"Энг яхши юридик хизмат-2022" танлови финал🥇🥈🥉🏆
Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан профессионал юристлар жамоасини яратишга бўлган интилишларни кучайтириш мақсадида “Энг яхши юридик хизмат” республика танлови ўтказилмоқда.
✅ Танловда барча давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари қатнашишлари мумкин.
“Энг яхши юридик хизмат” республика танловининг саралаш босқичидан ўтиб, комиссия хулосасига кўра 147 та республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари жамоалари ичида энг яхши натижаларни кўрсатган 7 та жамоа финалда беллашмоқда. Булар:
1. “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ;
2. “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ;
3. “Ўзбекнефтгаз” АЖ;
4. Давлат солиқ қўмитаси;
5. Давлат божхона қўмитаси;
6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазитлиги;
7. Транспорт вазирлиги.
🎁 Ғолиблар сертификат, қимматбаҳо эсдалик совғалар ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади:
● 1-ўрин – 15 миллион сўм;
● 2-ўрин – 10 миллион сўм;
● 3-ўрин – 5 миллион сўм

Жорий йилнинг 2-3 апрель кунлари республика бўйича ишлайдиган нотариуслар
2022 йил 2 апрель - шанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:
Батафсил👉https://telegra.ph/palata-04-01-3
2022 йил 3 апрель - якшанба куни республика бўйича ишлайдиган нотариуслар рўйхати:
Батафсил👉https://telegra.ph/palata-04-01-4
e-notarius.uz сайтига киринг ва ўзингизга қулай вақтда, сиз истаган нотариус қабулига ёзилинг.

Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
❗️ Қонунчиликка кўра, қуйидаги ҳаракатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади:
👉 мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш;
👉 мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш;
👉 мурожаатларга ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик;
👉 мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш;
👉 жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик.
🔺Ушбу ҳаракатларни содир этиш мансабдор шахсларга 270 минг сўмдан 810 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Адлияча ихчамлашув: қонунийлик ва адолат асосий мезонимиз!
Шу кунларда адлия тизимида олиб борилаётган ихчамлашув жараёнларида меҳнат муносабатларига оид турли саволлар, айрим нотўғри талқинлар учрамоқда. Вазиятни ойдинлаштириш мақсадида қуйидагилар маълум қилинади.
Биринчидан, Адлия вазирлиги тизимини ихчамлаштиришдан кўзланган мақсад мамлакатимизда старт берилган кенг кўламли маъмурий ислоҳотни амалга оширишдир. Яъни давлат органидаги иш ўринлари қанча оптималлашса, шунчалик бюджет иқтисод бўлади, ортиқча бўғинлар камайса, бошқарув самарадорлиги ошади ва қарор қабул қилиш енгиллашади. Кимлардир буни тескари талқин қилишида умуман мантиқ йўқ.
Иккинчидан, қўшиб олинаётган агентликларда фаолият юритиб келаётган ходимларга огоҳлантириш хатлари берилгани рост. Бироқ огоҳлантириш фақат агентликлар ходимларига эмас, балки ҳудудий адлия бошқармалари ходимларига ҳам берилди. Зеро, Президент Фармонига мувофиқ, агентликлар ва адлия бошқармаларида бир-бирини такрорловчи лавозимларни эгаллаб турган ходимларнинг ичидан энг яхши мутахассисларни адолат мезони асосида жой-жойига қўйиш шуни тақозо қилади.
Фармоннинг 13-банди биринчи хатбошида вазирликнинг янги ташкил этилаётган таркибий тузилмалари штатлари биринчи навбатда вазирликка қўшилаётган Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги тизими ходимлари ҳисобидан тўлдирилиши белгилаб қўйилди.
Фармон ижроси юзасидан қабул қилинган Адлия вазирлиги буйруғининг 7-бандида меҳнатни ташкил қилишдаги ўзгаришлар натижасида амалдаги ходимлар (яъни: ДХА, ИМА ва ҳудудий адлия органлари ходимлари) жой-жойига қўйилгандан сўнг, ортиб қолган лавозимлар (биринчи навбатда) агентликлар ҳудудий тузилмаларининг бошқа ходимлари ҳисобидан тўлдирилиши назарда тутилмоқда.
Шундай экан, “янги тузилмалардаги штатлар адлия ходимлари орасидан тўлдирилади” деган маълумот мутлақо асоссиздир!
Учинчидан, мақбуллаштириш ва штат қисқариши асосан раҳбар лавозимлар ҳисобига тўғри келмоқда, тумандаги ва хизмат кўрсатувчи биронта штат қисқармади.
Тумандаги раҳбарлар эса янгидан тайинланади. Чунки, Фармоннинг 13-банди иккинчи хатбошида ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлардан келиб чиқиб, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва давлат хизматлари марказлари раҳбарларини лавозимидан озод қилиш ҳамда ушбу лавозимни ички танлов асосида юксак малака ва юқори профессионал тайёргарликка эга бошқарув кадрлари билан тўлдириш белгиланди.
Яъни ушбу лавозимлар Адлия вазирлиги ва ДХА тизимида ишлаётган юқори малакали ва профессионал иш тажрибасига эга ходимлар орасидан ички танловга асосан тўлдирилади.
Шу сабабли, республикада мавжуд 207 нафар туман (шаҳар) адлия бўлими бошлиқлари ва 207 нафар Давлат хизматлари марказлари директорлари ички танлов натижасида Меҳнат кодексининг 92-моддаси талабларидан келиб чиқиб белгиланган тартибда огоҳлантирилди.
Огоҳлантириш хатлари фақат қисқартирилиб, тугатилиши шарт бўлган лавозимларда ишлаб келаётган ходимларга берилди. Масалан, агентлик раҳбари ўринбосарлари, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари лавозими тугатилди, улар автоматик равишда ўз ишларини давом эттиришнинг имконияти йўқ, янги лавозимлар эса – бошқа юридик шахс тузилмасида ва умуман бошқа ташкилий асосларга эга. Шунинг учун ҳам, янгидан меҳнат шартномалари тузилиши шарт.
Қолган ходимлар ўзининг розилиги асосида Меҳнат кодексининг 98-моддасига мувофиқ меҳнат фаолиятини вазирлик тизимида давом эттиради. Тизимда ҳозирги кунда ҳам ходимлар аввалгидек иш ҳақи олиб, ўзининг иш жойида меҳнат фаолиятини давом эттирмоқда.
Ижтимоий тармоқларда “ДХА тизимида ишлаётган 400 га яқин ходим ишсиз қолди” деган маълумот – бу жараённинг мазмун-моҳияти ва якуний натижасини билмасдан (аниқроғи тушунмасдан) тарқатилаётган асоссиз ва ноўрин хабардир.
ДХА ходимлари ҳам, ИМА ходимлари ҳам Адлия вазирлиги тизимининг бир бўлаги, кадрлари эса – қимматли бойлигидир.
Шу билан бирга, замонавий давлат органи ихчам бўлиши керак, кадрлар эса элакдан ўтиши аниқ, акс ҳолда бу ислоҳот эмас, эскича ёндашув бўлиб қолаверади. Бу жараёнда қонун устуворлиги ва адолат мезонларига таянилади.
Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими

⚡️ДИҚҚАТ ТАЙИНЛОВ!!!
Адлия органлари ва муассасаларида ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш марказига янги директор тайинланди
Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Хўжаев Камолиддин Улуғбек ўғли – Адлия вазирлиги ҳузуридаги АКТРМ директори лавозимига тайинланди.
К. Хўжаев 1990 йилда Навоий вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2013 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат босқичини, 2016 йилда ушбу университет ҳамда академик алмашинув асосида Япониянинг Цукуба университетида магистратура босқичини тамомлаган, халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат бўйича мутахассис.
У ўз меҳнат фаолиятини 2014 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бошлаган.
Янги лавозимга тайинлангунга қадар Давлат хизматлари агентлигида Давлат хизматларини рақамлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Адлия вазирлиги жамоаси Камолиддин Хўжаевни ушбу тайинлов билан чин дилдан табриклайди. Келгуси ишларида муваффақият тилайди!

#Adliya_munosabat
Адлия вазирлиги: адвокатлик гувоҳномаси олишда ортиқча ҳужжат талаб этилса, бизга мурожаат қилинг!
Ижтимоий тармоқларда адвокатлик гувоҳномасини олиш учун ортиқча ҳужжатлар талаб қилинаётгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Ушбу масала юзасидан Адлия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Биринчидан, қонунчиликка кўра , талабгор (адвокат) адвокатлик тузилмасини янги ташкил қилган бўлса, тузилмани рўйхатдан ўтказган ҳудудий адлия органига 2 дона 3 х 4 см ўлчамида фотосуратни тақдим этади, холос.
Иккинчидан, талабгор мавжуд адвокатлик тузилмаларидан бирига ишга кирган бўлса, адвокатлик гувоҳномасини олиш учун ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ нусхаси ва 3 х 4 см ўлчамдаги рангли фотосуратини тақдим қилишнинг ўзи етарли.
Учинчидан, ҳозирда Адлия вазирлиги томонидан янги ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳада адвокатлик гувоҳномасини бериш муддати ва талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхатини янада қисқартириш ҳамда электрон мурожаат қилиш тартибини жорий этиш назарда тутилган.
Тўртинчидан, Адлия вазирлиги бюрократия ва қоғозбозликка қарши жиддий курашга бел боғлаган. Хусусан, тизим ташкилотлари фуқаролардан ортиқча ҳужжатлар талаб қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилган. Ҳозирда адвокатлик гувоҳномасини беришда ҳудудий адлия органлари томонидан ортиқча ҳужжатлар талаб қилинганлиги ҳолатлари ўрганилмоқда.
Ушбу ҳолат ҳақида хабар берган журналист ва блогерларга миннатдорчилик билдирамиз. Фуқароларга эса адлия тизимида бюрократия ҳолатларига дуч келганларида, 1008 телефони, [email protected] электрон почтаси ёки виртуал қабулхона орқали Адлия вазирлигига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатамиз.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

#Cўровнома
❕Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 15 мартдан 15 майгача “Соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” ҳуқуқий акцияси ўтказилмоқда.
🔰 Ҳуқуқий акция доирасида соҳа ходимларининг ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан онлайн сўровлар ўтказиш белгиланган.
❗️Шунга кўра, 16 та саволдан иборат сўровнома эътиборингизга ҳавола қилинмоқда. Уни тўлдириш учун бир неча дақиқа кифоя.
➡️ Сўровномада иштирок этиш: https://cc.uz/1685s
📌 Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим! Сўровнома натижалари юзасидан аниқланган муаммолар ечими бўйича ҳуқуқий механизмлар ишлаб чиқилади.

Адлия вазири тизимни ихчамлаштириш бўйича Президент Фармонида белгиланган вазифалар ижроси бўйича ходимлар билан учрашди
Бугун Адлия вазир Р.Давлетов “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони асосида кўриладиган ташкилий ишлар юзасидан тизим ходимлари билан Zoom платформаси орқали учрашув ўтказди.
Учрашувда Президент Фармони асосида бўлаётган тизимдаги ўзгаришлар, ходимлар тақдири ва ташкилий чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Жумладан, қисқаришлар вазирликдан бошлаб туман бўлимига қадар фақат айнан қайси лавозимлар доирасида юз бериши, бошқа ходимларнинг штат бирликлари сақланиб қолиниши яна бир марта таъкидлаб ўтилди.

Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
#Adliya_xabari
“So’gliqni saqlash va ta’lim tizimi xodimlarining huquqlarini himoya qilish” huquqiy aksiyasi doirasida 15-mart — 1-aprel kunlari davomida amalga oshirilgan ishlar
👉Batafsil
@adliyangiliklari

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_videobayonot
Adliya vazirligi: 934,8 mln so‘m mablag‘lar (ish haqi, ustama boshqa to‘lovlar) soha xodimlariga undirib berildi
Adliya vazirligi tomonidan 2022-yil 15-martdan 15-mayga qadar “Sog‘liqni saqlash va ta'lim tizimi xodimlarining huquqlarini himoya qilish” huquqiy aksiyasi o‘tkazilishi e'lon qilingan edi.
Huquqiy aksiyasi doirasida 15-mart — 1-aprel kunlari davomida soha bo‘yicha adliya organlariga 2 285 ta murojaatlar kelib tushgan bo‘lsa, shundan, 1386 tasi (64,4 %) qanoatlantirildi, 387 ta murojaat bo‘yicha huquqiy tushuntirish berildi hamda 21 ta murojaat tegishliligiga ko‘ra vakolatli organlarga yuborildi. Hozirda 467 ta murojaattlar ko‘rib chiqilmoqda.
Murojaatlarning asosiy qismi Andijon (500 ta), Qashqadaryo (350 ta), Sirdaryo (206 ta) viloyatlariga to‘g‘ri kelmoqda.
Batafsil videobayonotda👇

📌 Жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулк талаб қилиш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
📌 Жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулк талаб қилиш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Adliya_aralashgach
Адлия фан олимпиадаси ғолиблари бўлган ўқитувчиларга163 миллион сўм устама пуллари ундирилишига кўмаклашди
Марҳамат туман адлия бўлими томонидан Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган Соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳуқуқий акцияси доирасида сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлар давомида 27, 39 ва 40–умумтаълим мактабларида ишловчи 3 нафар ўқитувчи уларга фан олимпиадасининг республика босқичи ғолиби бўлганликлари муносабати билан тўланадиган устама пуллари тўланмаётганлигини маълум қилишди.
Президентнинг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 4-қисм г-бандида таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама ҳақи тўланиши белгилаб қўйилган.
Ўрганиш давомида, 3 нафар ўқитувчига юқоридаги Президент қарори талабларига риоя этилмасдан, жами 163.066.058 сўм миқдоридаги устама пуллари тўланмаганлиги аниқланиб, ушбу пулларни ундириш юзасидан туман ХТБ мудири номига бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритилди.
Марҳамат туман адлия бўлими

Adliya vaziri R. Davletov AQSh Xalqaro diniy erkinlik boʻyicha komissiyasi raisi bilan uchrashdi
Joriy yilning 6-aprel kuni adliya vaziri Ruslanbek Davletov va AQSh Xalqaro diniy erkinlik boʻyicha komissiyasi raisi Nadin Mayenza oʻrtasida uchrashuv boʻlib oʻtdi.
Uchrashuv avvalida adliya vaziri delegatsiyani O‘zbekistonda vijdon erkinligini kafolatlash va ta’minlash sohasida amalga oshirilayotgan islohatlar, diniy bag‘rikenglik va konfessiyalararo totuvlikni mustahkamlah choralari, xususan, qonunchilikdagi yangiliklar va kelgusidagi rejalar bilan tanishtirdi.
Tomonlar O’zbekiston va mintaqada vijdon erkinligi kafolati, diniy tashkilotlarni ro‘yxatdan o‘tkazish va ularning erkin faoliyat yuritishi uchun shart-sharoit yaratish, shuningdek, sohaga oid qununchilikni yanada takomillashtirish bo‘yicha o‘zaro fikr almashdilar.
AQSH delegatsiyasi rahbari N. Mayenza mazkur yo’nalishda O’zbekistonda olib borilayotgan islohotlarni yuqori baholab, vazirlik bilan hamkorlikni rivojlantirishga tayyorligini bildirdi.