Sevara Urinbayeva
2.53K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_хабари
“Юридик амалиётда халқаро тенденциялар: инглиз умумий ҳуқуқини қўллаш” номли халқаро конференцияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Тошкент давлат юридик университети томонидан Буюк Британия Ҳуқуқ университети (University of Law – ULaw) ва Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси билан биргаликда ташкиллаштирилган. Унда мамлакатимизнинг энг етакчи ҳуқуқшунос олимлари, вазирликлар ва идоралар мутахассислари, инглиз ҳуқуқи ва юридик таълим соҳасидаги миллий ва хорижий экспертлар, нуфузли халқаро компаниялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.
#Адлия_хабари

Айни дамда Самарқандда "Йилнинг энг яхши ходими" ва "Йилнинг энг яхши адлия бўлими" танлови ўтказилмоқда.

Ушбу ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин 👇👇👇

https://www.facebook.com/groups/1845889768777670/permalink/3068319009868067/
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
Қуръони каримдан тиловат қилинди. Биринчи Президентимизнинг серқирра фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.
www.president.uz/uz/3329

Глава государства Шавкат Мирзиёев 30 января возложил цветы к подножию памятника Исламу Каримову.
Прочитаны суры из священного Корана. Говорилось о многогранной деятельности, благородных качествах Первого Президента Узбекистана.
www.president.uz/ru/3329
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мигрантларга уй ажратиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (39-сон, 29.01.2020 й.) билан Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ, уй-жойлар имтиёзли ипотека кредити асосида ҳар йили туман(шаҳар)лардан белгиланган тартибда ажратилади.

Уй-жой ажратиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
👉 ариза берувчи талабгор сифатида ёзма тавсияни олиш учун талабгорларни танлаш бўйича комиссия раисига доимий яшаш жойи бўйича ҳужжатларни ва сўровнома-аризани тақдим этади;
👉 комиссия ҳужжатларни 15 иш куни ичида кўриб чиқади;
👉 комиссия аризани кўриб чиқишда уй-жой шароитини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларини қатор ижтимоий мезонлар асосида (талабгор номида уй-жой йўқлиги, ижарада туриши, бошқа оила билан бир уйда яшаши, кўп болалилик ва б.) аниқлайди;
👉 аризани кўриб чиқиш ва уй-жой шароитини ўрганиш натижасида комиссия ёзма тавсия бериш ёки ёзма тавсия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади;
👉 ёзма тавсия берилган талабгорлар дастлабки шартномаларни тузиш учун инжиниринг компанияси филиалига мурожаат қилади.

2020 йил дастурлари доирасида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари учун ипотека кредитларини ажратиш бўйича:
👉 имтиёзли давр – 1 йил;
👉 кредитдан фойдаланишнинг биринчи 5 йили давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон Фармонида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда уй-жойлар қурилиши бўйича давлат дастурларининг ижроси доирасида кўп квартирали уйлардан 3 462 та хонадон ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_акция

Сизнинг ойлик маошингиз ўз вақтида ва тўлиқ берилмаяптими? Иш ҳақингиздан розилигингизсиз ушлаб қолинаяптими?

Энди бунга барҳам бериш вақти келди!

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг февраль ойида республика миқёсида меҳнаткашларнинг ойлик иш ҳақи масаласида онлайн тарзда мурожаат қабул қилиш йўлга қўйилмоқда.

Акцияда иштирок этиш учун ушбу ҳаволани босинг ⬇️ https://ask.huquqiyportal.uz/interactive/contact

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_таҳлили

Адлия вазирлиги: Пахта ва ғаллага давлат буюртмаси бекор бўлиши нега муҳим?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатида давлатимиз ривожи учун ўта муҳим ғоялар ва ислоҳотлар илгари сурилди. Барчаси тегишли соҳаларнинг олдинга қараб дадил қадам қўйишига замин яратади, уларнинг комплекс тарзда ҳаётга татбиқ этилиши эса давлатимизни узоқ муддатли барқарор ривожланишга сабаб бўлиши шубҳасиз.
Шулар ичида Ўзбекистоннинг охирги асрлардаги иқтисодий-ижтимоий воқеалиги, керак бўлса, халқининг тақдирига катта таъсир қилиб келган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги революцион янгилик халққа эълон қилиндики, бу мурожаатда тилга олинган энг эътиборли ва қадрли мавзулардан эканлигини эътироф этиш зарур. Яъни пахта ва ғалла учун давлат буюртмасини бекор қилиш қарори кульминацион ва стратегик аҳамиятга эга янгиликдир.

Бу нега муҳим?

Батафсил 👇👇👇
https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/98753/
#Адлия_хабари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Самарқанд вилоятида ўтказилаётган “Йилнинг энг яхши адлия ходими” ҳамда “Йилнинг энг яхши адлия бўлими" Республика кўрик танловини ўз якунига етди.

Танловнинг якуний натижаларига кўра, “Йилнинг энг яхши адлия ходими” номинацияси бўйича биринчи ўринни Тошкент вилоят адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бошлиғи Миршаев Умид Олимович,

иккинчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими бош маслаҳатчиси Алдабергенов Исатай Маратович,

учинчи ўринни Андижон вилоят адлия бошқармаси Хуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Эркинов Аъзамжон Азимжон ўғли қўлга киритди.

“Йилнинг энг яхши адлия бўлими” номинацияси бўйича:

биринчи ўринни Фарғона вилояти Қувасой шаҳар адлия бўлими,

иккинчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани адлия бўлими ,

учинчи ўринни, Самарқанд вилояти Нарпай туман адлия бўлими қўлга киритди.

Ғолибларга омад ва муваффақиятлар тилаймиз.
Ғалабангиз муборак бўлсин.
#Адлия_хабари
Танишинг!
“Йилнинг энг яхши адлия ходими” ҳамда “Йилнинг энг яхши адлия бўлими" Республика кўрик танлови ғолиблари
#Сўраган_эдингиз
❗️Адлия вазирлигининг электрон манзилига фуқаролардан савол келади. Уларнинг ичидан барчага қизиқарли ва тааллуқли бўлган мурожаатларнинг жавоби билан эълон қилиб борамиз👇🏻

💡Равшан Ибрагимов.
Ассалому алайкум Адлия билан мулоқот
Мани номимда уй жой,шуни ака укаларим номига расмийлаштириб бериш тартиби қанақа булади?

Жавоби👇🏻👇🏻👇🏻
Ассалому алайкум, ўз номингиздаги уй-жойни ҳадя, айирбошлаш ва олди-сотди шартномалари асосида ака-укаларингиз номига расмийлаштириб беришингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига асосан кўчмас мулк билан боғлиқ бўлган ҳадя, айирбошлаш, олди-сотди шартномалари нотариал тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Шунга кўра, юқоридаги шартнома(лар)ни тасдиқлаш учун зарур ҳужжатлар билан нотариал идорага мурожаат қилишингиз керак. Бунда, белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган шартнома давлат рўйхатидан ўтказиш учун нотариус томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юборилади.

💡Жавоблар Адлия вазирлигининг тегишли бошқармалари томонидан ўрганиб чиқилиб, масъул ходимлар томонидан берилмоқда.
ЭЪЛОН❗️