Sevara Urinbayeva
2.54K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_лойиҳа

Адлия вазирлиги томонидан Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Ушбу ҳавола орқали лойиҳа билан танишиш мумкин 👉https://regulation.gov.uz/oz/d/61999 👈!

Муҳокамаларда фаол иштирок этинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_loyiha

Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди

Янги кодекс билан ўндан ортиқ қонун, ўндан ортиқ қонуности ҳужжати бирлаштирилади. Соҳага оид яхлит кодекс жорий этилиши тадбиркорларга катта қулайлик яратади.

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда нималар назарда тутилмоқда?

Батафсил видеода☝🏻
#Диққат_танлов

Йўл ҳаракати қоидалари бўйича билимингизни синовдан ўтказинг!

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан жорий йил 15 майдан 15 июнга қадар “Қоидаларга йўл ҳам бўйсунади” шиори остида йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича ҳуқуқий саводхонлик ойлиги эълон қилинган.

➡️ Ойлик доирасида Йўл ҳаракати қоидалари бўйича аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва билим даражасини синовдан ўтказиш мақсадида тест ўтказиш белгиланган.

🗓 Тест синови 6 июнь куни соат 09.00 дан 13.00 гача онлайн тарзда бўлиб ўтади.

🔢 Бунинг учун ҳар бир иштирокчи yhq.adliya.uz сайтида рўйхатдан ўтиши керак.

☑️ Тест синови 20 та савол ва 1 та ижодий саволдан иборат.

❗️Тест саволларининг барчасига энг тез ва тўғри жавоб берган иштирокчиларнинг 10 нафари танлаб олиниб, уларнинг ижодий саволга берилган жавоблари кўриб чиқилади. Натижаларга кўра, энг юқори балл тўплаган иштирокчи ғолиб деб топилади

🎁 Тест синови ғолиби велосипед билан тақдирланади.
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#2022_yil_1_iyundan

2022 ЙИЛ 1 ИЮНДАН БОШЛАБ ҚОНУНЧИЛИКДА КУТИЛАЁТГАН ЎЗГАРИШЛАР

▪️Давлат тиббиёт муассасалари ходимлари ойликлари ошади 👉Батафсил

▪️Шифокорлар гепатит “В” касаллигига қарши бепул эмланади 👉Батафсил

▪️Оилавий поликлиникаларнинг стационар иш вақти соат 20:00 га қадар узайтирилади 👉Батафсил

▪️Иш берувчилар томонидан ходимлар учун йилига бир маротаба маҳаллий саёҳатга чиқиш имкони яратилади 👉Батафсил

▪️Россия, Туркия ва Қозоғистонда миграцияга оид вакиллик институти жорий қилинади 👉Батафсил

▪️Тамаки ва алкоголь маҳсулотларига солиқ ставкалари ўзгаради 👉Батафсил

▪️Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ташкил қилинади 👉Батафсил

▪️Касб-ҳунарга ўқитилаётган ногиронлиги бўлган шахсларга стипендия берилади 👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Infografika #FHDY_xizmatlari #Bu_qiziq

👨‍⚖️👰‍♀️ 17 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида нечта никоҳ қайд этилди?

Оила кодексига асосан никоҳ ёши эркак ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланган .

📌Алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши (эмансипация) никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра, туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига асосан никоҳ ёши кўпи билан бир йилга камайтирилиши мумкин.

📝ФҲДЙ органлари томонидан 2021 йил давомида никоҳ ёши 1 йилга қисқартирилган 94 нафар, 2022 йилнинг 5 ой давомида 31 нафар фуқаронинг никоҳи расмийлаштириб берилган.

⚡️Энг юқори кўрсатгич: Сурхондарё вилояти (36 та), Жиззах вилояти (16 та), Тошкент вилояти (13 та) ва Самарқанд вилояти (11 та) .

❗️Ушбу даврда энг кўп – Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани ҳокими томонидан 15 нафар ва Узун тумани ҳокими томонидан 5 нафар фуқаронинг никоҳ ёши 1 ёшга қисқартирилган.
#Эълон

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан он-лайн мулоқот ўтказилади

Эртага, 1 июнь куни соат 16:00 да “Ўзбекистонда бола ҳуқуқлари: қонунчилик ва амалиёт" мавзусида “On-line” мулоқот бўлиб ўтади.

Мулоқот вазирликнинг Facebook даги “Adliya билан мулоқот” гуруҳи ва You Tube даги “Adliya vazirligi Ministry of Justice” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Онлайн мулоқотда Адлия ва Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, фуқароларнинг саволларига жавоб беради.

Мавзу юзаси бўйича саволларни @adliyaga_savolbot манзили орқали юборишингиз мумкин.
#Mutaxassis_sharhi

Туғилганлик ва ўлим ҳолатларини расмийлаштиришда “композит хизмат” нима учун қулай?

