Sevara Urinbayeva
2.51K subscribers
9.89K photos
1.17K videos
23 files
4.43K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Адлия вазири Р. Давлетов бўлажак ёш юристлар билан учрашди

Анъанага мувофиқ, бугун Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов Қашқадарё вилояти юридик техникумида бўлиб, техникумнинг ўқув-моддий базаси, ўқувчиларга яратилган шароитлар, дарс жараёнларига инновацион технологияларнинг тадбиқ этилиши аҳволи, шунингдек ҳудуддаги ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Вазир дарс жараёнида бевосита иштирок этди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига вазирнинг ўзидан жавоблар олишди ва келажакдаги режалари юзасидан таклифларини беришди.
Адлия вазири Қарши туманида фермер хўжаликлари раҳбарлари билан соҳага оид масалаларни муҳокама қилди

Жорий йилнинг 21 апрель куни Қарши туманида фаолият юритувчи фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашди.

Учрашув иштирокчилари томонидан пахта-тўқимачилик ҳамда бошоқли дон етиштиришда кластер тизимини жорий этиш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан кенг кўламли ислоҳатлар ўз самарасини бераётганлиги, шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш жараёнида фермер хўжаликлари ва кластерлар ўртасидаги муносабатларда муаммолар ҳам мавжудлигини билдиришди.
#Adliya_tashabbus

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ: озиқ-овқат маҳсулотлари исрофгарчилигини камайтириш тизими такомиллаштирилади

Жорий йилнинг 21 апрель куни Адлия вазирлиги томонидан “Озиқ-овқат маҳсулотлари исрофгарчилигини камайтириш ва кам таъминланган аҳолини бепул истеъмол маҳсулотлари билан таъминлаш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда бошқа идораларнинг масъул ходимлари, шунингдек, “Korzinka.uz”, “Makro”, “BALTON TRADING (ASIA)” каби озиқ-овқат маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи 10 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти вакиллари иштирок этди.

Батафсил👉🏻https://minjust.uz/uz/press-center/news/103567/
#Adliya_loyiha
Адлия вазирлиги никоҳни қайд қилишда 1 ойлик муддатни бекор қилиш таклифини берди

Оила кодексида никоҳланувчи шахслар ФҲДЁга ариза берганидан вақтдан бошлаб 1 ой ўтгач никоҳи қайд қилиниши белгиланган. Бу вақтда никоҳланувчи шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим.

Алоҳида ҳолларда, яъни ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги, хизмат сафари каби узрли сабаблар бўлганда 1 ойлик муддат қисқартирилган ҳолда никоҳни қайд қилишга рухсат берилган.

Амалиётда никоҳни қайд қилишнинг 1 ойлик муддатини қисқартириш учун айрим фуқаролар ФҲДЁ органларига сохта тиббий маълумотномалар тақдим этиш, ФҲДЁ ва соғлиқни сақлаш органларида ортиқча қоғозбозлик, бюрократия ва коррупциявий ҳолатларга йўл қўйиш каби салбий ҳолатлар мавжуд эди.

Ушбу муаммоларни бартараф этиш ҳамда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур лойиҳада Оила кодексининг 13, 17 ва 212-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳамда никоҳни қайд этишнинг бир ойлик муддати ва уни қисқартириш учун асос бўлувчи ҳолатларни бекор қилиш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳаси қабул қилинса, никоҳланувчи шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтгандан сўнг 1 ойлик муддатни кутмасдан никоҳини расмийлаштириши мумкин бўлади.

Таҳлилларга кўра никоҳни қайд қилиш учун 2021 йилда 300 мингдан ортиқ, 2022 йилнинг 1-чорагида 45 мингдан ортиқ аризалар келиб тушган бўлиб, ариза топширилган вақтдан бошлаб бир ойлик муддатда аризаларни қайтариб олиш юзасидан мурожаатлар келиб тушмаган.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқароларнинг оворагарчилигига чек қўяди, ФҲДЁ ва соғлиқни сақлаш органларида қоғозбозлик, бюрократия ва коррупциявий ҳолатларни бартараф этади, оталик белгилаш каби ортиқча қийинчиликларни олдини олади.

Қонун лойиҳаси билан https://regulation.gov.uz/oz/d/60291 ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
"Yangi O‘zbekiston" gazetasining 80-sonida (2022-yil 22-aprel) "Davlat xizmatlari ko‘rsatishning zamonaviy shakli. U qachon va qay tarzda namoyon bo‘lishi kerak?" nomli adliya vaziri o‘rinbosari Xudayor Meliev bilan intervyu chop etildi.

Unda Prezidentning “Davlat xizmatlari ko‘rsatishni soddalashtirish, byurokratik to‘siqlarni qisqartirish hamda davlat xizmatlari ko‘rsatish milliy tizimini rivojlantirishning qo‘shimcha chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi farmonida ko‘zda tutilgan maqsadlar va ularning ahamiyati haqida adliya vaziri o‘rinbosari sharh bergan.

@adliyangiliklari
Янги Ўзбекистон №80.pdf
4.2 MB
"Yangi O‘zbekiston" gazetasining 80-sonida (2022-yil 22-aprel) "Davlat xizmatlari ko‘rsatishning zamonaviy shakli. U qachon va qay tarzda namoyon bo‘lishi kerak?" nomli adliya vaziri o‘rinbosari Xudayor Meliev bilan intervyu chop etildi.

Intervyu bilan tanishib chiqishingiz mumkin (1-3-sahifalar).

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингда давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантириш ҳақида сўз борди.

📎 Шахсга доир маълумотлардан фойдаланиш соҳасида 2022 йил 1 августдан бошлаб қуйидаги тартиблар жорий этилади:

давлат органлари томонидан шахсга доир маълумотлар “Электрон ҳукумат” тизими орқали сўраб олинганда шахсга доир маълумотлар субъектининг ЯИДХПдаги шахсий кабинети ёки Мобил-ID тизими орқали идентификациядан ўтган мобил телефон рақамига бу ҳақида хабарнома юборилади;

хўжалик бирлашмалари, давлат ташкилотлари ва муассасалари, “Электрон ҳукумат” тизимидан фойдаланишга рухсат берилган нодавлат ташкилотлар томонидан ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатишда шахсга доир маълумотлар унинг субъекти розилиги билан “Электрон ҳукумат” тизими орқали тақдим этилади.

▪️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#Adliya_infografika

📉Фуқароларга ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида бир қатор янгиликлар ва қўшимча имкониятлар яратилмоқда
#Adliya_teleloyiha

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги ва "Ўзбекистон" телеканали томонидан ўзаро ҳамкорликда "ЮРИДИК КЛИНИКА" кўрсатуви йўлга қўйилди.

Кўрсатувнинг навбатдаги сони 27 апрель куни соат 12:00 да "Ўзбекистон" телеканали орқали жонли эфирга узатилади.

Мавзу: Соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимларининг қонунчиликдаги, ҳуқуқлари, имтиёзлар ва муаммолар ечими

Мавзу юзасидан ўз саволларингизни @yuridiklinikabot Телеграм-боти орқали юборишингиз мумкин.

❗️ Жонли эфир вақтида ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб топиш имкониятига эгасиз.
#Диққат_муҳим📢📢📢

📢 ЭЪЛОН!📢📢📢📢

Журналист ва блогерлар диққатига!!!

- Жорий этилаётган Мобил-ID тизими қачондан тўлиқ ишга тушади? Қулайлик ва афзалликлари

-Бекор бўлаётган бюрократик талаблар?!

- Давлат органларида шахсга доир маълумотлар билан ишлашда қандай янги тизимлар яратилмоқда?

📌 2022 йил 25 апрель куни соат 11:00 да Адлия вазирлигида ташкил этилаётган матбуот анжуманида ушбу саволларга жавоблар ва бошқа эксклюзив янгиликларни олишингиз мумкин!

Адлия вазирлиги ва масъул вазирлик, идоралар ходимлари иштирок этиб батафсил маълумот беришади.

🗒ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat га юборинг.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат ижтимоий буюртмасига оид маълумотлар мажбурий тартибда эълон қилиб борилади

“Ижтимоий шериклик ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (208-сон, 22.04.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2022 йил 1 декабргача e-ngo.uz электрон порталида ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг қуйидаги механизмлари жорий этилади:

🔹ННТлар томонидан дастурлар ишлаб чиқишда қатнашиш, уларнинг ижросини мониторинг қилиш, мониторинг натижаси бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган ҳужжатни, қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларига оид таклифларни масъул давлат органларига киритиш;

🔹ННТларнинг дастурлар юзасидан берган таклифларини кўриб чиқиш натижаларини электрон порталга жойлаштириш;

🔹ННТларнинг жамоатчилик назорати якунлари бўйича тайёрлаган ҳужжатларини давлат органларига юбориш ва уларни кўриб чиқиш натижаларини эълон қилиш.

🔘 2023 йил 1 январдан қуйидагилар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан электрон порталга мажбурий жойлаштирилади:

▫️ижтимоий ва иқтисодий дастурларнинг лойиҳалари;
▫️лойиҳаларни амалга ошириш учун ННТларга давлат ижтимоий буюртмасини беришга оид эълонлар;
▫️келгуси йил учун жамоат фондларига юбориладиган буюртманомалар;
▫️давлат ижтимоий буюртмаси натижалари, маблағларнинг сарфланиш ҳолати.

📌 Маълумот учун: Мазкур электрон портал Адлия вазирлиги томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларига онлайн хизмат кўрсатиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot