#Адлия_хабари
Япония Адлия вазирлиги делегацияси Юнусобод туман адлия бўлими ва давлат хизматлари марказида бўлди
Аввал хабар берганимиздек Япония Адлия вазирлигининг делегацияси Ўзбекистонда бўлиб турибди.
Делегация аъзолари Юнусобод туман адлия бўлими ва давлат хизматлари марказида бўлишди.
Улар давлат хизматлари маркази фаолияти билан яқиндан таништирилди ҳамда аҳолига давлат хизматларини тезкор кўрсатиш бўйича республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Делегация аъзоларида давлат хизматлари маркази фаолияти, улар томонидан аҳолига тезкор ва сифатли хизматлар кўрсатилаётганлиги, марказ биносида фаолият кўрсатувчи ходимларга ва ташриф буюрувчиларга яратилган қулайликлар катта таъсурот қолдирди.
Шунингдек, ташриф давомида давлат хизматлари марказининг катта залида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ташкил этилган ишчи гуруҳи билан Япония Адлия вазирлиги делегациясининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуннинг принципларини қўллаш бўйича қўлланмани тайёрлаш юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида қўлланмани тайёрлаш, аҳоли ва маъмурий органларга тушунарли бўлиши учун қўлланмани тузилиши схемаси, унга киритиладиган маълумотларнинг жойлаштирилиши, принципларни қўллаш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган ҳолатлар ва уларнинг ечими бўйича амалий мисоллар муҳокама қилинди.
Давра суҳбати сўнгида қўлланмани тайёрлашга ҳамда ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликни кенгайтириш чораларини кўришга келишиб олинди.

#Биласизми
❗️Хусусий ташкилот ходимларига ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан тўлаш тартиби белгиланди
Батафсил инфографикада👆

Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
🔰 Кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир) бўлган ҳамда муомала лаёқатига эга бўлган саводли фуқаро нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилса, битим, ариза ёки бошқа ҳужжат унинг ўзи томонидан ва сурдо таржимон томонидан имзоланиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
#daydjest
Adliya vazirligi faoliyatining haftalik daydjesti
19-sentabr
▪️ Adliya vaziri oʻrinbosari Xudayor Meliyev hamda Yaponiya adliya vazirligining Xalqaro hamkorlik departamenti hamda Tadqiqot va trening instituti direktori Naito Sintaro boshchiligidagi delegatsiya aʼzolari oʻrtasida uchrashuv boʻlib oʻtdi.
▪️ Davlat xizmatlarini koʻrsatish tizimini rivojlantirish boʻyicha uchrashuv boʻlib oʻtdi.
20-sentabr
▪️ Oʻzbekiston delegatsiyasi Fransiyaning mahalliy oʻzini oʻzi boshqarish sohasidagi ilgʻor tajribasi bilan tanishdi.
▪️ Toshkent davlat yuridik universitetida Yaponiya Adliya vazirligi delegatsiyasi a’zolari bilan uchrashuv boʻlib oʻtdi.
21-sentabr
▪️ Turkiya adliya vaziri o‘rinbosari Hasan Yilmaz boshchiligidagi delegatsiya Adliya vazirligiga tashrif buyurdi.
▪️ Mahalliy o‘zini-o‘zi boshqarish sohasida Germaniyaning tajribasi o‘rganildi.
22-sentabr
▪️ Adliya vazirining o‘rinbosari M. Ikramov boshchiligidagi O‘zbekiston delegasiyasi “Odil sudlovga erishish” mavzusidagi global davra suhbatida ishtirok etdi.
▪️ O‘zbekiston Respublikasi adliya vazirining o‘rinbosari M. Ikramov Iqtisodiy hamkorlik va taraqqiyot tashkiloti katta maslahatchisi T. Teplova bilan uchrashdi.
▪️ Adliya vazirligida “Davlat xizmatlarini ko‘rsatishda ishni samarali boshqarish va tashkil etish” mavzusida xalqaro maslahatchi ishtirokida davra suhbati bo‘lib o‘tdi.
23-sentabr
▪️ Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasi mutaxassislariga “Yozgi maktab” tashkil etildi.
▪️ Yaponiya Adliya vazirligi delegatsiyasi Yunusobod tuman adliya bo‘limi va davlat xizmatlari markazida bo‘ldi.
▪️Yuristlar malakasini oshirish markazi hamda Turkiya hamkorlik va muvofiqlashtirish agentligi (TIKA) rahbariyati oʻrtasida hamkorlik istiqbollari yuzasidan uchrashuv boʻlib oʻtdi.
24-sentabr
▪️ Adliya vazirligi tomonidan USAIDning O‘zbekistonda huquqiy islohot bo‘yicha dasturi bilan hamkorlikda “Xalqaro reyting va indekslarda gender masalalari” mavzusida trening tashkil etildi.
@adliyangiliklari

