Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мустақилликка_31_йил #Мустақиллик_ёшлари
Сарвиноз Сунатиллаева: Қилаётган ишингиздан фархланаётган бўлсангиз, сиз тўғри йўлдасиз
Замонамиз ёшларининг ҳаётда бирор бир мақсадга эришишга бўлган интилиши, янгиликларга ўчлиги албатта яратилаётган имконият ва ишончнинг самараси деб бемалол айтиш мумкин.
Адлия тизимида ҳам ана шундай тиришқоқ ва ўз устида ишлашдан чарчамайдиган ёшлар фаолият кўрсатиши албатта қувонарли ҳол. Сарвиноз Сунатиллаева ҳам тизимнинг ёш ва умидли ходимлардан биридир.
Адлия вазирлигининг "Мустақиллик ёшлари" лойиҳаси доирасида бугун иқтидорли ёш ҳуқуқшунос қизимиз Сарвиноз ҳақида сўз юритамиз.
Сарвиноз бошқа тенгдош дугоналари сингари билим олиш,касб танлаш, ҳаётда ва жамиятда ўз ўрнига эга бўла олиш имкониятидан фойдаланишга ҳаракат қилиб келмоқда. Албатта, она-отасининг, устозларининг кўмагида.
Батафсил видеолавҳада 👆🏻

Forwarded from EKOLOG.UZ| UZ🇺🇿
🥳Бугун www.ekolog.uz сайти жамоаси учун тарихий кун.
😊✌ Сайтимиз жамоаси "EKOLOG" JAMOAT BIRLASHMASI тузиб, Нодавлат нотижорат ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги 2022- йил 9-августдаги 1034-сон ГУВОҲНОМАСИни олди.📄.☘️
📌Нодавлат нотижорат ташкилотимизнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экологик муаммоларни бартараф қилишда давлат органларига ёрдам бериш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, давлат ва маҳалий ҳокимият органларининг табиатга нисбатан инсонпарварлик сиёсатини амалга оширишга кўмаклашиш ҳамда аҳолининг экологик маданиятини оширишда ёрдам беришдан иборат. 🌱
Адлия вазири, вазирликнинг ходимларига экология борасидаги ННТларнинг очилишини қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз!.😊✊
Насиб қилса келажакда катта лойиҳалар кутяпти бизни. 🚀
@ekologuz

#Adliya_xabari #tashabbus
⚡️Адлия халқ орасида” фестивали
Жорий йил 29 август куни Адлия вазирлиги томонидан мустақилликнинг 31 йиллигига бағишлаб “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”шиори остида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга бағишланган “Адлия халқ орасида” номли ҳуқуқий фестиваль илк маротаба ўтказилди.
Тошкент марказий Эко боғида ташкил этилган ушбу тадбирда Адлия вазирлиги масъуллари, адлия органлари ходимлари, Оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда кўплаб фуқаролар иштирок этишди.
Адлия вазирлиги масъули фестивални кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг тадбирнинг асосий қисми бошланди. “Ёшлар” радиоканали ҳамда “Ориат доно” радиоканали ижодкорлари билан ҳамкорликда қизиқарли ўйин ва викториналар ташкил этилди.
Фестивалда “Ҳуқуқий маслаҳат” акцияси доирасида Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ходимлари, нотариуслар, адвокатлар ҳамда юридик хизмат кўрсатиш марказлари, ФҲДЁ ва давлат хизматлари марказлари, “Мадад” ННТ ходимлари томонидан фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
📍Матбуот анжумани
● Мавзу: “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент Фармони мазмун-моҳияти
● Вақти: АОКАда Бугун, 30 август куни соат 16:00
● Иштирок этади: Адлия вазири ўринбосари – Алишер Каримов, Олий суд, Кадастр ва Давлат активларини бошқари агентлиги раҳбарияти
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Forwarded from Huquqiy axborot
#2022_йил_1_сентябрдан
📌 Фуқаролар ва йўловчи ташиш лицензиясига эга юридик шахслар ўртасидаги транспорт ижараси шартномаларини нотариал тасдиқлаш талаб қилинмайди.
Бунда мазкур шартномалар солиқ органларида электрон ҳисобга олинади.
🔘 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охиригача:
▫️4 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга транспортларда йўловчи ташиш ўзини ўзи банд қилиш деб қаралади ва ушбу фаолият лицензия варақаси асосида амалга оширилади;
▫️лицензия варақаси беришда автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Bu_muhim
yurxizmat.uz билан ўз-ўзингизга ҳуқуқий хизмат кўрсатинг!
🔹Ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда вақтдан ютишни хоҳлайсизми?
🔹Юристлар ёки адвокатлар иштирокисиз ҳаракат қилишни-чи?
🌐 Адлия вазирлиги томонидан аҳоли ва тадбиркорлар учун ишлаб чиқилган www.yurxizmat.uz – Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” ахборот тизими бунда Сизга қўл келади.
✅ Сайт ҳуқуқий ҳужжатларни, хусусан юридик шахслар фаолиятида фойдаланиладиган корпоратив ҳужжатлар намуналарини, жисмоний шахслар томонидан фойдаланиладиган шартномалар, аризалар, илтимосномалар, битимлар, судга оид ҳужжатлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар намуналарини юристлар ёки адвокатлар иштирокисиз автоматлаштирилган ҳолда электрон шаклда тайёрлаш, олиш ва фойдаланиш имконини беради.
❗️Барчаси бепул.
⏩ Сайтда 800 дан ортиқ ҳужжат намуналари мавжуд бўлиб, саралаб чиқилган. Мазкур ахборот тизимидан самарали фойдаланиш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш кўникмасини ошириш мақсадида қуйида айрим ҳужжат намуналарини тақдим этамиз

Telegram
Davlat xizmatlari yangiliklari
#Bu_muhim
yurxizmat.uz bilan o'z-o'zingizga huquqiy xizmat ko'rsating!
🔹Huquqiy hujjatlarni tayyorlashda vaqtdan yutishni xohlaysizmi?
🔹Yuristlar yoki advokatlar ishtirokisiz harakat qilishni-chi?
🌐 Adliya vazirligi tomonidan aholi va tadbirkorlar uchun…

#Сўраган_эдингиз
Масъулияти чекланган жамият ва хусусий корхона фарқи нимада?
📊Юқоридаги инфографика ушбу саволга жавоб беради👆
🔅Яқинларингиз билан фойдали маълумотларни бўлишишни унутманг!

#Adliya_onlayn
🔰“Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент Фармони мазмун-моҳияти
АОКАда Адлия вазири ўринбосари – Алишер Каримов, Кадастр ва Давлат активларини бошқари агентлиги раҳбарияти иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:
📹 Жонли эфир

Айни вақтда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов Фармоннинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берди.
Таҳлилларимизга кўра, қонунчиликда мулк ҳуқуқининг дахлсизлигига путур етказадиган қуйидаги ҳолатлар мавжуд. Хусусан,
Биринчидан, ер участкаси ва бошқа кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи маъмурий ҳужжатлар барқарор эмас.
Охирги 2,5 йилда (01.01.2020 – 30.06.2022 йил) ҳокимларнинг ер ажратиш билан боғлиқ 2 541 та қарори бекор қилинган (шу жумладан, прокурор протестига асосан). Бу эса 2 526 та ер участкасига
(101 358 гектар) бўлган ҳуқуқ суд қарорисиз бекор бўлишига олиб келган.
Иккинчидан, кўчмас мулкнинг тавсифи ва мулкдори ҳақидаги маълумотлар бир қанча ахборот ресурсларида юритилсада, улардан ҳеч бирига тўлиқ ишонч мавжуд эмас.
Кўчмас мулкка оид маълумотлар биргина кадастр органларининг “Кўчмас мулк-3”, “ArcGIS”, “Davreestr”, “Кўчмас мулк-4” каби дастурларида
ва қоғоз шаклда юритилади.
Учинчидан, мулкдор ўз мулкидан эркин фойдаланишини чеклайдиган бир қатор ҳолатлар бор.
Масалан, мулкдор ўзига тегишли бўлган уй-жойида рўйхатда турган шахсларни рўйхатдан чиқаришда бир қанча чекловлар мавжуд.
Тўртинчидан, давлат органи айби билан мулкдорга етказилган зарар расман тан олинсада, уни ҳақиқатда ундириш жуда қийин.
Бешинчидан, Халқаро мулк ҳуқуқлари индексида (IPRI) Ўзбекистон ҳозирга қадар баҳоланмасдан келмоқда.
Бу ҳолатлар, ўз навбатида, мулкий ҳуқуқларни амалга оширишда қатор мураккаблик ва тўсиқларни келтириб чиқармоқда.

Президент Фармони билан мулк дахлсизлиги муҳофазасини янада мустаҳкамлаш ҳамда хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини оширишни назарда тутувчи бир қатор янги тартиблар жорий қилинди. Вазир ўринбосари Алишер Каримов бу ҳақда алоҳида тўхталиб, қуйидагиларни билдирди.
1. Бундан буён мулкка бўлган ҳуқуқни уни вужудга келтирган ҳужжатни бекор қилиш орқали тугатиш мумкин эмас. Агар ҳужжат ноқонуний қабул қилинган бўлса, фақат суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
2. Эндиликда ердан ихтиёрий воз кечиш мулкдорнинг нотариал тасдиқланадиган аризасига асосан амалга оширилади. Энди бунинг учун ҳоким қарорини қабул қилиш талаб этилмайди.
Охирги 2,5 йилда 20 543 та ер участкаси (2,6 млн гектар) “ердан ихтиёрий воз кечилганлиги ҳақидаги ариза”га асосан қабул қилинган ҳоким қарори билан захирага қайтарилган. Амалда бундай қарорни ер эгасининг аризасини олмасдан ҳам қабул қилиш ҳолатлари мавжуд.
3. Юридик шахс тугатилганда унинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасига бўлган ҳуқуқлари бекор қилинмайди ва ер давлат захирасига қайтариб олинмайди. Мазкур ерлар тугатилаётган юридик шахснинг муассисларига ўтади.
Сўнгги 2,5 йилда 227 та қишлоқ ва ноқишлоқ ер участкаси захирага қайтарилган.
4. “Хабеас корпус” институти доирасида cуриштирувчи ва терговчининг мол-мулкни хатлаш билан боғлиқ қарорларини судда кўриб чиқиш тартиби жорий этилди.
Охирги 2,5 йилда гумон қилинувчи, айбланувчи ва фуқаровий жавобгарларга тегишли 1,5 трлн сўмлик 5 144 та мол-мулк судгача бўлган босқичда хатлаб қўйилган. Шундан 516 млрд сўмлик 525 та мол-мулк ҳозирга қадар хатловда турибди.
5. Хусусий мулк ҳуқуқини бузганлик учун маъмурий
ва жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўладиган ҳолатлар белгилаб берилди. Шу жумладан, эндиликда хусусий мулк объекти ва у жойлашган ҳудудга мулкдорнинг рухсатисиз кириш учун жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган чоралар қўлланиши мумкин.
6. Эндиликда мулкдор ёки унинг вакили ўз мулкини ҳар қандай тажовуздан ҳуқуқни бузишга мутаносиб равишда ва ҳуқуқ бузилишининг олдини олиш учун зарур ҳаракатлар доирасида мустақил ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Масалан, мулкдордан унга тегишли буюм асоссиз олиб қўйилганда, ҳуқуқбузарни таъқиб қилиш орқали уни қайтариб олиши, кўчмас мулкка ўзбошимчалик билан кирган шахсни эса жисмоний куч ишлатиб чиқариб юбориши мумкин бўлади, бу ҳолатда мулкдор жавобгарликка тортилмайди.
7. Турар жойга нисбатан мулкдор билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахсларни ушбу турар жойдан доимий рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш талаб этилмайди.
Сўнгги 2,5 йилда фуқаролик судларига шахсни турар жойдан рўйхатдан чиқариш бўйича 8 954 та даъво аризалари киритилган, шундан 7 311 таси (82 фоизи) қаноатлантирилган. Шу кунга қадар мулкдор ўз турар жойига рўйхатга қўйилган шахсни суд қарорисиз мажбуран рўйхатдан чиқаришга ҳақли эмас эди.
8. Кўчмас мулк ҳисобини юритишда Торренс тизими жорий этилмоқда.
Ушбу тизим 1857 йилда Австралияда Роберт Торренс томонидан жорий этилган бўлиб, давлат кўчмас мулк реестридаги маълумотнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини, унга ишониб ҳаракат қилган шахс кўрган зарарлар қоплаб берилишини кафолатлайди.
Ушбу тизимни жорий этиш учун қуйидаги механизмлар белгиланмоқда:
а) 2023 йил 1 январдан “Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими” (UZKAD) кўчмас мулкка оид ягона ахборот базаси ҳисобланади.
Кадастр органларининг “Кўчмас мулк-3”, “ArcGIS”, “Davreestr”, “Кўчмас мулк-4” каби дастурларида ва қоғоз шаклида юритилган барча маълумотларни 2023 йил охиригача UZKAD тизимига киритилади.
Бунда тизимдаги маълумотларнинг ҳақиқийлиги
ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланади;
б) агар турар жой UZKAD тизимидаги нотўғри маълумотларга ишониб харид қилинган бўлса, 3 йилдан кейин сотиб олувчидан (инсофли эгалловчи) ушбу уйни талаб қилиб олиш мумкин эмас. Дастлабки мулкдорга етказилган зарар давлат томонидан қопланиб, кейинчалик айбдордан ундирилади.