Sevara Urinbayeva
2.46K subscribers
9.89K photos
1.18K videos
23 files
4.44K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Texnikum_qabul2022

⚡️ 2022/2023-o‘quv yili uchun Adliya vazirligining yuridik texnikumlariga kirish test sinovlari 2022-yil 25-avgust kuni stadion va xiyobonlarda o‘tkazilishi rejalashtirilmoqda.

🗂 Avval xabar berilganidek, hujjatlarni qabul qilish joriy yil 1 avgustdan 20 avgustgacha (shu kuni ham) bo‘lib o‘tadi.

🌐 O‘qishga kirish uchun hujjatlar Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (my.gov.uz) yoki Davlat test markazining rasmiy veb-sayti (my.dtm.uz) orqali onlayn qabul qilinadi.
#Adliya_xabari

⚡️Ўз ҳуқуқларингизни Курслар ҳуқуқий портали билан бирга ўрганинг! Ҳаммаси бепул!

👉🏻https://www.youtube.com/watch?v=oakInia6Y5w
#Adliya_хабари

⚡️Адлия вазирлиги: Энди адвокатлар лицензия олиш учун лицензияловчи органга шахсан ташриф буюриши шарт эмас, барча жараён электрон шаклда амалга оширилиши белгиланди.
#Adliya_xabari

⚡️Адлия вазирлиги томонидан давлат хизматлари соҳасида блокчаин технологияси қўлланилган илк лойиҳа йўлга қўйилди

Бугунги кунда Адлия вазирлиги томонидан фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини (ФҲДЁ) қайд этиш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини “доимий такомиллаштириш тамойили” асосида ривожлантириб борилмоқда ва бунда янги инновацион технологиялардан кенг фойдаланилмоқда.

Шуднай технологиялардан бири BLOCKCHAIN бўлиб, ушбу технологияни “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизимида қўллашга эришилди.

Blockchain - бу инглиз тилидаги иккита сўздан ҳосил бўлиб, "блок" ва "занжир" деган маънони англатади. Технология, маълумотни ўз ичига олган блокларни шифрлаш билан узлуксиз кетма-кетлиги компьютерлар ўртасида тақсимланади.

“ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизимида blockchain технологияси, қайд этилган фуқаролик ҳолати ёзувларини ишончлилиги, хавфсизлиги ва доимийлигини кафолатлаш учун қўлланилади.

Шунингдек, блокланган маълумотларни ўзгартириш, алмаштириш ва сохталаштириш имкониятлари чекланади.

Мазкур технологиянинг жорий этилиши фуқароларнинг ҳаётий воқеалари билан боғлиқ бўлган тарихий фактларнинг ишончли ва хавфсизлигини таъминлаш билан бир вақтда, соҳада мавжуд бюрократик жараёнларни оптималлаштириш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш имконини беради.
Forwarded from Huquqiy axborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги гувоҳнома ҳақида баллада

Инсон олдинга интилмаса, жамият орқага кетади!

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини вақтида янгиланг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги Фаҳрийлар кенгаши раиси ўзгарди

2022 йил 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фаҳрийлар кенгаши Бошқарувининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Бошқарув йиғилишида Адлия вазирлиги Фаҳрийлар кенгаши раиси лавозимида фаолият юритиб келган Шерматов Эрмухаммад Шерматовични вазифасидан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Бошқарув Қарорига асосан Файзиев Хайриддин Сирожиддиновичга Фаҳрийлар кенгаши раиси вазифасини бажариш юклатилди.

Шунингдек, Бошқарув қарорига асосан Кенгашнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жорий йилнинг 5 сентябрь куни Адлия вазирлиги биносида ўтказилиши белгиланди.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Пора олиш – жазоси муқаррар жиноятдир

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Қўрқмаслар, туҳматчи бўлиб чиқди!!!

ФҲДЁ 25 фоиз устама олади деб қайғурганлар бошқа тўловларни қандай эсдан чиқарган экан?
#DIQQAT_MUHIM!

⚡️Tadbirkorlik subyektlarini davlat ro‘yxatidan o‘tkazish va hisobga qo‘yishning avtomatlashtirilgan tizimi (
birdarcha.uz) yangilanmoqda.