Фуқаролик жамияти институтлари ва ОАВ ўртасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги танлов ғолиблари тақдирланди
Бугун, 26 сентябрь куни Адлия вазирлигида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва БМТ ТД томонидан фуқаролик жамияти институтлари ва ОАВ ўртасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида “Фуқаролик жамияти институтларини коррупцияга қарши курашиш ва олдини олишда инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш жараёнига жалб қилиш” қўшма танлови ғолибларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Танлов “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” ва “Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш агентлиги ролини ошириш учун фуқаролик маконини, аёллар ва ёшлар овозини мустаҳкамлаш” лойиҳалари доирасида ташкил этилди.
Таъкидлангандек, 17 июндан 10 июлгача грант олиш учун 18 та ННТдан аризалар келиб тушди. Баҳолаш комиссияси қарорига кўра 9 та ННТ таклифлари юқори балл олди. Булар қаторида “Тараққиёт стратегияси” маркази ННТ (Тошкент ш.), “Чехра” аёллар ва болаларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ННТ (Фарғона вилояти), “Мулоқот” жамоат бирлашмаси ННТ (Тошкент ш.), “Истиқболли авлод” Республика ижтимоий ахборот маркази Сирдарё вилояти филиали (Сирдарё вилояти), “Зиёнур” Фарғона вилояти аёллар ва ўсмирларни ижтимоий, ҳуқуқий ва экологик қўллаб-қувватлаш маркази, “Инсон ҳуқуқлари маданияти маркази” ННТ (Тошкент, Бухоро, Навоий вилоятлари), “Тошкент аёллар тадбиркорлик маркази” ННТ, Республика ёш олимлар кенгаши (Тошкент ш.) ва “Тараққиёт” ННТ (Бухоро).
Ғолиблар БМТТД билан ҳамкорликда амалга оширилган “Ўзбекистонда самарали, ҳисобдор ва ошкора бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” ва “Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ролини ошириш учун фуқаролик макони, хотин-қизлар ва ёшларнинг овозини мустаҳкамлаш” лойиҳалари доирасида молиялаштирилади.
Тадбир давомида ғолиб ННТларга махсус сертификатлар топширилди.

#Adliya_munosabat
Ижтимоий тармоқларда ва адлия органларига мактабларда хорижий тиллар ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ лойиҳалари юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Шу муносабат билан, қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги қарорига мувофиқ, 2022 йил 1 августдан бошлаб юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан мактабларга юридик хизмат кўрсатилиб келинмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорига асосан, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчилари лавозимларига ишга янги қабул қилинаётган талабгор камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.
Мактабларнинг хорижий тил ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ лойиҳаларига номзодлар камида B2 сертификатга эга бўлмаган тақдирда Марказлар томонидан ушбу қарор талабларига асосан рад этиш тўғрисидаги хулоса берилмоқда ва ушбу ҳолат сертификатга эга бўлмаган номзодларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатида (рўйхат рақами 3318, 2021 йил 7 сентябрь) рус тили бўйича халқаро тан олинган сертификатлар сифатида TORFL ёки ТРКИ белгиланган.
Эслатиб ўтиш лозимки, марказлар мазкур масалада Меҳнат кодекси нормаларига асосан иш берувчи ҳисобланмайди, балки ушбу жараёнда Президентнинг 2021 йил 29 июндаги қарорига асосан юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотларнинг фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлайди, уларга сифатли ва малакали юридик ёрдам кўрсатади ва улар томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг лойиҳаларидаги коррупциявий омилларни бартараф этишга кўмаклашади.
Юқоридагиларга кўра, юридик хизмат кўрсатилаётган ташкилотлар томонидан марказларга ҳужжат лойиҳасини киритишда қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим қилиниши лозимлиги маълум қилинади.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

#Адлия_тушунтириш
⚡1008 – Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони”
Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони” (“Call-center”) 1008 қисқа рақами ҳисобланиб, бу тўғрисида вазирликнинг расмий сайти ва бошқа ахборот воситаларида кўрсатиб ўтилган.
Вазирликнинг мазкур “Ишонч телефони” орқали қўнғироқлар байрам кунларидан ташқари душанба кунидан жума кунигача (жума куни ҳам) соат 09.00 дан 13.00 гача ва 14.00 дан 18.00 гача қабул қилинади.
Бундан ташқари, вазирликнинг давлат хизматлари соҳасидаги масалалар бўйича 1148 қисқа рақамли алоқа-ахборот маркази орқали маслаҳатлар берилиб, мурожаатлар қабул қилиниб келинмоқда.
“Kun.uz” таҳририяти томонидан “Ишонч телефон”ларга боғланиш учун 2022 йил 23 августда вазирликнинг 1008 ёки 1148 қисқа рақамли телефон рақамларига эмас, балки 0371-207-04-43 рақамига қўнғироқ қилинган.
Мазкур телефон рақами (0371 207-04-43) вазирликнинг “Ишонч телефони” ҳисобланмайди. Ушбу рақам умумий бўлим ходимларининг ишчи рақами бўлиб, у орқали вазирликка юборилган хат ва ҳужжатларнинг электрон ҳужжатлар алмашиш тизимдаги ижроси ва вазирлик фаолиятига оид умумий масалалар бўйича қўшимча маълумот олиш мумкин.
Маълумот учун қайд этиш лозимки, 2022 йилнинг 23 август куни юқоридаги ишонч телефонларига қўнғироқ қилувчилар томонидан ўртача уланиш учун кутиш вақти икки дақиқани ташкил қилган.
Бунда шу куни:
1008 қисқа рақамли “Ишонч телефони” орқали жами 229 та қўнғироқлар қабул қилинган бўлиб, шундан 176 нафар мурожаатчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилган ва 53 нафар мурожаат этувчиларнинг мурожаатлари ўрганиш талаб этилганлиги сабабли рўйхатга олиниб, ижрога қаратилган;
1148 қисқа рақамли алоқа-ахборот маркази орқали жами 454 та қўнғироқлар қабул қилинган бўлиб, шундан 448 нафар мурожаатчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилган ва 6 нафар мурожаат этувчиларнинг мурожаатлари ўрганиш талаб этилганлиги сабабли рўйхатга олиниб, ижрога қаратилган.

