Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева Президент ҳужжатлари ижроси юзасидан маълумот берди:
2021 йил 4 ноябрь куни ҳолатига кўра, Республика миқёсида жами 4 100 та Президент ҳужжатларидаги назоратга олинган 61 186 та топшириқ мавжуд бўлиб, шулардан 48 341 таси назоратдан ечилган, 12 473 таси ижро жараёнида.
2016-2021 йилларда қабул қилинган 145 та Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида белгиланган жами 4 294 та топшириқларнинг ижроси мониторинг қилиниб, натижаси бўйича таҳлилий маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Шунингдек, ҳужжатлар лойиҳалари пухта ҳамда профессионал даражада тайёрланганлиги ўрганилиб, уларнинг ижро этилмаслик хавфи лойиҳа босқичидаёқ экспертиза қилинмоқда.
Натижада ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган 878 та лойиҳаларнинг ҳар тўрттадан биттаси (250 та) бу борада камчиликлар мавжудлиги сабабли ташаббускор идораларга қайтарилди.
● Батафсил
〰️〰️〰️
Расмий хабарлар | Медиабанк

#Биз_биргамиз
Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар III Республика савдо ярмаркаси ўтказиляпти
Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “ECOBOZOR” савдо мажмуасида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотларнинг савдо ярмаркаси бўлиб ўтяпти.
Учинчи марта ўтказилаётган ушбу ярмарка “Биз биргамиз!” шиори остида Адлия вазирлиги ҳамда Ногиронлар жамияти томонидан ташкил этилди.
“Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳасининг асосий мақсади – ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, уларни жамиятимизнинг ажралмас қисми сифатида руҳлантириш ҳамда касбий салоҳиятини рўёбга чиқаришдан иборатдир.
Ярмаркада бутун республикадан 100 га яқин ногиронлиги бўлган шахслар ўзлари тайёрлаган маҳсулотлари билан иштирок этяпти.
Улар томонидан каштачилик, дурадгорлик, зардўзлик, тикувчилик, қандолатчилик каби халқ ҳунармандчилиги йўналишларида асосан қўл меҳнати билан тайёрланган маҳсулотлар омма эътиборига тақдим этилди.

Forwarded from davletovuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросимидан Ўзбекистон 24 телеканали тайёрлаган лавҳа
Forwarded from davletovuz
❗️Қонуний фаолият юритаётган барча журналист ва блогерлар бундан буён ҳам қонун ва Президент ҳимоясида бўлади- Шавкат Мирзиёев
Мамлакатимизда демократик янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштириш учун сўз ва матбуот эркинлигини, фуқароларнинг ахборот олиш ва уни тарқатиш, ўз фикр ва қарашларини эркин билдириш ҳуқуқини таъминлаш борасида муҳим чора-тадбирлар ҳаётга жорий этилмоқда.
Албатта, бундай очиқлик ва ошкоралик шароитида ишлаш, ўз фаолиятига нисбатан билдирилаётган танқидий фикрларни тўғри қабул қилиш эскича қолиплар билан яшаётган айрим амалдорларга ёқмаслиги ҳам мумкин. Лекин бундан қатъи назар, биз бу йўлни давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири деб биламиз ва уни изчил давом эттирамиз.
Шу мақсадда амалдаги қонунчиликда давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари томонидан оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилиш, цензура ўрнатиш, таҳририят ходимларига босим ва тазйиқ ўтказиш, материаллар ва техник воситаларни улардан ғайриқонуний равишда олиб қўйиш ҳаракатлари содир этилгани учун жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, қонуний фаолият юритаётган барча журналист ва блогерлар бундан буён ҳам қонун ва Президент ҳимоясида бўлади.

Бугунги кунимиз тафсилотларга бой 😉
Куннинг биринчи ярмида "Биз биргамиз" лойиҳаси доирасидаги хайрли тадбиримизни ўтказган бўлсак, куннинг иккинчи ярмида жамоамиз билан ЎзЖОКУнинг Ахборот хизмати йўналиши бўйича таҳсил олувчи талабаларига Адлия вазирлигининг матбуот хизмати фаолияти тақдимотини, вазирлик бўйлаб экскурсия ўтказдик. Бўлажак пиарчилар билан сиёсий соҳада PR ҳақида гаплашдик...
👉Батафсил
@SevaraJournalist

#ЭЪЛОН
2021 йил 9 ноябрь куни соат 11:00 да Ўзбекистон миллий матбуот маркази биносида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Мавзу: “Муҳим қонунчилик ҳужжатларини кенг жамоатчиликка етказиш: инновацион усуллар, натижалар ва муаммолар”
Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.
ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.
Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
Анжуман "UzReport TV" ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

⚡️ ⚡️ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг матбуот анжумани бошланди.
✅ Мавзу: Қабул қилинаётган қонун хужжатлари тарғиботи.
📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.
👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
📲 Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
https://youtu.be/O8TN6UqtI8o

YouTube
O'zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi: Qabul qilinayotgan qonun xujjatlari targ'iboti
Официальный сайт: https://uzreport.news/
UzReportTV @ Instagram: https://www.instagram.com/uzreport.news/
UzReportTV @ Facebook: https://www.facebook.com/uzreport.tv/
UzReportTV @ Telegram: https://t.iss.one/UzReport