Sevara Urinbayeva
2.12K subscribers
9.99K photos
1.22K videos
23 files
4.54K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
"Бир муҳим масалага барчанинг эътиборини қаратмоқчиман. Умуман, ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолди. Шунинг учун авариялар сони соат сайин ошиб бормоқда", деди Президент йиғилишда.

Бу муаммони бартараф қилиш учун мутасаддиларга, аввало, ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш, иккинчидан, ўқитмасдан ва ўргатмасдан гувоҳнома бериш “жинояти”га қарши жазони кучайтириш бўйича қонунчиликка қўшимча киритиш юзасидан таклиф киритиш топшириғи берилди.

Йўлларда хавфсиз ҳаракатланишга шароит яратиш, авария ва ўлим ҳолатларини кескин қисқартириш, бунинг учун ҳаракатни бошқаришни тўлиқ рақамлаштириш зарурлиги кўрсатилди. Шу муносабат билан Ички ишлар, Адлия вазирликлари, Бош прокуратурага аниқ топшириқлар берилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ijro_va_nazorat

Президент қарорлари ижроси натижаларини илғор технологиялар ёрдамида текшириш йўлга қўйилган

Батафсил видеода👆🏻
#Adliya_tabrigi

Адлия вазирлиги жамоаси расмий нашрлар орасида ўз нуфузига эга бўлган “Янги Ўзбекистон” газетаси фаолиятига 2 йил тўлиши муносабати билан таҳририят ходимларини самимий табриклайди.

“Янги Ўзбекистон” газетаси юртимиздаги демократик ислоҳотлар, мавжуд муаммо ва камчиликларни таҳлилий материаллар орқали дадил кўтариб чиққан ҳолда ахборот маконида ўз ўрнига эга бўлмоқда.

Газета таҳририяти жамоасига омадлар ва келгуси ишларида зафарлар доимо ҳамроҳ бўлсин!
Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси тузилади.

Республика комиссияси дастурдаги тадбирлар тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича ҳар ойда вазирлик, идора ва ҳудуд раҳбарларининг ҳисоботини эшитиб, уларнинг фаолиятига танқидий баҳо бериб боради, ҳар чоракда амалга оширилган ишлар натижаси, бу борада раҳбарларнинг жавобгарлиги бўйича Президентга ахборот бериб боради.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси котибият ва департаментлари раҳбарлари бошчилигида 7 та йўналишда доимий ишловчи штаблар тузилиб, вазирлик, идора ва ҳудудлар билан топшириқларнинг кунлик ижросини ташкиллаштиради.
#Infografika

Davlat organlariga murojaat qilish tartibi haqida xabardormisiz?

@adliyangiliklari
Адлия вазири Русланбек Давлетов Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг асосий мақсади ва унда белгиланган муҳим ислоҳотлар бўйича “Янги Ўзбекистон” газестига маълумот берди.

Адлия вазири Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг асоси қонун устуворлиги ва жамиятда адолатни таъминлашга қаратилганлигини, шунингдек унда бугунги кунда жамиятимиз учун зарур янги ғоя ва ислоҳотлар кўзда тутилганлигини таъкидлади.

Тўлиқ маълумотни “Янги Ўзбекистон” газетасининг 18-сонидан (2022 йил 27 январь) олиш мумкин.
#Сўраган_эдингиз #Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

Кадарстр паспортини шакллантиришда электрон сўровнома тўлдириш тартибини биласизми?

Давлат хизматлари агентлиги томонидан тайёрланган видеоқўлланмада батафсил маълумот берилган.
#Сўраган_эдингиз

2022 йил 1 февралдан бошлаб қонунчиликда қандай ўзгаришлар бўлади?

Батафсил: https://minjust.uz/uz/press-center/news/103206/
#Адлия_таклиф

Адлия вазирлиги: зарарли ва ёқимсиз ҳидларни ҳуқуқий тартибга солишни таклиф қилмоқда

Ҳаво сифатини мониторинг қилиш билан шуғулланувчи “AirVisual” халқаро ташкилоти хабарига кўра, Ўзбекистон 2018 йилда ҳавоси энг кўп ифлосланган давлатлар рейтингида 16-ўринни (34.3 µg/m³) эгаллаган. Кейинги икки йил давомида бу кўрсаткич фақат 2 поғонага яхшиланган (18-ўрин, 29.9 µg/m³) холос.

Батафсил👉🏻https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/103209/
#Адлия_таҳлил

🔊Шовқиннинг салбий таъсири ва хавфи тадқиқ қилинди

Бизнинг бутун муҳитимиз, у ёки бу даражада, шовқин таъсиридан иборат. Одамлар маълум бир шовқин даражасига ўрганган бўлиб, агар ҳаддан ташқари шовқин бўлмаса, улар кўпинча бунга эътибор ҳам бермайдилар.

Кишилар онгига таъсир қилувчи шовқин таъсирига қарши курашиш зарурати халқаро даражада эътироф этилган. Жумладан, БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 2021 йил 5 октябрдаги 48-сессиясида инсоннинг хавфсиз, тоза, соғлом ва барқарор атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқини умуминсоний ҳуқуқ сифатида эътироф этган резолюция қабул қилинди.

Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган миллий қонунчилик ҳамда жорий амалиётни ўрганиш натижалари фуқаролар ва жамиятни шовқиндан ҳимоя қилиш соҳасида қатор муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Хусусан, бугунги кунга қадар мамлакатимизда зарарли шовқин таъсирига қарши курашиш масалаларини тартибга солувчи ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинмаган.

Батафсил👉🏻https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/103208/
#Diqqat_muhim #Qulaylik

⚡️Россияда ўзбекистонликларнинг эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш имкони яратилди.

Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига янги турдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришда қулайликлар яратиш мақсадида 2022 йилнинг 25 январидан Россияда Ўзбекистон фуқароларининг эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш бошланди.

БАТАФСИЛ

🔗Aлоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Farg‘ona viloyatidagi xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi 3 nafar notariusning litsenziyasi vaqtincha toʻxtatildi

“Notariat toʻgʻrisida”gi Qonunning 15-2-moddasiga asosan Fargʻona viloyat adliya boshqarmasi huzuridagi malaka komissiyasining 2022-yil 27-yanvarda boʻlib oʻtgan 1-son majlisi bayonnomasiga asosan:

Fargʻona shahrida xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius Fattaxova Sevaraxon Rasulovnaning (litsenziya FA 0071, 09.11.2020-y.) litsenziyasi amal qilish muddati 2022-yilning 28-yanvar kunidan 1 oy muddatga;

Fargʻona shahrida xususiy amaliyot bilan shugʻullanuvchi notarius Karimov Adham Karimjonovichning (litsenziya FA 0065, 08.09.2020-y.) litsenziyasi amal qilish muddati 2022-yilning 28-yanvar kunidan 1 oy muddatga;

Dang‘ara tumanida xususiy amaliyot notarial faoliyat bilan shugʻullanuvchi notarius Ismoilova Dilnozaxon Karimovnaning (litsenziya FA 0014, 21.04.2020-y.) litsenziyasi amal qilish muddati 2022-yilning 28-yanvar kunidan 1 oy muddatga toʻxtatildi.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

⚠️ Қонунчиликка кўра, нодавлат нотижорат ташкилотлари (шу жумладан, диний ташкилотлар) ҳар йили 1 февралга қадар ўтган йилдаги фаолияти юзасидан адлия органига ҳисобот тақдим этади.

❗️Ҳисоботларни топшириш муддати тугашига 3 кун қолди.

📝 Ҳисобот шакллари билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин:
👉 Нодавлат нотижорат ташкилотлари учун - ҳавола.
👉 Диний ташкилотлар учун - ҳавола.

🖥 Ҳисоботни қулай ва сифатли топшириш учун www.e-ngo.uz портали ишга туширилган. Ҳисоботни электрон шаклда, ўз вақтида ва тўлиқ тақдим этиш сўралади.

📌 Эслатма: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 239-моддасига асосан, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этмаслиги, ўз вақтида тақдим этмаслиги ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиши, ўз фаолияти тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этиши 4 млн.дан 8 млн сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

🔰 Қўшимча саволлар учун телефон рақамлари:

● Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги – 94-368-99-44
● Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги – 91-306-45-54
● Андижон вилоят адлия бошқармаси – 97-742-86-88
● Бухоро вилоят адлия бошқармаси – 93-542-85-55
● Жиззах вилоят адлия бошқармаси – 97-350-57-27
● Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси – 91-637-05-94
● Навоий вилоят адлия бошқармаси – 90-788-78-76
● Наманган вилоят адлия бошқармаси – 91-358-38-90
● Самарқанд вилоят адлия бошқармаси – 97-615-70-20
● Сирдарё вилоят адлия бошқармаси – 97-277-92-90
● Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси – 99-193-07-55
● Фарғона вилоят адлия бошқармаси – 91-109-13-32
● Хоразм вилоят адлия бошқармаси – 99-501-01-07
● Тошкент вилоят адлия бошқармаси – 97-420-33-00
● Тошкент шаҳар адлия бошқармаси – 90-323-52-57

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Олий Мажлис палаталари ҳузуридаги комиссиялар

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Адлия_ҳудуд #Адлия_аралашгач

⚡️АСАКАДА БЮРОКРАТИЯГА ЙЎЛ ҚЎЙГАН 50 НАФАР МАСЪУЛЛАРГА ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ


Адлия органлари томонидан бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича мунтазам равишда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Асака туман адлия бўлими томонидан тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчи болаларнинг ота-оналари ўртасида ўтказилган сўровлар давомида айрим мактабгача таълим ташкилотларининг масъулари томонидан ҳозирги кунга қадар ота-оналардан таълим ташкилотларига болаларни қабул қилишда паспорт нусхалари, фотосуратлари ва маҳалла фуқаролар йиғинларидан яшаш жойи бўйича яшаётганлиги тўғрисидаги маълумотномалар сўраш ҳолатлари мавжудлиги маълум бўлди.

Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан мазкур мактабгача таълим ташкилотларининг уставлари мониторинг тартибида ўрганилганида тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотларининг уставларининг 4-боб, 24-бандида мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қабул қилишда «Боланинг қонуний вакиллари унинг тиббий харитаси, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси, қонуний вакилининг паспорт нусхаси ва 2 дона фотосурат» ларини олиш тартиби белгиланганлиги маълум бўлди.

Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарорига асосан мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қабул қилишда «Боланинг қонуний вакиллари унинг тиббий харитаси, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси, қонуний вакилининг паспорт нусхаси ва 2 дона фотосурат» олиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сонли қарори билан тасдиқланган низомдан чиқариб ташланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–6191-сон Фармонига асосан шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси ва шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати олиш тартиби бекор қилинган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунинг 32-моддасида таълим ташкилотининг уставида, таълим тури ва шакли, таълим ташкилотининг мақсад ва вазифалари, ўқув-тарбиявий ва илмий-методик ишларни ташкил этиш ҳамда мазмуни, таълим ташкилотига қабул қилиш тартиби, таълим ташкилотининг тузилмаси, бошқарув органлари ва жамоатчилик тузилмалари, таълим олувчилар, педагог кадрлар, ўқув-тарбия ишлари бўйича ходимлар, маъмурий-бошқарув ходимларининг мақоми, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, таълим ташкилотининг мол-мулки ва воситалари, таълим ташкилотини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби белгиланиши ҳамда таълим ташкилотининг устави таълим ташкилотининг таъсисчилари томонидан тасдиқланади ва ҳудудий тегишлилик бўйича Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатга олиниши кўрсатилган.

Шунга кўра, Андижон вилояти Асака туман адлия бўлими томонидан Асака туман мактабгача таълим бўлими ва мактабгача таълим ташкилотларига тақдимнома киритилди ва натижада барча мактабгача таълим ташкилотларининг уставлари Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сонли қарори билан тасдиқланган низом талабларига мувофиқлаштирилди ҳамда болаларни қабул қилишда ота-оналардан паспорт нусхалари, фотосуратлар ва маҳалла фуқаролар йиғинларидан яшаш жойи бўйича маълумотномаларни тақдим қилишликни сўраган 50 нафар масъулларга «Хайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилиб, амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган 49 та мактабгача таълим ташкилотларининг уставлари бекор қилинди.


Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Diqqat_muhim

Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой📌

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг февраль-март ойлари "Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича долзарб икки ой" деб эълон қилинади.

Ойликлар доирасида:

Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича маълумотлар ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритилади.

Тадбиркор аёлларга ҳуқуқий кўмак бериш учун Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ҳамкорлик меморандуми имзоланади.

"kurslar.huquqiyportal.uz" да аёллар ҳуқуқига оид бепул онлайн ўқув курслари ташкил этилади.

"Ҳуқуқий ахборот минбари" рукни остида аудио подкастлар ташкил қилинади.

Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича умуммиллий имтиҳон ўтказилади.

Сайёр қабуллар ва бошқа тадбирлар ташкил этилади.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

⚡️ Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди

“2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида ишлаб чиқилган 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.

2026 йилгача эҳтиёжманд аҳоли ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам билан тўлиқ қамраб олинади.

🏫 2022 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1-4-синф ўқувчилари бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминланади.

➡️ 2023 йил 1 январдан
пенсияни ҳисоб-китоб қилишда иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача оширилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Кекса ва ногиронларга давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилади

Дастурга кўра, 2022 йилда:

🔘 Давлат хизматлари ривожлантириш мақсадида:

ҳужжатларни бериш ва алмаштиришда, ўзаро боғлиқ давлат хизматларини мурожаатни кутмасдан таклиф этиш амалиёти йўлга қўйилади;

“Фуқароларнинг рақамли паспорти” лойиҳаси
орқали туғилганлик тўғрисида ва ҳайдовчилик гувоҳномалари, шаҳодатнома ва диплом каби ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади;

кекса ва ногиронларга давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилади.

🔘 Қонун устуворлигини таъминлаш доирасида:

👉 ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича ҳам давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этилади;

👉 қарори, ҳаракати ноқонуний эмаслигини маъмурий судда исботлаш мажбурияти, уни қабул қилган мансабдор шахснинг ўзига юклаш тартиби жорий этилади;

👉 ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона онлайн электрон реестр юритилади.

☑️ Шунингдек, жазони ўтаб бўлган фуқароларга “дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети”ни бериш жорий қилинади.

💰 Ушбу тизимда тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунардмандчилик бўйича аниқ лойиҳалари бор шахсларга бир марталик моддий ёрдам берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга компенсация тўлови жорий этилади

“Аҳолинниг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–58-сон, 28.01.2022 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2022 йил 1 мартдан:

👉 уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига ойлик компенсация пул тўловлари, уни олиш ҳуқуқига эга бўлган барча имтиёзли тоифадаги шахсларга, ушбу шахсларнинг пенсия (ижтимоий нафақа) олиши ёки олмаслиги ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бориши ёки олиб бормаслигидан қатъи назар тўлаб борилади;

👉 ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга компенсация тўлови жорий этилади.

Бунда, ҳар ойлик компенсация тўлови – пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 45 фоизи (130 050 сўм) миқдорида тўланади.

Ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда – пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи (289 минг сўм) миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.

Бунда, қўшимча тўлов пенция ва нафақа тайинланган ташкилот орқали республика бюджети ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from FERMERGA MADAD
Бугун фаол фермерлар ва уларнинг вакиллари Адлия вазири Русланбек Давлетов қабулида бўлишди. Учрашув жуда ҳам кўнгилдагидек бўлди. Фермерлар томонидан ишлаб чиқилган таклифларни Адлия вазири қўллаб қувватлади.

Кластерлар билан шартнома имзолашга шошмай туринг.

👉 @fermerga_madad