Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
⚡️ ⚡️ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Тошкент Давлат юридик университетининг матбуот анжумани бошланди.

Мавзу: Юридик таълимдаги ўзгаришлар.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

📲 Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
https://youtu.be/DEZOYlOmPqA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• TDYU volontyor talabalari ayollarga nisbatan zo'ravonlikka qarshi 16 kunlik faol kurash kampaniyasi doirasida videorolik tayyorladi

——————————
• Студенты-волонтеры ТГЮУ подготовили видеоролик в рамках 16-дневной активной кампании против насилия в отношении женщин

——————————
• Volunteer students of TSUL prepared a video as part of a 16-days of activism to challenge violence against women

@tsulofficial
#Mutaxassis_sharhi

▪️Fuqarolik jamiyati institutlari va ommaviy axborot vositalarining korrupsiyaning oldini olishdagi o‘rni qanday?

▪️Nodavlat notijorat tashkilotlari, OAV va fuqarolar korrupsiyaga qarshi kurashishda qanday usullar va vositalar orqali ishtirok etishi mumkin?

▪️Adliya vazirligi tizimida korrupsiyani yo‘q qilish borasida qanday ishlar amalga oshirildi?

▪️Korrupsiyani oldini olish borasida fuqarolik jamiyati institutlari va ommaviy axborot vositalarining salohiyatini qanday qilib kuchaytirsa bo'ladi?

👉Batafsil

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адлия тизимида коррупцияга қарши кураш?!

Батафсил видеода👆🏻
#Диққат_муҳим #Адлия_лойиҳа

❗️Давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодекси ишлаб чиқилди!

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлис палаталарининг қарори билан давлат хизматчиларининг ягона одоб-ахлоқ кодексида қуйидагилар назарда тутилмоқда:

Кодексда биринчи бор давлат хизматчиси тушунчаси ва унинг туралари ҳамда уларнинг таърифи берилмоқда.

Давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ масалалари бўйича ваколатли органлар сифатида қуйидагилар белгиланмоқда:

– давлат ташкилотларидаги одоб-ахлоқ комиссиялари;
– Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги;
– Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги.

Давлат хизматчиси фаолиятида қуйидаги чекловлар белгиланмоқда:

– мансаб ваколатларини сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари ва уларнинг органлари манфаатлари йўлида амалга ошириш, давлат ҳокимияти вакиллик органига сайланган сиёсий давлат хизматчилари бундан мустасно;
– илмий, спорт, педагогик ҳамда инновацион ғоя ва таклифларни татбиқ этиш билан боғлиқ фаолиятдан ташқари тадбиркорлик ва ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиш;
– ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда фуқаролар, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларига зарар етказиш орқали шахсий фойдани олиш;
– ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати бирор-бир моддий бойликларни олиш ёхуд жисмоний ёки юридик шахслардан бошқача наф кўриш.

Шунингдек, давлат хизматчисининг шахси билан боғлиқ совғаларни қабул қилиш, иш жараёнидаги меҳмондўстлик белгиларини қабул қилиш учун талаблар ҳамда давлат хизматчисининг иш вақтидан ташқари ўзини тутиш одоб-аҳлоқ нормалари белгиланмоқда.

Давлат хизматчисининг ташқи кўринишига оид талабларга асосан умумий қабул қилинган иш услубига мувофиқ бўлиши ва расмийлик, нейтраллик, камтарлик ва интизомни намоён этиши лозимлиги кўрсатиб ўтилмоқда.
Одоб-ахлоқ қоидалари бузилиш ҳолатларини қайд этиш ва уларни кўриб чиқиш ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларга риоя қилиш ва уларни бузганлик учун жавобгарлик тортиш тартиби белгиланмоқда.

❗️Мазкур Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарори лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин:

▫️ https://regulation.gov.uz/oz/d/51956

Муҳокама 24 декабрга қадар давом этади.
Адлия вазирлиги: инсонлар уларни қонунлар асосида бошқаришларини истайдилар.

Бугун, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида” Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Муҳокамада адлия вазири Р. Давлетов сўзга чиқиб, қонун лойиҳаси бўйича киритилаётган муҳим ўзгартиришлар ҳақида маълумот берди.

Таъкидланишича, қонун лойиҳаси ер участкалари эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтиришга йўналтирилган бўлиб, жамоат эҳтиёжлари учун компенсация эвазига ер участкаларини олиб қўйиш масалалари бўйича тўғридан-тўғри амал қиладиган яхлит қонун бўлади.