Ҳозирда айрим хизматларнинг “комплекс тарзда” кўрсатилиши йўлга қўйилганлиги натижасида аҳолининг ортиқча оворагарчилиги олди олинмоқда.

ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганликни қайд этиш жараёнида:

поликлиникага ҳисобга қўйиш;
бир марталик нафақа пулини олиш учун ариза юбориш;

болани ота-онаси доимий рўйхатда турган манзил бўйича рўйхатга қўйиш;

болани давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш хизматлари бир вақтда амалга оширилади.

Бу билан, 15 дан ортиқ ҳужжатлар қисқартирилди ва 2021 йилда Тошкент шаҳрида қарийб 69 минг туғилиш қайд этилганлиги инобатга олинса, ушбу хизматнинг композит усулида кўрсатилиши натижасида аҳолининг яна 4 та идорага 276 минг маротаба овора бўлиб боришига зарурат қолмади.

Жорий йилнинг I-чораги давомида 17 014 та (2021й. I-чорак 13 947та ) туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари қайд этилиб, ўтган йилга нисбатан бу кўрсаткич 3067 тага ошганлигини кўриш мумкин.

Бундан ташқари, ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатиш дастлаб жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида йўлга қўйилганлиги фуқароларга ҳамда ФҲДЁ ходимларига яратилган қулайлик дейиш мумкин.

Тиббиёт муассасасидан ўлим ҳақидаги тиббий маълумотнома келиб тушиши билан “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими орқали ўлим ҳақида далолатнома ёзувини автоматик равишда қайд этади ва ўлим ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига электрон шаклда юборади.

Вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ва меросхўрларининг исталган вақтдаги талабига асосан уларга ўлим ҳақидаги маълумотномани гербли гувоҳномада экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб беради.

Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви расмийлаштиришда:

Пенсия жамғармаси “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими орқали келиб тушган маълумот асосида вафот этган шахсга тайинланган пенсия ва/ёки нафақа тўловини ахборот тизимида автоматик равишда тўхтатади;
тижорат банкининг электрон маълумотига асосан ахборот тизимида дафн этиш учун тўланган нафақалар рўйхатини шакллантиради ва ҳисобини юритади.
Тижорат банки дафн этиш учун нафақа тўловини олиш мақсадида мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини Пенсия жамғармасига электрон сўров юбориш орқали тасдиқлайди ҳамда олдиндан молиялаштирилган маблағлар ҳисобидан нафақа тўловини амалга оширади.

Юқоридагиларга асосан, ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилиб, турли хил оворагарчиликларни олди олинади.

Жорий йилнинг 1-чораги давомида 4250 та ўлим ҳолати қайд этилган бўлиб, бу эса ФҲДЁ органларида ортиқча навбатлар сонининг ҳамда фуқароларнинг эътирози камайишига сабаб бўлди.
#Adliya_xabari

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси Бутунжаҳон одил судлов форумида иштирок этади

Гаагада (Нидерландия) Бутунжаҳон одил судлов форуми (The World Justice Forum 2022) бошланди.

Бу Жаҳон одил судлов лойиҳаси (WJP) томонидан ўтказиладиган энг йирик халқаро тадбир бўлиб, унда дунёнинг барча бурчакларидан таниқли раҳбарлар қонун устуворлиги тартиб-интизомга ва минтақаларга қандай таъсир кўрсатишини шакллантириш ҳамда қонун устуворлигини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги ҳаракатларни ишлаб чиқиш учун йиғиладилар.

2022 йилда форум пандемиядан кейинги даврда Барқарор ривожланиш соҳасидаги мақсадларга эришишнинг ҳуқуқий жиҳатларига бағишланган.

Ташкилотчиларнинг фикрича, адолатли ва соғлом жамиятларни барпо этишни ҳамма учун тенг ҳуқуқ ва инсон қадр-қимматига эриша олмасликнинг асосий сабабларини бартараф этувчи қонун устуворлигининг кенг қамровли дастурисиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Ушбу форум кун тартибидаги асосий масалалар: барча учун одил судловдан адолатли ва самарали фойдаланиш имкониятини таъминлаш; очиқ ва ҳисобдор ҳукуматни таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши кураш; ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва тизимли камситишларни бартараф этиш.

Форум ишида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси ҳам иштирок этмоқда. Эртага, 1 июнь куни адлия вазири "Identifying What Works" ("Нима ишлаётганини аниқлаш") ялпи сессиясида сўзга чиқади.

Ушбу сессия доирасида иштирокчилар одил судловга эришиш, коррупцияга қарши кураш ва тенгликни таъминлашда тизимли ўзгаришларга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган фаолият ёндашувларини кўриб чиқадилар.

