Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
Расмий хабар
Бугундан бошлаб мамлакатимизда "Twitter", "WeChat" ва "Вконтакте" ижтимоий тармоқларидан тўсиқларсиз фойдаланиш имконияти тўлиқ тикланмоқда. "TikTok" платформаси билан музокаралар давом этмоқда, натижалари юзасидан қўшимча хабар берилади. Блокировкалар ривожланишга фақат зарар келтиради.
—
Официальное сообщение
С сегодняшнего дня на территории нашей страны полностью возобновляется беспрепятственный доступ к социальным сетям "Twitter", "WeChat" и "Вконтакте". Продолжаются переговоры с платформой "TikTok", об их итогах будет сообщено дополнительно. Блокировки только вредят развитию.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк

#Тайинлов
Жиззах вилояти адлия бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Адлия вазирининг буйруғи билан Эргашев Акмал Мамарасулович Жиззах вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
А. Эргашев 1989 йилда Жиззах вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2010 йилда Тошкент давлат юридик институтини бакалавр, 2012 йилда магистратура босқичини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
У адлия органларидаги меҳнат фаолиятини 2013 йилда Адлия вазирлиги Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, прокуратура органлари фаолиятида қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш сектори етакчи маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда ишлаган.
А. Эргашев шу кунга қадар Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Адлия вазирлиги жамоаси Эргашев Акмал Мамарасуловични ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида омад ва зафарлар тилайди.

#Mutaxassis_sharhi
⚡️Болалар меҳнатидан фойдаланиш Конституция даражасида тақиқланади
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалдаги тизимнинг самарасини ошириш мақсадида Конституцияда болалар меҳнатига йўл қўймаслик масаласини алоҳида акс эттириш ушбу вазифалардан бири сифатида таклиф этилди.
Батафсил: https://minjust.uz/uz/press-center/news/104061/

#Сўраган_эдингиз
🔅Баъзан турли сабаблар билан энг муҳим бўлган ҳужжатларни, масалан туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки никоҳ гувоҳномасини ҳам йўқотиш ёки яроқсиз ҳолатга келтириб қўйиш эҳтимоли мавжуд.
❓Шундай вазиятда нима қилиш мумкин?
❗️Албатта, такрорий гувоҳнома олиш керак! Бунинг учун эса энг яқин ФҲДЁ бўлимига бориш лозим.
📌Қулай жиҳати шундаки, жорий этилган экстерриториаллик тамойили асосида фуқаролар доимий яшаш жойидан қатъий назар, исталган ҳудудий ФҲДЁ бўлимига мурожаат этишларининг имкон мавжуд.
💠Далолатнома ёзувларини тиклаш деганда илгари шундай ёзув бўлганлигини тасдиқловчи етарли асослар бўлганида, йўқолган ёзувларни қайта тиклаб қўйиш тушунилади.
🔹Туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари бу ёзувлар кимга нисбатан тузилган бўлса, фақат ана шу шахсларнинг аризасига кўра тикланади.
🔹Агар ўн олти ёшгача бўлган боланинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви йўқолган бўлса, ёзув боланинг ота-онаси, васийси, ҳомийси, болалар муассасаси маъмуриятининг аризасига биноан тикланади.
🔹Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклаш суднинг ҳал қилув қарорига асосан амалга оширилади.
⚡️Муҳим маълумот: Далолатнома ёзувини ишончнома орқали тиклашга йўл қўйилмайди.

#Адлия_хабари
⚡️Давлат ҳисобидан фуқароларга бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартиби муҳокама қилинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда. Муҳокамада адлия вазири ўринбосари А. Каримов сўзга чиқиб, Қонун лойиҳасининг долзарблиги, мазмун ва моҳияти ҳақида маълумот берди.
5 та боб, 34 та моддадан иборат қонун лойиҳаси билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатишнинг тамойиллари, ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, фуқароларнинг юридик ёрдам олишга бўлган ҳуқуқлари кафолатлари белгиланмоқда.
🔹 Таъкидланганидек, ушбу белгиланаётган нормалар билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрини юритиш ва унга адвокатларни киритишнинг очиқ ва шаффоф механизмлари, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни инсон омилисиз электрон тизим орқали тасодифий танлаш тартиби жорий этилади.
🔹 Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини янада ошириш ва малакали юридик ёрдам олишга бўлган кафолатларини кучайтиришга, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатишнинг шаффоф тартибини жорий этиш ҳамда давлат томонидан ушбу мақсадда ажратиладиган маблағлар сарфланиши устидан самарали назоратни ўрнатишга хизмат қилади.
✍🏻Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.

