Sevara Urinbayeva
2.54K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эътироф

Хабар берилганидек, бугун Адлия вазирлигига ISO/IEC 27001:2013 халқаро сертификати топширилди.

Ушбу сертификатнинг аҳамияти ва адлия тизимида ахборот хавфсизлигини таъминлаш,қанчалик халқаро стандартларга мувофиқ фаолияти йўлга қўйилгани ҳақида РР компанияси директори, аудитор Ким Андрей жаноби ўз мулоҳазаларида баён этди.

Батафсил видеода👆
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Никоҳ тузиш ва ажратишни қайд этиш учун аризаларни ДХМ орқали қабул қилиш бўйича эксперимент ўтказилади

“Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тартибларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (540-сон, 28.09.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали фуқаролик далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд этиш тартиби 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудудида жорий этилади.

📝 Туғилганлик ҳолати ФҲДЁ бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан QR-код тасвири туширилган маълумотнома берилади ва ушбу маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади ва давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қабул қилишни рад этиш тақиқланади.

Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун аризаларни Сирдарё вилоятидаги туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилади.

Ҳуқуқий эксперимент 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 июлгача амалга оширилади.

Шунга кўра, қарор билан Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик маъмурий регламент тасдиқланди.

⚠️ Никоҳга кириш ҳақида ариза берилганда никоҳланувчи шахсларнинг яшаш жойидаги маҳалла фуқаролар йиғинини хабардор қилиш тартиби бекор қилинди.
#Эслатма

⚡️Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузиш жавобгарликка сабаб бўлади!
Наманганда Юридик техникум фойдаланишга топширилди

Сўнгги йилларда мамлакатда ўқув-педагогик жараёнга инновацион илғор ва халқаро таълим стандартларини жорий этишга, кадрлар салоҳиятини оширишга ҳамда таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айни вақтда республикамизнинг барча вилоятларида Юридик техникумлар ўрта махсус юридик кадрларни етказиб бермоқда. Бу ўз навбатида, олий юридик кадрлар тайёрлаш соҳасида соғлом рақобатни юзага келтириши билан бирга юртимизда олий юридик кадрларга бўлган эҳтиёжни қондиришнинг ўз вақтида қабул қилинган энг тўғри ечимидир.

Бугун илм даргоҳини тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Наманган вилояти ҳокими, Адлия вазирининг ўринбосари ва бир қатор соҳа вакиллари, нуроний ва ёшлар иштирок этишди.

600 ўринга мўлжалланган таълим маскани барча қулайликларга эга бўлган жиҳозлар билан таъминланди. Қолаверса, катта ва ёруғ синф хоналари, фаоллар зали, IT клуби, “Юридик клиника” маркази, заковат клуби, суд зали, замонавий ошхона, Ахборот ресурс маркази, йигит ва қизлар учун алоҳида ётоқхоналар, спорт зал ва стадион ёшларимизни сифатли таълим-тарбия олишлари учун шароит яратади.
⚡️Сиз доим эъзоздасиз азиз Устозлар!

Халқимизда "Устоз отангдек улуғ", деган сўз бор. Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, касбидан эъзоз топса, унинг қалбида устозларига, биринчи ўқитувчисига бўлган ҳурмат абадий муҳрланади.

1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрам муносабати билан Тошкент давлат юридик университетида байрамона тадбир бўлиб ўтди. Унда Адлия вазирлиги раҳбарияти, университети раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари ҳамда таълим фаҳрийлари иштирок этди.

Дастлаб, адлия вазирининг байрам муносабати билан устоз-мураббийларга йўллаган табрик сўзини вазири ўринбосари Худаёр Мелиев ўқиб эшиттириб, тадбирини очиб берди.

