Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
“Фурсатдан фойдаланиб, мен Ўзбекистонни ўз она Ватани деб биладиган барча ватандошларимизга, муҳтарам отахон ва онахонларимизга, қадрли ака-ука ва опа-сингилларимизга, азиз фарзандларимизга мурожаат қилиб айтмоқчиман.
Ҳеч кимга сир эмас, ҳозирги вақтда дунёнинг турли минтақаларида ўзаро шафқатсиз рақобат, миллатлараро ва динлараро зиддиятлар, сепаратизм, миллатчилик, радикализм каби таҳдидлар тобора кучайиб бормоқда.
Ана шундай таҳликали вазиятда мамлакатимизда яшаётган турли миллат ва динга мансуб инсонлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, гўзал диёримизда барқарор ва бардавом тараққиётни таъминлаш, халқимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини, унинг эртанги кунга бўлган ишончини ошириш барчамизнинг, аввало, раҳбар ва мутасаддиларнинг нафақат вазифаси, балки муқаддас инсоний бурчидир.
Биз фақат мана шу йўл билан бугунги куннинг барча таҳдид ва хавф-хатарларига муносиб жавоб беришимиз, турли бузғунчи ғояларга қарши жамиятимизда, аввало, ёшларимиз қалбида мустаҳкам иммунитет яратишимиз, халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан танланган демократик ислоҳотлар йўлидан ортга қайтмасдан янада самарали натижаларга эришишимиз мумкин.
Азиз юртдошлар!
Барчамиз учун Ватан битта. Бизни ягона, улуғ бир мақсад бирлаштиради. У ҳам бўлса, юртимиз тинчлиги, Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигидир.
Биз Янги Ўзбекистон ва Янги Қорақалпоғистонни барчамиз биргаликда албатта барпо этамиз.
Ўз ҳаёти давомида тарихнинг кўп-кўп машаққатли синовларини мардона енгиб ўтган азму шижоатли, олижаноб халқимиз ўз олдига қўйган мана шундай буюк мақсадларга албатта эришади, деб ишонаман", деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.
Facebook|Instagram|Twitter

#Биласизми
☑️ Фавқулодда ҳолат тартибининг талабларини бузиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1,5 млн сўмдан 3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#daydjest
Adliya vazirligi faoliyatining haftalik daydjesti
27-iyun
▪️ Adliya vazirligi O‘zbekistonda hududlarning yillik biznes reytingini e'lon qildi.
▪️ Respublika bo‘ylab kontrafakt mahsulotlarga qarshi kuzatuv tadbirlari boshlandi.
28-iyun
▪️ Adliya vazirligi qoshidagi “Adolat” milliy huquqiy axborot markazi tomonidan nashr etilgan "Yoshlar uchun yuridik ensiklopediya” kitobi “Bolalar va yoshlar uchun eng yaxshi kitob” tanlovida taqdirlandi.
▪️ Tadbirkorlik kodeksi loyihasini hududlarda tadbirkorlar bilan muhokama qilish davom etmoqda. Xususan, Andijon, Farg‘ona va Namangan viloyatlari adliya boshqarmalarida tadbirkorlar bilan davra suhbati o‘tkazildi.
29-iyun
▪️ “Yuridik klinika” ko‘rsatuvining “Oliy ta'limga qabul va imtiyozlar” mavzusiga bag‘ishlangan soni jonli efirga uzatildi.
▪️ “O‘zbekistonda ishbilarmonlik muhitini rivojlantirishga kompleks yondashuv: biznesning huquqlarini himoya qilish mexanizmlari va davlat nazoratini isloh qilish” mavzusidagi forum bo‘lib o‘tdi.
▪️ Adliya vaziri Ruslanbek Davletov boshchiligidagi delegasiya X Sankt-Peterburg xalqaro yuridik anjumanida ishtirok etdi.
30-iyun
▪️ Adliya vaziri Ruslanbek Davletov MDH ishtirokchi davlatlari adliya vazirlari Kengashining o‘n oltinchi majlisida qatnashdi.
▪️ Adliya vaziri oʻrinbosari T.Abdusattarov Qashqadaryo viloyatida boʻlib, intellektual mulk masalalari yuzasidan viloyatdagi korxonalar faoliyatini o‘rgandi.
▪️ Adliya vazirligidan tomonidan so‘z erkinligi va shaxsiy hayot daxlsizligiga doir qo‘llanma chop etildi.
▪️ Adliya vazirligi tizimida kadrlar bilan ishlash sohasidagi ayrim jarayonlar reinjiniring qilindi.
1-iyul
▪️ Adliya vazirligi xodimlari o‘rtasida Konstitutsiyaviy islohotlar muhokamasi bo‘lib o‘tdi.
▪️ Adliya vazirligi jurnalist va blogerlar uchun maxsus trening tashkil etdi.
▪️ Adliya vazirligi xodimlaridan iborat delegatsiya tomonidan Qozog‘iston Respublikasida aholiga davlat xizmatlarini ko‘rsatish jarayonida jismoniy shaxslarni identifikatsiyalashda Mobil-ID tizimidan foydalanish tajribasi o‘rganildi.
▪️ Xususiy notarial faoliyat bilan shug‘ullanish huquqini berish bo‘yicha malaka imtihoni o‘tkazildi.
@adliyangiliklari

⚡️Ахборот майдонида хабарлар оқими кучайгани сари ишончли ва тўғри манбаларни аниқлаш долзарблашмоқда
Ахборот майдонида хабарлар оқими кучайгани сари ишончли ва тўғри манбаларни аниқлаш долзарблашмоқда. Сир эмас, одамлар баъзан ёлғон хабарларга ҳам дуч келади. Шундай вазиятларда “фейк” экан, деган сўзлар қулоққа чалинади.
Хўш, аслида бу нимани англатади? Фейк (инг. fake) – сохта, қалбаки деган маъноларни англатади. Бундай маълумотларга ҳақиқатга жуда ўхшаб кетадиган ёлғон хабарлар, махсус дастурлар орқали ўзгартирилган фотосуратлар, монтаж қилинган видеороликлар, ижтимоий тармоқларда бошқа шахслар (одатда, машҳур инсонлар) номидан очилган “ёлғон аккаунтлар” мисол бўла олади.
Фейк хабарларни “сариқ” матбуот ва сиёсий пропаганда билан умумлаштириб турувчи қатор хусусиятлар бор. Шунга қарамай уларни бадиий тўқималар ёки “сариқ” матбуотда тарқатиладиган миш-мишлардан фарқлаш лозим.
“Сариқ” матбуотдаги миш-мишлар асосан омманинг вақтини чоғ қилиш, у ёки бу шахсга эътибор тортиш (мисол учун, машҳур шахснинг уйига ўғри тушганлиги тўғрисидаги сарлавҳа остида босилган мақола) учун тарқатилади ва унинг ижтимоий зарари катта бўлмайди. Фейклар эса жиддий ижтимоий-сиёсий мақсадларни ёки молиявий манфаатни кўзлаб тарқатиладиган ёлғон хабарлардир.
Глобаллашув жараёнининг тезлашиши, интернет орқали чексиз имкониятларнинг пайдо бўлиши, оммабоп ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланилиши натижасида ёлғон хабарларнинг тарқалиши ва зарар етказиши хавфи ҳам ошиб бормоқда. Шу сабабли ҳозирги кунда бутун дунёда фейкларга қарши курашни кучайтириш, бунинг учун, аввало, ҳуқуқий базани мукаммаллаштириш, фейкларга қарши қонун билан курашишга уриниш тенденцияси кузатилмоқда.
Батафсил

Forwarded from Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
#Эълон
☝️ 2022 йил 4 июль куни соат 10-00да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унда депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси билан боғлиқ масала кўриб чиқилади. Ялпи мажлис Қонунчилик палатасининг YouTube'даги расмий канали орқали жонли эфирга узатилади.
Facebook | Telegram | YouTube| Instagram

Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
✅ Фавқулодда ҳолат бу жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига нисбатан айрим чекловлар белгилайдиган ва уларнинг зиммасига қўшимча мажбуриятлар юклайдиган, Конституцияга мувофиқ Республиканинг бутун ҳудудида ёки айрим жойларида вақтинча жорий қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлар, мансабдор шахсларнинг алоҳида ҳуқуқий режими ҳисобланади.
☑️ Комендантлик соати – сутканинг тақиқ белгиланган вақти. Бу вақтда махсус берилган рухсатномаларсиз ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз кўчаларда ҳамда бошқа жамоат жойларида ёхуд турар жойдан ташқарида бўлиш тақиқланади.

🔰 Қонунчиликка кўра:
➖фавқулодда ҳолат эълон қилинган жойларда миш-мишлар тарқатиш;
➖ҳуқуқ-тартиботни бузишга ундовчи ёки миллий адоватни авж олдирувчи бошқа ҳаракатлар;
➖фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг ўз қонуний ҳуқуқлари ва бурчларини амалга оширишларига фаол тўсқинлик қилиш;
➖ички ишлар органлари ходимининг, ҳарбий хизматчи ёки жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажараётган бошқа шахсларнинг қонуний фармойиши ёки талабига қасддан бўйсунмаслик;
➖жамоат тартибини ва фуқаролар осойишталигини бузадиган бошқа шунга ўхшаш ҳаракатлар ёки маъмурий назорат қоидаларини бузиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1,5 млн сўмдан 3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 30 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Forwarded from Odiljon Tojiyev
#Менинг_Конституциям #Муҳокама
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Унда депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси билан боғлиқ масалани кўриб чиқилди.
Йиғилишда конституциявий ислоҳотлар билан боғлиқ иккита муҳим масала кўриб чиқилди.
Мажлисда сўзга чиққанлар таъкидлаганидек, Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳаза билдиришда фуқароларнинг фаоллиги ортиб бораётганлиги, келиб тушаётган таклифлар сони тобора ошаётганлиги умумхалқ муҳокамаси муддатини узайтириш заруратини юзага келтирмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Қонунчилик палатаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасининг муддатини 2022 йил 15 июлгача узайтириш мақсадга мувофиқ деб топилди.
Депутатлар Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувда билдирилган таклифларни инобатга олиш зарур деб топдилар.
Яъни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилиб, амалдаги нормаларни сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ кўрилди.
Одилжон Тожиев,
Конституциявий комиссия Матбуот котиби

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Қорақалпоғистон Республикасидаги тартибсизликларда қатнашганликда гумонланиб, 516 киши қўлга олинди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров маълум қилди:
〰️〰️〰️
🏥 1-2 июль кунлари оммавий тартибсизликлар натижасида 243 нафар фуқаро турли жароҳатлар билан шифохоналарга мурожаат қилган, уларнинг 149 нафарига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, муолажаларни уйида давом эттиришга рухсат берилган.
🛏 Ҳозирда касалхоналарда жами 94 нафар бемор даволанмоқда ва оғир аҳволда бўлганлари бор, шу жумладан жароҳатланганлар орасида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳам бор.
🛡 Фавқулодда ҳолат эьлон қилингандан сўнг, 3 июлдан 4 июлга ўтар кечаси комендантлик тартибини бузгани учун 110 нафар фуқаро кўчаларда бемақсад юргани учун ушланиб, ички ишлар идораларига топширилган. 12 та автотранспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди.
📌 Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров маълум қилди:
〰️〰️〰️
🏥 1-2 июль кунлари оммавий тартибсизликлар натижасида 243 нафар фуқаро турли жароҳатлар билан шифохоналарга мурожаат қилган, уларнинг 149 нафарига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, муолажаларни уйида давом эттиришга рухсат берилган.
🛏 Ҳозирда касалхоналарда жами 94 нафар бемор даволанмоқда ва оғир аҳволда бўлганлари бор, шу жумладан жароҳатланганлар орасида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳам бор.
🛡 Фавқулодда ҳолат эьлон қилингандан сўнг, 3 июлдан 4 июлга ўтар кечаси комендантлик тартибини бузгани учун 110 нафар фуқаро кўчаларда бемақсад юргани учун ушланиб, ички ишлар идораларига топширилган. 12 та автотранспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди.
📌 Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 Бош прокуратура оммавий тартибсизликлар тафсилотларини очиқлади
АОКАда Бош прокуратура бўлим прокурори Аброр Маматов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда жорий йилнинг 1 июль куни Қорақалпоғистон Республикасида юз берган оммавий тартибсизликлар оқибатлари ҳақида маълумот берилди.
2022 йил 2 июль куни соат 14:45 да Нукус туманидан тахминан 300 нафар шахс Нукус шаҳар томон ҳаракатланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, Нукус шаҳридаги блок постда хизмат олиб бораётган 50 нафар Миллий Гвардия ходимининг махсус воситаларини (рация, дубинка, каска, шовқинли граната, ҳимоя қалқони) қўлга киритган.
Шу куни Хўжайли туманидаги ҳарбий постга номаълум шахслар томонидан хужум уюштирилиб, қурол яроқ тортиб олинган.
“Нукус халқаро аэропорти”га, Нукус шаҳридаги маъмурий қамоққа олинган шахслар сақланувчи Реабилитация марказига Нукус шаҳар ИИБ биносига ҳужумлар уюштирилган.
Оммавий тартибсизликлар давомида Нукус шаҳридаги «Las Vegas» кафеси ёнида давлат рақами 40 L 340 QA бўлган MAN русумли юк транспорт воситаси, «Эски шаҳар»даги марказий масжид олдида давлат рақами 01 267 UFA бўлган «КамАЗ» русумли юк транспорт воситаси, Шуманай туманидаги «Исмоилов Жаббор-берген» фермер хўжалигига тегишли бўлган вагон ёқиб юборилган.
Нукус шаҳар Спорт комплекси ёнидаги «Дўстлик» канали кўпригига, Нукус шаҳридаги кўплаб бино-иншоотлар ва йўл тўсиқларига ҳам кўплаб талофотлар етказилган.