#Statistika #FHDY
💍 2022 йилнинг 7 ойи давомида нечта никоҳ қайд этилди?
📝2022 йилнинг 7 ойи давомида ФҲДЁ органлари томонидан республика бўйича 133 381 та никоҳлар қайд этилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10 279 тага кам.
📝Шулар жумласидан:
🔹эр ва хотин 30 ёшгача бўлганлар ўртасида - 107 248 та
🔹эр ва хотин 50 ёшдан ошганлар ўртасида - 900 та
✍️Ҳудудлар кесимида:
↗️30 ёшгача бўлганлар ўртасида Самарқанд вилояти энг юқори кўрсаткични қайд этди.
↗️ 50 ёшдан ошганлар ўртасида Тошкент шаҳар энг юқори кўрсаткични қайд этди.
📝Батафсил инфографикада👆

#Нуқтаи_назар
Ахборот хизматида фаолиятимни бошлаётганимда " ишни қандай ташкил этаман, қандай юритаман" деганимда, бир ҳамкасбим ток-шоуингизни ( ТВда шу йўналишда ҳам ишлагандим) ташкил этишдек гапде деганди😁
Шу соҳани ичига кириб билдимки, ТВда кўрсатув ташкил этиш нисбатан осонроқ экан (солиштирганда, яна кимга қандай)! Лекин ҳар иккиси ҳам жамоавий иш!
АХда маълум бир соҳа бўйича ахборотни, янгиликни яратувчиси, тарқатувчиси ўзимиз бўлсак, журналистикада ўша ахборотни етказувчисимиз. Манба қандай тарқатса, истеъмолчи шундай қабул қилади! Демак, масъулият ҳисса бир неча карра ошиқ!
Медиамайдонни ринг деб олсак, унда қаердан қачон зарба келиб тушишини билмаймиз. Ҳамкасб устозимиз айтганидек, КЎРИНМАС армия билан "жанг" қиламиз😁
Бугун тизимимизга ўз йўналишимиз бўйича ишга қабул бўйича суҳбат жараёнида қатнашдим (Ўзим илк бора бу соҳага қандай келганиму, суҳбат жараёнида қандай жавоб берганларимни эсладим🙃 Ҳозиргача эслаб мазза қилиб кулиб оламан,баъзи жавобларимдан)!
Бугун бу йўналишда фаолият юритувчиларга талаб ортаётгани, уларни иши фақат пресс релиз ёзиб тарқатиш эмаслигини, доимий изланишда бўлиш, вазифалар ва мажбуриятлар, масъулият чегаралари, иш услублари назариядан кўра фарқли экани, ҳар қандай кризис ҳолатдаям "ўчиб" қолмаслик , зарур бўлса 7/24 режимида онлайн бўлишимиз кераклиги давр тақозоси эканлигини эслатдик ( бу ерда келтирмаганим қанча) !
Асосийси бу ерда ташқарида кўрингандек "мазза"маслиги, у "маза"ни ўзи яратиши, уни тотиб кўрганларнинг баҳоси асосида жамоатчилик нуқтаи назари шаклланишини соҳага янги кириб келаётганлар тушунишса бўлгани.
P.S. Боиси АХ, Жамоатчилик билан алоқалар янги соҳа. Уни мактаблари энди яратилмоқда (2019 й. бошлаб).

⁉️Ҳужжатларни сохталаштириш бўйича жавобгарлик масаласи қандай?
💠Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 228-моддасига кўра, сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш ёхуд сотиш
❗️БҲМ нинг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ❗️уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд ❗️уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
▶️ Ўша ҳаракатлар: такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
💠Ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш — БҲМ нинг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
P.S. Чет тили сертификатларининг 1000 дан зиёди сохта эканлиги, бундан ташқари турли ҳужжатларни қалбакилаштириш бўйича хабарлар тарқалгач Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимига мазкур ҳолат юзасидан жавобгарлик масаласи бўйича саволлар кўплаб келиб тушмоқда. Ўйлаймизки, мазкур ҳуқуқий тушунтириш барча ОАВ вакилларига фойдали бўлади😉

⚡️Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази раҳбарига янги ўринбосар тайинланди
Адлия вазирининг буйруғи билан Саидов Шакир Камалович Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази директорининг ўқув-услубий ва илмий ишлар бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ш. Саидов 1965 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, маълумоти олий, 1991 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
У меҳнат фаолиятини 1991 йилда Сирдарё тумани Халқ депутатлари кенгашининг ҳуқуқий маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган. Адлия органларидаги меҳнат фаолиятини 1997 йилда Сирдарё тумани давлат нотариал идораси нотариус-стажёри лавозимидан бошлаб, 2000-2017 йиллар оралиғида вазирлик тизимида турли раҳбар лавозимларда, 2017-2019 йилларда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.2006 йилда "Шуҳрат" медали билан тақдирланган
Ш. Саидов шу кунга қадар Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.
У 25 йил давомида адлия органларида самарали меҳнат қилиб, олдига қўйилган вазифаларни бажаришда ўзининг илғор фикр, ташаббус ва садоқати билан катта ҳисса қўшиб келмоқда.
Тизимдаги ходимларга устоз сифатида ўз тажрибаси билан ўртоқлашиб, кўплаб шогирдларни етиштирди.
Адлия вазирлиги жамоаси Саидов Шакир Камаловични ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида омад ва зафарлар тилайди!

#Adliya_xabari #Infografika
🔊Расмий ҳужжатларга электрон апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тўлиқ ишга тушди
✅Аввал хабар берганимиздек, Адлия вазирлиги томонидан Ҳукумат қарорига (732-сон, 03.12.2021-й.) асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган расмий ҳужжатларга электрон апостиль қўйиш тизими йўлга қўйилди.
🔅 Биринчи босқичда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига доир таълим ва фан соҳасига тегишли расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматидан фойдаланишингиз мумкин эди.
❗️Эндиликда тегишли ҳудуддаги адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга;
🔹Судлардан чиқадиган расмий ҳужжатларга;
🔹Прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлардан чиқадиган расмий ҳужжатларга;
⚡️Шу билан бирга бошқа расмий ҳужжатларга Ташқи ишлар вазирлиги томонидан апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати ишга тушди.
🔸Мурожаатлар қабул қилинади:
— Давлат хизматлари марказлари;
— ЯИДХП – my.gov.uz орқали;
💰Сўровномани кўриб чиқиш учун мурожаат этувчидан БҲМнинг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
❕ ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
➡️ Сўровнома расмий ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 2 иш куни ичида (зарур ҳолларда, 10 иш куни ичида) кўриб чиқилади.
☑️ Расмий ҳужжатга электрон апостил қўйиш билан боғлиқ барча жараёнлар “E-App” ва “E-регистер” дастурларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
🔰 Шунингдек, қуйидаги ҳолларда апостиль қўйиш рад этилади:
➖ расмий ҳужжатда зарур реквизитларнинг ҳеч бўлмаганда бири мавжуд бўлмаса ёки мансабдор шахсларнинг имзолари ҳамда муҳр, штампларнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланса;
➖ расмий ҳужжатни имзолаган мансабдор шахс уни имзолаш ваколатига эга бўлмаса.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по реформированию государственной службы и мерам повышения результативности в управлении.
Facebook|Instagram|Twitter
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по реформированию государственной службы и мерам повышения результативности в управлении.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз ҳаёти учун ғоят муҳим масала - давлат хизматини ислоҳ қилиш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.
“Бугунги мавзу 30 йилдан бери кейинга сурилиб келаётган масалалар ечимига қаратилган.
Гап 35 миллион аҳолимизнинг ҳаётини енгил қиладиган, кайфиятига бевосита таъсир кўрсатадиган – давлат хизматини ислоҳ қилиш ҳамда бошқарувда натижадорлик ва сифатни ошириш ҳақида бораяпти”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.
Таъкидланганидек, бу соҳада 118 минг киши меҳнат қилмоқда. Сўнгги йилларда давлат хизматчилари халққа анча яқинлашди, “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизими йўлга қўйилди.
Ходимларга самарали ишлашлари учун муносиб шароитлар яратилди.
Натижада, давлат хизматида 40 ёшгача бўлган ходимлар улуши 61 фоизга етди (илгари 37 фоиз бўлган).
“Лекин, ҳали давлат хизмати чинакам халқни рози қиладиган тизимга айлангани йўқ”, деди Президент.
Мисол учун, ўтган йили Халқ қабулхоналарига вазирлик ва ҳокимликлар ходимларининг билимсизлиги ва масъулиятсизлиги ҳақида 25 мингта, уларнинг мулоқот маданияти етишмаслиги билан боғлиқ 7 мингта шикоят келиб тушди.
Энг кўп шикоятлар Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими вазирликлари, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари фаолияти билан боғлиқ.

Қобилиятни аниқлаш, ўқитиш, ишини яхши йўлга қўйишга ўргатадиган яхлит тизим бўлмагани учун, айрим раҳбар кадрлар берилган вазифаларни эплай олмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Мисол учун, ўтган 6 ойда билим ва кўникмалари етишмагани боис, 37 нафар туман ва шаҳар ҳокимлари алмаштирилди.
Умуман, масъул лавозимларда ўтирган раҳбарларни танлаш, тайёрлаш ва мотивация бериш йўлга қўйилмагани ижродаги оқсоқликларнинг асосий сабабларидан бири бўлмоқда.
Шу боис, маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиб, сўнгги 2 йил давомида чуқур муҳокамалар асосида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун тайёрланди.
Йиғилишда ушбу Қонун билан белгиланаётган янги тизимнинг ҳар бир идора ва ҳудуд кесимида қандай ишлаши, бу борада турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Биринчи йўналиш – давлат идораларига ишга қабул қилишнинг очиқ-ошкора тизими жорий этилади.
Сўровларда иштирок этган 50 минг аҳолининг 19 минг нафари (ёки 38 фоизи) давлат тизимига ишга киришда шаффофликни ошириш лозим, деган фикрни билдирган.
Шу муносабат билан йил якунигача:
- барча вакант лавозимлар очиқ ягона электрон платформага жойлаштирилади;
- бўш лавозимга танловда иштирок этиш учун ҳозирги кунда талаб этилаётган 16 та ҳужжат сўралмайди, барча жараёнлар электрон шаклга ўтказилади;
- очиқ танлов орқали номзоднинг билими, тажрибаси ва салоҳияти аниқланади.

Президент давлат идораларида “маҳалладан – республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстириш тизими жорий қилинишини таъкидлади.
“Биз давлат хизматини маҳаллага тушириш бўйича катта ислоҳотларни бошладик. Ҳар бир маҳаллада – раис, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлардан иборат яхлит тизим яратилди.
Бундан буён, раҳбарлик лавозимларига номзодлар маҳаллада одамлар билан ишлаган, уларнинг муаммосини ўз кўзи билан кўриб, ҳал қилган кадрлар орасидан танлаб олинади”, деди давлатимиз раҳбари.
Шунинг учун, 1 ноябрдан:
- эски намунадаги “объективка”дан воз кечилиб, илғор IT-технологиялар асосида ходимнинг малакаси ва салоҳияти, эришган натижаларини баҳолайдиган тизимга ўтилади;
- ходимни баҳолашда қайси олийгоҳни битиргани ёки қаерда ишлагани эмас, қандай билим-тажрибага эгалиги ва кўрсатган натижалари асосий мезон бўлиши шарт.
"Оддий қилиб айтганда, раҳбарликка таcодифан келиб қолишнинг олди олинади", деди Президент.