Тадбирда университетнинг 15 нафар профессор-ўқитувчиларига Адлия вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи” ва қимматбаҳо совғалари топширилди. Шундан сўнг, тадбирнинг бадиий қисмида куй ва қўшиқларга навбат берилди.
#Adliya_xabari

“East-west management institute, inc.” нодавлат нотижорат ташкилотининг (АҚШ) Ўзбекистондаги филиали давлат рўйхатидан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “East-west management institute, inc.” нодавлат нотижорат ташкилотининг (АҚШ) Ўзбекистондаги филиали давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ташкилотнинг асосий мақсади – суд тизимини ислоҳ қилишда, судяларни касбий тайёрлаш жараёнига халқаро стандартларни жорий қилиш, судялар фаолиятини баҳолаш бўйича илғор амалиётларни тадқиқ қилишда кўмаклашиш, шунингдек судялар ва ходимлар учун ўқув дастурларини ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилишдан иборат.

Ўзбекистонда одил судловни амалга ошириш, судьяларнинг профессионаллиги ва суд тизимига жамоатчилик ишончини мустаҳкамлаш мақсадида ташкилот Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Суд тизимини мустаҳкамлаш бўйича фаолият дастури”ни амалга оширади.

Ташкилот 2025 йил 31 декабрга қадар фаолият кўрсатиши режалаштирилган.
#Адлия_табриги

Адлия вазири юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилганининг 1 йиллиги муносабати билан марказ ходимларини қутлади

1 йил аввал туман (шаҳар) даражасидаги давлат ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш учун адлия органлари тизимида Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилган эди.

Марказлар дастлаб 2 220 та давлат ташкилотларига хизмат кўрсатган бўлса, айни кунларда ушбу кўрсаткич қарийб 10 баробарга кўпайиб, 21 131 тага етди.

Қонунийликни таъминлашда улар катта бўғинга айланди. Охирги 1 йилда:

1) 2 миллионга яқин ҳужжатлар ҳуқуқий экспертиза қилинди. Қабул қилинган қарорларни, шу жумладан судлар томонидан бекор қилиниши 99,3 фоизга қисқарди, яъни қарийб бекор қилишларга барҳам берилди (2019–2021 йилларда 21 588 та ҳужжатлар бекор бўлган);

2) давлат органларининг ҳудуддаги 21 мингдан ортиқ бўлинмаларида бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиёти шаклланмоқда;

3) талабномалар киритиш йўлга қўйилиб, 4,5 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағлари низосиз тартибда судгача ундирилди;

4) ҳужжатлар билан ишлаш “E-huquqshunos” тизими орқали тўлиқ рақамлаштирилди ва натижада 2 млн. дона ёки 10 тонна 232 млн. сўмлик қоғоз тежалди;

5) мактаблардаги кадрлар хизмати ходимларига тўланмай қолган қарийб 16 млрд.сўм маблағларни тўлаб бериш чоралари кўрилди;

6) малакали ва ёш ҳуқуқшунослар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш тизими йўлга қўйилиб, барча йўналишлардаги мураккаб ҳуқуқий муаммоларни коллегиал тарзда ҳал қилиш имконияти яратилди;

7) аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида 22 мингга яқин ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди;

8) юридик хизмат ходимларининг тўлиқ мустақиллиги таъминланиши орқали уларни иш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш ҳолатларига барҳам берилди, уларнинг ойлик иш ҳақлари эса 3 баробарга кўтарилди;

9) Марказлар самарадорлигини баҳолаш тизими ишлаб чиқилди.

Албатта, атиги 1 йилда қилинган ишлар, шундай бўлсада, бу йўналишда келгусида амалга оширадиган ишларимиз ҳали анчагина. Жамиятимиз шиддат билан ривожланаётган пайтда фуқароларимизнинг давлат органлари олдига қўядиган талаблари ҳам мос равишда ортиб бормоқда.

Демак, биз ўз масъулиятимизни янада кучайтиришимиз ва профессионал ҳуқуқий хизматни юксалтириш мақсадида ривожланишда давом этишимиз керак.

Марказлар ходимлари ишларига ривож тилаган ҳолда, қуйидаги табрикни йўллаймиз.