Sevara Urinbayeva
2.53K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
📕 Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга оид давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар

Айни дақиқаларда АОКАда Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи Исомиддин Латипов, бошқарма бошлиғи ўринбосари Адҳам Баратов иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔰 Жорий йил 1 августга қадар хорижга чиқиш биометрик паспортини ЯИДХП ва ДХМ орқали расмийлаштириш тўлиқ амалиётга жорий қилинади

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Адлия вазирлиги мутасаддилари хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга оид давлат хизматларини соддалаштириш тўғрисидаги Президент қарори ижроси юзасидан маълумот беришди:

Шунингдек, ЯИДХП (https://my.gov.uz/uz) орқали давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичини кузатиб бориш тартиби жорий этилади.

Батафсил
〰️〰️〰️

Хорижга чиқиш биометрик паспорти кимларга берилмайди?Жавоб

Хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун қанча вақт керак бўлади?Жавоб

Биометрик паспортни беришда нархларни белгилаш жараёни билан боғлиқ хорижий тажриба ҳам ўрганилганми?

Паспорт учун БҲМ нинг бир баробаридаги миқдор нима учун олинади?
Жавоб

Паспорт олишда онлайн платформа орқали мурожаат қилишнинг афзалликлари ҳақида гапириб ўтсангиз? Жавоб

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#Xalqaro_hamkorlik #Adliya_yangiliklari
🔴live

Avval xabar berganimizdek, hozirda O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Yevropa Ittifoqi va BMT Taraqqiyot dasturining “O‘zbekistonning qishloq hududlarida davlat xizmatlari ko‘rsatishni yaxshilash va boshqaruv darajasini oshirish” qo‘shma loyihasini amalga oshirish doirasida xalqaro ekspertlar tashrifi davom etmoqda.

Ayni damda Davlat xizmatlarini ko’rsatish tizimida samarali boshqaruv va amaldagi qonunchilik hujjatlariga oid tavsiyalarni takomillashtirish, xususiy sektorda zamonaviy jamoatchilik bilan aloqalar va kommunikasiyalar mavzulariga bag’ishlangan davra suhbati bo’lib o’tmoqda.

Davra suhbatida Davlat xizmatlari sohasidagi qonunchik bo‘yicha ekspert Georgiy Sxakaya, jamoatchilik bilan aloqalar bo‘yicha ekspert Agavni Xarutyunyanlar va Adliya vazirligi mas’ul vakillari ishtirok etmoqda.
#Xalqaro_hamkorlik #Adliya_yangiliklari
🔴Live

Айни дамда Давлат хизматларини кўрсатиш тизимида самарали бошқарув ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларига оид тавсияларни такомиллаштириш, хусусий секторда замонавий жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникасиялар мавзуларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.

Давра суҳбатида Жамоатчилик билан алоқалар бўйича эксперт Агавни Харутюнянлар , Давлат хизматлари соҳасидаги қонунчик бўйича эксперт Георгий Схакая ва Адлия вазирлиги масъул вакиллари иштирок этмоқда.

Унда иштиркочилар "Давлат хизматлари тақдим этишда стратегик коммуникацияларнинг аҳамияти", "Фуқаролар билан проактив мулоқотни осонлаштирадиган воситалар. Тавсиялар" каби мавзуларда мулоқот қилиб, фикр алмашмоқда.

Маълумот учун: ушбу давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматлари кўрсатишни яхшилаш ва бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_репортаж

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳисоботида қайд этилишича, ҳар йили дунё бўйлаб ўртача 75-80 тонна наркотик моддалар истеъмол қилинади.

Бу оғунинг ноқонуний айланиши эса дунёдаги энг долзарб муаммолардан бири бўлиб келмоқда. Юртимизда ҳам бу иллатга қарши курашиш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Хадича Сулаймонова номидаги республика суд экспертиза марказининг ҳам бу жараёнлардаги ўрни катта. Муассаса бу борада бир қатор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Батафсил ререпортажда👆🏻
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Топиб олинган ва ташлаб кетилган болаларнинг туғилишини қайд этиш қандай амалга оширилади?

Саволга Қўқон шаҳар ФҲДЁ мудираси Нигора Султонова жавоб берди.
#Adliya_tahlii

Сиз яшаётган ҳудуд Бизнес рейтингида нечинчи ўринда?!

Маълумки, Ҳукумат қарорига асосан 2019 йилдан буён республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасинин аниқлаш тартиби жорий этилган бўлиб, шунга асосан ҳудудларнинг бизнес рейтинги b-indicator.uz сайтида эълон қилиниб келинмоқда.

Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш автоматик тарзда “BUSINESS INDICATOR” тизими орқали амалга оширилади.

Хусусан, ўтган даврда ҳудудларнинг 2019 ва 2020 йиллардаги бизнес рейтинги эълон қилинган бўлиб, куни кеча 2021 йилнинг якунлари бўйича ҳам 14 та вилоят ҳамда 205 та туман (шаҳар)ларнинг рейтинги аниқланди.

Рейтинг 17 та индикатор бўйича шакллантирилиб, унда 30 тага яқин масъул идоралар томонидан киритилган қарийб 4 мингта статистик маълумотлар таҳлил қилинди.

Батафсил👉🏻https://minjust.uz/uz/press-center/news/103919/
#Adliya_xabari #Bu_muhim

💠Maʼmuriy tartib-taomillar toʻgʻrisidagi Qonun fuqarolar va yuridik shaxslarning davlat organlari bilan munosabatlarini tartibga solishga qaratilgan.

Qonunga koʻra maʼmuriy tartib-taomil deganda davlat organlarning ommaviy-huquqiy faoliyatini tartibga soluvchi protsessual qoidalar (yaʼni litsenziya, ruxsat berish tartib-taomillari, davlat xizmatlarini koʻrsatish bilan bogʻliq tartib-taomillar va x.k.)tushuniladi.

Batafsil yuqoridagi infografikalarda👆👆👆

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
#Diqqat_muhim

📣📣“Янги нафас” марафони ўтказилади!

Адлия вазирлиги томонидан “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси билан ҳамкорликда “Янги нафас” шиори остида марафон ташкил этилади.

Марафон 2022 йил 26 июнь соат 07:00 да Фарғона, Наманган, Чирчиқ, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Шаҳрисабз, Тошкент шаҳарларида старт олади.

Мақсад: барча қатори ногиронлиги бўган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни спортга кенг жалб қилиш, оммавий спорт тадбирлари ва спорт мусобақаларида уларнинг иштирокини таъмилаш.

Ўзига ҳослиги: марафонга ногиронлиги бўлган шахслар кенг жалб қилиниб, улар учун махсус номинациялар ташкил этилмоқда.
_Xalq so'zi_ gazetasi-133-2022-06-25.pdf
1.1 MB
"Халқ сўзи" газетасининг 25 июнь сони.

Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар лойиҳа матни