Sevara Urinbayeva
2.12K subscribers
9.99K photos
1.22K videos
23 files
4.54K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_спорт

Очиқ осмон остида очилиш маросими!

Адлия спартакиадаси очилиш маросими!

Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев, Ўзбекистон ифтихори Равшан Эрматов ҳамда Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этди.
#Адлия_муносабат

ФҲДЁ органлари тугатилмайди

Ижтимоий тармоқларда ФҲДЁ органлари тугатилармиш деган асоссиз миш-мишлар тарқалди.

Шу муносабат билан ушбу масалага ойдинлик киритиб ўтишни зарур деб топдик.

Ҳозирги кунда никоҳ уйларини қайта ташкил этиб, уларни ФҲДЁ бўлимларига айлантириш режалаштирилмоқда.

Амалдаги тартибга кўра, Никоҳ уйлари фақат никоҳни расмийлаштиради. ФҲДЁ бўлимлари томонидан эса 4 та (туғилиш, никоҳ, ажрим ва ўлим) турдаги ҳаракатлар амалга оширилади.

Аслида, Никоҳ уйлари мустақиллигимизнинг илк йилларида барча ФҲДЁ органларида етарлича шароит бўлмаган, бинолар билан боғлиқ муаммолар фонида аҳолининг никоҳни тантанали қайд этилишига бўлган эҳтиёжини таъминлаш учун айрим ҳудудларда ташкил этилган эди.

Ҳозирги кунда, ФҲДЁ органларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиши туфайли барча ФҲДЁ органларида никоҳни тантанали қайд этиш учун алоҳида хоналар ва шароитлар яратилган.

Шундан келиб чиқиб, никоҳ уйларини сақлаб туришнинг зарурияти қолмаганлиги сабабли, никоҳ уйларини қайта ташкил этиб, уларни ФҲДЁ бўлимларига айлантириш режалаштирилмоқда.

Бундан кўзланган мақсад эса адлия органлари фаолиятини оптималлаштириш, ходимларга келаётган иш юкламасини тўғри тақсимлаш, бинолардан унумли фойдаланишдир.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Адлия_спорт

Адлия спартакиадасида камондан отиш бўйича ғолиблар билан танишинг !
#Адлия_спорт

Адлия спартакиадасида спортнинг арқон тортиш тури бўйича ғолиблар билан танишинг!
#Адлия_спорт

Адлия спартакиадасида спортнинг стол тенниси бўйича ғолиблари (эркаклар ўртасида) билан танишинг!
#Адлия_спорт

Адлия спартакиадасида спортнинг шашка тури бўйича ғолиблар билан танишинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_спорт

Жорий йилнинг 11-12 июнь кунлари Адлия вазирлиги томонидан тизим ходимлари учун ўтказилаётган “Адлия спартакиадаси” – ана шундай хайрли ташаббуслардан бири бўлди.

Беллашувнинг биринчи куни. Жазирама ёз, ҳаво ҳам фаслга яраша иссиқ. Аммо бу ҳолат спартакиада иштирокчиларини заррача чўчитаётгани йўқ.

Адлия ходимлари ўртасида спортга бўлган қизиқиш юқорилигини нафақат шу шаштдан, балки уларнинг ушбу мусобақага пухта тайёргарлик кўрганидан ҳам билиш қийин эмас: зарур анжомлар шай, барча спорт формасида.

Соҳа ходимлари учун мазкур йирик тадбир илк маротаба ўтказилаётгани учун ҳам – ҳамма унинг бошланишини интиқлик билан кутмоқда. Ташкилий жараёнлар эса, кўриб турганингиздек аъло даражада.

Батафсил видеода👆
#Адлия_спорт

Футбол ва эмоциялар ...