Sevara Urinbayeva
2.55K subscribers
9.87K photos
1.15K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_хабари

ЮНЕСКО ҳамкорлигида Тошкентда ''Сунъий интеллект, электрон бошқарув ва ахборотдан фойдаланиш'' мавзусида бўлиб ўтган икки кунлик халқаро анжуман доирасида мамлакатимизга ташриф буюрган АҚШлик  эксперт Мириам Станкович билан Адлия вазирлигида учрашув ташкил этилди.

Маълумот учун: Мириам Станкович интеллектуал мулк, маълумотларни ҳимоя қилиш ва бошқариш бўйича етакчи комплекс лойиҳалар бўйича бой тадқиқот тажрибасига эга  мутахассис ҳисобланади.

Учрашувда Интелектуал мулк ва давлат хизматлар соҳасида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Шундан сўнг, вазирлик фаолияти ва тарихи билан яқиндан таништириш мақсадида адлия органлари тарихи  музейига экскурсия ташкил этилди.
#Adliya_hushxabar

⚡️Адлия вазирлиги ISO/IEC 27001:2013 халқаро сертификатга эга бўлди

Адлия вазирлиги ўз фаолиятига халқаро стандартларни жорий қилиш мақсадида “SMS SYSTEMS” консалтинг компанияси билан биргаликда ахборот хавфсизлиги менежмент тизимини ISO/IEC 27001:2013 халқаро стандарти талаблари асосида жорий қилди.

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Адлия вазирлиги ҳамда БМТ ТД шунингдек, РР компанияси иштирокида мазкур сертификат Адлия вазирлигида тантанали равишда топширилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эътироф

Хабар берилганидек, бугун Адлия вазирлигига ISO/IEC 27001:2013 халқаро сертификати топширилди.

Ушбу сертификатнинг аҳамияти ва адлия тизимида ахборот хавфсизлигини таъминлаш,қанчалик халқаро стандартларга мувофиқ фаолияти йўлга қўйилгани ҳақида РР компанияси директори, аудитор Ким Андрей жаноби ўз мулоҳазаларида баён этди.

Батафсил видеода👆
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Никоҳ тузиш ва ажратишни қайд этиш учун аризаларни ДХМ орқали қабул қилиш бўйича эксперимент ўтказилади

“Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тартибларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (540-сон, 28.09.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали фуқаролик далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд этиш тартиби 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудудида жорий этилади.

📝 Туғилганлик ҳолати ФҲДЁ бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан QR-код тасвири туширилган маълумотнома берилади ва ушбу маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади ва давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қабул қилишни рад этиш тақиқланади.

Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун аризаларни Сирдарё вилоятидаги туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилади.

Ҳуқуқий эксперимент 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 июлгача амалга оширилади.

Шунга кўра, қарор билан Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик маъмурий регламент тасдиқланди.

⚠️ Никоҳга кириш ҳақида ариза берилганда никоҳланувчи шахсларнинг яшаш жойидаги маҳалла фуқаролар йиғинини хабардор қилиш тартиби бекор қилинди.
#Эслатма

⚡️Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузиш жавобгарликка сабаб бўлади!
Наманганда Юридик техникум фойдаланишга топширилди

Сўнгги йилларда мамлакатда ўқув-педагогик жараёнга инновацион илғор ва халқаро таълим стандартларини жорий этишга, кадрлар салоҳиятини оширишга ҳамда таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айни вақтда республикамизнинг барча вилоятларида Юридик техникумлар ўрта махсус юридик кадрларни етказиб бермоқда. Бу ўз навбатида, олий юридик кадрлар тайёрлаш соҳасида соғлом рақобатни юзага келтириши билан бирга юртимизда олий юридик кадрларга бўлган эҳтиёжни қондиришнинг ўз вақтида қабул қилинган энг тўғри ечимидир.

Бугун илм даргоҳини тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Наманган вилояти ҳокими, Адлия вазирининг ўринбосари ва бир қатор соҳа вакиллари, нуроний ва ёшлар иштирок этишди.

600 ўринга мўлжалланган таълим маскани барча қулайликларга эга бўлган жиҳозлар билан таъминланди. Қолаверса, катта ва ёруғ синф хоналари, фаоллар зали, IT клуби, “Юридик клиника” маркази, заковат клуби, суд зали, замонавий ошхона, Ахборот ресурс маркази, йигит ва қизлар учун алоҳида ётоқхоналар, спорт зал ва стадион ёшларимизни сифатли таълим-тарбия олишлари учун шароит яратади.
⚡️Сиз доим эъзоздасиз азиз Устозлар!

Халқимизда "Устоз отангдек улуғ", деган сўз бор. Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, касбидан эъзоз топса, унинг қалбида устозларига, биринчи ўқитувчисига бўлган ҳурмат абадий муҳрланади.

1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрам муносабати билан Тошкент давлат юридик университетида байрамона тадбир бўлиб ўтди. Унда Адлия вазирлиги раҳбарияти, университети раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари ҳамда таълим фаҳрийлари иштирок этди.

Дастлаб, адлия вазирининг байрам муносабати билан устоз-мураббийларга йўллаган табрик сўзини вазири ўринбосари Худаёр Мелиев ўқиб эшиттириб, тадбирини очиб берди.

Тадбирда университетнинг 15 нафар профессор-ўқитувчиларига Адлия вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи” ва қимматбаҳо совғалари топширилди. Шундан сўнг, тадбирнинг бадиий қисмида куй ва қўшиқларга навбат берилди.