман Парахатовна 2022 йилнинг сентябрь ойи учун вазирлик томонидан “ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

Х. Айтниязова вазирликдаги фаолиятини 2008 йилда Халқаро-ҳуқуқий бошқарманинг иш юритувчи котибаси лавозимидан бошлаб, 2022 йилга қадар турли лавозимларда фаолият юритган. 2022 йилнинг апрелидан буён Адлия вазирлиги Арбитраж ва суд низолари масалалари бўйича бошқармасининг бўлим бошлиғи бўлиб ишлаб келмоқда.

Х. Айтниязова жамоада ўзининг ташаббускорлиги, фаоллиги, ҳар бир ишга масъулият билан ёндошиши билан ажралиб туради. Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, халқаро ҳамжамият, хорижий инвесторларни миллий ҳуқуқ тизими ва ўтказилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш йўналишида самарали фаолият юритиб келмоқда.

Вазирлик жамоаси Хурлиман Парахатовна Айтниязовани ушбу эътироф билан табриклайди. Келгусидаги ишларида омад, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилайди.

Маълумот учун: ҳозирги кунда адлия органлари ва муассасаларида жами 8 мингдан ошиқ ходим фаолият юритаётган бўлса, шундан 3 мингга яқини, яъни 38 фоизи хотин-қизлардир. Шулардан 11 нафари марказий аппаратда, 253 нафари тизимда турли раҳбарлик лавозимларида.

Ўтган 2021 йилда вазирлик тизимига ишга қабул қилиш бўйича жами 226 та танлов ўтказилган. Уларда ишга қабул қилинганларнинг 428 нафари (28 фоиз) хотин-қизлар, бу 2020 йилга нисбатан 2,5 бараварга ошган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Matbuot_ajumani

📹 Yuridik xizmat ko‘rsatish markazlari nima maqsadda tashkil etildi?

@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз

Қайси органлар маъмурий органларга киради?

Маъмурий органлар — маъмурий-ҳуқуқий фаолият соҳасида маъмурий бошқарув ваколати берилган органлар, шу жумладан, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, ушбу фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа ташкилотлар ва махсус тузилган комиссиялар.

Асос: Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуни.
#Adliya_teleloyiha

Танаффусдан сўнг "Алоҳида назорат" яна эфирда!

Бугун унинг навбатдаги сонини тасвирга олдик. Бу сафар миллий иқтисодиётимизнинг стратегик тармоқларидан бири туризм соҳаси ҳақида гаплашдик.

Ҳудудларнинг туризм имкониятлари, туристлар оқими, соҳадаги мавжуд муаммолар бўйича фикр алмашдик.

Эфири эса тез кунда...
#Адлия_хабари

Ўзбекистон Республикаси ҳамда Венгрия Республикаси Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Венгрия Республикасига расмий ташрифи доирасида жорий йилнинг 4 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Венгрия Республикаси адлия вазирлиги ўртасида адлия соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.

Мазкур меморандумнинг мақсади ўзаро манфаатдорлик, тенглик ва мувофиқлик асосида ҳуқуқ ва адлия соҳасида икки томонлама ҳамкорликни рағбатлантириш ва ривожлантиришга қаратилган институционал алоқалар учун асос яратишдир.

Меморандум доирасида қонун ижодкорлиги, қонун ҳужжатларини тизимлаштириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, фуқаролик қонунчилигини ҳамда маъмурий тартиб-таомилларни ривожлантириш, юридик кадрларни тайёрлаш ва касбий ривожлантириш ҳамда икки томон учун ўзаро манфаатли бўлган бошқа йўналишларда ҳамкорликни амалга ошириш назарда тутилган.

Имзоланган ҳужжат икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга, жумладан, икки мамлакат адлия вазирликлари ўртасида ҳуқуқ ва адлия соҳаларида самарали ҳамкорликни ривожлантиришга замин яратади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Adliya_korrupsiyaga_qarshi

⚡️Худоёр Мелиев: Ҳужжатлар коррупцияга йўл очиб берар экан, бу иллатни бартараф қилиб бўлмайди

2022
-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган юзта мақсаддан бири –жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришдир.

– Бунга тўлиқ эришиш учун эса норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги коррупциявий омилларни бартараф қилиш керак, – дейди адлия вазирининг ўринбосари Худоёр Мелиев. – Чунки ҳужжатлар коррупцияга йўл очиб берар экан, бу иллатни бартараф қилиб бўлмайди. Шу боис Адлия вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кундалик ҳаётини тартибга солувчи 800 дан ортиқ қонунчилик ҳужжати коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилди.

Мазкур ҳужжатларнинг 224 тасида ёки 28 фоизида 650 дан ортиқ коррупциявий омиллар аниқланди. Уларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Аниқланган коррупциявий омилларнинг асосий қисми ҳужжатлар ўртасида зиддиятларнинг мавжудлиги, дискрецион ваколатларнинг кенглиги, маъмурий тартиб-таомилларнинг мавжуд эмаслиги ёки тўлиқ эмаслиги, ноаниқ ва асоссиз ҳаволалар келтирилгани билан боғлиқ.

Натижада жорий йилнинг биринчи ярмида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 27 ҳужжатда 57, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 40 ҳужжатда 40, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан 11 ҳужжатда 37, Давлат солиқ қўмитаси томонидан 25 ҳужжатда 37 коррупциявий омил аниқланди. Уларни бартараф қилиш бўйича асослантирилган таклифлар берилди.