#Mutaxassis_sharhi
Ўлим жазоси жиноятчиликнинг камайишига қанчалик таъсир кўрсатади?
Хабарингиз бор, бир неча кун муқаддам “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳада асосий қонуннинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритиш ҳамда 16 та нормани ўз ичига олган 6 та янги модда (прим-моддалар) қўшиш таклиф этилмоқда.
Лойиҳа жамотчилик томонидан муҳокамаси 25 июнь – 15 июль кунлари муҳокама қилиниши учун “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари ҳамда “Менинг конституциям” порталига жойлаштирилди. Қайд этиб ўтиш керакки, фуқаролар томонидан Конституциявий комиссияга жами 62 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушган.
Давлат раҳбарининг 20 июндаги маърузаси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси эълон қилингач, ижтимоий тармоқлар орқали муҳокамалар янада кучайди. Қизғин муҳокамаларга сабаб бўлаётган мазулардан бири бу – Конституциянинг 24-моддасига “Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланади” деган қоида киритилаётганлиги бўлди.
Кимдир “бу шундоқ ҳам жиноят қонунчилигидан чиқариб ташланган жазо тури, у амалда мавжуд эмас, бинобарин, уни Конституцияга киритишнинг кераги ҳам йўқ” деса, тармоқнинг бошқа фойдаланувчилари “ўлим жазосини Конституциясида таъқиқлашга шошилмаслик керак. Ўша “инсонпарвар” Ғарб давлатларида ҳам ўлим жазоси амалда кам қўлланилсада ҳали ҳам бекор қилингани йўқ,. Ўлим жазосининг асосий мақсади бу яшаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш эмас, балки қўрқитиш, тийиб туриш, оғир жиноятларни олдини олишда кўринади. Бу жазо турида жамиятпарварлик, мазлумга адолат бор, аслида” дея ўлим жазосининг тикланишига симпатиясини билдирмоқда.
Ҳўш, давлатлардаги ўлим жазоси ва жиноятчиликнинг паст даражаси ўзаро боғлиқми?

Даракчи
Ўлим жазоси жиноятчиликнинг камайишига қанчалик таъсир кўрсатади?
Хабарингиз бор, бир неча кун муқаддам “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва...
Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
❗️ DIQQAT, EʼLON!
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi integratsiya platformasi tizimida profilaktika ishlari olib borilmoqda.
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat personallashtirish markazi integratsiya platformasi tizimida profilaktika ishlari amalga oshirilishi munosabati bilan, O‘zbekiston Respublikasi hududida vaqtincha yoki doimiy yashayotgan chet el fuqarolari va fuqaroligi bo‘lmagan shaxslar, chet elda doimiy yashaydigan chet el fuqarolari va fuqaroligi bo‘lmagan shaxslarga, shuningdek, O‘zbekiston Respublikasi hududida vaqtincha bo‘lib turgan yoki o‘z faoliyatini ishonchli vakili orqali amalga oshirayotgan chet el fuqarolariga Shaxsiy identifikatsiya raqamini berish davlat xizmatidan foydalanish imkoni vaqtinchalik mavjud emas.
Texnik-profilaktik tadbirlar yakunlangani haqida qoʻshimcha xabar beriladi.
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat

#Bu_qiziq
🎉АҚШлик Маршалл ва Эбру никоҳдан ўтиш учун нега Регистонни танлашди?
Жорий йилнинг 4 июль куни Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида АҚШ фуқаролари Маршалл Маер ва Эбру Саннинг никоҳ маросими бўлиб ўтди.
Уларнинг никоҳи Самарқанд шаҳар Никоҳ уйи томонидан тантанали қайд этилди.
Бугунги кунда адлия тизимида бир қатор ислоҳотлар амалиётга татбиқ этилмоқда. Жумладан, ФҲДЁ соҳасида амалга оширилаётган ишлар ана шу ислоҳотлар самарасидир. Масалан, хизмат кўрсатиш тизимининг соддалаштирилгани - биргина экстерриториал тамойили, композит хизматлар, ФҲДЁ архив ҳужжатларининг рақамлашуви фуқароларга қулайлик туғдирмоқда.
Бу эса мамлакатимизга ташриф буюраётган хорижликлар учун ҳам кенг имкониятлар очмоқда.
Яна бир масала, Самарқанд нафақат ўзининг боқий ва бетакрор тарихий мажмуалари, балки мазали таомлари билан ҳам дунёга машҳур. Аслини олганда мазкур жуфтликни Самарқандда бирлаштирган ҳам шу.
Маршалл ва Эбру ўзбек миллий таомларини жуда яхши кўришади. Буни қарангки, уларнинг муҳаббат тарихи ҳам ўзбек таомларидан бошланган. Қандай дейсизми, кунларнинг бирида Эбру Маршалдан велосипедда келишни сўрайди. Улар йўл бўйлаб суҳбатлашишади ва Эбру Маршаллни "Brighton - Beach" даги ўзининг севимли ўзбек ресторани ҳисобланган "Nargis Café" сига таклиф қилади. Буни қарангки, Маршалл ҳам ўша ўзбек ресторанининг мухлиси эди.
Энг муҳими, бу ўзига хос учрашув 4 июль санасида бўлиб ўтган. Шу боис ҳам жуфтлик ҳаётидаги ушбу муҳим кунни айнан ушбу сана ва айнан Самарқандда нишонлашга қарор қилишди.
Сўнгги икки йил ичида иккаласи ҳам янги истиқболли иш топишди. Улар ҳатто Туркияда зайтун боғини сотиб олишди ва шу йилнинг сентябрь ойида тўй қилмоқчи.
Бўлиб ўтадиган катта тўйида меҳмонларга ўзларининг зайтун мойларини беришни режалаштиришган.
Тўй маросимининг ўтказилиш жойи ҳақида савол туғилганда, ёшлар узоқ вақт ўйлаб ўтиришмади. Ахир, бир неча йил олдин Самарқандда бўлган Маршалл шаҳар тарихи ва меъморчилигига ошиқ бўлган. Шу сабаб ҳам улар Регистонни танлашди. Уларнинг наздида Самарқанд абадийликни акс эттирадиган мўъжизакор жойдир.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

#Adliya_xabari
⚡️Ўзбекистон Республикаси адлия вазири дин ва эътиқод эркинлиги бўйича конференцияда иштирок этмоқда
Жорий йилнинг 5-6 июль кунлари Лондон шаҳрида дин (эътиқод) эркинлигига бағишланган Халқаро вазирлар конференцияси бўлиб ўтмоқда.
Конференцияда дунёнинг 100 дан зиёд давлатлари вакиллари билан бир қаторда адлия вазири Р. Давлетов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.
Конференция доирасида адлия вазири мамлакатамизда виждон эркинлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Республикада 16 конфессияга тааллуқли диний ташкилотларнинг эркин фаолият юритиши учун яратилган шарт-шароитлар, шунингдек 130 дан зиёд миллат вакилларининг тинч-тотув яшашини кафолатлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар келгусида ҳам давом эттирилиши, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш алоҳида устувор йўналиш эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, Р. Давлетов ўз нутқида конференция иштирокчиларига минтақадаги вазият ва янги чақириқлардан келиб чиқиб, келгусида ушбу йўналишларда халқаро ҳамкорликни янада кучайтиришга чақирди.