#Эълон
Эртага, 16 июнь соат 11:00 да Миллий матбуот марказида “Ер соҳасидаги муносабатларда янги тартиблар” мавзусида матбуот анжумани ўтказиш режалаштирилган.
Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, ер муносабатларига оид янги тартиблар бўйича тушунтириш беришади.
ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.
Матбуот анжумани UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали онлайн ёритилади.
Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.

#Адлия_хабари #танлов_журналист_блогер
📢Танловга ҳужжатларни қабул қилиш давом этмоқда.
‼️Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Жамиятда аёллар: ҳуқуқ, ҳимоя ва имкониятлар” номли танлов ўтказилаётганлиги ҳақида эълон берган эдик.
Танловда иштирок этиш учун 2021 йилнинг 20 май кунидан шу вақтга қадар 20дан ошиқ иштирокчидан 70 та материал келиб тушган.
Улар телевидение, радио, матбуот, интернет нашрлар ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган.
Танловга ҳужжатлар 2021 йил 20 июнь кунига қадар қабул қилинади.
Ғолиблар “27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” байрами арафасида тақдирланади.
Совғалар:
3-ўрин ғолибларига ‒ телевизор;
2-ўрин ғолибларига ‒ планшет;
1-ўрин ғолибларига – ноутбук;
“Адлия эътирофи” га сазовор бўлганларга – ноутбук.
Танлов ҳақидаги тўлиқ маълумот билан ушбу манзил орқали танишишингиз мумкин – www.adliya.uz
ШОШИЛИНГ!!! Муддат оз қолмоқда...

#Адлия_хабари #Мурожаатдан_сўнг
Ҳар бир мурожаат Адлия эътиборида
Аввал хабар берганимиздек, бугун вазирлик раҳбарияти томонидан Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда бир қанча фуқаролар қатори Норбекова Муниса ҳам ўз муаммоси билан мурожаат қилди.
М.Норбекова бугунги кунга қадар 2019 йил 8 апрелда туғилган фарзанди Норбекова Муҳлиса Махмудовнага туғилганлик ҳақида гувоҳнома ололмай сарсон бўлган.
Сайёр қабулда М.Норбекованинг муаммоси ўз ечимини топиб, фарзандига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилди.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

#Адлия_хабари #Халқаро_фаолият
Адлия вазири БМТ Бош котиби ёрдамчиси, БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича минтақавий бюроси директори билан учрашди
2021 йил 15 июнь куни адлия вазири Р. Давлетов ҳамда БМТ Бош котиби ёрдамчиси, БМТТДнинг Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича минтақавий бюроси директори М.Сполярич-Эггер ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт дастурини томонидан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ҳолати ва янги лойиҳалар юзасидан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
БМТТДнинг Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича минтақавий бюроси директори М.Сполярич-Эггер Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, унда Адлия вазирлигининг ҳуқуқ соҳада юз бераётган ижобий ўзгаришлардаги ролини алоҳида таъкидлади ҳамда манфаатли соҳаларда вазирлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Учрашув сўнгида томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишиб олдилар.

#Адлия_хабари
Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар лицензияларининг тугатилди
Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг
153-моддасига мувофиқ маъмурий судларнинг қарорларига кўра Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоят адлия бошқармаларининг буйруқларига асосан,
Андижон вилоятида:
Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Мадаминов Оятиллохон Шахобиддиновичнинг (лицензия AN № 0042, 22.04.2020 й.);
Бухоро вилоятида:
Қоравулбозор шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Турдиев Рустам Исмоиловичнинг (лицензия BH № 0042, 21.04.2020 й.);
Қашқадарё вилоятида:
Чироқчи туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Шоймардонов Аббосжон Турғун ўғлининг (лицензия KS № 0015, 24.04.2020 й.);
Яккабоғ туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Каримов Фарход Фармоновичнинг (лицензия KS № 0016, 24.04.2020 й.);
Китоб туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Чариев Кахрамон Тухтамишевичнинг (лицензия KS № 0045, 27.04.2020 й.);
Самарқанд вилоятида:
Каттақўрғон туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Рахимов Шухрат Юсуповичнинг (лицензия SА № 0054, 23.04.2020 й.);
Хоразм вилоятида:
Урганч шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Матёқубов Жасурбек Шоназаровичнинг (лицензия HZ № 0033, 27.04.2020 й.) лицензиясининг амал қилиши ҳамда нотариус мақоми тугатилди.

⚡️ ⚡️ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг матбуот анжумани бошланди.
✅ Мавзу: Ер соҳасидаги муносабатларда янги тартиблар.
📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.
👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
📲 Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
https://youtu.be/PN_freg1b4M

#Адлия_тадбиркорга_дўст
Адлия вазири: “Тадбиркор ишлаши, ғояларини рўёбга чиқариши керак, у фақат ҳужжат, катта бюрократияни ичида кўмилиб кетса, ишини ким қилади?
Ўзбекистон симпозиумлар саройида Савдо-саноат палатасининг навбатдаги қурултойи бўлиб ўтмоқда.
Қурултойда адлия вазири Р.Давлетов иштирок этиб, Тадбиркорлик кодекси, тадбиркорликка оид қонунчиликдаги муаммолар таҳлили ва уларнинг ечимлари тўғрисида ахборот берди.
“Ҳамма битта нарсани тушуниши керакки, тадбиркорликнинг асосий моҳияти – бу фойда олиш, самарадорлик ва олинган фойдани яна инвестиция қилишдан иборат. Яъни тадбиркор фойдани қанча кўп олса, шунча кўп инвестиция қилади ва бу мамлакатнинг ўсишига хизмат қилади. Демак, тадбиркорнинг ўсишидан давлат манфаатдор” дея таъкидлади адлия вазири Р.Давлетов.
Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорлар учун ягона ҳуқуқий манба ҳисобланмиш Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳа ақилли тартибга солиш (smart regulation) концепциясига мувофиқ қонун ижодкорлигининг замонавий услубларидан ҳисобланган “One in two out”, BPR тамойиллари асосида ишлаб чиқилмоқда.
Кодекс нима учун керак?
Биринчидан, ҳозирда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари тарқоқ ҳолда ва ниҳоятда кўп миқдорда қабул қилинган. Хусусан, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ 5000 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд.
Ҳужжатларнинг ниҳоятда кўплиги улар ўртасида коллизияларни келтириб чиқариши мумкин, зарур бўлган қонунчилик ҳужжатини топиш ҳамда амалда қўллашда қийинчиликларни келтириб чиқариши табиий бу эса тадбиркорлик субъектларининг асосли эътирозларига сабаб бўлади.
Вазир ўз ахборотида “тадбиркор ишлаши, ғояларини рўёбга чиқариши керак, у фақат ҳужжат, катта бюрократияни ичида кўмилиб кетса, ишини ким қилади? Шунинг учун унга қўлида битта компакт, тушунарли ҳуқуқий меъёрлар тўплами зарур. Масалан, Японияда тадбиркорнинг қўлида биттагина Савдо кодекси бўлади, у фақат шунга кўра ўз ишини олиб боради” деб айти айтиб ўтди.
Иккинчидан, соҳани ҳуқуқий тартибга солишда замонавий тенденциялардан келиб чиқиб бўшлиқларни бартараф этиш зарурияти мавжуд, янги ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ тартибга солиш масаласи турибди. Масалан, “ўрта бизнес” мезонлари, инновацион тадбиркорлик ва электрон тижоратнинг кириб келиши (стартап-корхоналар, инновацион кластерлар, технологик парклар ва б.).
Тадбиркорлик кодексининг қабул қилиниши тарқоқ ҳолда ҳамда турли коллизиялар мавжуд бўлган қонунчилик ҳужжатларини ягона ҳужжатга бирлаштириш, тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини барқарорлаштириш, давлатнинг тадбиркорлик соҳасига аралашувини камайтириш, шунингдек, тадбиркорлик ҳуқуқи соҳасида ягона ёндашувни белгилашга хизмат қилади. Бу лойиҳа албатта жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилади (сентябрь-октябрь ойларида).
Батафсил👉🏻 https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/102088/

#Иқтибос
Адлия вазири: Тадбиркорликка доир қонунчиликдаги барқарорлик, ўйин қоидаларининг аниқ ва ўзгармаслиги тадбиркорга ўз рискларни прогнозлаштириш, бизнесни режалаштириш ва ривожланиш кафолатларини беради. Давлатга бўлган ишончни мустаҳкамлайди. Шунинг учун ҳеч бўлмаса, яқин 10 йилликда қонунчилигимизда барқарорлик ва тизимлиликни таъминлаш лозим.
Адлия вазири Р.Давлетовнинг Савдо-саноат палатаси қурултойидаги нутқидан
@SevaraJournalist

Адлия вазири: Тадбиркорга муносабатни ўзгартириш лозим: унга аввал бошдан потенциал қонун бузувчи эмас, моддий бойлик яратувчи ва иқтисодиётни ўстирувчи сифатида қараш керак.

Адлия вазири: Машҳур глобал иқтисодчи ДЕ СОТОнинг битта машҳур гапи бор: “Агар бирон соҳани ислоҳ қилмоқчи бўлсангиз, чет элдан жуда ақлли ва нуфузли экспертларни жалб қилмасдан, библиотекада ўтириб назария ўқимасдан, ўрнингиздан туриб кўчага чиқишингиз ва шаҳар кўчалари ва қишлоқ йўлларидаги овозларга қулоқ тутишингиз зарур” деган.
Шундай экан, янгилик яратмасдан, янги назария яратмасдан, мавжуд ва синовдан ўтган услублар асосида тадбиркорларга қулоқ тутса, ечими ўз ўзидан намоён бўлади.

Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Эндиликда ОТМнинг бакалавриат ва магистратура имтиҳонлари Интернетда жонли эфирга узатилади
“Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6247-сон, 16.06.2021 й.) қабул қилинди.
📑 Фармон билан барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати (33 та) тасдиқланди.
☑️ Фармонга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари ўз фаолиятига оид ҳисоботни ҳар йили:
➖ 1 мартгача веб-сайтларига жойлаштириб, 10 мартгача уни жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш ҳақида хабар беради;
➖ 1 апрелгача ҳисоботни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш учун матбуот анжуманларини ўтказади.
✅ 2021 йил 1 июлдан қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлар Очиқ маълумотлар порталига (Портал) ва давлат органлари ва ташкилотлари веб-сайтларига жойлаштирилиб, ҳар чоракда янгилаб борилади:
● амалга оширилган давлат харидлари;
● мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари;
● Президент, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар;
● ўзларининг йиллик харажатлар сметаси ва унинг ижроси.
➡️ Фармонга кўра, қуйидаги имтиҳонларни ўтказиш жараёнини Интернетда жонли эфирга узатиш тартиби жорий этилади:
● ОТМнинг бакалавриат ва магистратура имтиҳонлари;
● ўқишни кўчириш билан боғлиқ имтиҳонлар;
● нострификация тест синовлари.
🌐 2021/2022 ўқув йили қабулигача имтиҳонларни Интернетда жонли эфирга узатишни таъминлайдиган, барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлган “imtihon.uz” веб-платформаси ишга туширилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги зиммасига қўшимча вазифалар юклатилди
🔰Фармонга кўра, 2021 йил 1 сентябргача Очиқ маълумотлар портали давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали билан интеграция қилинади.
⏳ 2021 йил 1 августгача Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси расмий веб-сайтида ва Порталда Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисидаги ахборот базаси ишга туширилади.
☑️ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги зиммасига қўшимча вазифалар юклатилди. Агентлик, жумладан:
● давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотларни Интернетга жойлаштириш мажбуриятлари ҳисобини юритади;
● мурожаатлардан келиб чиқувчи давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлиги ва шаффофлигига оид долзарб масалаларни “Mening fikrim” веб-портали орқали умумхалқ муҳокамасига чиқаради.
☑️ Фармонга кўра, “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
🔘 2021 йил 1 декабрдан:
➖ йил якунлари бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг Очиқлик индекси аниқланади;
➖қуйидаги тадбирлар телеканаллар, шунингдек, Интернет орқали жонли эфирга узатилади:
▫️ Қонунчилик палатаси ва Сенат мажлислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессиялари;
▫️ тарафларнинг розилиги билан айрим ҳуқуқбузарликларга ва оилавий низоларга оид фуқаролик суд ишлари.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_ташаббус
Очиқлик сиёсати тубдан ўзгармоқда. Президент ҳужжати эълон қилинди
https://teletype.in/@adliya_yangiliklari/7YXL2L462mx

Teletype
Очиқлик сиёсати тубдан ўзгармоқда. Президент ҳужжати эълон қилинди
«Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир...
#Инфографика
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида шаффофликни таъминлаш кучайтирилади
“Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6247-сон, 16.06.2021 й.) мазмун-моҳияти ҳақида инфографика