Sevara Urinbayeva
2.26K subscribers
9.94K photos
1.2K videos
23 files
4.49K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Тошкент ҳуқуқ баҳори II Халқаро юридик форуми
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
10-12 кунни талаб этиши мумкин бўлган ҳужжат Фарғона тумани адлия бўлимига етказилган, адлия ходимлари ҳужжат ишларини тезлаштириб 1 кун ичида хал этдилар. Эндиликда Шоҳимардон қишлоғидаги мактабнинг синф хоналари иссиқ! БАТАФСИЛ: ВИДЕОда👆 https://t.iss.one/adliya_fargona
#Тошкент ҳуқуқ баҳори II Халқаро юридик форуми

Ижтимоий тармоқдаги манзиллар:

Telegram - https://t.iss.one/tashkentls
Fasebook.com- https://www.facebook.com/tashkentlawspring
Instagram- https://www.instagram.com/tashkentlawspring

Ушбу саҳифалар орқали Тошкент ҳуқуқ баҳори II Халқаро юридик форуми ҳақидаги янгиликлардан танишиб боришингиз мумкин!
“Расмий хабарлар/Официальные новости” Telegram канали барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Матбуот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал администратори: @AIMCUzb

@axborot_xizmatlariAOKA

Telegram канал “Расмий хабарлар/Официальные новости” является официальным источником информации, где материалы Пресс-служб всех государственных органов и организаций, а также местных органов государственных властей публикуются в единственной платформе.
Администратор канала:
@AIMCUzb

@axborot_xizmatlariAOKA
#1_ФЕВРАЛДА_НИМАЛАР_ЎЗГАРАДИ

Иш ҳақи миқдори 1,07 баробарга ошади

📌 Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 1,07 баробарга оширилади.

Ўзбекистон ҳудудида:
👉 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 679 330 сўм;
👉 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 238 610 сўм;
👉 энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 466 680 сўм;
👉 болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 466 680 сўм;
👉 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 286 390 сўм этиб белгиланади.

Шунингдек, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, 2 ёшгача бола парвариши нафақаси, кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдамнинг қуйидаги миқдорлари белгиланади:
👉 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
• битта болали оилаларга – 131 000 сўм;
• иккита болали оилаларга – 217 000 сўм;
• учта ва ундан ортиқ болали оилаларга – 304 000 сўм;
👉 2 ёшгача бола парвариши бўйича нафақа – 434 000 сўм;
👉 кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам – 326 000 сўмдан 653 000 сўмгача;
👉 Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам – 434 000 сўмдан 1 085 000 сўмгача.

Базавий ҳисоблаш миқдори – 223 000 сўм ўзгаришсиз қолдирилди.

Каналга уланиш: @SevaraJournalist
#Сўраган_эдингиз
❗️Адлия вазирлигининг электрон манзилига фуқаролардан савол келади. Уларнинг ичидан барчага қизиқарли ва тааллуқли бўлган мурожаатларнинг жавоби билан эълон қилиб борамиз👇🏻

💡Назира [email protected]
Ўқитувчиман. 1 октябрга автосалондан кредитга машина олдим🚘. Гаров шартномаси нотариал тасдиқланадими?

❗️Ассалом алейкум, ҳурматли Назира опа! 2020 йил 14 январдаги ўзгартиришга кўра бирламчи бозордан сотиб олинган автотранспорт воситаси бўйича гаров шартномаси нотариал тасдиқланиши шарт эмас. Ушбу гаров шартномаси оддий ёзма шаклда тузилади. Бироқ тарафлардан бири нотриал тасдиқлашни талаб қилса, ушбу гаров шартномаси нотариал тасдиқланиши мумкин. Рахмат.
#Сўраган_эдингиз

❗️Адлия вазирлигининг электрон манзилига фуқаролардан савол келади. Уларнинг ичидан барчага қизиқарли ва тааллуқли бўлган мурожаатларнинг жавоби билан эълон қилиб борамиз👇🏻

Abdusalom Hakimov [email protected] 💡
Toshkent shahridan shu yil yangi qurilgan uylardan bitta kvartira sotib olib va u uy orqali Toshkent shaxar doimiy propiskasiga kirib olib va shu yilning o'zida ikkilamchi bozordan eski uydan ham sotib olib o'z nomimga shu yilda rasmiylashtirish joriy qonunlar tufayli mumkinmi. O'zim hozirda Farg'onada doimiy propiskada turaman. Rahmat javobingiz uchun!

❗️Ассалом алейкум, ҳурматли Абдусалом Ҳакимов! Сиз Тошкент шаҳридан янги қурилган кўчмас мол-мулкни (бирламчи бозордан) ушбу мол-мулк суммасининг 5 фоизи миқдорида давлат божи тўлаб сотиб олсангиз, шунга асосан Сиз Рўйхатнинг 1-бандига асосан Тошкент шаҳрида пропискага қўйиласиз. Қонунчиликка мувофиқ бу келгусида Сизнинг Тошкент шаҳридан бирламчи ёки иккиламчи бозордан исталганча уй-жой сотиб олишингизга имкон беради. Рахмат.

💡Жавоблар Адлия вазирлигининг тегишли бошқармалари томонидан ўрганиб чиқилиб, масъул ходимлар томонидан берилмоқда.
ЭЪЛОН ❗️

Бугун, 28 январь куни соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

🔰 Тадбирда Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар ва жорий йил учун режалаштирилган чора-тадбирлар ҳамда соҳага оид долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.

✏️ Рўйхатдан ўтиш учун:

90 732 53 59 (telegram)
71 244 24 09

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️


ОБЪЯВЛЕНИЕ ❗️

Сегодня, 28 января, в 15:00, в конференц-зале Агентства информации и массовых коммуникаций состоится пресс-конференция с участием руководства и должностных лиц Агентства по интеллектуальной собственности при Министерстве юстиции Республики Узбекистан.

🔰 На конференции будет представлена информация о работе, проведённой Агентством по интеллектуальной собственности в 2019 году, и мерах, планируемых к реализации в текущем году, а также актуальные вопросы, связанные с данной сферой.

На мероприятие приглашаются представители всех заинтересованных СМИ. Желающих принять участие просим зарегистрироваться заранее.

✏️ Для регистрации:

90 732 53 59 (telegram)
71 244 24 09
#Билиб_қўйган_яхши!

Йўл ҳаракати қатнашчилари ЙПХ ходимлари билан ўзаро муносабатларда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

✔️ ЙПХ ходими томонидан тўхтатиш асосларини, қоидаларнинг қайси банди (бандлари)ни бузганлиги тўғрисида тушунтириш берилишини талаб қилиш;

✔️ транспорт воситасини тўхтатган ЙПХ ходимидан ўзини таништиришини, хизмат гувоҳномасини кўрсатишини ва кўкрак нишон белгисини маълум қилишини талаб қилиш;

✔️ хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик;

✔️ ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш;

✔️ қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, транспорт воситаси кабинасидан чиқмасдан, ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатга киришиш;

✔️ содир этган қоидабузарлиги қайд этилган махсус мослама натижалари билан танишиш;

✔️ ҳуқуқбузарлик ҳолатини аниқлашда фойдаланилган махсус воситаларнинг қиёслаш сертификатларини кўрсатишни талаб қилиш;

✔️ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тушунтиришлар бериш;

✔️ асоссиз тўхтатиб турилмаслигини талаб қилиш;

✔️ЙПХ ходими томонидан транспорт воситасини ёки ундаги юкни ташқи кўздан кечириш жараёнида иштирок этиш;

✔️ ўзи тўхтатилган ҳудудда ЙПХ ходими хизмат олиб бориши мумкинлиги ҳақидаги дислокация кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиш ёки махсус тадбирлар ўтказилаётганлиги ҳақида марказий ахборот-диспетчерлик хизмати - ахборот-диспетчерлик хизматидан маълумот олиш;

✔️ ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома расмийлаштирилганидан сўнг ЙПХ ходимининг дислокацияси сақланаётган саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғидан дислокация ҳақида ёзма маълумот беришни талаб қилиш;

✔️ ўзига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳужжатлари билан танишиш, улардан ўз ҳисобидан нусха кўчириш ёки уларни фотосуратга олиш;

✔️ ЙПХ ходимининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, расмийлаштирилган ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома ҳамда чиқарилган қарор устидан юқори турувчи орган (мансабдор шахс)га ёки судга шикоят қилиш;

✔️ ўзи гувоҳи бўлган ҳодиса ҳақида ЙПХ ходимига ҳаққоний маълумотни баён қилиш.

Батафсил: https://lex.uz/docs/4089917
#AdliyaXalqXizmatida

Фарғоналик қизга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома 15 ёшида берилди

Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи Олимжон Аҳмедов ҳамда Дилафруз Муллажонова 2003-йилда оила камчиликларини тўлдириш истагида Россия Федерациясига ишлаш учун кетади.

2004-йилда қиз фарзандни дунёга келтирган Дилафруз қизалоғига ҳужжат олиш мақсадида Ўзбекистонга қайтиб келади. Ҳар қанча уринмасин, Дилафруз Муллажонова қизи Анора Аҳмедовага гувоҳнома ола олмайди. Шундан сўнг у яна Россия Федерациясига қайтиб кетишга мажбур бўлади. 15 йил давомида Ўзбекистонга 12 маротаба келган Дилафрузнинг мурожаати рад этилади.

