Sevara Urinbayeva
2.57K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
📢 ЭЪЛОН! #Диққат_муҳим

📌2022 йил 19 апрель куни соат 12:00 да АОКА биносида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

🔹Мавзу: “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш борасида амалга оширлган ишлар ҳамда истиқболдаги режалар''.

🎙Тадбирда Адлия вазирлиги ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.

🗒ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @Rasmiy_aloqabot га юборинг.

📝Анжуман "UzReport TV" ва "O‘zbekiston 24" телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.
#Adliya_aksiya

Bir oy ichida adliya organlariga sog‘liqni saqlash va ta’lim tizimi xodimlaridan 5000 ga yaqin murojaat kelib tushdi

Xabaringiz bor, Adliya vazirligi tomonidan 2022-yil 15-martdan 15-mayga qadar “Sogʻliqni saqlash va ta’lim tizimi xodimlarining huquqlarini himoya qilish” huquqiy aksiyasi oʻtkazilishi e’lon qilingan edi.

O‘tgan bir oy davomida (15-martdan 15-aprelga qadar) adliya organlariga sogʻliqni saqlash va ta’lim tizimi xodimlaridan jami 4 979 ta murojaat kelib tushgan. Ushbu murojaatlarning 3 405 tasi (68 %) qanoatlantirildi, 354 ta murojaat bo‘yicha huquqiy tushuntirish berildi hamda 25 ta murojaat tegishliligiga ko‘ra vakolatli organlarga yuborildi. Hozirda 1 195 ta murojaatlar ish yurituvida ko‘rib chiqilmoqda.

👉Batafsil

@adliyangiliklari
🔎 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини Коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш: бажарилган ишлар ва режалар

АОКАда айни дақиқаларда «Адлия вазирлиги ва Коорупцияга қарши курашиш агентлиги мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир👉https://www.facebook.com/aoka.uz/videos/335984695090698/
#Адлия_онлайн


Бугун, 19 апрель куни АОКАда Адлия вазирлиги ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходимлари, ҳуқуқшунос-экспертлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш борасида амалга оширлган ишлар ва истиқболдаги режаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда айтилишича, номатив ҳужжатларининг лойиҳалари ҳуқуқий ва коррупцияга қарши экспертизалардан ўтказилиши шарт. Мазкур фаолият билан шуғулланиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарорига асосан Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири сифатида белгиланган. Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалиётда қўллашда вужудга келаётган коррупциявий хавфларни таҳлил қилиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларидаги коррупцияга сабаб бўладиган нормаларни аниқлаш, уларни бартараф этишга қаратилган чоралар кўриш ҳам бевосита вазирликнинг асосий функцияларидан бири ҳисобланади.
#Адлия_онлайн

Тадбирда қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш борасида қилинган ишларга тўхталиб, 2021 йил 24 февралда жорий қилинган янги тартибга асосан 2021 йил якунига қадар Адлия вазирлиги томонидан 1 820 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилганлиги маълум қилинди.

Коррупцияга қарши экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандига кўра лойиҳаларнинг коррупцияга қарши экспертизаси ишлаб чиқувчи томонидан чеклистни тўлдириш орқали ўтказилиши белгиланган. Бироқ, ушбу даврда киритилган лойиҳаларнинг 708 таси ёки 39 фоизида чеклист тўлдирилмаган. Бу эса, ушбу лойиҳаларнинг коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилмаганлигидан далолат беради.
Маълум бўлишича, ўтган давр мобайнида Адлия вазирлиги томонидан коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган лойиҳаларнинг 245 таси ёки 13 фоизида 405 та коррупциявий омиллар аниқланган ҳамда лойиҳа ишлаб чиқувчиларига уларни бартараф этиш бўйича тегишли таклифлар берилган.
Шундан 114 та лойиҳа алоҳида тартибда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилганда уларнинг 83 тасида ёки 73 фоизида 237 та коррупциявий омиллар аниқланган.
2022 йил I чораги давомида киритилган 584 та лойиҳаларнинг
163 тасига ёки 28 фоизига коррупциявий омилларни аниқлаш бўйича чеклист илова қилинмаган. Бу эса, ушбу лойиҳаларнинг ишлаб чиқувчилари томонидан коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилмаганлигини билдиради.
Ушбу даврда Адлия вазирлиги томонидан коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган лойиҳаларнинг 74 тасида 122 та коррупциявий омиллар аниқланган ҳамда лойиҳа ишлаб чиқувчиларига уларни бартараф этиш бўйича тегишли таклифлар берилган. Шу билан бирга, 34 та лойиҳага чеклист илова қилинмаганлиги сабабли лойиҳалар экспертизадан ўтказилмай қайтарилган.
Sevara Urinbayeva
2022 йил I чораги давомида киритилган 584 та лойиҳаларнинг 163 тасига ёки 28 фоизига коррупциявий омилларни аниқлаш бўйича чеклист илова қилинмаган. Бу эса, ушбу лойиҳаларнинг ишлаб чиқувчилари томонидан коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилмаганлигини…
Масъулларнинг таъкидлашича, ҳуқуқни қўллаш амалиётида учраётган тизимли муаммоларни бартараф этиш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни “коррупциядан холи қонунчилик” тамойили асосида ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 октябрдаги ПҚ‒5263-сон қарори қабул қилинганлиги соҳа ривожида муҳим қадам бўлган.

Мазкур қарор билан жорий қилинган янги тизимга мувофиқ илк бор амалдаги қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилди.

Авваллари эса, фақат лойиҳаларгина коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилар эди. 2021 йил давомида Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда жами 892 та амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиб уларнинг 224 тасида ёки 25 фоизида 660 дан ортиқ коррупциявий омиллар аниқланган.

Шу билан бирга юқоридаги қарор билан бу борада ишларни тизимли давом эттириш ва 2026 йилга келиб амалдаги барча қонунчилик ҳужжатларини (жами 21 мингдан ортиқ) коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш режа-графиги тасдиқланган.
Ijtimoiy tarmoq va Telegram messenjerida Adliya vazirligi nomidan turli manbalar ochilgan. Ularning orasida bir qator feyk kanallar ham mavjudligi aniqlanmoqda.

Shu munosabat bilan, O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarini va Telegram messenjeridagi kanallarini eslatib o‘tmoqchimiz:

▫️Facebook
https://www.facebook.com/groups/adliya
https://www.facebook.com/minjustuz

▫️Instagram
https://www.instagram.com/adliyanews

▫️Youtube
https://www.youtube.com/c/Adliya

▫️Telegram
@huquqiyaxborot
@pravoinf
@leginf
@adliyangiliklari

Eslatib o‘tamiz, Adliya vazirligining Instagram, Facebook ijtimoiy tarmog‘idagi sahifalari hamda “Adliya yangiliklari” Telegram kanali rasmiy maqomga ega. Sahifalarning nomidagi maxsus belgi (✔️) orqali ulanrni oson ajratib olish mumkin.

Ehtiyot bo‘ling, axborotni ishonchli manbalardan oling!

@adliyangiliklari
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Хабарларингиз бор, тадбиркорликни ривожлантириш учун 500 миллион доллар ва 2 триллион сўмдан зиёд маблағлар йўналтиришни белгилаб олган эдик.

Шунингдек, айни пайтда тадбиркорларни энг безовта қилаётган солиқ маъмурчилиги, текширувлар, рухсатномаларни соддалаштириш, бюрократия ва коррупцияга йўл қўймаслик каби чораларни ҳам белгилаб олдик.

Бугун эса Бош вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари 2 та энг муҳим масала бўйича ҳисобот берадилар:

- ҳоким ёрдамчилари 3 ойлик фаолиятининг дастлабки натижалари;

- аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича биринчи чоракда амалга оширилган ишлар”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.
#Хизматлар

Фуқарони пенсия тизимида ҳисобга қўйиш тартибини биласизми?

Қуйидаги видео айнан бу ҳақида:👇🏻👇🏻👇🏻

https://www.youtube.com/watch?v=k7LQHjxFIiI&feature=youtu.be
#Ижтимоий_акция

❗️Барча таълим тизими ходимлари диққатига!

🔸Ҳуқуқий муаммоларингиз борми?
🔸Бепул ҳуқуқий маслаҳат керакми?

⚠️ Адлия вазирлиги томонидан “Соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” акцияси доирасида сайёр қабул ўтказилади.

Сайёр қабул 2022 йил 21 апрель куни Талабалар шаҳарчаси, Университет кўчаси (Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети бинолари оралиғи) ҳудудида соат 15:00 да бошланади.

⚖️ Сайёр қабул давомида Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ходимлари томонидан:

▫️мурожаатлар қабул қилиниб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилади;
▫️Давлат хизматлари марказлари, “Мадад” ННТ, ФҲДЁ бўлимлари ва нотариуслар томонидан сайёр хизматлар кўрсатилади;
▫️совринли викториналар ўтказилади.

📢 Сайёр қабулга барча таълим тизими ходимларини чорлаймиз!

📍Манзил: Тошкент шаҳри Олмазор тумани, Университет кўчаси. Автобус: 11, 28, 31, 34, 87, 90, 116. Метро: "Беруний" бекати.
#Xizmatlar

❗️Yana bir yangi xizmat ishga tushdi

⚡️Endilikda, yoʻqolgan ashyolarni Davlat xizmatlari markazlariga topshirish va saqlash hamda yoʻqolgan ashyolarni qidirish xizmatidan foydalanishingiz mumkin.

Avval xabar berganimzdek, “Yoʻqolgan ashyolarni qabul qilish, saqlash va egalariga qaytarish yoki tegishli davlat tashkilotlariga topshirish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Hukumat qarori (28-son, 18.01.2022-y.) qabul qilingandi.

Qarorga koʻra, yoʻqolgan ashyoning topilmaganligi haqida maʼlumotnoma berish uchun Markazlarga murojaat etilganda BHMning 5 foizi, Yagona portal orqali murojaat etilganda 4 foizi, “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan shaxslar hamda I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar uchun BHMning 2 foizi miqdorida yigʻim undiriladi.

Xizmatdan foydalanish tartibi bilan batafsil infografika orqali tanishishingiz mumkin.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Уй-жойнинг “снос”га тушганини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади

“Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори (200-сон, 20.04.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, қуйидагилар бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди:

▫️бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;
▫️бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш;
▫️архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш;
▫️лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш;
▫️қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш;
▫️қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш;
▫️кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш.

🔰 Шунга мувофиқ, жумладан, бино ва турар жойларнинг бузилишга тушганлик ҳолати ҳақида маълумотнома олиш учун ДХМ ёки ЯИДХПга мурожаат қилинади.

Маълумотнома олиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин.

🗓 Маълумотнома 3 иш кунида расмийлаштирилади ҳамда ариза берувчининг электрон мазилига юборилиб, унга бу ҳақида хабар берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot