Sevara Urinbayeva
2.54K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Айни вақтда Адлия вазирлигида “Ота-оналар куни” тадбири бўлиб ўтмоқда.

Тадбир вазирликда ходимлар учун яратилган шарт-шароит ва имкониятлар ҳамда вазирлик фаолияти тўғрисида ходимларнинг ота-оналарини яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Байрамона руҳда бўлиб ўтаётган тадбирда ота-оналар учун вазирлик бўйлаб экскурсия ўтказилмоқда, фарзандларининг хизмат хоналари билан бевосита таништирилмоқда ҳамда маданият ходимлари иштирокида қизиқарли суҳбатлар ҳам уюштирилмоқда.

Ушбу тадбирга Республиканинг барча ҳудудларидан ота-оналар ташриф буюришди.
#Adliya_xabari

Адлия вазирлигида “Ота-оналар куни”

Бугун, 9 октябрь куни Адлия вазирлигида “Ота-оналар куни” ташкил қилинди.

Ушбу тадбирдан мақсад вазирликда ходимлар учун яратилган шароит ва имкониятлар, вазирлик фаолияти тўғрисида ходимларнинг ота-оналарини яқиндан таништиришдан иборат.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
Сайлов жараёнларини ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали ёритишда нималарга эътибор бериш лозим?

Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева мавзуга доир масалаларнинг ҳуқуқий асослари ҳақида маълумот берди:

Батафсил
_________

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📣 ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

"ЎЗИМИЗ КЕЛДИК!"

Ушбу лойиҳа асосида Давлат хизматлари агентлиги ташаббуси билан, фуқароларимизга қулайлик яратиш мақсадида республикамизнинг барча туман (шаҳар)лари деҳқон бозорлари ҳамда савдо мажмуаларида давлат хизматлари, жумладан, ФҲДЁ соҳасига оид хизматлар сайёр тартибда тақдим этилади.

Ҳурматли фуқаролар!

Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ташаббуси билан пойтахтимиздаги йирик савдо мажмуаларида ҳамда бозорларда сайёр қабуллар ўтказилади.

Сайёр қабулларда фуқароларга давлат хизматлари кўрсатилиши билан бирга, соҳага оид бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ҳамда сайлов қонунчилиги бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари ўтказилади.

Сайёр хизмат керакми?

Мутахассисларга ҳуқуқий маслаҳат учун мурожаат қилмоқчимисиз?

Ундай бўлса, сизни 10 ва 17 октябрь кунлари соат 9:00 дан 15:00 гача кутиб қоламиз!

Сизга хизмат кўрсатишдан мамнунмиз!
#Адлия_хабари

Аҳолидан асоссиз ортиқча ҳужжат талаб қилиб олган мансабдор шахслар жавобгарликка тортилди

Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон “Аҳоли
ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси 29 та вазирлик ва идораларда ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида Президент Фармони билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиниши бекор қилинган ҳужжатларни давлат хизмати кўрсатишда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан сўраб олинганлиги (ортиқча ҳужжатлар олинганлиги) учун вазирлик ва идорларнинг 9 нафар ходими маъмурий жавобгарликка, 32 нафари интизомий жавобгарликка тортилди.

Адлия вазирлиги барча давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари раҳбарларини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини овора қилмасликка, улардан қонун ҳужжатларида белгиланмаган ҳужжатларни талаб қилиб олмасликка чақиради.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Тошкент шаҳридаги йирик савдо мажмуалари ва бозорларда сайёр қабуллар ўтказилади

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан жорий йилнинг 10 ва 17 октябрь кунлари соат 9:00 дан 15:00 гача пойтахтимиздаги йирик савдо мажмуалари ҳамда бозорларда сайёр қабуллар ўтказилади.

🔘 Сайёр қабулларда фуқароларга:

🔸 давлат хизматлари кўрсатилади;

🔸 соҳага оид бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади;

🔸 сайлов қонунчилиги бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилади.

📍Сайёр қабуллар ўтказиладиган манзиллар: Олой бозори, Эко бозор, Чорсу бозори, Қўйлиқ бозори, Чилонзор буюм бозори (Ипподром)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сайёр_хизматлар

ЎЗИМИЗ КЕЛДИК!

Аввал хабар берганимиздек, аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида бугун йирик савдо мажмуаларида ҳамда бозорларда сайёр қабуллар ўтказилди .

Сайёр қабулларда фуқароларга давлат хизматлари кўрсатилиши билан бирга, соҳага оид бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилди.

Ўтказилаётган сайёр давлат хизматлари кўрсатиш жараёни билан адлия вазирининг шахсан танишди.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги сайёр хизмат кўрсатиш тадбири 17 октябрь кунлари соат 9:00 дан 15:00 гача бўлиб ўтади.

Маълумот учун бугунги кунга қадар Давлат хизматлари марказлари томонидан 1 млн.га яқин сайёр хизматлар кўрсатилган.

Сизга хизмат кўрсатишдан мамнунмиз!