Forwarded from Huquqiy tadqiqot
#tahlil
⁉️ Bizda o‘qituvchilar uchun atestatsiya shaffofmi?
Xorij tajribasi nima deydi?
✍️ Ayni kunlarda Prezident Administratsiyasi turli sohalar boʻyicha fuqarolardan takliflarni qabul qilmoqda.
👨🏻💻 Takliflar borasida esa taʼlim sohasi yetakchilik qilmoqda. Sababi, bu sohada yechimini kutayotgan muammolar talaygina.
🧑🏻🏫 Shulardan biri pedagog kadrlarni attestatsiyadan oʻtkazish masalasidir. Ushbu jarayon ikki bosqichda amalga oshiriladi.
👉Batafsil
Huquqiy siyosat tadqiqot institutining rasmiy telegram kanaliga ulaning 👇
https://t.iss.one/+y99LEfr9Myo4MTNi

Forwarded from 7-QADAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«7-Қадам» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони Адлия вазири маслаҳатчиси Севара Ўринбоева бўлдилар.
Бизни қўллаб-қувватлаётган
@profiuniversity
@Electrocar_Uzbekistan
@ykfoundation
@emuexpressmail ларга раҳмат! 🤝
Кўрсатувнинг ушбу сонини 28-сентябрь, чоршанба куни соат 19:40да, «Ёшлар» телеканалида кузатинг.
––––––––––––
8600041735361165 (Uzcard)
4187820000122182 (Visa)
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube

#Adliya_xabari
O‘zbekiston nufuzli xalqaro reytingda o‘rnini sezilarli darajada yaxshiladi
👉Batafsil
@adliyangiliklari
O‘zbekiston nufuzli xalqaro reytingda o‘rnini sezilarli darajada yaxshiladi
👉Batafsil
@adliyangiliklari
#Maxsus_reportaj
🔊Adliya vazirligining Situatsion markazi haqida eshitganmisiz?
👉 Batafsil
@adliyangiliklari
🔊Adliya vazirligining Situatsion markazi haqida eshitganmisiz?
👉 Batafsil
@adliyangiliklari
YouTube
Maxsus reportaj
Situatsion markaz haqida batafsil ma'lumot
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
〰️〰️〰️
📍Брифинг
● Мавзу: Бошқарув сифати индикаторларида Ўзбекистон ўрни сезиларли даражада яхшилангани юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани
● Мавзу: Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар таҳлили
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Мудофаа вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари
〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон нуфузли халқаро рейтинглардаги ўрнини сезиларли даражада яхшилади
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди.
🔎 Ўзбекистон қуйидаги рейтингларда юқорилади:
➖“Ҳукумат самарадорлиги” кўрсатгичида 22 поғонага кўтарилди;
➖“Сиёсий барқарорлик ва зўравонлик/терроризимнинг мавжуд эмаслиги” кўрсатгичида 19 поғонага ўсди;
➖“Тартибга солиш сифати” йўналишида 33 поғонага ўсди:
➖ “Коррупцияни тийиб туриш” индикаторидаги натижаси 15 поғонага яхшиланди.
➖“Ҳуқуқ устуворлиги” йўналишида 13 поғонага кўтарилди.
➖ “Аҳоли фикрини ҳисобга олиш ва ҳисобдорлик” кўрсатгичи бўйича 12 поғона юқорилади
▪️Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

ЮНЕСКО ҳамкорлигида Тошкентда ''Сунъий интеллект, электрон бошқарув ва ахборотдан фойдаланиш'' мавзусида бўлиб ўтган икки кунлик халқаро анжуман доирасида мамлакатимизга ташриф буюрган АҚШлик эксперт Мириам Станкович билан Адлия вазирлигида учрашув ташкил этилди.
Маълумот учун: Мириам Станкович интеллектуал мулк, маълумотларни ҳимоя қилиш ва бошқариш бўйича етакчи комплекс лойиҳалар бўйича бой тадқиқот тажрибасига эга мутахассис ҳисобланади.
Учрашувда Интелектуал мулк ва давлат хизматлар соҳасида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Шундан сўнг, вазирлик фаолияти ва тарихи билан яқиндан таништириш мақсадида адлия органлари тарихи музейига экскурсия ташкил этилди.