Sevara Urinbayeva
2.55K subscribers
9.87K photos
1.15K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Diqqat_muhim

Ҳурматли фуқаролар!

Адлия вазирлигининг Давлат хизматлари бўйича 1148 – “Ишонч телефони” фаолиятида вақтинча носозликлар кузатилмоқда.

Ҳозирда тегишли мутахасислар томонидан ушбу муаммони бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Муаммолар бартараф этилиши билан бу ҳақида маълум қиламиз.
Adliya vazirligi notariuslarga ham nikohni ro‘yxatdan o‘tkazish huquqini berish tashabbusi bilan chiqishni rejalashtirmoqda. Adliya vaziri Ruslanbek Davletovning ishontirishicha, «notariuslar ikki tomonning xohish-irodasini tasdiqlab, shahodatlay oladi».

https://www.gazeta.uz/oz/2022/07/20/notaries/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Kanalga obuna bo‘ling
👉 @gazetauz_ozb
#Adliya_xabari

Бугун, 20 июль куни Адлия вазирлигида “Жамоатчилик билан ишлашнинг эътиборли жиҳатлари” мавзусида онлайн давра суҳбати ташкил этилади.

Суҳбатда Адлия органлари ва муассасаларида ҳуқуқий тарғибот ва жамоатчилик билан алоқалар учун масъул ходимлари, адлия бўлимлари вакиллари иштирок этишди.

Унда ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқлар билан ишлаш, расмий веб-сайт ва саҳифалар юритишнинг масъулияти шунингдек, ёзма, видео ва аудио контентлар яратишда эътибор бериладиган жиҳатлар шунингдек, ўтказилаётган тарғибот тадбирларининг сифати тўғрисида сўз борди.

Хусусан, қисқа давр ичида маҳаллий ОАВ, шу жумладан ТВ ва радио каналлари билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган, янги лойиҳаларга старт берилганлиги ва бошқа ютуқлар ҳақида айтилди.

Шу билан бирга, йўл қўйилаётган камчиликларга ҳам тўхталиб, айрим ҳудудий адлия бошқармалари томонидан расмий веб-сайтлар юритилиши ва маълумотлар қўйилиши юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган суҳбатда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди ва ўз таклифларини билдиришди.
#Adliya_xabari

"Ҳукумат соати"да адлия вазири томонидан шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш тизимининг янада ривожланишига салбий таъсир кўрсатаётган муаммолар мавжудлиги айтиб ўтилиб, ушбу муаммоларни бартараф этиш ва келгусидаги соҳани ривожлантириш бўйича устувор вазифалар ҳақида ҳам тўхталди.

Хусусан:

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 24 июлдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонда белгиланган 2022-2023 йилларда Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали жорий этилиши белгиланган 87 та хизматларни босқичма-босқич тўлиқ жорий этилиши;

“Лицензия” ахборот тизими орқали кўрсатиладиган хизматлар сони жорий йил якунига қадар 100 тага, хизмат кўрсатиш 38 мингтага етказилиши;

Марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари қамрови кўпайтирилиши;

Электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари улуши ошириб борилади ва келгуси 5 йилда камида 60 фоизга етказилиши;

Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар сони жорий йилда 200 тага, 2026 йил якунига қадар 300 тага етказилиши;

Мобил илова орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сони кўпайтирилиб, келгуси 5 йилда камида 200 тага етказилиши;

Давлат хизматларини экстерриториал тамойил асосида кўрсатишни кенгайтириш юзасидан қонунчилик ҳужжатларини таҳлил қилиниши;

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишда ҳар бир шахс учун ягона далолатнома юритилиши йўлга қўйилиши;

Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда инклюзив муҳитни яратиш чоралари кўрилиши;

Фуқароларда ёшга доир пенсияни олиш ҳуқуқи пайдо бўлган вақтдан бошлаб уларнинг алоҳида мурожаатларисиз пенсия тайинлаш механизмларини жорий этиш каби чоралар кўрилиши таъкидланди.
#Mutahassis_sharhi

Қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларнинг жиддий оқибатлари

бугунги кунда республикада тотализатор ва букмекерлик фаолиятини амалга ошириш ва албатта, бундай хизматларни реклама қилиш ноқонуний ҳисобланади. Бу борада 2021 йилда ўтказилган 1 105 та ўрганишларда 102 та ҳолатда бундай ноқонуний хизматлар рекламаси аниқланган. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда 30 дан ортиқ тотализатор ва букмекерлик рекламасини ноқонуний равишда юритувчи сайтларга кириш чеклаб қўйилди.

Бинобарин, мамлакатимизда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ҳамда ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддасида жиноят сифатида белгилаб қўйилган. Қолаверса, бундай ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этиш, шунингдек, вояга етмаган шахсни қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда иштирок этишга жалб қилиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 191-моддасида маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида эътироф этилган.

Жумладан, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш, шу жумладан, ана шундай ўйинлар учун қиморхоналар ташкил этиш ёки уларни сақлаш етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Вояга етмаган шахсни қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга жалб қилиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд тўрт ойгача қамоқ билан жазоланади.

Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ёки ўтказиш учун телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан, интернет жаҳон ахборот тармоғи провайдерлари томонидан хизматлар кўрсатиш, тегишли дастурий таъминотдан нусха кўпайтириш, тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади».

Бу борада хориж тажрибасига эътибор қаратадиган бўлсак, Германияда қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар билан боғлиқ жиноятлар Жиноят кодексининг «Ғаразли жиноятлар» бўлимидан жой олган ҳамда қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда иштирок этган шахс учун белгиланган жазо эса 6 ойгача этиб белгиланган.

Батафсил
#Infografika

Қонунчиликда мурожаатларни йўллаш бўйича нималар дейилганди?
Forwarded from Xushnudbek.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазири: «Мурожаатсиз пенсия тайинлаш тизимини жорий қилмоқчимиз»

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Ҳукумат соатида” Адлия вазири Русланбек Давлетов Молия вазирлиги билан биргаликда ёшга доир пенсияни мурожаатсиз тайинлаш тизими яратилаётганини маълум қилди.

Яъни фуқаро узоқ йил меҳнат қилиб, пенсия ёшига етганда давлат автоматик унга пенсия тайинлаши керак. Фуқаронинг ўзи ариза бериб, бир дунё ҳужжат тўплаб, ҳақлигини исботлайман, деб сарсон бўлиб юрмаслиги керак.

«Ҳар қандай ноаниқликлар пенсия олувчининг фойдасига талқин қилиниши керак», — деди вазир.

Ушбу тизим тахминан бир йил ичида ишга тушади.

Шунингдек, Давлетов ўз нутқида никоҳни қайд этиш ваколатини нафақат ФҲДЁ, балки нотариусларга ҳам бериш режалаштирилаётганини маълум қилди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Права"ни янгисига алмаштиришни онлайн қилиш режалаштирилмоқда — Адлия вазири

Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг айтишича, ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгиларига алмаштириш жараёнини электрон тизимга ўтказиш режалаштирилмоқда. Асосий муаммо имзо қўйиш билан боғлиқ бўлиб, шуни бекор қилиш устида ишланмоқда.

“Агар янги тартиб жорий қилинса, давлат хизматлари марказига келиш шарт бўлмайди. Кеманглар ҳам деймиз, қабул ҳам қилмаймиз, фақат электрон равишда қабул қиламиз. Тайёр гувоҳномани эса почта орқали бериб юборамиз”, - дейди вазир.
#ЭЪЛОН

Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси

Жорий йилнинг 22 июль куни соат 16:00 да Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси ўтказилади.

Мажлис кун тартибида 2022 йил биринчи ярим йиллигида адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифаларни муҳокама қилиш белгиланган.

Ҳайъат мажлисида вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинма раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Aдлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари раҳбарлари ва масъул ходимлари, адлия муассасалари раҳбарлари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари ва масъул ходимлари иштирок этади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фойдали_манба

‼️ Ушбу видеоролик орқали “Gender-madad” ҳуқуқий маслаҳатчи платформасидан фойдаланиб, мурожаатларни йўллаш тартиби билан танишинг!
#Adliya_aralashgach

⚡️Тадбиркорга 3 миллиард 622 миллион сўмдан ортиқ компенсация пули ундирилиши белгиланди

Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари учун қулай шароитлар яратилиб, қонунчиликда ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шундай бўлсада, тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятида айрим муаммоларга дуч келаётганини кўришимиз мумкин. Уларнинг бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тиклаш юзасидан Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган вақти мобайнида 215 нафар тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари кўриб чиқилиб, тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий кўмак берилиши, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, Тошкент вилоят адлия бошқармасига Т.Раҳимжонов мурожаат қилиб, бузилган савдо дўкони учун компенсация тўловларини ундириб беришда амалий ёрдам кўрсатишни сўраган.

Маълум бўлишича, Зангиота туман ҳокимининг 2019 йил 10 июндаги 3699-сонли қарорига асосан Т.Раҳимжановга тегишли савдо дўкони бузилган бўлиб, бироқ бузилган дўкон учун компенсация пули тўланмаган.
Тадбиркорлик субъекти бир неча бор Зангиота туман ҳокимлигига бузилган дўкони учун компенсация пулларини тўлаб берилишини сўраб мурожаат қилган, бироқ ҳокимлик томонидан компенсация пуллари тўланмасдан келинган.

Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан Т.Раҳимжановнинг мурожаати тўлиқ ўрганиб чиқилиб, унинг бузилган дўкони учун Зангиота туман ҳокимлигидан компенсация пулларини ундириш ҳақида Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Суднинг 2022 йил 6 апрелдаги ҳал қилув қарори билан Тошкент вилоят адлия бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилиб, тадбиркор Т.Раҳимжанов фойдасига 3 млрд. 622 млн. 297 минг 653 сўм миқдоридаги компенсация пули ундирилиши белгиланди.
#Адлия_онлайн

Навбатдаги ҳайъат мажлисида 6 ойлик фаолият сарҳисоб қилинмоқда

Айни дамда Адлия вазирлигида навбатдаги ҳайъат мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Мажлисда вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинма раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари раҳбарлари, адлия муассасалари раҳбарлари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари ва масъул ходимлари иштирок этди.

Ҳайъат мажлисида адлия органлари ва муассасалари томонидан 2022 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳақида гапирилди.

Таъкидланганидек, Адлия вазирлиги ташаббуси билан 126 та (2021 йил 1-ярим йилликда 81 та), шу жумладан 25 та қонун, 26 та Президент ҳужжатлари, 45 та Ҳукумат ҳужжатлари, 30 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилган.

1094 та қонун ҳужжатлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган.

123 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилган.

Келиб тушган жами 77 504 та мурожаатларнинг 65 721 та, яъни 84,8 фоизи қонуний ҳал этилган.

Қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича 27 557 та тақдимнома киритилди, 5 485 нафар шахслар маъмурий, 14 775 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 300 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Судларга 192,6 млрд.сўмлик 15 998 та даъволар киритилиб, 177,2 млрд. сўмлик 15 768 та даъволар қаноатлантирилган.

Ҳуқуқий онгини ошириш бўйича 272 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилган.
5,5 млн.дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган.

Мажлис давом этмоқда ...