Sevara Urinbayeva
2.12K subscribers
9.99K photos
1.22K videos
23 files
4.54K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз ҳаёти учун ғоят муҳим масала - давлат хизматини ислоҳ қилиш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Бугунги мавзу 30 йилдан бери кейинга сурилиб келаётган масалалар ечимига қаратилган.

Гап 35 миллион аҳолимизнинг ҳаётини енгил қиладиган, кайфиятига бевосита таъсир кўрсатадигандавлат хизматини ислоҳ қилиш ҳамда бошқарувда натижадорлик ва сифатни ошириш ҳақида бораяпти”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

Таъкидланганидек, бу соҳада 118 минг киши меҳнат қилмоқда. Сўнгги йилларда давлат хизматчилари халққа анча яқинлашди, “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизими йўлга қўйилди.

Ходимларга самарали ишлашлари учун муносиб шароитлар яратилди.

Натижада, давлат хизматида 40 ёшгача бўлган ходимлар улуши 61 фоизга етди (илгари 37 фоиз бўлган).

“Лекин, ҳали давлат хизмати чинакам халқни рози қиладиган тизимга айлангани йўқ”, деди Президент.

Мисол учун, ўтган йили Халқ қабулхоналарига вазирлик ва ҳокимликлар ходимларининг билимсизлиги ва масъулиятсизлиги ҳақида 25 мингта, уларнинг мулоқот маданияти етишмаслиги билан боғлиқ 7 мингта шикоят келиб тушди.

Энг кўп шикоятлар Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими вазирликлари, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари фаолияти билан боғлиқ.

Facebook|Instagram|Twitter
👍4
Қобилиятни аниқлаш, ўқитиш, ишини яхши йўлга қўйишга ўргатадиган яхлит тизим бўлмагани учун, айрим раҳбар кадрлар берилган вазифаларни эплай олмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, ўтган 6 ойда билим ва кўникмалари етишмагани боис, 37 нафар туман ва шаҳар ҳокимлари алмаштирилди.

Умуман, масъул лавозимларда ўтирган раҳбарларни танлаш, тайёрлаш ва мотивация бериш йўлга қўйилмагани ижродаги оқсоқликларнинг асосий сабабларидан бири бўлмоқда.

Шу боис, маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиб, сўнгги 2 йил давомида чуқур муҳокамалар асосида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун тайёрланди.

Йиғилишда ушбу Қонун билан белгиланаётган янги тизимнинг ҳар бир идора ва ҳудуд кесимида қандай ишлаши, бу борада турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Биринчи йўналишдавлат идораларига ишга қабул қилишнинг очиқ-ошкора тизими жорий этилади.

Сўровларда иштирок этган 50 минг аҳолининг 19 минг нафари (ёки 38 фоизи) давлат тизимига ишга киришда шаффофликни ошириш лозим, деган фикрни билдирган.

Шу муносабат билан йил якунигача:

- барча вакант лавозимлар очиқ ягона электрон платформага жойлаштирилади;

- бўш лавозимга танловда иштирок этиш учун ҳозирги кунда талаб этилаётган 16 та ҳужжат сўралмайди, барча жараёнлар электрон шаклга ўтказилади;

- очиқ танлов орқали номзоднинг билими, тажрибаси ва салоҳияти аниқланади.

Facebook|Instagram|Twitter
👍3
Президент давлат идораларида “маҳалладан – республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстириш тизими жорий қилинишини таъкидлади.

“Биз давлат хизматини маҳаллага тушириш бўйича катта ислоҳотларни бошладик. Ҳар бир маҳаллада – раис, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлардан иборат яхлит тизим яратилди.

Бундан буён, раҳбарлик лавозимларига номзодлар маҳаллада одамлар билан ишлаган, уларнинг муаммосини ўз кўзи билан кўриб, ҳал қилган кадрлар орасидан танлаб олинади”, деди давлатимиз раҳбари.

Шунинг учун, 1 ноябрдан:

- эски намунадаги “объективка”дан воз кечилиб, илғор IT-технологиялар асосида ходимнинг малакаси ва салоҳияти, эришган натижаларини баҳолайдиган тизимга ўтилади;

- ходимни баҳолашда қайси олийгоҳни битиргани ёки қаерда ишлагани эмас, қандай билим-тажрибага эгалиги ва кўрсатган натижалари асосий мезон бўлиши шарт.

"Оддий қилиб айтганда, раҳбарликка таcодифан келиб қолишнинг олди олинади", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
👍3
Навбатдаги йўналиш – барча вазирликлар иш услубини ўзгартириб, одамларга хизмат сифатини ошириши керак.

