Sevara Urinbayeva
2.52K subscribers
9.87K photos
1.17K videos
23 files
4.43K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_аёли #финал #онлайн

Танловнинг 4 босқичида иштирокчилар кундалик турмушда учрайдиган муаммоли вазият (казус)га ҳуқуқий тушунтириш бериши керак бўлади.

Ҳар бир иштирокчига 1 дақиқа ўйлаш учун, 3 дақиқа вақт жавоб бериш учун берилмоқда.

P.S. Адлия аёли танловининг энг қизиқарли ва муҳокамаларга бойи 4-босқичдаги казуслар ечиш бўйича шарти бўлди...Ўзимгаям шу шарт жудаям ёқди. Бунда иштирокчиларнинг дунёқараши, таҳлилий фикрлай олиш қобилияти, муаммоли вазиятга ечим топишда қандай изланишлари синовдан ўтказилди .

Эслатиб ўтамиз, якуний баллар натижасига кўра, танлов ғолибларига (1, 2, 3 ўрин эгалари) сертификат, қимматбаҳо эсдалик совғалар топширилади.
#Адлия_аёли

Нодира Рашидова – академик Х. Сулаймонова издоши

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Адлия аёли” танлови ташкил этилди. Мазкур танлов доирасида “Академик Х. Сулаймонова издоши” номинацияси ҳам жорий этилган. Ушбу номинациянинг жорий этилишидан кўзланган бош мақсад собиқ адлия вазири, фан арбоби, академик Х. Сулаймонова ҳаёти ва фаолиятини бугунги ёш ходимларга тарғиб қилиш орқали уларнинг ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятда аёлларга эътиборни янада кучайтириш, шунинг баробарида соҳадаги аёл ходимлар имижини мустаҳкамлаш ва улар фаолиятини муносиб рағбатлантиришдан иборат.

Танлов натижаларига кўра, Рашидова Нодира Илҳомовна мазкур номинация ғолиби деб топилди.

Адолат йўли – шарафли, ҳам сермашаққат йўл. Бу эзгу йўлда тинмай ҳаракат қилган, умрини адолатни ҳимоя қилиш, қонун ва тартиблар ижросини таъминлашга бағишлаган инсонлар меҳнати ҳамиша эл ардоғида.

Нодира Рашидова адлия тизимида узоқ йилдан бери ишлаб келаётган илғор ва ташаббускор ходимлардан бири. У илм-фан муҳитида, жамиятдаги ҳуқуқий, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар моҳиятини бола бошиданоқ тушуниб, англаб улғайган.

Нодира Рашидова – давлат ва жамоат арбоби, ёзувчи Шароф Рашидовнинг невараси. Бу ҳақда кўпчилик бохабар бўлмаса керак. Чунки у ҳеч қачон бобоси ортидан шуҳрат қозонишни, довруғ орттиришни истамаган. Доим ўз кучи ва билимига таянган. Балки бу фазилат ҳам унга бобомеросдир.

Н. Рашидова ўз ишига ғоят талабчан – 26 йилдан буён адлия тизимида ишлаб келмоқда. Деярли йигирма йилдан бери бош маслаҳатчи лавозимида фаолият юритади. Бу ҳам унинг амал-мартабага ўч эмаслиги, камтар ва камсуқум инсон эканидан далолат.

У ходим сифатида ишда ўз ўрнига эга экани баробарида, жамиятда АЁЛ сифатида ҳамиша катталарга ҳурматда, кичикларга иззатда. Оқила, сувратию сийрати уйғун, бирон ишингиз тушганда ёрдам қўлини аямаган инсон. Балки шунинг учун Нодира опани ҳамма бирдек ҳурмат қилар, шунинг учун ҳам у кишининг суҳбатига барча бирдек ошиқар.

Ишда, ҳаётда Н. Рашидовадан ўрганадиган жиҳатлар кўп. Масъулият, ўрни билан талабчанлик, қатъият, шижоат – бари ёшларга ўрнак-намуна. Ўзининг пухта билим, улкан тажриба ва юксак касб маҳорати билан соҳа ривожига беқиёс ҳисса қўшиб келаётган Нодира Рашидова – академик Х. Сулаймонова издошига муваффақиятлар тилаймиз.
#Adliya_xabari

Gulnora Karimovaning jinoiy aktivlarini Shveysariyadan qaytarish bo‘yicha yakuniy bitim imzolandi

👉Batafsil
_________________

#Сообщение_юстиции

Подписано окончательное соглашение по возвращению преступных активов Гульнары Каримовой из Швейцарии

👉 Подробнее

@adliyangiliklari
#Адлия_аёли #табриклаймиз

⚡️ФИНАЛ: “Адлия аёли” танлови ғолиби Фарангиз Каюмова бўлди

Хабар берилганидек, жорий йилнинг 15-16-август кунлари Адлия вазирлиги ташаббуси билан илк бора “Адлия аёли” кўрик танлови ўтказилди. Унда туман ва шаҳар, вилоят босқичларида ғолиб бўлган тизимда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар финалда беллашишади.

Маълумот учун: жорий йилнинг 2 мартида адлия вазирининг тизимдаги хотин-қизлар билан учрашувидаги ташаббуси билан хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида ҳар йили “Адлия аёли” кўрик танлови ўтказиш белгиланганди.

5 та шартдан иборат финал босқичида ҳудудий адлия органларидан 14 нафар ва муассасалардан 7 нафар хотин-қизлар ўзаро баҳс олиб боришди.
Қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлган шартлар якунига кўра, Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Фарангиз Каюмова фаҳрли 1-ўринни олди.

2- ўрин эса Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимаси Нуря Бердиниязовага насиб этди.

Жиззах вилояти адлия бошқармаси ходимаси Наргиза Файзиева эса фаҳрли 3- ўринга лойиқ деб топилди.

Танлов ғолибларига (1, 2, 3 ўрин эгалари) сертификат, қимматбаҳо эсдалик совғалар топширилди.

Сизларга топширилган юксак мукофотлар барчангизнинг меҳнатингиз, истеъдод ва маҳоратингизга Адлия органлари жамоаси томонидан берилган муносиб баҳо, эътироф рамзидир.

Адлия органлари жамоаси барча ғолиб ва совриндорларни табриклайди!

Барчангизга сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат, оилавий бахт ва омад ёр бўлишини тилайди.