Қонун лойиҳасида фақат “жамоат эҳтиёжлари” ибораси қўлланилиб, “давлат ва жамоат эҳтиёжлари” тушунчасидан воз кечилмоқда.

Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши мумкин бўлган аниқ ҳолатларнинг тугал рўйхати келтирилиб, “бошқа ҳолатлар” каби мужмал қоидалардан буткул воз кечилмоқда.

Шунингдек, қонун лойиҳаси қабул қилинган тақдирда қуйидаги масалалар аниқ ечимини топади:
- компенсация берилишининг аниқ қоидалари ўрнатилади;
- компенсация сифатида бошқа турар жой берилганда ижтимоий нормани ҳисоблаш қоидалари белгиланади;
- битта маҳалла ёки кўчада яшовчи ҳуқуқ эгалари ва уларнинг оила аъзоларига қулай шарт-шароитлар яратиш ва маданий қадриятларини сақлаб қолиш мақсадида, ҳуқуқ эгаларининг хоҳишига кўра битта маҳалла ёки кўчада жойлашган янги уйлар (битта кўп қаватли уйдаги квартиралар) берилиши мумкинлиги назарда тутилади;
- компенсация ўз вақтида ва тўлиқ берилишининг доимий мониторинги Кўчмас мулк объектлари Давлат реестри ягона электрон ахборот тизими орқали амалга оширилиши кўзда тутилади.

Бундан ташқари, Қонун лойиҳаси билан кўчмас мулкни бузиб ташлаш ҳақидаги қарорни қабул қилиш тартиби ўзгаряпти, унга кўра бу каби қарор ҳокимлар томонидан эмас Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан қабул қилинади.


Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Диққат_муҳим #Адлия_лойиҳа

Адлия вазирлиги: янги қонун лойиҳаси автомототранспорт воситаларини ижарага бериш билан боғлиқ муносабатларни енгиллаштиради.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 565-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Муҳокамада адлия вазири Р. Давлетов сўзга чиқиб, қонун лойиҳаси бўйича киритилаётган муҳим ўзгартиришлар ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, қонун лойиҳаси билан автомототранспорт воситалари электрон савдо платформаси орқали ижарага берилганда, шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш талаби бекор қилинмоқда. Бу каби шартномалар оддий ёзма шаклда тузилиши мумкинлиги белгилаб берилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши автомототранспорт воситаларини ижарага бериш билан боғлиқ муносабатларни енгиллаштиради ва ижара бозорини ривожлантиради.

Шунингдек, автомототранспорт воситаларини ижарага бериш соҳасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ортиқча оворагарчилигининг олди олинади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Tayinlov

Akbar Djurabayevich Tashkulov Vazirlar Mahkamasi qaroriga muvofiq Toshkent davlat yuridik universiteti rektori etib tayinlandi

Akbar Tashkulov 1971 yilda Jizzax viloyati Jizzax tumanida tug‘ilgan. Ma'lumoti oliy, 1994 yilda Toshkent davlat yuridik institutini (kunduzgi) tamomlagan, mutaxassisligi huquqshunos.

U o‘z mehnat faoliyatini 1994 yilda O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Xalqaro-huquqiy boshqarmasining katta maslahatchisi lavozimidan boshlagan. A. Tashkulov 2005—2013 yillarda Surxondaryo viloyat adliya boshqarmasi boshlig‘i, 2013—2017 yillarda Sirdaryo viloyat adliya boshqarmasi boshlig‘i lavozimlarida ishlagan.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2015 yil 28 avgustdagi farmoniga asosan A. Tashkulov “O‘zbekiston Respublikasida xizmat ko‘rsatgan yurist” faxriy unvoniga sazovor bo‘lgan.

2017 yildan hozirgi vaqtga qadar O‘zbekiston Respublikasi adliya vazirining o‘rinbosari lavozimida faoliyat yuritib kelmoqda edi.
Adliya vazirligi jamoasi Akbar Djurabayevichni ushbu tayinlov bilan tabriklaydi va ularning kelgusi ishlarida, mas'uliyatli lavozimlarida muvaffaqiyat tilaydi.

Adliya vazirligi
Jamoatchilik bilan aloqalar bo‘limi

@adliyangiliklari
#Диққат_муҳим #Адлия_лойиҳа

⚡️Давлат хизматчиларининг интернет, хусусан, ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари ҳам тартибга солинмоқда!!!