Навбатдаги йўналиш – барча вазирликлар иш услубини ўзгартириб, одамларга хизмат сифатини ошириши керак.
Бу борада лицензия бериш, олийгоҳларга ҳужжат топшириш, кадастр ҳужжати, туғилганлик гувоҳномаси ва хорижга чиқиш паспортини олиш, тўлов тизимлари бўйича аҳолига қулайликлар яратилди.
Лекин, ҳали кўп соҳаларда қулайликлар яратиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Жумладан, субсидиялар учун аҳоли ва тадбиркорлар ўртача 10 та вазирлик ва идорадан хулоса олиши керак. Электр тармоқларига уланишда ҳам ортиқча харажат ва бюрократия кўп. Тиббиётда қайси хизмат бепул ёки пулли бўлиши, давлатдан бериладиган дориларнинг ҳисоб-китоби ва эгасига етиб бориши, кўп туманларда ҳали ечимини топгани йўқ. Қурилиш, транспорт, коммунал хўжалиги, стандарт, карантин идораларида ҳам аҳоли ва тадбиркорларнинг иши битиши қийин бўлган жараёнлар жуда кўплиги кўрсатиб ўтилди.
Шунинг учун, Бош вазир олдига бир ой муддатда:
- ҳар бир вазирлик ва ҳокимликда аҳоли ва тадбиркорларга хизмат кўрсатиш жараёнларини тушунарли ва қулай шаклга келтириш;
- ортиқча харажатлар ва ҳужжатларни қисқартириш;
- аҳолига тез ва сифатли хизмат кўрсатадиган шароитларни яратиш бўйича “йўл харитаси” ижросини таъминлаш вазифаси қўйилди.
Бунда бирдан-бир мезон – одамлар розилигига эришиш экани қайд этилди.
Маҳаллада боғча, мактаб, йўл қуриш, сув ва электр тармоқларини тортиб келиш ишларида аҳоли фаол иштирок этадиган тизимлар яратилди.
“Очиқ бюджет” доирасида ўтган 6 ойда аҳоли талабига мос 2 мингдан зиёд ана шундай лойиҳалар бошланди. Уларга 1,1 триллион сўм йўналтирилди. Кейинги олти ойда бундай лойиҳалар учун яна 1 триллион сўм ажратиш мўлжалланган.
Энг муҳими, одамлар бундай лойиҳаларга ўзларини дахлдор билиб, бунёд қилинган инфратузилмадан асраб-авайлаб фойдаланаяпти, деди Президент.
Мутасаддиларга аҳоли билан бамаслаҳат қилинадиган лойиҳалар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар киритиш топширилди.

Адлия вазирлиги матбуот хизмати томонидан жойлардаги ОАВлар билан очиқ мулоқотларга старт берилди
Дастлабки учрашув Сирдарё вилоятида бўлиб ўтди. У ерда фаолият юритаётган босма ва электрон ОАВ вакиллари, давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизмати вакиллари ва блогерлар билан очиқ мулоқот ўтказдик.
Йўлга чиққан пайтда озгина ҳадик бор эди.Аудиторияга киргач эса бу безовталик тарқади. Сал кам 2 соат суҳбат қурдик.Адлия фаолиятидаги ислоҳотлар,ўзгаришлар, жамоатчилик билан алоқаларни ўрнатишдаги муҳим жиҳатлар, қонун ижодкорлиги, коррупцияга қарши курашиш ,ҳуқуқий электрон платформалар, хуллас барча барчаси ҳақида тақдимот ўтказилди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи жорий йилнинг биринчи ярим йиллик натижалари бўйича батафсил маълумот берди.
Кейин эса ''жанг'' бўлди.Савол жавоблар қизғин бўлди.ННТ,ФҲДЁ ,ДХМ ,ҳоким қарорлари экспертизаси ва мониторинги натижалари, юридик таълим, лойиҳаларни жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши каби масалалар бўйича саволларга жавоб бердик.
Қизғин мулоқотдан сўнг эса Адлия томонидан ОАВ вакиллари учун тайёрланиб, чоп этилган “Рақамлаштириш даврида медиа ва фейк хабарлар: ҳуқуқий ва аҳлоқий омиллар” номли қўлланма тақдимоти ҳам ўтказилди.
Фурсатдан фойдаланиб ОАВ қонунчилиги, расмий ва ҳуқуқий манбалар билан ишлаш,фейк хабарларни ажратиш, инсон шаъни ва қадр қиммат,шахсга доир маълумотларни ёритишда эътибор қаратиш керак бўлган жиҳатлар бўйича ҳам тавсиялар берилди .
Фойдали мулоқот бўлди десам адашмайман. Уларни қизиқтирган масалалар очиқ қолмади.
Учрашув давомида вилоят адлия бошқармасида журналист ва блогерлар,жамоатчилик вакилларидан иборат Экспертлар кенгаши ташкил этиладиган бўлди ҳудди Адлия вазирлигидаги каби. Бу эса Адлия журналистлар клуби сафдошлари кенгайишида , соҳадаги ислоҳотларни манзилли етказишда самара беради.
Кунимиз унумли бўлди.Кейинги постимда ўтказилган пресс тур ва сал кам Тожикистон чегарасидаги Ховособод қишлоғидагилар ўтказилган мулоқот ҳақида батафсил тўхталаман...😉