Adliya vazirligi tomonidan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʼyxatidan oʼtkazish va hisobga qoʼyishning avtomatlashtirilgan tizimi 22-avgust kunidan yangi formatda ishga tushiriladi.

Shu munosabat bilan:
- joriy yil 20-avgust kuni soat 17-00 dan - 22-avgust soat 8-00 ga qadar tizimda profilaktika ishlari olib boriladi. Ushbu vaqt mobaynida Tizimdan (fo.birdarcha.uz) foydalanish imkoniyati vaqtinchalik to'xtatiladi;
- yangilanayotgan tizimga tadbirkorlik subyektlarini tugatish va qayta tashkil etish bilan bogʼliq oʼzgartirishlar kiritilayotganligi sababli, ushbu xizmatlardan foydalanish - joriy yilning 27-avgustiga qadar vaqtinchalik toʼxtatiladi.

Bunda, tugatish muddati kelgan tadbirkorlik subyektlarining faoliyat muddati mutanosib ravishda qo'shimcha uzaytiriladi.

Tadbirkorlar diqqatiga:

Vazirlikda yangi Tizim joriy qilinishi munosabati bilan, texnik uzilishlarni tezkorlik bilan hal etish bo'yicha ishchi guruh tashkil etildi.

Tizimdan foydalanishda muammolarga duch kelsangiz 1148 hamda 1008 ishonch telefonlari, yoki @birdarchasupportbot orqali ishchi guruhga murojaat qilishingizni so'raymiz.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
#Адлия_муносабат

Халқаро грантлар шаффоф ва қўллаб-қувватлаш орқали амалга оширилади

Давлат органларининг ННТлар томонидан халқаро грантларни амалга оширишда ҳамкорлик қилишига оид Ҳукумат қарори ижтимоий тармоқда айрим муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат билан, мазкур қарор юзасидан Адлия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Биринчидан, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга асосан, давлат ННТларни қўллаб-қувватлаш шакллари ва шартларини белгилайди.

“Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунга кўра, ННТларнинг алоҳида ижтимоий фойдали дастурларига давлат кўмак кўрсатиши мумкин.

Ҳукуматнинг юқорида қайд этилган қарорининг асосий мақсади эса, грантларни амалга оширишда ННТларга ёрдам бериш, уларни қўллаб-қувватлаш, лойиҳаларнинг самарадорлигини ошириш, шунингдек, уларнинг манзилли олиб борилишига ҳисса қўшишдир.

Ҳужжатнинг бирор бир қоидаси ННТларга халқаро грантларни олишда бюрократик тўсиқ ёки чеклов ўрнатишга қаратилмаган, аксинча бу борда ННТлар кўмак кўрсатишнинг институционал асосларини мустаҳкамлаш кўзланган.

Иккинчидан, мазкур ҳужжат билан олдин амалда бўлган қоидалар, яъни айнан грант лойиҳалари доирасида ишларни биргаликда самарали ташкил этиш учун ННТларга ортиқча юк эмас, кўмак назарда тутиляпти.

Ҳозир ҳам ННТлар халқаро грантлар олиб, уларни давлат органлари билан биргаликда ва ҳамкорликда ҳаётга татбиқ этиб келмоқда. Шу билан бирга, ННТларнинг халқаро грантларини амалга оширишда давлат органларининг фаолиятида ягона ёндашув бўлмаган. Айрим давлат органларининг ННТлар билан ишлаши эътибордан четда қолиб келган. Эндиликда эса, миллий ҳамкорни бириктириш орқали давлат органларига ННТларга ёрдам бериш мажбурияти юкланмоқда.

Учинчидан, ННТларнинг грант олиш жараёнлари билан боғлиқ фаолиятига салбий таъсир кўрсатадиган тартиб жорий қилинмади.

Қонунчиликка мувофиқ, ННТлар халқаро ННТлар билан тўғридан тўғри халқаро алоқалар ўрнатиши, ҳамкорлик тўғрисида тегишли битимлар тузиши мумкин.

Бунда, хорижий ҳамкорларидан пул маблағлари олишни адлия органлари билан олдиндан келишиб олиш мажбурияти амалдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасида белгилаб қўйилган.

Ушбу қарорда хорижий манбалардан олинган маблағлар доирасида грант лойиҳалари амалга оширилиш жараёнида, фақат ва фақат давлат органлари зиммаларига қўшимча вазифалар юклатилмоқда, йўл хариталари тузилади ва ижроси биргаликда таъминланади ва мониторинг қилинади.

Қарорга асосан ҳамкор давлат органини танлашда ННТларнинг фикри, таклифи устунликка эга бўлади.

Ҳужжатнинг 11-бандида миллий ҳамкор ННТга грант лойиҳасининг сифатли, ўз вақтида амалга оширилишида амалий ёрдам бериш учун масъул эканлиги, бунда миллий ҳамкорнинг ННТ ички ишларига аралашишига йўл қўйилмаслиги назарда тутилган.

Қайд этиш лозимки, давлат органлари грант бўйича тегишли режаларни ишлаб чиқишда, ННТларга зарур маълумотларни вақтида тақдим этишда, грант доирасидаги муаммоларни зудлик билан ҳал этишда ННТларга ёрдам беради.

Лойиҳаларнинг янада самарадор бўлиши учун, зарурат бўлса, тавсия ва таклифлар бериш билан чекланади холос.

Грантлар ижросига, амалга ошириш усулига давлат органларининг ҳеч қандай алоқаси йўқ. ННТлар бу борада мустақил, уларнинг грантлар бўйича позициясини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Жараёнлар ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди, давлат органларининг ННТларга амалий кўмак бериш бўйича масъулияти оширилди, уларнинг вазифалари аниқ белгилаб берилди.

Қолаверса, қарордан кўзланган мақсад – ҳар бир грант ҳақиқий самара беришига эришиш ва грант доирасидаги ҳамда давлат органларининг тегишли соҳадаги фаолияти ҳамоҳанглигини таъминлашга бўлган ҳаракат Ўзбекистоннинг айнан ташқи кўмакка янада кўпроқ очилаётганлигидан далолат беради.

Қонунларда белгиланган ННТлар фаолиятига оид кафолатлар таъминланади.

Фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштириш, ННТларга кўмак бериш, давлат ва жамият бошқарувида уларнинг фаол иштирок этишини вазирлик қўллаб-қувватлайди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_телелойиҳа

''Алоҳида назорат'' да!!!

Таълим сифатини оёққа қўйиш, халқ таълими тизими соҳасида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари ижроси, коррупцияга қарши курашиш масалалари!

Эфирни ўтказиб юборганлар учун махсус 😉

Албатта кўринг😊 Долзарб мавзу !
#Фойдали

🔈Ҳурматли фуқаролар!

🔅Давлат хизматлари йўналишида ариза, шикоят ёки таклиф билан мурожаат қилиш учун нафақат 1148 ишонч телефони орқали, балки телеграмдаги @тезкор_мурожаат_бот орқали ҳам мурожаатингизни йўллашингиз мумкин.

📌Сизларга кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида ишга туширилган ушбу бот, нафақат 📝 ёзма балки 🔈овозли ва 🎥видео мурожатларни ҳам қабул қилади.

Мурожаатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибларда кўриб чиқилади.
#Диққат_муҳим

🔊Ҳурматли фуқаролар !

📌Бугунги кунда Адлия вазирлиги томонидан ФҲДЁ органларининг иш самарадорлигини ошириш, фуқароларга хизмат кўрсатишда янада қулай шароитлар яратиш, хизмат кўрсатиш жараёнида турли хил қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш бўйича бир қанча чоралар кўрилмоқда.

🔅Хусусан, ФҲДЁ органлари томонидан хизмат кўрсатиш натижасида фуқаролардан давлат божи ва бошқа тўловларни ундириш жараёнида қонунийликни таъминлаш мақсадида ариза берувчининг мобил рақамига СМС юбориш амалиёти йўлга қўйилган.

💸Мазкур СМС хабарда Сиздан ундирилиши керак бўлган сумма кўрсатилади. Бу орқали тўловларни ундириш жараёнида қонун бузилиши ҳолатлари олди олинади.

❗️Шу сабабли, Сиздан ортиқча тўлов ундирилган ёки СМС хабар юборилмаган ҳолларда 1148 "ишонч телефони"га қўнғироқ қилишингиз сўралади!