❗️Бу тартиб Адлия вазирлиги томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг “Ўзбекистон Республикаси давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида назарда тутилмоқда.

☝️Унга кўра, “Давлат хизматчилари Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқлардан шахсий мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бироқ, давлат ташкилотларининг нуфузига ёки бошқа шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматига зарар етказувчи маълумотларни тарқатмаслиги керак”.

Одоб-ахлоқ қоидаларини бузган давлат хизматчилари қилмишининг оғир-енгиллигига қараб интизомий ва қонунчиликда белгиланган бошқа жавобгарликка тортилади.

Мазкур одоб-ахлоқ қоидалари Адлия вазирлиги томонидан Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастурининг 2-банди ижроси юзасидан ишлаб чиқилди.

Бунда хорижий давлатларнинг (АҚШ, Болгария, Аргентина, Молдова, Россия, Қозоғистон) тажрибаси ўрганилди.
Ҳужжат билан барча давлат хизматчилари учун мажбурий бўлган одоб-ахлоқ қоидаларининг ягона стандарти жорий қилинмоқда.

Лойиҳа қабул қилинса, барча давлат ташкилотларидаги ички одоб-ахлоқ қоидалари мазкур ҳужжат асосида қайта ишлаб чиқилади ҳамда жамоатчилик учун очиқлиги таъминланади.

Лойиҳани кўриш ва муҳокамада иштирок этиш учун ҳавола👇:
▫️ https://regulation.gov.uz/oz/d/51956
#Адлия_муносабати

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 1 октябридан республиканинг барча туман ва шаҳарларида ташкил этиладиган юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятига оид турли хил фикрларга Адлия вазирлиги ўз муносабатини билдирган эди.

Юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилганлигига ҳам мана 2 ойдан ортиқ вақт ўтди.

Хўш юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ҳозирги кунга қадар нималарни амалга оширди?

Юридик хизматлар кўрсатиш марказлари фаолияти юзасидан маълумотларга эътибор берсак.
Республикадаги жами Марказларга келиб тушган ҳужжатлар сони қисқа 2 ойдан ортиқ вақт ичида 138 265 тани ташкил қилмоқда.

Шундан:
– ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб ижобий хулоса берилган ҳужжатлар сони 101 045 та;
– шартномавий муносабатларга оид ҳужжатлар сони 32 597 та;
– судгача ҳал этиш юзасидан киритилган талабномалар сони 74 та;
– ташкилот манфаатларини кўзлаб судга киритилган даъво аризалари сони 61 тани ташкил қилади.

Марказларда фаолият юритаётган ходимлари томонидан 835 та мурожаатлар кўриб чиқилган, 187 та ўрганишлар ва 412 та мониторинглар ўтказилган, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 147 та хабарномалар берилган.

Шунингдек, марказлар ходимлари томонидан 100 мингдан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиб, соҳа фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган 1 000 дан ортиқ таклифлар киритилган.

Маълумот учун: Марказлар республиканинг барча ҳудудларида жорий этилишидан аввал 3 та ҳудудда: Наманган шаҳри, Қарши ва Марҳамат туманларида 1 йил давомида эксперимент тариқасида ишга туширилган. Экспериментнинг ижобий натижаларидан келиб чиқиб, Марказлар республиканинг барча ҳудудларида ташкил этилган.

Ижтимоий тармоқларда Юридик хизмат кўрсатиш марказлари тўғрисида аниқ қайси Марказлигини кўрсатмаётган ҳолда фикр қолдираётган фуқароларимизга Адлия вазирлиги исталган вақтда улар билан учрашиб ҳар қандай мурожаатларни кўриб чиқишга ҳамда уларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни муҳокама қилишга тайёрлигини маълум қилади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Хушхабар

Энди сохталардан ажратиш янада осон

Адлия вазирлигини файсбукдан қидирсангиз саҳифасида мана бу 👉 белги бор ёки йўқлигига эътибор беринг
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Адлия вазирлигининг Фейсбукдаги саҳифаси расмий мақомга эга бўлди

Вазирликнинг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифаси (fb.com/minjustuz)га ўхшаш саҳифалар пайдо бўлганлиги, улар орқали аҳолини чалғитувчи ахборотлар тарқатилаётганлиги туфайли махсус Verified (тасдиқланган) белгиси олинди.

Эндиликда, саҳифа номидаги махсус белги орқали уни осон ажратиб олиш мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#DIQQAT_MUHIM #Adliya_tashabbus

⚡️Адлия вазирлиги аёллар ҳуқуқларини кучайтириш бўйича қатор жиддий таклифларни илгари сурди

Бугунги кунда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилганлигига қарамасдан, аёллар ўртасида тазйиқ ва зўравонлик натижасида ўз жонига, фарзандлари ҳаётига қасд қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Аёлларнинг нақафат турмуш ўртоқлари томонидан, балки қайнота ва бошқа қариндошлари томонидан, энг ачинарлиси, боғча, мактаб ёшидаги қизларга зўравонлик қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Адлия вазирлиги томонидан хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш билан боғлиқ муаммолар таҳлил қилиниб, уларнинг олдини олиш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.

1. Қонунчиликда “таъқиб этиш” (stalking), яъни қизларни, аёлларни орқасидан кузатиб юриш тушунчаси киритилмаганлиги, ушбу ҳолатдан ҳимояланиш механизмлари ҳам мавжуд эмаслигини англатади...

Батафсил👉🏻https://minjust.uz/uz/press-center/news/102941/
#Адлия_муносабати

⚡️Пояснение о порядке нумерации на портале Regulation.gov.uz

К проектам нормативно-правовых актов, размещаемым на портале обсуждения проектов нормативно-правовых актов (Regulation.gov.uz), присваивается уникальный идентификационный номер (к примеру, ID–53105, ID–53106, ID–53108 и т.д.).

Последовательность присвоения номеров исчисляется автоматически с момента загрузки в Единую электронную систему разработки и согласования проектов нормативно-правовых актов (Project.gov.uz), где выбирается функция «Для общественного обсуждения».

Согласно Указу Президента Республики Узбекистан от 8 августа 2018 года № УП–5505 (см. пункт 8 последний абзац), с технической точки зрения Project.gov.uz и Regulation.gov.uz являются двумя отдельными составляющими одной системы.

Если во внутренней системе Project.gov.uz происходит предварительное, межведомственное согласование, правовая экспертиза и внесение в Правительство разработанных проектов нормативно-правовых актов, то во внешнем портале Regulation.gov.uz проводится их общественное обсуждение.
При этом, общественное обсуждение проводится в соответствии с Положением о порядке проведения оценки регуляторного воздействия проектов нормативно-правовых актов и принятых нормативно-правовых актов, утвержденным постановлением Президента Республики Узбекистан от 15 марта 2021 года № ПП–5025 (см. пункт 5).

Согласно данному Положению, общественное обсуждение не требуется в случаях, когда проект нормативно-правового акта или принятый нормативно-правовой акт предусматривает изменения и дополнения, направленные на приведение в соответствие с требованиями принятых новых актов законодательства.

Следует отметить, что проект нормативно-правового акта может быть загружен в систему заранее для проведения общественного обсуждения, но непосредственно на портале Regulation.gov.uz его текст появится только лишь после подписания первым руководителем разработчика.

Поэтому на портале Regulation.gov.uz отмечаются несоответствия в последовательности идентификационных номеров проектов нормативно-правовых актов, т.к. их хронология ведется с момента подписания, то есть с учетом даты.

Тем не менее, в настоящее время Министерством юстиции совместно с программистами ведется работа по обеспечению последовательности загружаемых в систему проектов нормативно-правовых актов по идентификационному номеру и по дате подписания одновременно. Данную работу планируется завершить до 20 июня 2022 года.

В связи с проведением технических работ могут отмечаться некоторые сбои в работе системы.

Отдел по связям с общественностью
Министерства юстиции
ИДРОК 🏆

Юридик техникумлар ўқувчилари ўртасида ўтказилиб келинаётган “IDROK” интеллектуал ўйинининг республика босқичи...

Ушбу интеллектуал ўйин ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларга ўз иқтидор ва салоҳиятини намоён этишга имкониятлар яратибгина қолмай , ўз касбини севиш, илм-фанга иштиёқ ва юрт келажагига дахлдорлик туйғуларини юксалтиришга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Айни шу мақсадни кўзлаб Адлия вазирлиги томонидан мазкур интеллектуал ўйин бир неча босқичда ташкил этилди. Бугун Республика босқичи.Кўрамиз кимларни қўли баланд келаркан?!