#Биласизми
📝 Ходимларни байрам (ишланмайдиган) кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.
☑️ Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.
💰 Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.
‼️ Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#videodaydjest
📹 Adliya tizimidagi oʻtgan hafta davomida qanday muhim voqealar, o‘zgarishlar ro‘y berdi? Ular haqida haftalik daydjesti.
@adliyangiliklari

❗️Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси БҲМнинг 10 бараваридан (2 млн 700 минг сўм) ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.
⚠️ Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.
☑️ Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
"Чегарасиз репортёрлар" халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан тузиладиган Сўз эркинлиги индексининг 2022 йилги рейтингида Ўзбекистон ўз кўрсаткичларини бирдан 24 позицияга яхшилаб, 157-ўриндан 133-ўринга кўтарилди.
Шу муносабат билан Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларини жамоатчилик фикрини ифода этадиган “тўртинчи ҳокимият”га айлантириш борасида қўйилаётган муҳим қадамларнинг натижаларидан бири бўлган ушбу катта муваффақият билан юртимиз журналистикаси, оммавий ахборот воситалари ва медиа соҳаси вакилларини табриклайман.
—
В Индексе свободы слова за 2022 год, составляемом международной неправительственной организацией "Репортеры без границ", Узбекистан улучшил свой рейтинг сразу на 24 позиции, поднявшись с 157-го на 133-е место.
В связи с этим поздравляю представителей отечественной журналистики, средств массовой информации и медиа-сферы с этим значимым успехом, ставшим одним из результатов предпринимаемых под руководством Президента нашей страны важных шагов для обеспечения свободы слова, формирования средств массовой информации, выражающих общественное мнение, в качестве “четвертой власти”.
Facebook|Instagram|Twitter

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилди
Батафсил инфографикада👆
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилди
Батафсил инфографикада👆
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми
🔰Чиқинди қутилари, жумладан, қуйидаги жойларда мажбурий тартибда ўрнатилади:
▫️ кўп квартирали уйларнинг подъездига кириш йўлида – 1 та;
▫️ ташкилотлар, шунингдек, савдо объектларининг биносига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та;
▫️ метро, ер ости ва ер усти ўтиш жойларининг ҳар бир кириш (чиқиш) йўлида – 2 та;
▫️ жамоат йўловчи транспорт бекатларида – 1-2 та;
▫️ автотураргоҳлар ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш майдончаларига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та.
➡️ Чиқинди қутилари мажбурий тартибда ўрнатилиши лозим бўлган жойлар билан батафсил бу ерда танишинг.

Forwarded from Poytaxt_adliya
DIQQAT E'LON!!!
Hurmatli poytaxtimiz aholisi va mehmonlari!
Toshkent shahar adliya boshqarmasi manzili o'zgardi.
Manzil: Toshkent shahar Mirobod tumani, Amir Temur ko'chasi, 14-uy. (Davlat xizmatlari agentligi Toshkent shahar boshqarmasi binosi)
Pochta indeks: 100000
Mo'ljal: Maktabgacha ta'lim vazirligi (eski Toshkent viloyat hokimligi) ro'parasi.
Toshkent shahar adliya boshqarmasi 2022-yil 5-may kunidan ushbu manzilda faoliyat yuritadi.
Toshkent shahar notarial arxivi vaqtincha eski (Toshkent shahar Mirzo Ulug'bek tumani, Ziyolilar ko'chasi, 26-uy) manzilda.
Ijtimoiy tarmoqlarga a’zo bo‘lish uchun
Telegram / Facebook / Murojaat uchun: @Poytaxtadliyabot

Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
🏛Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари ташкил этилган.
⏩ Мазкур курсларда олий маълумотга эга бўлган барча шахслар суҳбат тарзидаги кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб ўқишлари мумкин.
✅ Курс якуни бўйича давлат намунасидаги дипломни олган шахслар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизмати ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.
➡️ Айни дамда курсларнинг масофавий тарзда ташкил этиладиган таълим йўналишига қабул жараёнлари давом этмоқда.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
🏛Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари ташкил этилган.
⏩ Мазкур курсларда олий маълумотга эга бўлган барча шахслар суҳбат тарзидаги кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб ўқишлари мумкин.
✅ Курс якуни бўйича давлат намунасидаги дипломни олган шахслар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизмати ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.
➡️ Айни дамда курсларнинг масофавий тарзда ташкил этиладиган таълим йўналишига қабул жараёнлари давом этмоқда.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент раислигида тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.
“Тиббиёт тизимидаги ислоҳотларимизни одамлар, биринчи навбатда, тез тиббий ва шошилинч ёрдамда бўлган ўзгаришларни кўргандагина ҳис қилади.
Инсон соғлиғи ва унинг ҳаётини сақлаб қолишда “олтин соат” оралиғида биринчи ёрдам кўрсатувчи бўғин, албатта, тез тиббий ва шошилинч ёрдам ҳисобланади.
Айтиш жоизки, ушбу соҳа умуман эътибордан четда қолиб кетган эди.
Мана, сўнгги беш йилда ушбу ҳаётий муҳим соҳаларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича катта ишларни бошладик”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.
Жумладан, бу даврда:
- 2 224 та янги тез ёрдам машиналари олиб берилди ёки транспорт паркининг 80 фоизи янгиланди;
- замонавий реанимация машиналари сони 24 тадан 435 тага кўпайтирилди;
- битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағлар миқдори 16 бараварга, дори-дармон турлари 20 тадан 45 тагача оширилди.

#Бу_қизиқ
Сиз ҳидни товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказиш мумкинлиги ҳақида эшитганмисиз?
💢Табиийки, сизда парфюмерия, аерозол, одеколон ва шу каби ифор тарқатадиган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳидларни савдо белгиси сифатида рўйхатдан ўтказса керак деган фикр келди.
❗️Бироқ ундай эмас. Ҳидни товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказишда асосий талаб, аввало, маҳсулотнинг асосий вазифаси ифор таратиш бўлмаслиги лозим. Маҳсулот бошқа вазифани бажариши ҳамда ундан тараладиган ифор унинг қўшимча хусусияти ҳисобланиши керак.
🧵Мисол учун хорижий давлатлар амалиётида ип толасининг ҳидини товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказишга эришилган. Ип толаси тикувчилик ва тўқимачилик саноатида ишлатилади ва у ҳид таратиш вазифасини бажармайди.
🧦Ҳидли пайпоқлар айнан шу ип толасидан тикилади ва ундан яратилган маҳсулотларнинг ҳиди ўша ип толасини эслатади.

Adliya vaziri R. Davletov Yevropa Ittifoqining O‘zbekistondagi Elchisi Sh. Adrian va BMT Taraqqiyot dasturining O'zbekistondagi doimiy vakili M. Dimovska bilan uchrashdi
Tomonlar davlat xizmatlarini ko‘rsatish, korrupsiyaga qarshi kurashish sohalarida hamda Markaziy Osiyo davlatlari oʻrtasida huquq ustuvorligini ta’minlash bo‘yicha amaldagi loyihalar doirasida hamkorlikni yanada rivojlantirish masalalari yuzasidan fikr almashdilar.
Batafsil
Adliya vazirligi
Jamoatchilik bilan aloqalar boʻlimi

#Adliya_xabari
Адлия вазирлиги раҳбарияти Қорақалпоғистон Республикасидаги қурилиш ишлари кетаётган давлат хизматлари марказлари билан танишди
Батафсил

#Adliya_sayli
🗓 ⏰ Tadbir 7-may kuni soat 10:00 da Mirzo Ulug‘bek tumanida joylashgan EKOBOZOR hududida bo‘lib o‘tadi.
🏢 Saylda, Toshkent shahar adliya boshqarmasi, tuman adliya bo‘limlari, FHDY bo‘limi, "Adolat" axborot markazi, “Madad” NNT, Savdo-sanoat palatasi Toshkent shahar boshqarmasi va boshqa mutasaddilar tomonidan aholini qiynab kelayotgan muammolarni o‘rganish va ularni hal etish choralarni ko‘rish maqsadida sayyor qabullar tashkil etiladi.
🎼🎻🎤Sayl dasturidan xushovoz xonandalar ijrosidagi konsert, badiiy chiqishlar, sahnalashtirilgan teatr tomoshalari, mehnat yarmarkalari va hunarmandchilik mahsulotlari ko‘rgazmasi va savdolari o‘rin olgan.
🎁Saylda “Huquqiy viktorina” o‘tkazilib, viktorina g‘oliblarga esdalik sovg‘alari taqdim etiladi.
Tadbirda ishtirok etish istagi bor barcha yurtdoshlarimizni taklif etamiz!!!