2020 йилнинг январ ойида яна ҳаракатда бўлган Муллажонова ҳуқуқ тарғибот органларига ўз муаммосини айтади. 5 кун давомида Фарғона шаҳар адлия бўлими ходимлари, шаҳарнинг Қирлола кўчаси, 100-хонадонда яшовчи Дилафруз Муллажонованинг 15 ёшлик қизига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштиришда амалий ёрдам берган. Бу ҳақда қизнинг онаси видеомурожаат орқали ташаккур билдирган ҳолда маълум қилди.

https://human.uz/site/inner/432
Yapon advokati Itoh Makoto ning 8 tomlik “Huquq faniga kirish” kitobi oʻzbek tilida chop etildi

Yapon advokati Itoh Makoto ning 8 tomlik “Huquq faniga kirish” kitobining birinchi tomi oʻzbek tilida 1050 nusxada chop etildi.

Toshkent davlat yuridik universiteti va Yaponiyaning Nagoya iqtisodiyot universiteti professori Alisher Umirdinov boshchiligida yapon tilida yozilgan huquqshunoslikka oid kitoblarni oʻzbek tiliga tarjima qilishni boshlashgan loyiha ishtirokchilari 2020 yilda Ito Makoto kitoblari turkumidan “Konstitutsiyaviy huquqqa kirish”, “Maʼmuriy huquqqa kirish”, shuningdek Yaponiyaning xalqaro huquq va xalqaro xususiy huquq sohasidagi taniqli professorlari jamoasi tomonidan yozilgan “Vizual xalqaro huquq”, “Xalqaro xususiy huquq” kitoblarini tarjima qilishni rejalashtirishgan.

Ulardan 300 nusxasini Toshkent davlat yuridik universiteti, Jahon iqtisodiyoti va diplomatiyasi universiteti va boshqa viloyatlardagi universitetlarga sovgʻa qilinadi.

Tez orada kitob Toshkentning kitob doʻkonlarida sotuvga chiqariladi.

O`zbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasining rasmiy sahifalari👇👇👇

Telegram |Instagram|Facebook
#Эълон

ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ!

Уй ҳужжатларини расмийлаштиришда муаммоларга дуч келмоқдамисиз? Кадастр йиғма жилдини қандай тайёрлашни билишни истайсизми?

Унда 29 январь куни Тошкент вақти билан соат 17:30 да Давлат хизматлари агентлигининг фейсбукдаги расмий саҳифаси орқали бўлиб ўтадиган жонли эфиримизга қўшилинг.

Сизларга мулоқотимизга уланиб, мавзуга оид саволларингизга онлайн жавоб олишни таклиф қиламиз.

Биз Сизни кутамиз!
Forwarded from Huquqiy axborot
#Эслатма
Касб вазифасини бажараётган шахсларга нисбатан айрим фуқаролар томонидан куч ишлатиш ҳолатлари рўй бераётгани ҳақидаги хабарлар тарқалишда давом этмоқда. Бундай ҳолатда қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликлар тўғрисида яна бир марта эслатиб ўтамиз.

❗️Ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсларга нисбатан ноқонуний ҳаракатларни содир этиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Хусусан:
👉 қасддан баданга оғир шикаст етказиш – 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш – 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 ҳақорат қилиш – БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from "Tashkent Law Spring"
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мнения участников I Международного юридического форума«Tashkent Law Spring»

Эдуард САДЫКОВ,
заместитель генерального директора по юридическим вопросам ООО «Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани»
Forwarded from "Tashkent Law Spring"
- O‘tgan yilgi forum juda qiziqarli va ko‘p qirrali bo‘lib, sessiyalar turli mavzularni qamrab oldi. Menga Adliya vaziri Davletov Ruslanbek Quroltayevichning o‘zi moderatorlik qilgan sessiyadagi ma'ruzasi juda yoqdi. Bundan tashqari kompaniyamiz uchun forumda xorijiy, xalqaro shu jumladan xalqaro arbitraj xamda ingliz huquqini qo'llaydigan firmalarning ishtirok etgani foydali bo‘ldi. Chunki kompaniyamiz faoliyatida ko‘pincha ingliz huquqidan foydalanamiz.

https://www.tashkentlawspring.uz/uz/article/52
Бугун, 30 январь Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
Президентнинг 2017 йил 25 январдаги қарори билан ҳар йили Биринчи Президентимиз таваллуд топган сана — 30 январь кунини кенг нишонлаш белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot