Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Тайинлов
ЭЛДОР БАҲРОМОВИЧ МАХКАМОВ СИРДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ ЛАВОЗИМИГА ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 3 февралдаги буйруғига асосан Элдор Баҳромович Махкамов Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Э. Махкамов 2005 йилда Тошкент Давлат юридик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси нусха кўчириш техникаси оператори вазифасидан бошлаб, шу бошқармада катта маслаҳатчи, бош маслаҳатчи – девонхона мудири лавозимида ишлаган. 2011-2014 йилларда Адлия вазирлигида турли лавозимларида фаолият юритган.

2014-2018 йилларда Сирдарё вилоят адлия бошқармасида Ташкилий-назорат ва таҳлил шўъбаси мудири, Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2018 йилдан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармасининг бўлим бошлиғи, 2019 йилдан ушбу бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

adliyangiliklari
#Биласизми
📌 Мигрантларга уй ажратиш тартиби белгиланди
____________________________________________

#Вы_знаете_что
📌 Определен порядок предоставления мигрантам жилья

@adliyangiliklari
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

58 нафар фуқаро Президент Фармони билан афв этилди

“Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 58 нафар фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 41 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 3 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади.

Шунингдек, 14 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

Афв этилганларнинг 2 нафарини аёллар ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қарор билан олий таълим муассасалари талабалари учун стипендияларнинг белгиланган миқдорлари тасдиқланди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
⚡️ “Ўзбекистон 24” теле- ва радиоканали (FM 87,9) ва "УзРепорт" канали орқали жонли эфирда Халқаро пресс-клубнинг фуқароларнинг ва тадбиркорларнинг турар жой ҳамда бошқа кўчмас мулкига бўлган ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўлларига бағишланган сессия бошланди.

📍Иштирокчилар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вакиллари ҳам бор.
____________________________

⚡️ В прямом эфире на теле- и радиоканале (FM 87.90) «Узбекистан 24», телеканале «УзРепорт» в прямом эфире идет очередная сессия Международного пресс-клуба, посвященная существующим проблемам в сфере обеспечения прав граждан и предпринимателей на жилое и иное недвижимое имущество и их решениям.

📍 В числе участников — представители Министерства юстиции Республики Узбекистан.

@adliyangiliklari
#Adliya_hudud

Адлия аралашуви билан 220 нафар ходимларнинг 205 526 720 сўм иш ҳақлари тўлаб берилди

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан фуқаро Б.Эргашев ва бошқаларнинг 2019 йил ноябрь - декабрь ойларида вилоят “Сувоқова” давлат унитар корхонасида ходимларга иш ҳақлари берилишининг аҳволи юзасидан мониторинг ўтказилди.

Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, Сирдарё вилоят “Сувоқова” давлат унитар корхонаси томонидан корхона ходимлари Б.Эргашев ва бошқаларга белгиланган муддатларда иш ҳақини тўлаб берилиши лозимлиги юзасидан тегишли кўрсатма берилган бўлишига қарамасдан, корхона томонидан 2020 йил 17 январь ҳолатига ўтган давр учун жами 220 нафар ходимларнинг 205 526 720 сўм иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Оқибатда, корхона томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сонли қарори талаблари бузилишига йўл қўйилган.

Бинобарин, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилиши учун вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг жавобгарлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 504-сонли қарори ҳамда Меҳнат кодексининг 154-моддасига кўра, иш берувчи молиявий аҳволидан қатъий назар, ходимга бажарган иш учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги белгиланган.

Шу боис, 2020 йил 17 январь ойига қадар тўланмай келинган жами 205 526 720 сўм иш ҳақини корхона ходимлари Б.Эргашев ва бошқаларга Сирдарё вилоят “Сувоқова” давлат унитар корхонаси ҳисобидан тўлаб берилиши юзасидан “Сувоқова” давлат унитар корхонасига тақдимнома киритилди. Натижада жами 220 нафар ходимларнинг 205 526 720 сўм иш ҳақи ундириб берилди.

https://telegra.ph/sv-02-05-49
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#harakatlar_strategiyasi #dastur_ijrosi

Ҳаракатлар стратегиясига 3 йил

Бугун Ўзбекистон тарихида янги тараққиёт йўлини белгилаб берган Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинган кун. Мамалакат ўрта истиқболига мўлжалланган ушбу ҳужжатнинг 3 йиллиги муносабати билан 7 февраль куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ташаббуси билан Ҳаракатлар стратегиясининг 3 йиллик сарҳисобига бағишланган медиа-кампанияга старт берилди.