Фуқаролик жамияти институтлари, бизнес ва одил судлов сектори раҳбарлари ўз фаолиятларида эришган муваффақиятлари, қонун устуворлиги таъмишлаш борасидаги тажрибалари билан ўртоқлашадилар.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_табриги

Адлия вазирлиги болажонларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклайди!

Фарзандингизга берадиган энг яхши ҳадянгиз – вақтингиздир!

Байрам муборак!!!
Гаагадаги ҳакамлик суди Доимий палатасида учрашув

Ўзбекистон делегациясининг Гаагага ташрифи доирасида жорий йилнинг 31 май куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов Ҳакамлик судининг доимий палатаси (ҲСДП) Бош котиби Уго Сиблез билан учрашди.
Aдлия вазири Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси раҳбарияти билан учрашди

Жорий йил 31 май куни Гаага шаҳрида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси Бош котиби Кристоф Бернаскони билан учрашди.

Учрашув Ўзбекистон делегациясининг Бутунжаҳон одил судлов форумида иштирок этиш учун Гаагага (Нидерландия) ташрифи доирасида бўлиб ўтди.

Маълумот учун: Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси (ХХҲГК) – 1893 йилда халқаро хусусий ҳуқуқ “нормаларини изчиллик билан унификация қилиш”га кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган халқаро ташкилот. Ўзбекистон ушбу ташкилотга 2020 йил март ойида расман аъзо бўлган.

Учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлган мазкур ташкилот конвенцияларини амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Батафсил
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрия_акцияси

Адлия вазирлиги :Болажонларга меҳр ва қувонч улашилди

Адлия вазирлиги, Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлари уюшмаси “UTID” Нодавлат Нотижорат Ташкилоти билан ҳамкорликда жажжи болажонлар ҳолидан хабар олиш ва 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклаш ниятида Болалар гемотологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида бўлишди.

Ташкилот Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда бу каби хайрия тадбирларни тез-тез ўтказиб туради.

Дарвоқе, жамоа касал болалалардан ташқари кекса ва қаровсиз қолган қариялардан ҳам ўз ёрдамларини аямай келмоқдалар.

Батафсил видеода
📢 ЭЪЛОН! #Диққат_муҳим


ТАДБИРКОРЛИК КОДЕКСИ ЛОЙИҲАСИ ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ

📖Янги кодекс билан тадбиркорлик соҳасидаги ўндан ортиқ қонун ва қонуности ҳужжатлари бирлаштирилади. Соҳага оид яхлит кодекс жорий этилиши тадбиркорларга катта қулайлик яратади.

Унда нималар назарда тутилмоқда?

📌Шу каби саволларга тўлиқ жавоб бериш мақсадида 2022 йил 2 июнь куни соат 16:00 да АОКА биносида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

🎙Тадбирда Адлия вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

🗒ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @Rasmiy_aloqabot га юборинг.

📝Анжуман "UzReport TV" ва "O‘zbekiston 24" телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.
#Soʻrov

🔉Azizlar! Sizning fikringiz biz uchun muhim.

❗️Eslatib oʻtamiz, aholiga davlat xizmatlari koʻrsatish sohasini yanada takomillashtirish maqsadida navbatdagi onlayn soʻrov oʻtkazilmoqda.

📝Barchani soʻrovdan oʻtib, davlat xizmatlari sohasini yanada yaxshilashga oʻz hissasini qoʻshishga chorlaymiz.

SOʻROVDAN OʻTISH

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
#Infografika
#FHDY_xizmatlari
#Bu_qiziq

👶🏻ФҲДЁ органлари томонидан 2022 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра юртимизда яшовчи бошқа миллат вакилларининг умумий 339 275 туғилиш ҳолати қайд этилган.
#Хайрия_акцияси #Биз_биргамиз

Бемор болажонларга қувонч улашилди

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун яратилаётган шароитлардан фойдалана олиш ҳуқуқлари тўғрисида уларнинг яқинларига тушунтириш мақсадида Адлия вазирлиги Ўзбекистон ва Туркия Ишбилармонлари Уюшмаси “UTID” билан ҳамкорликда анъанавий хайрия тадбири ўтказилди.

Хайрия тадбири Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган 150 нафар болажонлар, кам таъминланган оила фарзандлари ва етим болалар холидан хабар олинди.

Асосий мақсад, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бахтли болаликка эга бўлишлари учун яратилаётган шароитлардан фойдалана олиш ҳуқуқи борлигини болажонларнинг яқинларига тушунтиришдир .
#Адлия_ташаббуси #онлайн

✍️ Яқинда ишлаб чиқилган Тадбиркорлик кодекси лойиҳасининг мазмун-моҳияти, жамоатчиликда туғилаётган саволлар

АОКАда Адлия вазири ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️