Бу борада лицензия бериш, олийгоҳларга ҳужжат топшириш, кадастр ҳужжати, туғилганлик гувоҳномаси ва хорижга чиқиш паспортини олиш, тўлов тизимлари бўйича аҳолига қулайликлар яратилди.

Лекин, ҳали кўп соҳаларда қулайликлар яратиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Жумладан, субсидиялар учун аҳоли ва тадбиркорлар ўртача 10 та вазирлик ва идорадан хулоса олиши керак. Электр тармоқларига уланишда ҳам ортиқча харажат ва бюрократия кўп. Тиббиётда қайси хизмат бепул ёки пулли бўлиши, давлатдан бериладиган дориларнинг ҳисоб-китоби ва эгасига етиб бориши, кўп туманларда ҳали ечимини топгани йўқ. Қурилиш, транспорт, коммунал хўжалиги, стандарт, карантин идораларида ҳам аҳоли ва тадбиркорларнинг иши битиши қийин бўлган жараёнлар жуда кўплиги кўрсатиб ўтилди.

Шунинг учун, Бош вазир олдига бир ой муддатда:

- ҳар бир вазирлик ва ҳокимликда аҳоли ва тадбиркорларга хизмат кўрсатиш жараёнларини тушунарли ва қулай шаклга келтириш;

- ортиқча харажатлар ва ҳужжатларни қисқартириш;

- аҳолига тез ва сифатли хизмат кўрсатадиган шароитларни яратиш бўйича “йўл харитаси” ижросини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Бунда бирдан-бир мезон – одамлар розилигига эришиш экани қайд этилди.

Маҳаллада боғча, мактаб, йўл қуриш, сув ва электр тармоқларини тортиб келиш ишларида аҳоли фаол иштирок этадиган тизимлар яратилди.

“Очиқ бюджет” доирасида ўтган 6 ойда аҳоли талабига мос 2 мингдан зиёд ана шундай лойиҳалар бошланди. Уларга 1,1 триллион сўм йўналтирилди. Кейинги олти ойда бундай лойиҳалар учун яна 1 триллион сўм ажратиш мўлжалланган.

Энг муҳими, одамлар бундай лойиҳаларга ўзларини дахлдор билиб, бунёд қилинган инфратузилмадан асраб-авайлаб фойдаланаяпти, деди Президент.

Мутасаддиларга аҳоли билан бамаслаҳат қилинадиган лойиҳалар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
👍2
Адлия вазирлиги матбуот хизмати томонидан жойлардаги ОАВлар билан очиқ мулоқотларга старт берилди

Дастлабки учрашув Сирдарё вилоятида бўлиб ўтди. У ерда фаолият юритаётган босма ва электрон ОАВ вакиллари, давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизмати вакиллари ва блогерлар билан очиқ мулоқот ўтказдик.

Йўлга чиққан пайтда озгина ҳадик бор эди.Аудиторияга киргач эса бу безовталик тарқади. Сал кам 2 соат суҳбат қурдик.Адлия фаолиятидаги ислоҳотлар,ўзгаришлар, жамоатчилик билан алоқаларни ўрнатишдаги муҳим жиҳатлар, қонун ижодкорлиги, коррупцияга қарши курашиш ,ҳуқуқий электрон платформалар, хуллас барча барчаси ҳақида тақдимот ўтказилди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи жорий йилнинг биринчи ярим йиллик натижалари бўйича батафсил маълумот берди.

Кейин эса ''жанг'' бўлди.Савол жавоблар қизғин бўлди.ННТ,ФҲДЁ ,ДХМ ,ҳоким қарорлари экспертизаси ва мониторинги натижалари, юридик таълим, лойиҳаларни жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши каби масалалар бўйича саволларга жавоб бердик.

Қизғин мулоқотдан сўнг эса Адлия томонидан ОАВ вакиллари учун тайёрланиб, чоп этилган “Рақамлаштириш даврида медиа ва фейк хабарлар: ҳуқуқий ва аҳлоқий омиллар” номли қўлланма тақдимоти ҳам ўтказилди.

Фурсатдан фойдаланиб ОАВ қонунчилиги, расмий ва ҳуқуқий манбалар билан ишлаш,фейк хабарларни ажратиш, инсон шаъни ва қадр қиммат,шахсга доир маълумотларни ёритишда эътибор қаратиш керак бўлган жиҳатлар бўйича ҳам тавсиялар берилди .

Фойдали мулоқот бўлди десам адашмайман. Уларни қизиқтирган масалалар очиқ қолмади.

Учрашув давомида вилоят адлия бошқармасида журналист ва блогерлар,жамоатчилик вакилларидан иборат Экспертлар кенгаши ташкил этиладиган бўлди ҳудди Адлия вазирлигидаги каби. Бу эса Адлия журналистлар клуби сафдошлари кенгайишида , соҳадаги ислоҳотларни манзилли етказишда самара беради.

Кунимиз унумли бўлди.Кейинги постимда ўтказилган пресс тур ва сал кам Тожикистон чегарасидаги Ховособод қишлоғидагилар ўтказилган мулоқот ҳақида батафсил тўхталаман...😉
👍4
#Адлия_хабари

🔊Адлия вазирлиги ахборот ва киберхавфсизлик бўйича биринчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 июндаги ПҚ–4751-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 июндаги 373-сон қарорларида юклатилган вазифаларга мувофиқ «Киберхавфсизлик маркази» ДУК давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ҳокимият органларида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати юзасидан ҳар чорак якуни бўйича рейтинг баҳолаш ўтказиб келмоқда.

Ушбу рейтинг натижалари Киберхавфсизлик марказига давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ахборот ва киберхавфсизликни мониторинг қилиш тизими доирасида тақдим этилаётган маълумотлар асосида шакллантирилади.

Куни кеча 2022 йил II чорак якуни бўйича рейтинг натижалари эълон қилинди.

Ушбу рейтингга кўра Адлия вазирлиги 97.3 балл билан давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари орасида 1-ўринни эгаллади. Шунингдек, кучли учликдан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат статистика қўмитаси ўрин олди.
👍3👏2
⚡️Адлия вазирлиги: Энди адвокатлар ҳам суд-экспертизаси тайинлаш ҳуқуқига эга бўлди, нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари экспертларининг ҳам судларда иштирок этиш ҳуқуқи белгиланди

Жорий йилнинг 3 август куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги ЎРҚ–786-сон Қонуни қабул қилинди.

Қонунга мувофиқ, адвокатлар касбий фаолиятини амалга ошириш давомида яна бир қанча ҳуқуқларга эга бўлди.

Жумладан, иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритилаётганда ишни суд муҳокамасига тайёрлаш чоғида ёки суд муҳокамаси жараёнида давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан шартнома асосида ишонч билдирувчи шахс розилиги билан экспертиза ўтказилишини сўраш, шунингдек, экспертиза хулосаси иш материалларига қўшиб қўйилишини ва суд томонидан ушбу хулоса ишдаги мавжуд далиллар билан биргаликда баҳоланишини талаб қилиш ҳуқуқи шулар жумласидан.

Адвокат томонидан тайинланадиган суд экспертизанинг афзаллиги шундаки, бунда адвокат шахсан ҳал этилиши лозим деб топган саволларни экспертлар олдига қўйиш ва ушбу саволлар асосида хулоса олиш имкониятига эга бўлади. Бу эса, судда тортишув институти тамойилининг тўлақонли амалга оширилиши орқали одил судловни янада таъминлашга асос бўлиб хизмат қилади.

Шу билан бирга, Қонун билан нодавлат суд экспертиза институти фаолиятининг ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланди, процессуал қонунчилик ҳужжатларида нодавлат суд-экспертларининг суд иш юритувидаги иштироки ҳамда уларнинг ваколатини белгилаш мақсадида Фуқаролик процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий суд ишларини юритишда эксперт сифатида нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг эксперти ҳам иштирок этиши, суд ҳамда адвокатлар давлат суд-экспертиза муассасалари билан бир қаторда нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига ҳам экспертизалар тайинлаши мумкинлиги белгиланди.

Бу эса, суд экспертизасини ўтказишда томонлар учун муқобил суд экспертиза ташкилотларига мурожаат қилиш имкониятини яратиш билан бирга нодавлат суд экспертиза ташкилотлари ҳамда давлат суд-экспертиза муассасалари ўртасидаги соғлом рақобатни шакллантиришга ёрдам беради.


Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
👍6
#Timbilding #Adliya #FHDY

Адлияча тимбилдинг

Адлия вазирлиги Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ФҲДЁ органлари ходимлари учун психологик тренинг ташкил этди.

Тренингда соҳа ходимларинмнг касбий малакасини ошириш, руҳий-маънавий камолоти масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, ўзаро тажриба алмашиш борасида суҳбатлар ташкил этилди, ФҲДЁ ходимларининг соҳани ривожлантириш бўйича таклифлари ҳам эшитилди.

Айтиб ўтиш жоизки, бу каби тимбилдинглар жамоада бирдамликни, ишончни мустаҳкамлаш, ўзаро мулоқотни кенгайтиришга кўмак беради...
👍5