Медиа-кампания доирасида Марказ ва Ўзбекистон МТРК ҳамкорлигида Ўзбекистон24 телеканалида теле-марафон ўтказилади.

Унда жонли эфирлар, хорижий ва маҳаллий экспертлар муносабати, кўрсатувлар ва инфографик роликлар орқали 3 йиллик сарҳисоб таҳлил қилинади.

Қолаверса шу куни вазирликлар, давлат органлари, идора ва ташкилотларнинг расмий веб сайтларида 2017-2019 йилларда тизимда амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар ҳақида ахборотлар эълон қилинади.

👆Натижалар салмоқли, вазифалар ҳам бисёр. Янгиликларни кузатиб боринг

Марказ расмий саҳифалари
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter
📌 Адлия вазирлиги томонидан қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш мақсадида “Қонунчиликдаги янгиликлар” номли брифинг ва матбуот анжумани ўтказилади.

Айни дамда соҳа мутахассислари иштирокида ерлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик масалалари ва бу борадаги қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш учун ташкил этилган матбуот анжумани давом этмоқда.

@adliyangiliklari
#Адлия_хабар_беради

Биласизми?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги фармонига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳокимларнинг қуйидаги ваколатлари тегишли халқ депутатлари Кенгашларига берилади:

↪️ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини олиб қўйиш ва бир фермер хўжалигидан бошқасига ўтказиш;

↪️ жисмоний ва юридик шахслар эгалигида бўлган, улар фойдаланадиган ва мулки бўлган ер участкаларини жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш.

Фармон билан, маҳаллий ҳокимият ва бошқа ваколатли давлат органлари раҳбарлари Конституциянинг хусусий мулк дахлсизлиги нормаларини сўзсиз ижро этиш ва уларга қатъий риоя қилиш бўйича шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилди.

Жисмоний ва юридик шахсларга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш майдончаси тўғрисидаги маълумотларни кейинчалик уларни электрон онлайн-аукционга жойлаштириш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқи берилди.

@adliyangiliklari
#Адлия_хабар_беради

Биласизми?

🔖 Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон
қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ:

↪️қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга берилади;

↪️ер участкасини танлаш материаллари “Давергеодезкадастр” қўмитаси ҳудудий қурилиш бош бошқармалари, туман (шаҳар)лар қурилиш бўлими томонидан тайёрланади;

↪️ “Давергеодезкадастр” органлари ер участкасининг бошланғич нархини белгилайди;

↪️ ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва улар бўйича хулосалар бериш “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимига ер участкаси ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилган кундан бошлаб беш иш куни ичида амалга оширилади.

@adliyangiliklari
Биласизми?
Forwarded from Huquqiy axborot | Lex.uz
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «Адолат» ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси қуйидаги лавозимларга танлов эълон қилади:
Бўлим бошлиғи – 2 та;
Бош маслаҳатчи – 2 та;
Бош мутахассис – 3 та;
Етакчи мутахассис – 1 та;

Номзодларга қўйиладиган талаблар:
олий юридик маълумот;
юридик соҳаларда 3 йилдан кам бўлмаган узлуксиз меҳнат стажи;
илмий-амалий тадқиқотлар ўтказа олиш, таҳлилий мақолалар ва бошқа материаллар тайёрлай олиш;
қонун ҳужжатларининг моҳиятини тушуниш ва тушунтира олиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тажрибасига эга бўлиш, қонунчилик техникасини билиш;
компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;
давлат тилини мукаммал билиш (хорижий тилларни яхши билиш устунлик беради);
юклатилган вазифаларни мустақил, назоратсиз бажара олиш;
ташаббускорлик, жонбозлик хислатларига, давлат хизматчиси номига лойиқ одоб-аҳлоққа эга бўлиш.

Иш ҳақи ва бошқа афзалликлар:
ойлик иш ҳақи бўлим бошлиғи 3,7 млн. сўм,
бош маслаҳатчи ва бош мутахассис 3,3 млн. сўм,
етакчи мутахассис 3,2 млн. сўм;
байрам ва бошқа муҳим саналар муносабати билан мукофот пуллари;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам
(базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида);
адлия органлари ходимларига бериладиган махсус
унвон – мартаба даражаларини олиш имконияти;
меҳнат натижаларига қараб бошқа афзалликлар.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
шахсий варақа (сўровнома, анкета ёки маълумотнома-объективка, телефон рақамлари ва яшаш манзилини кўрсатган ҳолда);
Диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
Номзоднинг паспорт нусхаси.
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар [email protected] электрон манзили орқали электрон шаклда юборилиши ҳам мумкин.
Маълумот учун телефон: 71 233-26-56
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш мумкин эмас

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Audio
Ноқонуний равишда ер участкаларидан фойдаланган фуқаролар ва уларни жаримага тортилгани ҳақида кўп гапирилди. Лекин оддий бир фуқаро қонуний ер олмоқчи.
Хўш, у қаерга қандай тартибда мурожаат қилиши керак?

"Тараққиёт стратегияси маркази"да бўлиб ўтган матбуот анжуманида Адлия вазирлиги масъул ходими Нодир Тиллаев шу ҳақда батафсил маълумот берди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEfqEboRQ2dxgIj2QA

Telegram| Facebook | Veb-sayt
📌Адлия вазири Р. Давлетов Сингапур Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Сингапурда) Зулкифли бин Бахаруддин билан учрашди.

Томонлар интеллектуал мулқ ҳуқуқи ва муаллифлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, юридик хизматларни такомиллаштириш ва рақамлаштириш борасида тажриба алмашиш зарурлигини қайд этиб, шериклик муносабатларини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришди.

Батафсил: https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/98775/

____________________________________________________
📌Министр юстиции Р. Давлетов встретился с Чрезвычайным и Полномочным Послом Республики Сингапур в Узбекистане (с резиденцией в Сингапуре) Зулкифли бин Бахаруддинном.

Стороны подчеркнули важность обмена опытом в сфере права интеллектуальной собственности и защиты авторского права, совершенствования и оцифровки процесса предоставления юридических услуг, а также достигли договоренностей об установлении партнерских отношений.

Подробнее: https://www.minjust.uz/ru/press-center/news/98774/

@adliyangiliklari
#Билиб_қўйган_яхши

2019 йил 1 мартдан бошлаб давлат органлари ва бошқа ташкилотлари томонидан тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатларни муҳрлаш ёки ҳужжатларни муҳр билан тасдиқлашни талаб қилиш тартиби бекор қилинди.

Бу билан, тегишли бланк ва шаклларни тадбиркорлик субъектларининг муҳри билан тасдиқлаш амалиётини йўқ қилиш чоралари кўрилди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Bayonot.uz
​​Шу йилнинг 27 январь куни каналимизда «2019 йил якунлари бўйича очиқлик рейтинги эълон қилинса, қайси ташкилотларни кучли учликка муносиб деб ҳисоблайсиз?» мавзуида сўровнома ўтказган эдик.

Сўровнома 18,5 минг мартадан кўп кўрилган бўлиб, 1751 нафар респондент томонидан овоз берилган. Овоз бериш натижаларига кўра, кучли учликка қуйидаги вазирлик ва идоралар муносиб кўрилган:

1-ўринга Адлия вазирлиги - 28 фоиз (503 та) овоз билан;

2-ўринга Давлат солиқ қўмитаси - 25 фоиз (443 та) овоз билан;

3-ўринга Бош прокуратура - 18 фоиз (325 та) овоз билан.

Ҳақиқатдан ҳам Адлия вазирлигининг фуқаролар учун очиқлиги ва фаолиятининг шаффофлиги намуна бўлишга арзийди. Вазирлик фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва тизимда замонавий хизматларни жорий этишда илғордир.

Вазирликнинг Телеграмдаги каналларига обуна бўлишни тавсия этамиз:

Адлия тизими янгиликлари канали:
@adliyangiliklari

Вазирнинг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби Севара Уринбаеванинг канали:
@SevaraJournalist

Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал:
@huquqiyaxborot

Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Эслатма: Мазкур сўровнома натижалари канал обуначиларининг эътирофи бўлиб, расмий хусусиятга эга эмас.