Sevara Urinbayeva
2.55K subscribers
9.87K photos
1.15K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_timbilding

Адлия органлари ходимлари хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшишди

Бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда. Ҳашар халқимизнинг йиллар давомида шаклланган эзгу қадрияти.

Ушбу хайрли ишга адлия органлари ходимлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Вазирлик тизимидаги барча муассасалар, идоралар атрофи тозаланиб ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштирилди.

Ҳашар нафақат ободонлаштириш, балки жамоа билан вақтни унумли ўтказиш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик ҳамдир.

Эслатиб ўтамиз, мазкур умумхалқ хайрия ҳашари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги тегишли фармойиши асосида “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” шиори остида ўтказилмоқда.

Адлия вазирлиги
жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Tayinlov

O‘zbekiston Respublikasi adliya vazirining buyrug‘iga asosan vazirlik markaziy apparati tarkibida lavozim tayinlovlari amalga oshirildi.

👉Batafsil

@adliyangiliklari
#Adliya_loyiha

⚡️Давлат бошқарув органларида коррупцион схемаларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди. Муҳокамада фаол бўлинг.

Адлия вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш агентилиги билан ҳамкорликда давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтиришга оид Президент қарори лойиҳасини тайёрлади.

Лойиҳа жамоатчилик (https://regulation.gov.uz/oz/d/60468 ) муҳокамасига қўйилди.

Унда қуйидагилар назарда тутилмоқда:

1. 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат ташкилотларида "Е-Антикоррупция" лойиҳасини тўлиқ ишга тушириш. Ушбу лойиҳа коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолаш, "Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри"ни шакллантириш ва юритиш, коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича самарали чораларни ишлаб чиқишни назарда тутади.

2. Давлат ташкилотларида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш ишлари Агентлик ва Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиётига мувофиқ амалга оширилиши.

3. Давлат ташкилотлари томонидан ўзига юкланган функциялар ва уларни амалга ошириш механизмлари юзасидан коррупцияга мойил бўлган муносабатларнинг электрон реестрини очиқ эълон қилиб бориш.

4. Ижтимоий сўровлар ва мустақил экспертлар иштирокида муҳокамаларни ўтказиш, коррупциявий хавф-хатарларни “паст”, “ўрта” ва “юқори” ўлчовларида “E-Anticor.uz” электрон платформасида баҳолаб бориш.

5. Коррупциявий хавф-хатарлар хариталарини тузиш амалиёти йўлга қўйиш.

6. Кадрлар билан ишлаш соҳасида инсон омилини минималлаштириш мақсадида кадрлар билан ишлаш бўйича автоматлаштирилган тизимни давлат бошқаруви органларида жорий этиш.

7. Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси,

8. Коррупцияга қарши курашиш, шу жумладан коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш соҳасида илмий ва амалий ишланмаларни тарқатиш, билим ва кўникмаларни оширишга қаратилган “Коррупцияга қарши курашиш виртуал платформаси” лойиҳасини ишга тушириш.

9. Баҳолаш ишларини назорат қилиш, шу жумладан ахборотларни эшитиш ва жавобгарлик чораларини кўриш вазифаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашига юклатилмоқда.

10. Коррупцияга мойил бўлган муносабатларни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланмоқда.

Лойиҳани ишлаб чиқишда ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менеджмент тизимлари” халқаро стандарти ва мазкур соҳада илғор тажрибага эга бўлган хорижий давлатларнинг (Болгария, Молдова ва Литва) амалиёти ўрганилган.

Ушбу лойиҳанинг қабул қилиниши давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлашга ва уларни бартараф этишга асос бўлиб хизмат қилади.

Муҳокамада фаол бўлинг👉🏻 https://regulation.gov.uz/oz/d/60468

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

Батафсил — юқоридаги
#инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
#Adliya_xabari #Munosib_tuhfa

Шаҳрихон туманида 1200 ўринга мўлжалланган масжид рўйхатдан ўтказилди

Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан Шаҳрихон туманидаги “Имом Мотурудий” жомеъ масжиди рўйхатдан ўтказилди.

Вилоятдаги масжидлар сони 182 тага етди.

Ушбу масжид 1200 ўринга мўлжалланган.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Adliya_xabari

Қорақапоғистон Республикасидаги масжидлар сони 63 тага етди

Республикамизда фуқароларнинг дин ва эътиқод эркинликларини таъминланишига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун асосида амалга оширилади.

Ҳозирги кунда юртимизда 2330 та диний ташкилот фаолият юритиб келаётган бўлса, уларнинг 2110 дан зиёдини масжидлар ташкил қилади.

Куни кеча Қорақапоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан навбатдаги “Салмен ийшан” жомеъ масжиди рўйхатдан ўтказилиб, Қорақапоғистон Республикасидаги масжидлар сони 63 тага етди. Бу эса Ўзбекистон мусулмонларига муносиб туҳфа бўлди.

Мазкур масжид Нукус шаҳри “Қум овул” МФЙда жойлашган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 200 намозхонни қабул қилиш имкониятига эга.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_video_bayonot

📹Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 1-чораги давомида давлат хизматлари ва интеллектуал мулк соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида видео ахборот
#Диққат_муҳим

2022 йил 2, 3, 4 май кунлари ишлайдиган нотариуслар рўйхати

2022 йил 2- душанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати👇🏻:

Батафсил👉 https://telegra.ph/palata-04-29-7

2022 йил 3 май - сешанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати👇🏻:

Батафсил👉https://telegra.ph/palata-04-30-6

2022 йил 4 май - чоршанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати👇🏻:

Батафсил👉https://telegra.ph/palata-04-30-7

e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.