Sevara Urinbayeva
2.56K subscribers
9.87K photos
1.15K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Adliya_xabari

Жорий йилнинг 22 октябрь куни адлия вазири Русланбек Давлетов Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси бош котиби Кристоф Бернаскони билан учрашди.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Ўзбекистон Президенти сайлови жараёнларини ёритиш учун қандай ҳужжат талаб қилинади?

Cайлов кодексига кўра, ОАВ вакиллари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларни ёритиш, шу жумладан, сайлов куни овоз бериш биноларида бўлиш, овозларни санаб чиқиш чоғида ҳозир бўлиш ҳуқуқларига эга. Бунинг учун ОАВ вакилида Марказий сайлов комиссияси томонидан берилган ҳужжат бўлиши керак.

Бу унинг аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномадир. Яъни, “Сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом”га кўра, сайловни ёритувчи ОАВ вакиллари — Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилади ва махсус гувоҳнома берилади.

ЭСЛАТМА!
ОАВ вакиллари сайлов жараёнларида ўзига Марказий сайлов комиссияси томонидан берилган гувоҳномани ҳамда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни ёнида олиб юриши, ваколатли шахслар талабига мувофиқ уларни кўрсатиши шарт.
#Сайлов_2021
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни.

Биз ҳам оиламиз билан эрталабдан ҳудудимиздаги сайлов участкасига бориб, ўзимиз муносиб деб билган номзодга овоз бердик!

Сиз ҳам сайловда иштирок этинг, сайлаш ҳуқуқингиздан фойдаланинг!

Унутманг, ҳар бир овоз муҳим!
📸 Адлия вазири Русланбек Давлетов президентлик сайловида овоз берди.

"Конституциявий ҳуқуқимиздан фойдаланиб, сайловда овоз бердик", — деб ёзган Р. Давлетов Facebook'даги саҳифасида.

@adliyangiliklari
#Сайлов_2021

Адлия органлари ходимлари ҳам бўлиб ўтаётган Президентлик сайловида фаол иштирок этишмоқда!
🔰Юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларига қабул давом этмоқда.

🎓Курсларда ўқиш учун барча олий маълумотли шахслар ҳужжат топширишлари мумкин.

📥Ҳужжатларни қабул қилиш 2021 йилнинг 31 октябрь кунига қадар centerqabul.tsul.uz сайти орқали фақат электрон равишда ташкил этилади.

🤵🏼Курсларнинг қабул квотаси 100 нафарни (давлат тилида) ташкил этиб, тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

⚖️Курсларни муваффақиятли тугатиб, белгиланган намунадаги дипломни олган шахслар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизмати ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида (ФҲДЁ) ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов ўтказувчи сайлов участкаларининг барчасида сайлов бюллетенлари санаб чиқилди.
Сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодлар сайловчиларнинг қуйидаги миқдордаги овозини олди:

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимов – 3,4 фоиз;

Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод Нарзулло Наимович Обломурадов – 4,1 фоиз;

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Алишер Келдиевич Қодиров – 5,5 фоиз;

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Максуда Азизовна Варисова – 6,6 фоиз;

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев – 80,1 фоиз;

Зайниддин Низомходжаев
Марказий сайлов комиссияси раиси

Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Жонажон халқимга мени қўллаб-қувватлагани учун таъзим қилиб, раҳмат айтаман

Шавкат Мирзиёев: Преклоняюсь перед моим дорогим народом и благодарю за оказанную мне поддержку

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot